Human.uz | Rasmiy kanal
7.4K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Деҳлидаги G20 саммитида қатнашади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш сентябрь ойида юқори даражадаги қатор халқаро тадбирларда, хусусан 9-11 сентябрь кунлари Деҳлида бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашади, деб хабар бермоқда Kazinform.

«БМТ Бош ассамблеясининг навбатдаги йиғилишига қизғин тайёргарлик кўрилар экан, мен Кенияда ўтадиган Африканинг иқлим ўзгариши саммитида, Индонезиядаги АСЕАН, Ҳиндистондаги G20 ва Кубадаги G77 олий даражадаги йиғилишларида иштирок этиш учун йўлга чиқмоқдаман. Бундай турли саммитлар дунёнинг ўсиб бораётган кўп қутблилигини акс эттиради», - деди Антониу Гутерриш журналистлар билан учрашувда.

У, шунингдек, халқаро институтлар ислоҳоти зарурлигини яна бир бор қайд этди. БМТ Бош ассамблеяси сессияси 19 сентябрда иш бошлайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларга яна бир огоҳлантириш билан чиқди

Сўнгги кунларда Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳамда ушбу давлатлар ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Агентлик, шу муносабат билан Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўрамоқда.

Маълумот учун, ЖКнинг 154 прим 1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовни хотирлаш маросимида қатнашади

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюриб, мамлакатнинг биринчи президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросимида иштирок этади.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабар берди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сингапурда янги президент сайланди

Сингапур бош вазирининг собиқ ўринбосари Тарман Шанмугаратнам мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида 70,4 фоиз овоз билан ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда Xinhua ахборот агентлиги.

Унинг президентликдаги рақиблари Нг Кок Сонг ва Тан Кин Лиан 15,72 фоиз ва 13,88 фоиз овоз тўплади. Сайловларда жами 2,48 миллиондан ортиқ сингапурлик овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Сингапурнинг аввалги президенти Ҳалима Якоб Қозоғистонга давлат ташрифи билан келган эди. Сингапур раҳбарининг ташрифи натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Яқинда мамлакатда Сингапур Республикасининг миллий байрами нишонланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев биринчи президентнинг қабрини зиёрат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди. Тадбир якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қозоғистонда йил охиригача аҳоли сони 20 млн.га етади — президент

Қозоғистонда йил охиригача аҳоли сони 20 миллионга етади. Бу ҳақда давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Қозоғистон халқига йўллаган Мурожаатномасида маълум қилган.

«Фуқароларнинг манфаатлари ва талаблари - Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланиш стратегиясининг ўзаги ҳисобланади. Яъни, инсон эҳтиёжлари доимо асосий эътиборда. Шунинг учун ҳам хомашёга қарамликдан босқичма-босқич қутулишимиз керак. Бу иш қатъият билан амалга оширилиши керак. Мамлакатимизда ҳар йили 400 мингдан ортиқ бола дунёга келади. Йил охиригача аҳоли сони 20 миллионга етади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Вашингтон мэри 1 сентябрни АҚШ пойтахтида Ўзбекистон мустақиллиги куни деб эълон қилди

Вашингтон мэри Мюриэл Баузер 2023 йил 1 сентябрни АҚШ пойтахтида “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги куни” деб расман эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қирғизистонлик депутат хиёнатда айбланиб қамоққа олинди

Қирғизистонлик сиёсатчи, депутат Адахан Мадумаров вақтинча қамоққа олинди, деб хабар бермоқда «Спутник». Хабарда айтилишича, депутатга нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилиб, Бишкекнинг Первомай туман судига олиб кетилган.

Маълумотларга кўра, унга ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга тайёргарлик кўриш, оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби айблар қўйилмоқда.

Аввалроқ Бош прокуратура парламентдан Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортиш учун розилик сўраган, бироқ парламент фақат ваколатни суиистеъмол қилиш айблови бўйича Мадумаровни текширишга розилик берган.

2009 йилда Мадумаров лавозимидан фойдаланиб ҳужжат имзолаган, унга кўра қирғиз томони Тожикистон томонидаги Торт-Кочо ҳудудининг баҳсли участкасини 49 йилга ижарага олган.

Қирғизистон бу ҳужжатни тан олмаяпти, томонлар Торт-Кочони нейтрал ҳудуд сифатида эътироф этишмоқчи.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қурилиш вазирига ўринбосар тайинланди

Таир Алиматов қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўлим бошлиғи бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жаҳон банки Украинага уй-жойларни таъмирлашда ёрдам беради

Жаҳон банки Украинага уй-жойларни фавқулодда таъмирлаш учун яна 232 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Украина реинтеграция вазирлигининг телеграм-каналида хабар берилди.

Агентлик маълумотларига кўра, мамлакатда “Одамларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини тиклаш мақсадида уй-жойларни таъмирлаш” лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилган. Уни амалга ошириш учун Жаҳон банкидан маблағ ўтказилди. Таъкидланишича, мазкур ташаббус доирасида 100 мингдан ортиқ оила ўз уйини таъмирлаш имкониятига эга бўлади.

Реинтеграция вазирлиги маълумотларига кўра, умумий ҳисобда Украинанинг беш вилоятида 98 мингга яқин уй ва 8 минг хонадонни тиклаш режалаштирилган. Қайд этилишича, айни пайтда мамлакатда 1,4 миллион уй шикастланган, уларда 3,5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжон Арманистон билан чегарада қўшимча кучларни жамламоқда

Арманистон Мудофаа вазирлигининг даъво қилишича, Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон-Озарбайжон чегарасида жойлашган Сотк ва Норабак аҳоли пунктлари йўналишида қўшимча кучларни жамламоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонлик ўқувчилар илк бор Халқаро информатика олимпиадасида медаль жамғарди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, Венгриянинг Сегед шаҳрида ўтказилган 35-Халқаро информатика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор медаль жамғаришга эришган.

Хабарда айтилишича, мазкур турнирда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Президент мактаби 11-синф ўқувчиси — Дилёрбек Валижонов ҳамда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси — Дилшодбек Хўжаев бронза медалларни қўлган киритган.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, совриндор ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади. Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хитойда жорий йил ҳисобидан тўққизинчи тўфон юз берди

Хитой шарқидаги Гуандун провинциясининг Чжухай шаҳри туманига «Саола» тўфони етиб келди. Бу жорий йилда мамлакатда содир бўлган тўққизинчи тўфондир, деб хабар бермоқда «Синьхуа» агентлиги.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, Чжухай шаҳрининг Цзиньвань тумани қирғоқбўйи зонасига тўфон эпицентри яқинида максимал шамол тезлиги 42-46 м/с га етган. «Саола» қирғоқ бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда соатига 15-20 км тезликда ҳаракатланиши ва аста-секин секинлашиши кутилмоқда.

Гуандун провинциясининг 780 мингга яқин аҳолиси хавфли ҳудудлардан эвакуация қилинди, 80 мингдан ортиқ балиқ овлаш кемалари қирғоққа қайтди. Бундан ташқари, 13 та шаҳардаги бошланғич ва ўрта мактабларда ўқув йилининг бошланиши қолдирилди, боғчалар иши ҳам тўхтатилди.

Аввал хабар қилинганидек, Хитой Миллий обсерваторияси «Саола» тўфони учун хавфли қизил даражани эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрь куни Польшанинг Ми-24 ҳарбий вертолёти Беларусь чегарасини бузиб кирди — Беларусь Давлат чегара қўмитаси

Хабарда айтилишича, Польшанинг ҳарбий вертолёти Беларус ҳудудига 1200 метр ичкаригача учиб кирган, кейин эса ортга қайтган.

Ушбу хабардан сўнг Польша Ташқи ишлар вазирлиги Варшава Беларусь чегарасининг вертолёт томонидан бузилгани ҳақидаги маълумотларга "эҳтиёткорлик билан" муносабатда бўлишини ва уни таҳлил қилишини маълум қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон қуёшни ўрганиш учун автоматик станциясини коинотга учирди

Қуёшни ўрганиш бўйича биринчи Ҳиндистон миссияси бошланди. Бенгал кўрфазидаги Миллий космодромдан Лагранж L1 нуқтасигача автоматик станция муваффақиятли учирилди, деб хабар бермоқда Euronews агентлиги.

Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти автоматик қуёш станциясини Ер орбитасига муваффақиятли олиб чиқди. Учириш Бенгал кўрфазидаги Шрихарикота оролидаги космодромдан амалга оширилди.

Станция бироз Ер атрофида айланади, сўнгра Лагранж L1 нуқтасига тўрт ойлик саёҳатга жўнайди. Бу нуқтада Ер ва Қуёшнинг тортишиш кучи тенгдир.

Бу - Қуёшни тадқиқ қилган биринчи ҳинд миссияси. Унинг вазифаси электромагнит майдонлар, заррачалар ва магнит майдон детекторлари ёрдамида хромосфера ва қуёш тожини ўрганишдир. Бунгача Ҳиндистоннинг «Викрам» космик кемаси Ойга муваффақиятли қўнган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Озарбайжонда 5,2 магнитудали зилзила юз берди

3 сентябрь куни Озарбайжоннинг Курдемир станциясидан 14 километр жанубда жойлашган Курдемир ҳудудида зилзила содир бўлди, дея хабар беради маҳаллий ахборот манбаси.

Озарбайжон Миллий фанлар академияси Республика сейсмологик хизмат марказининг хабар беришича, маҳаллий вақт билан соат 20:38 да қайд этилган зилзила магнитудаси 5,2 баллни ташкил этган.

Қайд этилишича, эпицентри 52 километр чуқурликда бўлган ер силкиниши Агдаш, Ахсу, Гойчай, Соатли, Бейлаган, Ярдимли, Габала ва бошқа ҳудудларда ҳам сезилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Андижонда камералар орқали белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётганлар аниқланмоқда

Андижон шаҳрига ўрнатилган 12 назорат кузатув камералари орқали 62 ҳолатда фуқаролар ҳамда 78  ҳолатда автомашина эгалари томонидан белгиланмаган жойларга маиший чиқиндилар ташлаб кетиш ҳолатлари аниқланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун, 4 сентябрдан бошлаб Тошкент вилоятида тезликни назорат қилувчи 11 та мобил радарлар иш бошлади

Радарлар жойлашган ҳудудлар рўйхати:

1. Юқори Чирчиқ тумани «Тоштўғизоқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

2. Юқори Чирчиқ тумани «Истиқлол» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

3. Юқори Чирчиқ тумани «Сергели» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

4. Юқори Чирчиқ тумани «Жаувқошти» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

5. Оҳангарон тумани «Қаирма» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

6. Оҳангарон тумани «Увак» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

7. Оҳангарон тумани «Ойбулоқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

8. Янгийўл тумани «М. Улуғбек» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

9. Янгийўл тумани «Жунариқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);

10. Бўка тумани Бўка шаҳри (60 км/с);

11. Ангрен шаҳри (60 км/с).

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шимолий Корея тактик ядровий зарба бериш машқларини ўтказмоқда

Шимолий Корея «душманларни мамлакат ядро урушига тайёр бўлишидан огоҳлантириш» учун иккита узоқ масофага учувчи қанотли ракеталар ёрдамида симуляция қилинган тактик ядровий зарба берди, деб хабар берди KCNA давлат ахборот агентлиги якшанба куни.

Шанба куни KCNA маълумотларига кўра, машғулотлар муваффақиятли бўлди, иккита қанотли ракета Корея ярим оролининг Ғарбий денгизига қараб, сохта ядро каллакларини олиб борди ва 150 метр баландликда 1500 километр (930 миля) учди.

Пхеньян, шунингдек, АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши ҳарбий тўхтатувчи кучини кучайтиришини айтди.

KCNA шунингдек, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин денгиз двигателлари ишлаб чиқарадиган Пукчжун машинасозлик мажмуаси ва ўқ-дорилар заводига ташриф буюриб, Пхеньян ҳарбий-денгиз кучларини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

«У Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг бўлажак пленуми комплексни муҳим модернизация қилиш ва кемасозлик саноатини ривожлантириш йўналишини белгилашини тасдиқлади», — дейилади KCNA баёнотида. Ташриф санаси аниқланмаган.

Ракетанинг сўнгги синови Жанубий Корея ва Қўшма Штатларнинг В-1В бомбардимончи самолётлари иштирокидаги йиллик қўшма машғулотлари пайшанба куни якунланганидан сўнг амалга оширилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial