Human.uz | Rasmiy kanal
7.4K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Республика ишчи гуруҳи йиллаб долзарб бўлган муаммолар бўйича қандай ишлар олиб боряпти?

Республика ишчи гуруҳи ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда «Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича ўз фаолиятини Навоий ва Фарғона вилоятларида давом эттирмоқда.

Уйма-уй юриб ўрганишлар натижалари жойларда аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан, аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардаги кўп қаватли уй-жойларнинг коммунал соҳаси, электр таъминоти, ички йўллар, ижтимоий соҳа объектлари ҳолати каби масалалар билан боғлиқ муаммолар.

Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13047

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Энди туман ҳокимлари ҳудудда инфляцияни жиловлашга шахсан жавобгар бўлади

Президент раислигидаги йиғилишда такрорий экинлар экилиши ҳолатига тўхталиб ўтилди.

Июль ойида йиллик инфляция даражаси 8,9 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотларида эса 10,7 фоизни ташкил қилди. Бу борада картошка, пиёз, ун ва ёғ маҳсулотлари ўтган йилга нисбатан арзонлашгани муҳим омил бўлди.

Лекин, такрорий экин экиш ишлари тўғри ташкил этилмагани боис айрим ҳудудларда сабзи нархи 52 фоизгача ошган; помидор 2 баробар қимматлаган; бодринг нархи 1,7 баробаргача ўсган.

Бундан ташқари, республика бўйича бор-йўғи 44 минг гектарга картошка такрорий экин сифатида экилган.

Йиғилишда бундан буён туман ҳокимлари ҳудудида инфляцияни жиловлашга шахсан жавоб бериши таъкидланди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13046

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мауи оролида ўрмон ёнғинлари натижасида 53 киши ҳалок бўлди

Мауи оролида тез тарқалаётган ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони камида 53 кишига етган. Гавайидаги тарихий Лахайна шаҳрини деярли вайрон қилган ёнғин 80 фоизга ўчирилган, деб хабар бермоқда CBS News.

Расмийларнинг таъкидлашича, Гавайи архипелагидаги энг йирикларидан бири бўлган Мауи оролида кўплаб ёнғинлар давом этаётгани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин.

Полиция одамларни «хавфсизлик нуқтаи назаридан» Лахайна шаҳридан узоқроқ туришга чақирди ва аҳолининг уйларига қайтиши учун барча имкониятларни ишга солишини айтган.

Оролнинг ғарбий қисмидаги одамлар Мауи Кахулуи аэропортига эвакуация қилинди. Мауи расмийларининг айтишича, 1400 киши тунни аэропортда парвозларини кутиб ўтказган.

Пайшанба куни Байден маъмурияти Гавайидаги ёнғинларни «катта фалокат» деб эълон қилди. Ёнғинларга қарши курашиш учун федерал маблағлар ажратилади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13048

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"Уммон" гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бугун Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг очиқ суд мажлисида "Уммон гуруҳининг собиқ аъзоси Зоҳид Рискиевга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Олий суднинг маълум қилишича, З. Рискиев Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, З. Рискиевга нисбатан Жиноят кодексининг 72-моддасини (шартли ҳукм қилиш) қўллаб ва тайинланган жазони шартли деб ҳисоблаб, 2 йил синов муддати белгиланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ливан мудофаа вазирининг кортежига ўқ узилган

Euronews'нинг хабар беришича, Ливан мудофаа вазири Морис Салим ўтирган машинага ўқ узилган ва ўқларнинг иккитаси машина ойнасига теккан.

Вазирнинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, дераза қалқони шикастланган, бироқ ўқ ўтмай қолган. Ливан Ички ишлар вазирлиги раҳбари Бассам Мавлавийнинг айтишича, хавфсизлик хизматлари воқеа сабабларини ўрганяпти.

Ҳодиса пайтида воқеа жойи яқинида «Ҳизбуллоҳ» шаҳид гуруҳи аъзосининг дафн маросими утаётган бўлган. У бир кун олдин Каҳалида ўлдирилган эди. Маросим иштирокчилари анъанага кўра ҳавога ўқ узган. Адашган ўқлар ҳудуддаги бир қанча дўконларнинг ойналарини шикастлаган.

Шунингдек, расмийлар мазкур воқеани қуролли ҳужум экани тўғрисидаги хабарларни рад этмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марғилон ва Риштонга янги ҳокимлар тайинланди

Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.

Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун Республика бўйлаб айрим ҳудудларда чанг-тўзонли шамол кузатилиши мумкин

Бугун, Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13049

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Алишер Каюмович Шадманов соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Шадманов бунга қадар Тошкент тиббиёт академиясининг ректори вазифасида ишлаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Муҳитдинов Эркин Мадорбекович Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Абдурасул Абудуллаев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

2020 йил сентябрдан бери у Оҳангарон тумани ҳокими сифатида фаолият юритиб келган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ЖССТ: “Омикрон”нинг EG.5 субварианти 51 давлатда рўйхатга олинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида коронавируснинг Eris деб номланган версияси Ҳиндистон ва Британиядан бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, EG.5 айни пайтгача 51 давлатда аниқланди. Улар қаторида АҚШ, Хитой, Жанубий Корея ва Япония ҳам бор.

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус сўзларига кўра, мазкур янги мутация ҳозирча Ер юзи аҳолиси саломатлиги учун глобал даражада хавф туғдирмаётган бўлса-да, унинг дунё бўйлаб кенг тарқалиши касалланишлар сони кескин ўсишига олиб келиши мумкин.

Шу боис COVID-19га қарши эмлаш ишларини давом эттириш лозимлиги хусусида ҳукуматларга тавсия берилди.

Маълумот учун, “омикрон” штаммининг субварианти ҳисобланган EG.5 бурун оқиши, бош ва томоқ оғриғи, аксириш ҳамда ҳолсизлик каби аломатлар билан намоён бўлмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Талабалар ётоқхонасида турмоқчи бўлганлар 20 августдан бошлаб ариза топширишлари мумкин

Шаффофликни таъминлаш мақсадида 20 августдан ётоқхонада турмоқчи бўлган талабаларнинг аризаси қабул қилинади ва рақамлаштирилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Human.uz | Rasmiy kanal
Эндиликда ҳар бир дарахтга паспорт берилади ва 2030 йилгача Тошкентнинг яшил майдонлари 5000 га етказилади Бу борада ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2024 йилда ҳозирда мавжуд 900 га қўшимча 300 га кўкаламзор ҳудуд ташкил этилиб, яшил майдонлар…
2030 йилда Тошкент шаҳридаги каналлар бўйида ташкил этилган сайилгоҳлар узунлиги 150 кмга етади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълумот беришича, каналлар бўйларида сайилгоҳларни ташкил этиш ишлари 2018 йилда бошланган бўлиб, ҳозирда пойтахтдан оқиб ўтувчи турли каналлар атрофида 42 км узунликда кўнгилли сайр қилиш масканлари барпо қилинган.

Бу жараёнда каналларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, чиқиндилардан тозалаш ишлари бажарилиб, ўриндиқлар, чиқинди қутилари ва замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилган. Пиёдалар ва велосипед йўлаклари ташкил қилинган.

Ҳокимлик бу ишлар давом эттирилиб, каналлар бўйидаги сайилгоҳлар узунлиги 2024 йилда 50 км, 2025 йилда 60 км, 2026 йилда 75 км, 2027 йилда 90 км, 2028 йилда 110 км, 2029 йилда 130 км ва 2030 йилда 150 кмга етказилишини маълум қилди.

Қўшимча қилинишича, сайилгоҳларда аҳоли кўнгилли маданий хордиқ чиқариши учун болалар ўйингоҳлари, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
2023 йилнинг ўзида 4712 ўринли 12 та ётоқхона фойдаланишга топширилган

Жорий йилнинг дастлабки 7 ойида жами 4712 ўринли 12 та ётоқхона фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, сентябрь ойида яна 6400 ўринли 11та ётоқхона ишга туширилиши режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
32 кишининг жами 1 млрд сўм пулини ўзлаштирган аёл қўлга олинди

Ички ишлар вазирлигига давлат ташкилотларидан бирининг бир неча ишчи-ходимлари ариза билан мурожаат қилган.

Ариза орқали ишчи-ходимлар номаълум шахс уларнинг номига “онлайн кредит” олгани, кредит қарздорлиги эса, ойлик маошлари тушадиган банк карталаридан ушлаб қолинаётганини маълум қилишиб, номаълум шахсни аниқлаб, чора кўришни сўрашган.

Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс Тошкент вилоятида яшовчи 27 ёшли Ш.Д. (аёл) экани аниқланган.

Аниқланишича, Ш.Д. осон пул топиш пайида 32 нафар фуқаронинг ишончига кириб, Ж.Й.нинг апрель-июнь ойларида бир вақтнинг ўзида бир неча банкдан уларнинг номига “онлайн кредит” олишга эришиб, жами 1 миллиарддан зиёд маблағларни қўлга киритган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13050

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Деҳқонобод туманига янги прокурор тайинланди

Деҳқонобод туман прокурори Лазиз Ҳамраев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Касби туман прокурори лавозимида фаолият юритаётган Отабек Усанов Деҳқонобод туман прокурори лавозимига тайинланди.

Манбага кўра, Қашқадарё вилояти Касби тумани прокурори этиб Нурматов Санжар Тошмуродович тайинланиши кутилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркиянинг Малатя провинциясида бир дақиқада икки марта зилзила содир бўлди

Туркиянинг Малатя провинциясида бирин-кетин иккита зилзила содир бўлди, деб хабар бериоқда TRT Haber агентлиги.

Табиий офатлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (AFAD) сайтидаги маълумотларга кўра, 12 август куни соат 16:39 да Малатянинг Йешилюрт туманида 4,8 магнитудали зилзила қайд этилган.

Зилзила чуқурлиги – 6,35 километр.

Биринчи ер силкинишидан бир дақиқа ўтгач, Йешилюрт ҳудудида яна зилзила содир бўлди. Бу сафар қувват 4,5 баллни ташкил этди.

Иккинчи зилзила тахминан 7 километр чуқурликда бўлган.

Anadolu агентлиги маълумотларига кўра, зилзиладан кейин баъзи аҳоли уйларини ва иш биноларини ташлаб кўчага чиқиб кетган.

Зилзила Малатяга қўшни Адияман, Шанлиурфа, Газиантеп ва Қаҳраманмараш провинцияларида ҳам сезилган.

Губернатор Ҳулуси Шаҳин вазиятни тушунтириб, ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нигерияда масжид қулаб тушди: қурбонлар бор

Нигериянинг Кадуна штатидаги Зария шаҳридаги масжиднинг қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Яна бир неча киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ҳодиса жума куни шаҳар марказий масжидида аср намозини ўқиш учун юзлаб диндорлар йиғилган пайтда юз берган.

Дастлаб тўрт кишининг жасади топилган, сўнгра қутқарув гуруҳи вайрон бўлган масжидда қидирув ишлари олиб боргач, яна учта қурбон топилган.

Айни пайтда қулаш сабабларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Африканинг энг гавжум мамлакатида, қонунлар ёмон бажарилган ва қурилиш материаллари кўпинча сифатсиз бўлган мамлакатда биноларнинг қулаши тез-тез учрайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хитой Тайвань вице-президентининг АҚШга ташрифидан норози эканини билдирди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Тайвань вице-президентининг Нью-Йоркка ташриф буюргани учун АҚШдан қаттиқ норози эканини билдирди, деб хабар бермоқда "РИА Новости" ахборот агентлиги.

Тайвандаги навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этувчи асосий номзодлардан бири бўлган Циндэ Парагвайга кетаётганда Нью-Йоркда тўхтаган, вице-президент у ерда янги сайланган президентнинг инаугурациясида қатнашиши керак бўлган.

Шунингдек, у мамлакатган қайтаётганида Сан-Францискода тўхтамоқчи, Bloomberg'нинг ёзишича, у бу шаҳарда Тайвандаги Америка институти раҳбари билан учрашиши кутилмоқда.

Тайванни ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Хитой АҚШдан ўз ҳудудида "сепаратчи"ни қабул қилгани учун норози эканини айтган. Бундан ташқари, Хитой ТИВ АҚШ ва Тайвань ўртасидаги ҳар қандай алоқаларни қоралаган. Хитой расмийларининг фикрича, Лай Циндэ АҚШда "ягона Хитой" тамойилини бузувчи сиёсий фаолият олиб борган бўлиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial