Human.uz | Rasmiy kanal
7.43K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Бритни Спирснинг турмуш ўртоғи у билан ажрашиш учун судга ариза берди

Американинг энг машҳур поп-қўшиқчиларидан бири бўлган Бритни Спирснинг турмуш ўртоғи Сэм Асгари у билан ажрашиш учун судга ариза берган. CNN'нинг хабар беришича, хонанданинг эри чоршанба куни судга ариза топширгач, ижтимоий тармоқларда чиқиш қилган.

"Бир-биримизга 6 йиллик муҳаббат ва садоқатдан сўнг рафиқам билан бирга саёҳатимизни якунлашга қарор қилдик. Биз бир-биримизга бўлган муҳаббат ва ҳурматни сақлаб қоламиз ва унга энг яхши тилакларимни тилайман", - деб ёзди у ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида.

Эр-хотин 2021 йил сентябрида унаштирилганидан кейин ўтган йилнинг июнь ойида турмуш қуришган. Улар биринчи марта 2016 йилда Асгари Спирс билан бирга «Slumber Party» синглининг клипида рол ўйнаганида танишишган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қирғизистонда утилизация йиғими жорий этилади

Қирғизистонда утилизация йиғими жорий этилмоқда. Давлат раҳбари Қирғизистон Республикасининг «Ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари тўғрисида»ги қонунини имзолади, деб хабар бермоқда Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Қонунга кўра, давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, юридик ёки жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар чиқиндиларга эгалик қилиш ва ундан воз кечиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, чиқиндиларни ишлаб чиқарувчиларга ёки улар томонидан ваколат берилган юридик шахсларга ёки чиқиндилар билан ишлаш билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга чиқиндиларни турлари бўйича ажратишни таъминлаш бўйича талаблар мавжуд.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13069

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Uzbekistan Airways» АЖда бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 58 ва 59-моддаларига асосан “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамиятининг овоз берувчи оддий акцияларига эга бўлган Ягона акциядори — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги қарорига кўра “Uzbekistan Airways“ акциядорлик жамияти Бошқарув раиси ўринбосарлари тайинланди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13070

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга келди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон ва Венгрия давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашувда қандай масалалар муҳокама қилинди?

Икки давлат раҳбарлари учрашувида:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин ва конструктив ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Маданий-гуманитар соҳадаги қўшма дастурларни янада илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Жорий йил 20 август кунидан бошлаб Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган муҳим воқеа бўлиши таъкидланди.

Минтақавий, шу жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги кун тартиби юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
5 кундан бери Испаниядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришнинг иложи бўлмаяпти

Испания шимолидаги Тенерифе оролида (Канар ороллари гуруҳига киради) чиққан ўрмон ёнғинини ҳозирча ўчириш мумкин эмас. Мамлакат расмийлари аҳолини эвакуация қилишни давом эттиришга мажбур, деб ёзмоқда Канар ороллари ҳукумати сайти.

«Об-ҳаво ўзгарди ва биз Тенерифе шимолидаги аҳолини, айниқса бешта туманни хавфсизроқ жойларга эвакуация қилишга мажбур бўлдик», – деди маҳаллий ҳокимият вакили Мануэль Миранда.

Маълумотларга кўра, фавқулодда вазият туфайли 26 мингга яқин одам эвакуация қилинган ёки уйда қолишга буйруқ берилган. М. Миранданинг айтишича, кечаси ҳаво ҳарорати ва шамол тезлиги ортган. Ҳукумат аҳоли орасида одамлар ўлимининг олдини олишга устувор аҳамият қаратмоқда.

Бироқ, табиий офат машҳур сайёҳлик ҳудудларига таъсир қилмади ва оролнинг иккала аэропорти ҳам нормал ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, Канар оролларидаги ёнғин чоршанба куни бошланган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Гипотония ёхуд қон босими нега пасаяди?

Аксарият кишилар юқори қон босимини саломатлик учун хавфли деб ҳисоблайди. Бу тўғри. Бироқ ҳамма ҳам қон босимининг тушишига эътибор беравермайди. Шифокорга бормай, қаҳва билан бу балансни тўғрилашга ҳаракат қилади.

Хўш, бу қанчалик тўғри? Қон босимининг пастлиги саломатлик учун хавфсизми ёки уни даволаш керакми?

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла Тошпўлатов жавоб берди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13071

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Охирги 24 соат ичида Тайвань яқинида Хитойнинг 45 та самолёти борлиги аниқланган

Тайвань департаментининг Х (яъни, эски "Твиттер") ижтимоий тармоғида эълон қилинган расмий баёнотида айтилишича, Тайвань Мудофаа вазирлиги сўнгги 24 соат ичида орол яқинида Хитой Халқ озодлик армиясининг 9 та кемаси, 45 та самолёт ҳамда вертолётлар борлигини аниқлаган.

Мудофаа вазирлиги вазиятни кузатиш учун ҳаво ва денгиз патрулини юборганини, шунингдек, фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган ракета тизимларини жойлаштирганини таъкидлаган.

Тайвань атрофидаги вазият ўтган йилнинг август ойида, ўша пайтдаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайпейга ташрифидан сўнг сезиларли даражада кескинлашди. Хитой бу ташрифни АҚШнинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаши сифатида қоралади ва кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нидерландия Украинага қирувчи самолёт етказиб бериши мумкин

BBC'нинг хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг биринчи хоними билан бирга Нидерландияга келган.

Хабарда айтилишича, президент у ерда Нидерландия бош вазири Марк Рютте билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Зеленскийнинг телеграмдаги расмий саҳифасида мазкур учрашувнинг асосий мавзуси Украина учун F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришдир. Бундан ташқари, учрашув давомида кузда ўтказилиши режалаштирилаётган Глобал тинчлик саммити ҳам муҳокама қилиниши айтилмоқда.

BBC'нинг қўшимча қилишича, бир кун аввал Украина президенти Швеция бош вазири Ульф Кристерссон билан ҳам музокаралар олиб борган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон президентининг Венгрияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга амалий ташрифини якунлади.

Будапештда давлат раҳбари Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашувлар ўтказди ҳамда “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.

Мамлакатимиз етакчиси енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюриб, унинг доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан фикр алмашди. Шунингдек, Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга йўл олди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исаков Аскар Шарифжанович — «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

А.Исаков бунга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев энди давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки мамлакат етакчилари иштирокидаги бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Музокаралар якунида икки томонлама битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бразилияда футбол мухлисларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди ва 7 киши ҳалок бўлди

Бразилияда «Коринтианс» футбол клуби мухлисларини олиб кетаётган автобус ағдарилиб кетди ва 7 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Globo.

Ҳодиса 20 август куни Белу-Оризонти шоссесида содир бўлган. Автобус Бразилия чемпионати доирасида бўлиб ўтган «Коринтианс» - «Крузейро» учрашувидан сўнг Сан-Паулуга кетаётган эди. Автобусда 46 киши бўлган.

Ҳодиса жойида 7 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши машина ичида сиқилиб қолган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Янги жазирама тўлқини Европани "забт этди"

Таътил мавсумининг қизғин палласида Европани янги жазирама тўлқини қамраб олди, деб ёзмоқда Euronews.

Франция йўл маъмурияти ҳайдовчиларни двигателнинг ҳаддан ташқари қизиб кетиши хавфидан огоҳлантиради ва двигателларини тиклаш ва совутиш учун тез-тез тўхтаб туришни сўрайди. Автомобиль эгалари ва саёҳатчиларга бепул шишадаги сувни таклиф қиладиган ижтимоий хизматлар ва кўнгиллилар пайдо бўлди.

Жанубий Европанинг кўплаб ҳудудлари аллақачон 40 даража иссиққа ўрганиб қолган. Римда июль ойининг ўрталарида ҳаво ҳарорати +43 даражага етди. Август ойида 38-40 даражагача бўлди.

Юқори ҳароратлар сайёҳларни тўхтата олмайди. Колизей ва Римнинг бошқа диққатга сазовор жойларига навбатда турган бўлса-да, кўплаб саёҳатчилар бу иссиқда кечқурунгача меҳмонхона хоналарида қолишни афзал кўришларини тан олишади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фарғонада 20 ёшли аёл ўз жонига қасд қилди

Бош прокуратуранинг хабар беришича, куни кеча Ўзбекистон туманида яшовчи 20 ёшли аёл яшаш уйида ўз жонига қасд қилган.

Хабарда айтилишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Шунингдек, ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертиза тайинланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари, барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати маълум миқдорда ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 100.02 (+22.01) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.32 (-1.18) сўм;
— 1 евро — 13 190.23 (+62.64) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Гавайидаги ўрмон ёнғинларида 1000 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Гавайи губернатори Жош Грин Мауи оролидаги вайронкор ўрмон ёнғинлари оқибатида 1000 дан ортиқ одам бедарак йўқолганлигини маълум қилди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда The Hill.

Губернаторнинг сўзларига кўра, 1050 га яқин одам бедарак йўқолган. Жабрланганларни қидириш яна бир неча ҳафта давом этади.

Унинг қўшимча қилишича, қидирув-қутқарув гуруҳининг юзлаб аъзолари ва 41 та ит қидирув ишларига жалб этилган. Ўрмон ёнғинлари содир бўлган ҳудудларнинг 85 фоизи аллақачон ўрганилган.

Мауини қамраб олган ўрмон ёнғинлари АҚШнинг замонавий тарихидаги энг ҳалокатли ёнғинга айланди. Расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, камида 114 киши ҳалок бўлган, деб хабар беради NBC News.

Илгари бедарак йўқолган деб топилганлар сони 2000 дан ортиқ бўлган бўлса, уяли алоқа қайта тиклангани ва яқинлари билан алоқа ўрнатиш имконига эга бўлгач, бу рақам камайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Покистонда автобус ёниб кетиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни Покистон шарқидаги Панжоб провинциясининг Ҳафизобод туманида йўловчи автобуси ва пикап тўқнашуви ва ёнғин натижасида камида 20 киши тириклайин ёниб кетди, 15 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Xinhua.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларининг сўзларига кўра, воқеа эрта тонгда Файсалободнинг Toll Plaza экспресс йўлида содир бўлган, автобус бочкалар ёқилғи олиб кетаётган пикап билан тўқнашиб кетган ва натижада ёнғин келиб чиққан.

Маълумот олгач, қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб боришди ва жабрланганларни маҳаллий шифохонага етказишди», — дейилади қутқарув хизмати хабарида.

«Жабрланганларнинг баъзилари куйиш жароҳатлари олган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир», - дея қўшимча қилди хизмат.

Қутқарув хизмати маълумотларига кўра, автобусда 40 га яқин йўловчи бўлган. Маълумотларга кўра, автобус мамлакат жанубидаги Карачи порт шаҳридан пойтахт Исломободга кетаётган бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️Мандат эълон қилинди

Давлат тест маркази имтиҳон натижаларини эълон қилди. Натижаларни қуйидаги Telegram-ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда) билиш мумкин:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot

Қолаверса, тест натижалари қайдномасини олий таълим муассасаларидан ҳам билса бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Вилоятлараро йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга розилик берилади

автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари (тахограф) билан жиҳозланган ҳамда йўналишда фаолият кўрсатиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган (автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ва лицензия) автобусларда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга розилик берилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари тахограф кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial