Human.uz | Rasmiy kanal
7.4K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Human.uz | Rasmiy kanal
Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида бетон плита талабалар устига қулаб тушди Ҳолат бинонинг фаоллар залида тадбир ўтказилаётган вақтда содир бўлган. Уч нафар талаба қиз жароҳатланган бўлиши мумкин. Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
СамДУда талабалар устига плита қулаганлиги ҳолати бўйича баёнот берилди

Аввалроқ Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида талабалар устига бетон плита қулагани тўғрисида хабар берган эдик. Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

«Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушган. Воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1-босқич талабалари енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади», — дейилади баёнотда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Германия канцлери жароҳатдан кейинги илк суратини эълон қилди

Германия канцлери Олаф Шольц шанба куни спорт билан шуғулланаётганда жароҳат олганидан кейин ўзининг Х (собиқ Twitter) аккаунтида биринчи суратни жойлаштирди.

Канцлер, шунингдек, сурат остида «Мен мемларни интиқлик билан кутяпман», дея изоҳ қолдирди. Бундан ташқари, у тузалиб кетишини тилаган обуначиларига миннатдорчилик билдириб, вазият бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ Frankfurter Rundschau немис ҳукумати раҳбари шанба куни спорт билан шуғулланаётганда жароҳат олгани ҳақида хабар берганди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Хитой юанининг сўмга нисбатан қиймати ошган, қолган барча валюталарда эса аксинча ҳолат қайд этилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 118.07 (+16.07) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.45 (-0.17) сўм;
— 1 евро — 13 081.46 (-78.25) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистонда бино қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатида икки қаватли бино қулаши оқибатида якшанба куни эрта тонгда икки киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Бино Махараштра пойтахти Мумбайдан 37 км шимоли-шарқда жойлашган Тхана округининг Бҳиванди туманида қулаб тушди.

«Эрта тонгда бу ерда бино қулаб тушди, натижада етти киши / вайроналар остида/ қолиб кетди. Қутқарувчилар ишга киришиб, вайроналар остидан аёл ва чақалоқнинг жасадларини олиб чиқишди. Яна беш киши қутқариб олинди ва дарҳол касалхонага ётқизилди», — деди расмий.

Қутқарув операцияси бир неча соат давом этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Франция бир марталик электрон сигареталарни тақиқлашни режалаштирмоқда

Франция бош вазири Элизабет Борн якшанба куни тамаки маҳсулотларига солиқ 2024 йилда оширилмаслигини маълум қилди, бироқ тез орада мамлакатда бир марталик электрон сигареталар тақиқланишини тасдиқлади, деб ёзмоқда Кazinform мухбири.

Франция вазирлар кабинети раҳбарининг баёноти мамлакатнинг 2024 йилги бюджети бўйича ишлар якунланиши чоғида айтилди.

«Бу йил биз тамаки маҳсулотларига солиқни оширдик, кейинги йил эса уни оширишни режалаштирмаяпмиз», - деди бош вазир Э.Борн. Франция бош вазирининг сўзларига кўра, бу ҳукумат «тамаки истеъмолига тўлиқ эътибор қаратмайди» дегани эмас.

Э.Борн тамаки ҳар йили 75 минг кишининг ўлимига сабаб бўлаётганини таъкидлади. «Бу жуда катта рақам ва жиддий соғлиқни сақлаш муаммоси. Шу маънода ҳукумат тез орада чекишга қарши янги миллий режани, жумладан, ёшларда ёмон одатларни уйғотувчи бир марталик электрон сигареталарни тақиқлашни ҳам жорий қилади», — деди у.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/13090

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди

Бу ҳақида Маданият вазирлиги расмий манбаси хабар қилди.

Манбанинг ёзишича, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев узоқ давом этган ҳасталикдан сўнг 77 ёшида вафот этди.

Шерали Жўраев 1947 йилда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг Актёрлик санъати йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1972 йилда “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида хонанда сифатида бошлаган. Шунингдек, 1979-1986 йилларда Андижон вилояти филармонияси хонандаси, 1986-1996 йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси, 1996-2017 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси, 2017 йилда шу кунга қадар “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси сифатида самарали ижод қилиб келаётганди.

Буюк хофиз ўз ижодий фаолияти давомида юзлаб ўлмас қўшиқлар яратди, Шерали Жўраев ижод мактабига асос солди, юзлаб шогирдлар чиқарди.

Хофизнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан, 1991 йилда А.Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти билан, 2018 йилда “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони билан, 2018 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени ва 2022 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.

Human.uz таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва мухлисларига ҳамдардлик билдиради.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13091

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Грузия ҳукмрон партияси президентга импичмент эълон қилмоқчи

Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳукмрон «Грузия орзуси» партиясининг Президент Саломе Зурабишвилига нисбатан импичмент бошлаш тўғрисидаги қарорини адолатли, деб атади. «РИА Новости» хабар беришича¸ аввалроқ ҳукмрон партия ҳукуматдан рад жавобини олмаслигига қарамай, у хорижий сафарларини давом эттирган.

«Афсуски, Президент очиқдан-очиқ қонунни бузмоқда. Биз ибрат кўрсатишимиз, умуман, қонун ҳимоячиси бўлмоғимиз керак. Ҳукмрон партиянинг қарори қатъиян адолатли», – деди Бош вазир.

Айтишича, у бир ой аввал шахсан президентга хорижий сафарларни бекор қилиш учун расмий ҳужжат йўллаган.

«Бунга Зурабишвилининг парламентдаги чиқиши сабаб бўлди. Президент ҳукуматни Европа тавсияларини бажармасликда айблади. Грузия ҳануз Европа Иттифоқига кириш учун номзод мақомини олмаган», – деб таъкидлади Гарибашвили.

Импичмент жараёнини бошлаш учун депутатларнинг камида учдан бир қисми ёзма мурожаат қилиши лозим. Давлат раҳбарини лавозимидан четлатиш учун юз нафар депутат қўллаб-қувватлаши керак. Парламентдаги 150 депутат орасида ҳукмрон партия тарафдорлари 84 нафарни ташкил этади.

Аввалроқ Грузия ҳукумати Зурабишвилининг 10 хорижий давлат, жумладан, Германия, Украина, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликларига боришига тўсқинлик қилган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун Тошкент шаҳрининг баъзи маҳаллаларида газ таъминоти узилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтимизнинг Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. “Ҳудудгаз Пойтахт” бу ҳақда маълум қилди.

Шу муносабат билан ушбу туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти тўхтатилади.

Миробод туманида 10:00 дан 17:00 гача:

- «Банокатий» маҳалласи;
- «Корзинка» супермаркети.

Сергели туманида 11:00 дан 16:00 гача:

- «Нўғойқўрғон» маҳалласининг Саъдий кўчаси;
- «Номданак» маҳалласининг Файзли, Зиёкор 2-тор кўчаси;
- ушбу маҳаллаларда жойлашган 2 та улгуржи истеъмолчи.

Олмазор туманининг маҳаллаларида 11:00 дан 17:00 гача:

- «Аҳил»;
- «Янги Тошкент»;
- «Пахта»;
- «Мояриқ»;
- Ғани Аъзамов;
- «Гуручариқ».

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмайдиган бўлди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар беришича, барча олий таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори оширилмайди.

Хабарда айтилишича, талабалар ва уларнинг ота-оналарига енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, 2023-2024 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022-2023 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.

Бундан ташқари, 2023-2024 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, 2023-2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилган.

Шунингдек, яна бир енгиллик – тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октабрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Талабаларнинг устига бетон-плита қулаганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида фаоллар залида ўтказилаётган тадбир вақтида бинонинг бетон плитаси қулаб тушгани бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, жиноят иши Жиноят кодексининг 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан қўзғатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

❗️Олий
Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Унга кўра:

миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларнинг бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сирдарёликлар муаммолари ўз ечимини топмоқда

Батафсил
:👉https://human.uz/2/18/13092

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бир ой ичида 46 миллиард 229 миллион сўмлик газ ва электр талон-тарож қилинган

"Ўзэнергоинспекция"нинг аниқланишича, 29 миллион 104 минг метр куб табиий газ ва 38,9 миллион киловатт соат электр энергияси талон-торож қилиниши натижасида тизимга 46 миллиард 229 миллион сўм зарар келтирилган.  

Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистонда 13 ёшли қўшни қизни зўрлаган шахс ушланди

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 13 яшар қизнинг номусига тегилганлиги айтилган видеомурожаат тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ахборот хизмати баёнот берди.

Элликкалъа тумани «Амиробод» ОФЙда яшовчи фуқаро М.З. 2023 йил 30 август куни туман ИИБга мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган вояга етмаган невараси Т.С.ни қўшниси З.Ш. қўрқитиш ва зўрлик ишлатиш орқали номусига текканлиги сабабли, З.Ш.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат Республикаси прокурори томонидан жойида ўрганилиб, суд тиббиёт экспертизасининг 2023 йил 5 сентябрь кунги ҳулосаси, терговга қадар текширувда тўпланган иш хужжатлари инобатга олиниб, гумон қилинувчи З.Ш.га нисбатан ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

Терговнинг ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси прокурори томонидан назоратга олинган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Испанияда сув тошқинлари оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Испаниянинг марказий қисмида кучли ёмғир туфайли юзага келган кучли сув тошқинлари оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди. Душанба куни расмий маълумотларга кўра, йўллар, метро линиялари ва поезд йўллари сув остида қолган ва тўсиб қўйилган. Вертолётлар Мадриддан 50 км жануби-ғарбда жойлашган Толедо провинциясида қидирув-қутқарув ишларига жалб этилан, деб хабар бермоқда Reuters.

Якшанба ва душанба куни эрталаб ёғган ёмғир Мадрид, Кастилия-Ла-Манча, Каталония ва Валенсия провинцияларида кўчаларни лой дарёларига айлантирди. Кўплаб ҳудудларда ҳам дўл ёғди. Сувнинг кучли оқимлари йўлидаги ҳамма нарсани ювиб кетди.

Толедо шаҳри яқинидаги қишлоқда уч киши ҳалок бўлди. Метеорология хизмати якшанба куни рекорд миқдордаги ёғингарчиликни қайд этди – ҳар квадрат метрга 90 литр.

Қурбонлар орасида сув билан тўлдирилган лифтда қолган бир йигит, яна бири эса сув босган машина ичидан топилган, дейилади полиция хабарида.

Хабар қилинишича, 50 ёшли эркакнинг жасади тушдан кейин Камарена шаҳридаги уйи яқинидаги дарёдан топилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ долларидан ташқари барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 129.99 (+11.92) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.30 (-1.15) сўм;
— 1 евро — 13 037.31 (-44.15) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Индонезия инвесторлар учун «олтин виза»ни жорий қилади

Индонезия ҳукумати хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида янги «олтин виза»ни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Kazinform.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, расмийлар бундай визага эга бўлганлар мамлакатда беш йилдан ўн йилгача қолиши мумкинлигини маълум қилган.

Ушбу чора миллий иқтисодиётни рағбатлантиришга қаратилган. Беш йиллик виза олиш учун якка тартибдаги инвестор 2,5 миллион доллар капиталга эга компания ташкил этиши керак. 10 йил учун инвесторлардан 5 миллион доллар сармоя талаб қилинади.

Корпоратив инвесторлар беш йиллик виза олиш учун 25 миллион доллар сармоя киритишлари керак. 10 йиллик виза уларга 50 миллион долларга тушади.

Бугунги кунда Қўшма Штатлар, Ирландия, Янги Зеландия ва Испания каби мамлакатларда олтин визалар мавжуд.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
#тайинлов

Халматов Бахтиёр Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мексикада фарзанд туғилиши нишонланаётган хонадонда самолёт ҳалокати юз берди

Мексиканинг Синалоа штатида қиз фарзанд туғилишини нишонланаётган хонадонда фожиа юз берди. Daily Mail нашрининг хабар беришича, чақалоқнинг жинси аёл эканини билдирувчи пушти рангни юқоридан сепиш учун ижарага олинган самолёт ҳалокатга учраган.

Хабарда айтилишича, ота-онанинг устидан учиб ўтаётган самолётнинг қаноти кутилмаганда синиб кетган ва дарахтга урилган. Дастлаб, тадбир иштирокчилари вазиятни англамасдан, байрам қилишган ва хурсандчилик улар вазиятни тушунгунларига қадар давом этган.

Нашрнинг Авиация хавфсизлиги тармоғи маълумотларига таяниб ёзишича, 32 ёшли учувчи самолётда бўлган ягона шахс эди. Ҳалокатдан кейин у вайроналар остида ётган ҳолда топилган ва шифохонада вафот этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial