Human.uz | Rasmiy kanal
7.4K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
ЖССТ Ҳиндистон ва Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси тарқалаётганидан хавотирда

Шу кунларда дунёнинг баъзи минтақаларида COVID-19 инфекцияси яна фаоллаша бошлади. Бу ҳолат коронавируснинг янги EG.5.1 субварианти тарқала бошлагани билан изоҳланмоқда.

Хусусан, Eris деб номланган мазкур мутация илк бор шу йилнинг март ойида Ҳиндистонда аниқланган эди. Бир ой аввал эса у Буюк Британияда ҳам қайд этилди.

Ҳозир ҳар икки мамлакатда EG.5.1ни юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Жумладан, Ҳиндистонда бу мутация билан хасталанган беморлар сони 1574 нафарга етган.

Буюк Британияда эса июль ойи биринчи ярмида COVID-19 ташхиси қўйилганларнинг тахминан 11,8 фоизида Eris аниқланаётганди. Август ойидаги маълумотлар бу кўрсаткич 14,6 фоизга ошганини тасдиқлади.

Батафсил:👉https://human.uz/14/58/13040

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Италияда муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ ағдарилиб кетди ва 41 киши ҳалок бўлди

Италиянинг Лампедуза оролида мигрантлар бўлган қайиқнинг қулаши оқибатида 41 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ВВC.

Авариядан 4 киши омон қолган. Улар қутқарувчиларга қайиқда 45 киши, жумладан, уч нафар бола бўлганини айтишган.

Кема Туниснинг Сфакс шаҳридан йўлга чиққан. Бир неча соатдан кейин у ағдарилган ва чўкиб кетган. Сфакс - Лампедузадан 130 километр узоқликда жойлашган порт шаҳри. Тунис расмийларига кўра, бу ердан келган муҳожирлар хавфсиз ҳаёт излаб Европага ноқонуний саёҳат қилмоқда.

Омон қолганлар Мальта юк кемаси томонидан олиб кетилган ва Италия қирғоқ қўриқлаш хизматига топширилган.

Батафсил:👉https://human.uz/14/58/13041

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нима учун доллар курси 12 минг сўмдан ошиб кетди?

Марказий банк ички валютабозоридаги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди:

Асосий савдо-ҳамкор давлатлар миллий валюталарининг сезиларли қадрсизланиши ташқи савдо ва пул ўтказмалари канали орқали сўмнинг реал самарали алмашув курсининг мустаҳкамланишига олиб келди.

Бу, ўз навбатида, экспорт ва пул ўтказмалари тушумлари каналлари орқали мамлакатимизга валюта тушумларига ва ички валюта бозоридаги таклиф ҳажмига салбий таъсир кўрсатди.

Натижада, ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди.

Марказий банк келгусида алмашув курсининг кескин қадрсизланишини олдини олиш бўйича етарли инструментларга эга бўлиб, зарур ҳолларда қўшимча интервенциялар амалга ошириш орқали тебранишлар юмшатиб борилади.

Мазкур тўғриланиш реал самарали алмашув курснинг узоқ муддатли трендига қайтишига олиб келади ва мувозанатли курс валюта тушумларини ошириш орқали бозорда таклиф ўсишига хизмат қилади. Реал самарали алмашув курси йил охиригача ва ўрта муддатли истиқболда нисбатан барқарор бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
7 та вилоятда солиқ бошқармаси бошлиқлари ўзгарди

Бир қатор вилоятларнинг солиқ бошқармалари бошлиқлари алмаштирилган. Жумладан,

Юлдашев Дилшод Рустамович Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Инагамов Аловитдин Хуснитдинович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи;

Қурбонов Лочинбек Иномидинович Андижон вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Мақсуд Махмудович Маматхонов Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Шуҳратали Тайирович Имомов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Улуғбек Актамович Хатамов Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;

Сирожиддин Тоғаймуродович Эшматов Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Дарс жараёнлари 4 сентябрь куни бошланади

Президентнинг тегишли фармонига асосан, Мусақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олади. Жумладан,

1 сентябрь — жума (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

Демак, 4 сентябрь куни барча таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилининг 1-ўқиш куни бўлиши кутилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди

“Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном бериш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (349-сон, 09.08.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент метрополитени “Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги” ер усти метро ҳалқа йўлининг “Дўстлик – Қўйлиқ” йўналиши 1–14 бекатларига, “Чилонзор” йўлининг “Олмазор – Сергели” йўналиши 1–5 бекатларига (жами 19 та бекат) ном берилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент 2 кунлик ташриф билан Бухорода бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эквадор президентлигига кўрсатилган номзод сайловолди йиғилишида отиб кетилди

Эквадор президентлигига номзод, мамлакат Миллий ассамблеяси аъзоси Фернандо Вильявисенсио чоршанба куни мамлакат пойтахти Китода бўлиб ўтган сайловолди йиғилишидан сўнг ўлдирилди.

BBC'нинг ёзишича, унинг сайловолди ташвиқотларини олиб борувчи гуруҳи аъзоси маҳаллий ОАВга Вильявисенсио машинага ўтираётганида бир киши олдинга чиқиб, унинг бошига ўқ узганини айтган. Унинг ўлимини амалдаги президент Гильермо Лассо ижтимоий тармоқларда тасдиқлаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, гумонланувчи Вильявисенсиога уч марта ўқ узган ва воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.

Батафсил:👉https://human.uz/14/58/13042

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилади

Марказий банк хорижий валюталарнинг 11 августдан янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари 12 075.03 (+408.03) сўм;
— 1 евро — 13 307.89 (+498.69) сўм;
— 1 Россия рубли — 123.77 (+3.78) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Айблов хулосаси: "Док-1 Макс" дори воситаси туфайли 65 нафар ёш бола вафот этган

"Док-1 Макс" дори воситаси билан боғлиқ воқеалар юзасидан жами 21 киши, жумладан, “Quramax Medikal” МЧЖ директори ҳамда “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.

Олий суд мазкур жиноят иши бўйича расмий баёнот берди. Унга кўра, эртага соат 10:00 да ишни кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

"Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган", — дейилади баёнотда.

Маълумот учун, улар ЖКнинг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча қилинишича, тасдиқланган айблов хулосасида содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этгани қайд этилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Франциядаги ногиронлар дам олиш уйида содир бўлган ёнғинда 11 киши ҳалок бўлган

Францияда ногиронлар дам олиш уйида ёнғин содир бўлди ва 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Еuronews.

Мамлакат ички ишлар вазири Жеральд Дарманен Twitterда бугун эрталаб Германия чегараси яқинидаги Винценхайм кичик шаҳарчасидаги ногиронлар учун мўлжалланган муассасада ёнғин чиққанини ёзди.

«Афсуски, қурбонлар бор», – деди у. Юқори Рейн минтақаси маҳаллий маъмурияти ёнғин Винценхаймдаги ногиронлар учун мўлжалланган хусусий дам олиш уйида эрталаб соат 6:30 да бошланганини айтган. 17 киши эвакуация қилинган, 1 киши эса касалхонага ётқизилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эндиликда ҳар бир дарахтга паспорт берилади ва 2030 йилгача Тошкентнинг яшил майдонлари 5000 га етказилади

Бу борада ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2024 йилда ҳозирда мавжуд 900 га қўшимча 300 га кўкаламзор ҳудуд ташкил этилиб, яшил майдонлар 1100 гектарга, 2025 йилга 1400, 2026 йилда 1900, 2027 йилга 2500, 2028 йилда 3200, 2029 йилда 4000 гектарга етказилади.

Пойтахт ҳокимлигининг таъкидлашича, пареллел равишда бугунгача экилган ва экилаётган ҳар бир дарахтга паспорт бериш ва уларнинг парвариши учун масъулларни бириктириш ҳамда ўсиш жараёнини назорат қилинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пекинда кучли ёмғир ва сел туфайли 33 киши ҳалок бўлди

Пекинда кучли ёмғирлар, яъни табиий офатлар туфайли 33 киши ҳалок бўлган, қутқарув операцияси давомида яна беш киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Xinhua агентлиги.

Пекин вице-мэри Ся Линьмао матбуот анжуманида 18 киши бедарак йўқолганини, жумладан бир қутқарувчи борлигини маълум қилган.

Ўлимларнинг аксарияти сув тошқини ва уйларнинг қулаши туфайли содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 29 июлдан 2 августга қадар Хитой пойтахтига «Доксури» тайфуни кучли ёмғир олиб келган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Россияда омбордаги портлашда 52 киши жабрланди, 12 киши қидирилмоқда

Россиянинг Москва вилояти Сергиев Посад шаҳрида содир бўлган портлашда 52 киши жабрланди, 12 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида, деб хабар бермоқда ТАСС.

Бунгача 9 киши бедарак йўқолган эди.

«Ҳақиқий маълумотларга кўра, 12 кишининг тақдири номаълум. Қидирув давом этмоқда», — деди агентлик манбаси.

Портлаш кеча Сергиев Посад шаҳрида «Пиро-Росс» компаниясининг пиротехника омборида содир бўлди. Аввалига 40 га яқин одам жароҳатлангани хабар қилинганди. Бугунги маълумотларга кўра, 52 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган, 8 нафари шифохонада.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Автомобилларга давлат рақамларини олиш учун тўлов ставкалари оширилди

“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ (396-сон, 10.08.2023 й.) ички ишлар вазири томонидан имзоланди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13043

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентда 4500 истеъмолчи электр таъминотисиз қолди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, бугун соат 11:28 да Тошкент шаҳридаги 35 кВли “Л-Паркентская-1,2” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод тумани истеъмолчиларининг бир қисми (4500 та истеъмолчи) электр таъминотидан узилган.

Вазирлик мазкур носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилаётганини маълум қилган, шунингдек, ушбу ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзгидромет: Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати янада пасайиши кутилмоқда

Батафсил
:👉https://human.uz/2/19/13044

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳоли ер учун барча тўловлардан озод қилинади

Айни пайтда Бухоро шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан кафолатли таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш давомида президент қатор муаммоли масалалар, жумладан, ерларни аҳолига тақсимлаш масаласига жиддий эътибор қаратди.

Таъкидланишича, пахта ва ғалла майдонларини қисқартириб, бу йили кузда ва келгуси йил баҳорида яна 70 минг гектар экин ерларини аҳолига тарқатиш режа қилинган.

Лекин ҳокимлар бугунги кунгача ажратилган 200 минг гектардан самарали фойдаланишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилган.

Жумладан, сув таъминоти ва унумдорлиги яхши бўлмагани учун жами ерларнинг 13 минг гектари ёки 8 фоизи қаровсиз турибди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13045

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Республика ишчи гуруҳи йиллаб долзарб бўлган муаммолар бўйича қандай ишлар олиб боряпти?

Республика ишчи гуруҳи ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ҳамда «Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла» мезонларини жорий этиш бўйича ўз фаолиятини Навоий ва Фарғона вилоятларида давом эттирмоқда.

Уйма-уй юриб ўрганишлар натижалари жойларда аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан, аҳоли зич яшайдиган ҳудудлардаги кўп қаватли уй-жойларнинг коммунал соҳаси, электр таъминоти, ички йўллар, ижтимоий соҳа объектлари ҳолати каби масалалар билан боғлиқ муаммолар.

Аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13047

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial