Human.uz | Rasmiy kanal
7.37K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Тошкент шаҳар ИИББда терговга жалб этилган шахс вафот этган

Тошкент шаҳар ИИББ биносида ўта ўғир турдаги жиноят содир этган шахс вафот этди. ИИББ мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг 12 август куни одам ўғирлаб, ундан пўписа орқали пул ундиришга уринганликда гумон қилинаётган У.Д ЖПКнинг 224-моддаси асосида баённома расмийлаштириш жараёнида у ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, тўсатдан йиқилиб ҳушини йўқотган. Тез тиббий ёрдам чақиртирилиб, ички ишлар ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, тез тиббий ёрдам келгунига қадар гумонланувчи вафот этган.

Бирламчи ташхисга кўра гумонланувчининг ўлими “Жигар сиррози оғир стадияси, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги” оқибатида юзага келган.

«Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан текширув ўтказилмоқда, У.Днинг ўлим сабабини аниқлаш бўйича тегишли судга оид тиббий-экспертиза тайинланган», — дейилади баёнотда.

Шунингдек, ИИББ маълумотларига кўра, марҳум илгари босқинчилик ва талончилик каби моддалар билан судланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Андижондаги "Қорадарё"дан 10 ёшли боланинг жасади топилган

Андижон вилояти ФВБнинг хабар беришича, кеча соат 17:53ларда Олтинкўл тумани  МФЙ Хўжа кўчаси 52-уйда яшовчи 1984 й.т. Д Анинг ИИБнинг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, у ўз мурожаатида Олтинкўл тумани Маслахат ҳудудидан оқиб ўтувчи  “Қорадарё” дарёсидан 10 ёшли ўғил бола мурдаси топилганлиги хақида маълум қилган.

Хабарда айтилишича, олиб борилган суриштирув натижасида, ушбу жасад, Олтинкўл тумани “Орс” МФЙ Юқори кўчаси 134-уйда яшаган 08.09.2012 й.т. Т. А эканлиг маълум бўлди. Мархум Т. А жасади Суд тиббий экспертизасига юборилган.

"Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчи диспетчерлик хизматига сувда чўкиш бўйича хабар келиб тушмаган", — дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистон Республикасига молия вазири тайинланди

Султанов Рустам Бегдуллаевич Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдала туманидаги чойхонада ёнғин чиқди. Ёнғин оқибатида чойхонанинг 260 метр квадрат қисмига зарар етди

Жорий йилнинг 13 август куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида янги қуриб битказилаётган чойхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, кеча, 13 август куни соат 21:22 ларда Кўкдала тумани ФВБ диспетчерлик хизматига туман ҳудудидаги “Хўжаобод” МФЙ ҳудудида жойлашган янги қуриб битказилган чойхонада ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Хабарга кўра, ёнғинга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, соат тахминан 21:25 ларда воқеа жойига етиб борган ва соат тахминан 22:30 ларда тўлиқ ўчирилган.
Юзага келган ёнғин туфайли тадбиркор С.Т.га қарашли чойхона биносининг 260 метр квадрат майдони – ички ва том қисми ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Тошкент шаҳар ИИББда терговга жалб этилган шахс вафот этган Тошкент шаҳар ИИББ биносида ўта ўғир турдаги жиноят содир этган шахс вафот этди. ИИББ мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот берди. Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг 12 август куни одам ўғирлаб, ундан…
ИИБ биносида гумонланувчининг вафот этгани бўйича ички ишлар ходимларига жиноят иши қўзғатилди

Бугун гумонланувчининг ИИБ биносида вафот этгани тўғрисида хабар берган эдик, унда прокуратура ҳолатни ўрганаётгани айтилган. Бош прокуратура мазкур ўрганишлар натижаси юзасидан расмий баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, Д.У.нинг ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Шунингдек, Д.У.нинг вафоти юзасидан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш зарурати туғилганлиги сабабли, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 206 (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) ва 235 (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бельгияда учувчиларнинг иш ташлаши сабабли 80 га яқин рейс бекор қилинди

«Ryanair»нинг Бельгиядаги филиали учувчиларининг навбатдаги иш ташлаши 14-15 август кунлари бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Kazinform.

Европа Иттифоқининг «лоу-кост авиакомпанияси» ҳисобланган авиакомпания сайтида Шарлеруа (Бельгия) аэропортида учувчиларнинг иш ташлаши ҳақида элон қилинди. Ryanair икки кунлик норозилик намойиши давомида кунига 170 та рейсдан 40 тасини бекор қилишга мажбур бўлганини айтди.

Учувчилар маошларини пандемия даражасига қайтаришни талаб қиляпти. 2020 йилда Ryanair инқироздан чиқишга ёрдам бериш учун учувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз қўшган.

Бу Бельгиялик Ryanair учувчилари томонидан ёзда учинчи марта иш ташлашдир. Бунгача улар икки марта – жорий йилнинг 15-16 июль ва 29-30 июль кунлари ишга келмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон бўйича 14-18 август кунлари учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, ушбу ҳафта давомида ҳарорат фони меъёрдан паст бўлади.

Синоптиклар огоҳлантирганидек, ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келди ва ҳаво ҳарорати барча жойларда 29-32 даражагача, жанубий ҳудудларда 34-35 даражагача пасайди.

Бугун ва эртага республика ҳудуди бўйича салқин об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари 13-16 даража, кундуз кунлари 27-32 даража, жанубда 35 даражагача бўлади. Бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 2-4 даражага пастдир.

Ҳафта ўртасидан салқин ҳаво массаси республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди, ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта охирига келиб, кечалари 17-20 даража, кундуз кунлари 34-37 даража атрофида бўлади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13053

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Гавайи оролларидаги ёнғинлар қурбонлари сони 93 кишига етди

Мауида содир бўлган кенг кўламли ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 93 кишига етди, деб хабар бермоқда BBC News.

Тарихий Лахайна шаҳрини вайрон қилган ёнғин АҚШнинг 100 йиллигидаги энг ҳалокатли табиий офатдир.

Гавайи губернатори Жош Грин шанба куни суд-тиббий экспертиза жасадларни аниқлашда давом этар экан, қурбонлар сони «сезиларли даражада» ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Юзлаб одамлар бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Гриннинг сўзларига кўра, ёнғин «Гавайи оролларида содир бўлган энг даҳшатли табиий офат бўлди. Энди бизнинг мақсадимиз – одамларни топшириш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, шундан сўнг реабилитацияни бошлаймиз», – дея қўшимча қилди губернатор.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13054

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати белгиланди. Марказий банк АҚШ долларининг расмий курси кўтарилганини қайд этмоқда.

— 1 АҚШ доллар 12 062.04 (+20.16) сўм;
— 1 Россия рубли — 119.00 (-3.37) сўм;
— 1 евро — 13 207.93 (-11.65) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент халқаро аэропорти яқинида журналистларга ҳужум қилингани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда "Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропорти ёнида репортаж тайёрлаётган журналистларга ҳужум қилингани акс этган видео тарқалди.

Хабарларда мазкур жабрланувчилар "Зўр" ТВ телеканали ижодий жамоаси бўлгани ва улар янги қурилаётган кўприкнинг фойдаланишга топширилмай туриб қулаб тушиши сабабларини ўрганиш учун боргани айтилган.

Видеода акс этишича, исми ва бошқа маълумотлари маълум қилинмаган шахс, мухбирнинг саволига жавобан уни уятли ва ҳақоратли сўзлар билан жеркиган ва операторга ҳужум қилиб, унинг қўлидаги камерани синдириб ташлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳарбий суд, айрим вилоят судларига раислар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойиши билан:

Садриддин Бавабекович Эшонқулов - судьялик ваколати муддати даврига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси лавозимига;

Абдуҳалим Абдураимович Аҳмедов – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;

Тўрабек Абдуровубович Қодирқулов - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;

Ғолибжон Сайитжонович Давлатов – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти маъмурий судининг раиси лавозимига;

Алишер Абдурашидович Абдураҳмонов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Россияда тарвузни «қиммат» сотган ўзбекистонлик сотувчи пичоқлаб кетилди

Bugun.uz сайтининг «Фонтанка»га таяниб хабар беришича, нашри Санкт-Петербургда тарвузни «қиммат» сотган ўзбекистонлик сотувчи пичоқлаб кетилган.

Воқеа 13 август куни соат 20:00 атрофида Художников шоҳ кўчасидаги дўконда содир бўлган. Мева-сабзавот сотувчи 46 ёшли ўзбекистонликнинг олдига номаълум эркак келиб, тарвузнинг нархини туширишни сўраган, сотувчи эса нархни туширишга рози бўлмаган. Рад жавобини олган харидор пичоқни олиб, сотувчини пичоқлаган.

Пичоқланган ўзбекистонлик шифохонага етказилган. У ҳужумчини 40 ёшлар атрофидаги, оқ сочли эркак деб, тасвирлаб берди. Айни пайтда жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ССВ: Хорижий тилларни яхши ўзлаштирган тиббиёт олий ўқув юртлари ва техникумлари талабалари учун стипендия жорий этилди

2023/2024 ўқув йилидан тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таҳсил олувчи, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган талабалар рағбатлантириб борилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 11 августдаги тегишли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда Абу Али бин Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумларида таълим олувчи, камида 7,5 инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи халқаро тан олинган сертификатга (IELTS Academic) ҳамда немис ва француз тилини билиш даражасини белгиловчи С1 халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган талабаларга 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, уларнинг сертификати амал қилиш даврида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаб бориш тартиби жорий этилади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13055

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШда авиашоу вақтида самолёт ҳалокатга учради

Якшанба куни Мичиган штатидаги авиашоу вақтида МиГ-23 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда Детройт халқаро аэропорти сайтида ёзилди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Фавқулодда ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 16:00 да содир бўлган. Самолёт Детройт чеккасидаги Бельвил шаҳридаги турар-жой мажмуаси автотураргоҳига қулаб тушди ва бир нечта машинага зарар етказди. Учувчи ва иккинчи экипаж аъзоси катапультдан фойланаиб улгурган. Улар омон қолишди ва касалхонага ётқизилди. Бошқа ҳеч ким жабрланмаган, дейилади хабарда.

Fox News телеканалининг хабар беришича, авиашоу ташкилотчилари ушбу ҳодиса туфайли тадбирни бекор қилишга мажбур бўлишган. АҚШ Федерал Авиация бошқармаси тергов ишларини олиб боряпти.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Питт ва Жоли етти йиллик суд жараёнидан сўнг ажрашиш ишини тугатишди

Голливуднинг собиқ жуфтлиги Бред Питт ва Анжелина Жоли Франциядаги Шато Мираваль вино заводи юзасидан етти йиллик «оғриқли» музокаралардан сўнг ажрашиш ишиига чек қўйди, деб хабар бермоқда Geo News.

In Touch Weekly журналида эълон қилинган мақолада хабар қилинишича, Бред Питт ва Анжелина Жоли Шато Мираваль (Chateau Miraval) вино заводи бўйича ҳуқуқий баҳсда умумий қарорга келишган.

«Улар суд жараёнларига, жумладан, Анжелина Жоли болаларга васийлик учун курашга кўп пул сарфлашди. Шунинг учун йўқотишларингизни камайтириш оқилона», — деди манба.

Голливуд актёрининг француз виночилигига катта қизиқиши қайд этилган мақолада «Бред учун катта ютуқ» деб ёзилади.

Питт ва Жоли никоҳидан олдин 12 йил учрашишди, бу атиги икки йил давом этди ва 2016 йилда Жоли Питт томонидан таҳқирланган деб даъво қилганидан кейин тугади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13056

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эквадорда президентлик сайловлари олдидан яна бир сиёсатчи отиб ўлдирилди

Эквадорда «Фуқаролик революция» ҳаракати етакчиларидан бири ўз уйи ёнида отиб кетилди. Бир неча кун олдин Эквадор президентлигига номзод бўлган яна бир сиёсатчи ўлдирилган эди, деб хабар бермоқда dw.com.

«Фуқаролик революция» сўл сиёсий ҳаракати етакчиси Педро Брионес Эквадорнинг Эсмеральдас провинциясидаги уйи яқинида номаълум кимсалар томонидан отиб ўлдирилган, деб хабар қилди 14 август, душанба куни унинг партиядошлари.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13057

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Green Card ғолибларини огоҳлантирди

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси Diversity Visa (Green Card) ғолиб бўлганларга мурожаат йўллади.

Green Card ғолибларини виза суҳбати вақтида сохта ҳужжатларни тақдим этиш, виза учун бир умрлик чеклов олишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

"Ўзингизни, виза учун бир умрлик рад этилиш хавфи остида қолдирманг. Виза олиш учун мурожаат вақтида, сохта ҳужжат ёки ёлғон маълумот тақдим этишни тавсия қилаётган учинчи шахсларга ишониб қолманг", - дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эндиликда тарихий маданий мерос объектлари жойлашган кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари қўйилмайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бир қатор олий таълим муассасаларига янги ректорлар тайинланди

Ҳукуматнинг кеча қабул қилинган 383-сон қарорига мувофиқ:

— Дилшодбек Абдувахидович Рустамов Андижон давлат чет тиллари институтининг ректори этиб;

— Рустамбек Расулович Тожиев Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтининг ректори этиб;

— Абдуғаффор Софарович Жураев Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг ректори этиб тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ижарада яшовчи талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби соддалаштирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган “Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ҳукуматнинг аввалги 605-сон қарорига (24.09.2021 й.) айрим ўзгартиришлар киритилди.

Бунда талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (330 минг сўм), қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (165 минг сўм) миқдорида тўланиши белгилаб қўйилди.

Ижара тўловининг бир қисмини қоплаш учун талабаларга қўйиладиган бир қатор талаблар бекор қилиниб, талабгорни аниқлаш мезонларини белгилаш ваколати олий таълим муассасасидаги комиссияга берилди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13058

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial