Human.uz | Rasmiy kanal
7.36K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистон президентининг Венгрияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга амалий ташрифини якунлади.

Будапештда давлат раҳбари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди ҳамда “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.

Мамлакатимиз етакчиси енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюриб, унинг доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан фикр алмашди. Шунингдек, Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга йўл олди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исаков Аскар Шарифжанович — «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

А.Исаков бунга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев энди давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бразилияда футбол мухлисларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди ва 7 киши ҳалок бўлди

Бразилияда «Коринтианс» футбол клуби мухлисларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди ва 7 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Globo.

Ҳодиса 20 август куни Белу-Оризонти шоссесида содир бўлган. Автобус Бразилия чемпионати доирасида бўлиб ўтган «Коринтианс» - «Крузейро» учрашувидан сўнг Сан-Паулуга кетаётган эди. Автобусда 46 киши бўлган.

Ҳодиса жойида 7 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши машина ичида сиқилиб қолган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Янги жазирама тўлқини Европани "забт этди"

Таътил мавсумининг қизғин палласида Европани янги жазирама тўлқини қамраб олди, деб ёзмоқда Euronews.

Франция йўл маъмурияти ҳайдовчиларни двигателнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши хавфидан огоҳлантиради ва двигателларини тиклаш ва совутиш учун тез-тез тўхтаб туришни сўрайди. Автомобиль эгалари ва саёҳатчиларга бепул шишадаги сувни таклиф қиладиган ижтимоий хизматлар ва кўнгиллилар пайдо бўлди.

Жанубий Европанинг кўплаб ҳудудлари аллақачон 40 даража иссиққа ўрганиб қолган. Римда июль ойининг ўрталарида ҳаво ҳарорати +43 даражага етди. Август ойида 38-40 даражагача бўлди.

Юқори ҳароратлар сайёҳларни тўхтата олмайди. Колизей ва Римнинг бошқа диққатга сазовор жойларига навбатда турган бўлса-да, кўплаб саёҳатчилар бу иссиқда кечқурунгача меҳмонхона хоналарида қолишни афзал кўришларини тан олишади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фарғонада 20 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди

Бош прокуратуранинг хабар беришича, куни кеча Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли аёл яшаш уйида ўз жонига қасд қилган.

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертиза тайинланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари, барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати маълум миқдорда ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 100.02 (+22.01) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.32 (-1.18) сўм;
— 1 евро — 13 190.23 (+62.64) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Гавайидаги ўрмон ёнғинларида 1000 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Гавайи губернатори Жош Грин Мауи оролидаги вайронкор ўрмон ёнғинлари оқибатида 1000 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлигини маълум қилди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда The Hill.

Губернаторнинг сўзларига кўра, 1050 га яқин одам бедарак йўқолган. Жабрланганларни қидириш яна бир неча ҳафта давом этади.

Унинг қўшимча қилишича, қидирув-қутқарув гуруҳининг юзлаб аъзолари ва 41 та ит қидирув ишларига жалб этилган. Ўрмон ёнғинлари содир бўлган ҳудудларнинг 85 фоизи аллақачон ўрганилган.

Мауини қамраб олган ўрмон ёнғинлари АҚШнинг замонавий тарихидаги энг ҳалокатли ёнғинга айланди. Расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, камида 114 киши ҳалок бўлган, деб хабар беради NBC News.

Илгари бедарак йўқолган деб топилганлар сони 2000 дан ортиқ бўлган бўлса, уяли алоқа қайта тиклангани ва яқинлари билан алоқа ўрнатиш имконига эга бўлгач, бу рақам камайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Покистонда автобус ёниб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни Покистон шарқидаги Панжоб провинциясининг Ҳафизобод туманида йўловчи автобуси ва пикап тўқнашуви ва ёнғин натижасида камида 20 киши тириклайин ёниб кетди, 15 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Xinhua.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларининг сўзларига кўра, воқеа эрта тонгда Файсалободнинг Toll Plaza экспресс йўлида содир бўлган, автобус бочкалар ёқилғи олиб кетаётган пикап билан тўқнашиб кетган ва натижада ёнғин келиб чиққан.

Маълумот олгач, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб боришди ва жабрланганларни маҳаллий шифохонага етказишди», — дейилади қутқарув хизмати хабарида.

«Жабрланганларнинг баъзилари куйиш жароҳатлари олган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир», - дея қўшимча қилди хизмат.

Қутқарув хизмати маълумотларига кўра, автобусда 40 га яқин йўловчи бўлган. Маълумотларга кўра, автобус мамлакат жанубидаги Карачи порт шаҳридан пойтахт Исломободга кетаётган бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️Мандат эълон қилинди

Давлат тест маркази имтиҳон натижаларини эълон қилди. Натижаларни қуйидаги Telegram-ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда) билиш мумкин:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot

Қолаверса, тест натижалари қайдномасини олий таълим муассасаларидан ҳам билса бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Вилоятлараро йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга розилик берилади

автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари (тахограф) билан жиҳозланган ҳамда йўналишда фаолият кўрсатиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган (автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ва лицензия) автобусларда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга розилик берилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари тахограф кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қоракўл академик лицейи битирувчилари 100 фоиз ўқишга кирди

Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳировнинг маълум қилишича, жорий йилда Қоракўл академик лицейини тамомлаган 166 нафар битирувчининг барчаси талаба бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Озарбайжонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан бугун давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Биргаликда Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюриш, давлат раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Самарқандда 49 киши хот-догдан заҳарланди

STV телеканалининг хабар қилишича, беморлар орасида болалар ҳам бор.

Уларнинг барчаси бир жойдан хот-дог истеъмол қилган.

29 беморга уйига жавоб берилган. Қолган 20 кишининг муолажалари давом этмоқда.

Ҳозирда овқатланиш шохобчаси ёпилган. Хот-дог учун ишлатилган маҳсулотлар текширувга юборилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Москвада экскурсия қилиш учун ер ости коллекторларига тушганлар ҳалок бўлди

Москвада ер ости коллекторларини кўриш учун ноқонуний экскурсияда қатнашган бир гуруҳ одамлар ғойиб бўлди. Айни пайтда ер остида 5 киши ҳалок бўлгани маълум, деб хабар бермоқда ТАСС.

«Ҳозирда ноқонуний экскурсияда қатнашган 5 киши вафот этгани тасдиқланди. «Зарядье» боғи яқинида яна бир кишининг жасади топилди», — деб ёзади агентлик.

Аввалроқ 4 кишининг жасади топилгани хабар қилинган.

21 август куни эрталаб диггерларнинг (ер ости бошпаналари ва бошқа ер ости объектларини ўрганувчилар) ғойиб бўлгани ҳақида маълум бўлди. Москвада тўсатдан ёмғир ёға бошлади ва коллекторлар сувга тўлди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Терговчилар ноқонуний экскурсия уюштирган шахсни сўроқ қилишмоқда.

Москва мэри Сергей Собянин ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, қидирув ишлари давом этаётганини маълум қилди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, диггерлар гуруҳи саккиз кишигача бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга етиб борди

Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Ҳайдар Алиев аэропортида кутиб олинди.

Икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровуллар саф тортди ва Шавкат Мирзиёевни Озарбайжон расмийлари кутиб олишди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бакуда икки давлат раҳбарларининг учрашуви бошланди

Озарбайжон нашрлари Каспий Денгизи Марказий Осиё ва Кавказ давлатларини боғловчи йўлакка айлана олишини ёзмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Озарбайжон мустақиллиги маъмурининг қабрига гул қўйди

Озарбайжон Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турган давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев президент Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ҳайдар Алиев қабрини зиёрат қилди.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон мустақиллиги маъмури бўлган Ҳайдар Алиев қабрига гул қўйди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга давлат ташрифи бошланди

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати пасайган, Россия рублининг курси эса кўтарилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 089.93 (-10.09) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.43 (+0.11) сўм;
— 1 Евро — 13 185.28 (-4.95) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial