Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир қатор маданият ходимлари мукофотланди
Президент «Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида» фармонни имзолади.
«Дўстлик» ордени билан:
➖Аллаберганов Бекман - Амударё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси;
➖Алтунина Лариса Михайловна - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Олмалиқ шаҳар бўлими раиси, Тошкент вилояти;
➖Байжанов Яхшибай Абадович - «Туямўйин гидроэлектростанцияси» унитар корхонасининг турбина цехи электрогаз пайвандчиси, Хоразм вилояти;
➖Балаева Севил Алислам кизи - Республика озарбайжон миллий маданий марказининг Навоий вилояти бўлими раиси;
➖Довгун Оксана Ивановна - «Славутич» Республика украин миллий маданий маркази раисининг ўринбосари;
➖Дурас Элени Анастасиос - Тошкент шаҳар грек маданияти жамияти бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Ембергенова Гулнара Сабирбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси «Орол олтин мероси» жамоат бирлашмаси раҳбари;
➖Исхаков Абрам Борисович - Бухоро яҳудийлари жамияти раиси, Бухоро вилояти;
➖Кападзе Тахир Васильевич - Фарғона вилояти турк миллий маданий маркази раиси;
➖Карипова Ралия Талгатовна - Тошкент шаҳар бошқирд миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Кравченя Геннадий Николаевич - Термиз шаҳридаги «Geniy-Termiz» масъулияти чекланган жамияти директори, Сурхондарё вилояти;
➖Маркарян Гарик Мурадович - Самарқанд шаҳар «Луйс» арман миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Махкамова Рискинисо Зоидовна - Чуст туманидаги «Андалус агро дунё» фермер хўжалиги пиллачиси, Наманган вилояти;
➖Махмудов Эркин Касимович - Ўзбекистон уйғур миллий маданий маркази раисининг ўринбосари;
➖Назарова Бозор - Республика тожик миллий маданий марказининг Жиззах вилояти бўлими аъзоси;
➖Оллобердиев Муқумбой Мавлонович - Қашқадарё вилояти араб миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Размадзе Владимир Георгиевич - «Мегоброба» Тошкент шаҳар грузин маданият маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Смесова Екатерина Александровна - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Андижон вилояти бўлими раиси ўринбосари;
➖Топчиев Жамолидин Сотиболдиевич - Хонобод шаҳридаги «Хидирша» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти;
➖Фазилова Клара Байбуриевна - Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказининг Сирдарё вилояти бўлими раиси;
➖Хан Маргарита Люревна - Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг «Корё» ансамбли бадиий раҳбари.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
➖Когай Марина Александровна - Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раиси.
«Шуҳрат» медали билан:
➖Даукаева Илвира Гамировна - Бектемир туманидаги 30-болалар мусиқа ва санъат мактабининг актёрлик маҳорати бўйича ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
➖Лопатин Сергей Михайлович - «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятининг асосий ишлаб чиқариш цехи механиги, Бухоро вилояти;
➖Хутова Кулина Мудалифовна - Зафаробод туманидаги «Чимқўрғон» қишлоқ фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти;
➖Эргашева Махбуба Хотамбековна - Самарқанд давлат университетининг фалсафа ва миллий ғоя кафедраси доценти, Самарқанд вилояти.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

Бавария фуқароси 3 нафар қўшнисини отиб ўлдирди, яна икки кишини яралади
Бавариянинг Аугсбург шаҳри яқинида бир киши уч кишини отиб ўлдирди ва яна икки кишини яралади, деб хабар бермоқда DW агентлиги.
Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи шу уйда яшаган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, қўшнилар билан келишмовчилик юзага келган.
28 июль куни кечқурун у 49 ва 72 ёшли икки аёл ва 52 ёшли эркакни отиб ўлдирган.
Кейинроқ у бошқа кўчадаги уйга бориб, у ерда бир аёл ва бир эркакни отиб ташлаган. Улар касалхонага ётқизилган.
Полиция 64 ёшли эркакни ҳибсга олди. Гумонланувчи қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатмаган. Унинг жиноят сабаблари аниқланяпти.

Human.uz | Rasmiy kanal
Кўп қаватли уйда вафот этган аёлнинг ўлими сабаблари маълум қилинди Аввалроқ жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг лифтида нотаниш аёл ўлган ҳолатда топилгани ҳақида хабар берган эдик.…
Лифтда вафот этган аёл воқеаси бўйича қўшимча баёнот эълон қилинди
Бош прокуратура кўп қаватли уйнинг лифтида вафот этган 32 ёшли аёл вақеаси юзасидан қўшимча расмий баёнотни эълон қилди.
Унга кўра, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, эътибор беринг "28 июль куни мутахассислар томонидан жойига чиқиб ўрганилганида, лифт қурилмасининг хавфсизлик мосламалари ишчи ҳолатдалиги юзасидан бирламчи кўрик ишлари амалга оширилди ва уларни ишчи ҳолатдалиги аниқланди" деб расмий муносабат билдирган.
Ваҳоланки, лифт 24-28 июль кунлари ишламаётганлигини воқеа гувоҳлари, уй яшовчилари ўз тушунтиришларида, шунингдек, воқеа жойида холис суриштирув олиб борган оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистларнинг видеорепортажларида тўлиқ ўз тасдиғини топган.

Хориждаги эрига жаҳл қилиб фарзандини дўппослаган онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 27 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали аёл кишининг турмуш ўртоғига ҳақоратли сўзларни айтиб, фарзандини уриб ҳақорат қилганлиги ҳақидаги видео материал тарқалган.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 19.07.2023 йилда Қораўзак тумани, Қутли макон МФЙда яшовчи фуқаро П.Ж. Қозоғистон Республикасида ишлаб юрган турмуш ўртоғи К.С. билан юзага келган келишмовчилик натижасида, вояга етмаган фарзданди Т.Ж.га тазйиқ ўтказиб, уни ҳақорат қилганлиги тасвирланган видеони турмуш ўртоғи К.С.га телеграм мессенжери орқали юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27.07.2023 йилда Қораўзак туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро П.Ж.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” банди (вояга етмаган шахсни муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, мазкур оилада тарбияланаётган уч нафар вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан уларнинг ҳолидан хабар олиниб, мактабгача ва мактаб таълими ҳамда ички ишлар органларининг психолог хизмати ходимлари жалб қилинган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда вояга етмаганлар Қозоғистон Республикасидан қайтиб келган отаси К.С.нинг қарамоғига топширилган. Жиноят иши тергови Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Караокедаги ёнғин натижасида 6 киши ҳалок бўлди — ФВВ
ФВВнинг хабар беришича, бугун соат 11:39 да Фарғона вилояти Фарғона шахар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қавватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи 11:44 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:48 қуршаб олинган ва соат 11:56 да тўлиқ бартараф этилган.
Қўшимча қилинишича, ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

«Ювентус» барча Европа мусобақаларидан четлаштирилди
УЕФА Туриннинг «Ювентус» клубини бир йилга барча еврокубоклардан четлаштириш бўйича якуний қарорни қабул қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинган.
Шу тариқа, «Ювентус» Конференция лигаси – 2023/2024 йилги мавсумни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, 20 миллион евро жарима тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Европа мусобақаларидан четлаштириш УЕФА томонидан 2022 йил декабрида клубнинг баҳсли баланслари бўйича бошланган текширув натижаси бўлган ва молиявий фэйр-плей қоидалари бузилганлигини аниқлаган.

Фарғонада таниқли блогер қўлга олинди
Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти хуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, ўзини мустақил блогер деб таништирган фуқаро О.Х. товламачилик устида қўлга олинди, деб хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ.
ИИБнинг изоҳлашича, фуқаро О.Х. жорий йилнинг 12 июнь куни “Қўқон Истиқлол” савдо комплексида норасмий савдо фаолияти билан шуғулланган тадбиркорларнинг ишончига кириб, уларда норозилик кайфиятини уйғотиш орқали, савдо комплексларидаги реконструкция ишлари бўйича салбий мазмундаги мақолаларни ўзига тегишли ижтимоий тармоқ каналларига жойлаштирган.
Қўшимча равишда, блогер “Қўқон Истиқлол” савдо комплекси МЧЖ расмийларидан товламачилик йўли билан моддий маблағ ундиришга уриниб, ўзи томонидан тайёрланган “Қўқонда ҳуқуқий демократик бошқарувми ёки шаръий бошқарувми?» номли салбий мазмундаги мақолани интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига, 10 минг АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилиб, ундан умумий қийматда 7,5 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, қўшимча 2.500 АҚШ долларини олаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

6 нафар фуқаро ёнғиндан чиққан тутундан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган
Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси Фарғона шаҳрига етиб бориб, ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганиш ишлари давомида дастлабки маълумотларга кўра, 6 нафар фуқаро ёнғиндан чиққан тутундан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлган. Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосаси ҳам шундай.
Ҳукумат комиссиясининг иши давом этмоқда.
Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Болани қуёш уришидан қандай ҳимоя қилиш керак - педиатр маслаҳати
Ёз - болалар очиқ ҳавода кўп ўйнайдиган вақт. Ота-оналар ҳам фарзандларининг иложи борича очиқ ҳавода бўлишини хоҳлайди. Бироқ, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаса, қуёш нури болалар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.
БАТАФСИЛ: https://human.uz/12/59/12990
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ёз - болалар очиқ ҳавода кўп ўйнайдиган вақт. Ота-оналар ҳам фарзандларининг иложи борича очиқ ҳавода бўлишини хоҳлайди. Бироқ, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаса, қуёш нури болалар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин.
БАТАФСИЛ: https://human.uz/12/59/12990
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 35-40 даража иссиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12992

Блогер О.Х нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди
Аввалроқ блогернинг Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида Қўқон шаҳар прокурорининг Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган О. Х. (1989 йилда Россия Федерациясида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, муқаддам судланмаган) га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.
Суднинг 2023 йил 29 июлдаги ажрими билан Қўқон шаҳар прокурорининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, О. Х. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

1 августдан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори оширилади
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–120-сон, 28.07.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2023 йил 1 августдан:
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм;
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 568 000 сўм;
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм;
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм этиб белгиланади;
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Япон стартапи иқлим ўзгаришига ўзини мослаштира оладиган сузувчи шаҳар қуради
Япониянинг N-Ark стартапи океанда Dogen City номли улкан сузувчи шаҳар яратиш режаларини тақдим этди, дея хабар беради Robb Report.
Шаҳар цунамидан ҳимоя қилиш учун ҳалқа шаклида лойиҳалаштирилади ва унинг мақсади аҳолига илғор тиббий хизматлар, футуристик роботли жарроҳлик ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш орқали тўлиқ ўзини-ўзи таъминлашдан иборат. Шаҳар ҳатто космик кемаларни учириш учун жойларни ҳам тақдим этади.
Dogen City уч қатламдан иборат бўлади, уларнинг ҳар бири аниқ мақсадни кўзлайди. Биринчидан, бу яшашга яроқли, ўзини-ўзи таъминлайдиган денгиз бўйидаги қишлоқ бўлиб, у ерда уй-жойлар қурилади. Кейин энергия сарфини камайтирадиган ва океанда табиий равишда совутиладиган сув ости маълумотлар маркази бўлади. Ниҳоят, охирги қатлам SpaceXдан олинади ва ракеталар учун учириш ва қўниш майдончаси бўлиб хизмат қилади.
Озиқ-овқат учун, функционал ингредиентлар ва экинлар ўсимлик озуқалари манбаи сифатида инновацион технологиялар орқали денгиз сувидан фойдаланган ҳолда маҳаллий шароитда етиштирилади. Лойиҳа йилига қарийб 7 минг тонна озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва 22 миллион 265 минг кВт электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.

Ўзбекистон БМТнинг динлараро бағрикенглик резолюцияси ҳаммуаллифи бўлди
25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг ялпи мажлисида «Нафрат сўзларига қарши курашиш контекстида динлараро ва маданиятлараро мулоқот ва бағрикенгликни қўллаб-қувватлаш» резолюцияси консенсус асосида қабул қилинди. Резолюция ҳар икки йилда, анъанавий равишда Марокаш делегацияси ташаббуси билан қабул қилинади.
Резолюция 49 та давлат томонидан тайёрланди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Шунингдек, резолюцияни тайёрлашда Туркия, Озарбойжон, Хитой, Покистон, Баҳрайн, Иордания, Ироқ, Миср, БАА, Уммон, Саудия Арабистони, Қатар ва Қувайт, айрим Африка давлатлари, Марказий Осиёнинг барча давлатлари ҳаммуаллиф сифатида қатнашди.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/12993

Путин Эрдоған билан учрашув бўйича келишувга эришганини эълон қилди
Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан Туркиядаги президентлик сайловларидан кейин учрашишга келишиб олганини айтди. Бу ҳақда Путин 29 июль куни брифингда маълум қилди.
“Эрдоған мени сайловлардан олдин ҳам таклиф қилган эди, лекин кейин биз бу мавзуда ҳеч ким спекуляция қилмаслиги учун буни қилмаслик яхшироқ деган қарорга келдик. Биз учрашувимизни кейинга қолдиришга қарор қилган эдик, - деди Путин.
Президентнинг сўзларига кўра, сайловдан олдинги ташрифни Туркиянинг ички сиёсий жараёнларига таъсир ўтказишга уриниш сифатида баҳолаш мумкин. Бу, Путин таъкидлаганидек, томонларнинг ҳеч бирига керак эмас эди.
Бироқ, телефон суҳбатлари тез орада амалга оширилиши керак. Владимир Путиннинг таъкидлашича, суҳбат чоршанба, 2 августга белгиланган.

Варикоз касаллиги нимаси билан хавфли?
Қон-томир муаммолари бутун дунёда кенг тарқалган сурункали касалликлар сирасига киради. Айниқса, кейинги пайтларда кўпчилик инсонларда варикоз хасталиги тез-тез учрамоқда.
Хўш, бунинг асосий сабиб нима? Хасталикнинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?
Ушбу саволларга академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи Фазлитдин Баҳриддинов жавоб берди.
— Айрим кишилар варикозни фақат эстетик муаммо, деб ўйлайди. Бироқ бу касалликка ўз вақтида эътибор берилмаса, саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин, — дейди мутахассис.
— Айтиш лозимки, мазкур хасталикка кўпроқ аёллар мойил бўлади. Бунинг асосий сабаби эса ҳомиладорликдир. Яъни уларда 25-45 ёшлар оралиғида варикоз кўп кузатилади. Қолаверса, эркаклар ҳам 45-50 ёшларда ушбу касалликка чалинишга мойил бўлади.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/12994

Таиландда пиротехника омбори портлаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
Таиландда пиротехника воситалари сақланадиган омборда кучли портлаш содир бўлиб, 9 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлди. 115 нафар маҳаллий аҳоли оғир жароҳат олди, деб хабар бермоқда ВВС.
Ҳодиса Малайзия билан чегарага яқин жойлашган Сунгайколок шаҳрида содир бўлган. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, ёнғинга пайвандлаш ишларини бажариш вақтидаги хатолик сабаб бўлган.
Фейерверклар омборининг бутун биноси ёниб кетган. Портлаш шунчалик кучли эдики, у Наратхиват провинциясида жойлашган кичик шаҳарчанинг катта қисмини вайрон қилган. Портлаш оқибатида кўплаб уйларнинг деразалари ва томлари шикастланган.
Батафсил:👉https://human.uz/2/19/12995

Москвага қилинган ҳужумдан кейин Давлат Думаси депутати Укаринага таҳдид қилди
Қрим вилоятидан Давлат Думаси депутати Михаил Шеремет Москвага учувчисиз учоқ ёрдамида қилинган ҳужумдан сўнг Украина ҳукуматига жавоб чоралари билан таҳдид қилди. РИА Новости'нинг ёзишича, депутат украиналикларни "террорчилар" деб атаган ва улар билан суҳбат жуда қисқа бўлишини айтган.
Шереметнинг сўзларига кўра, республика президенти Владимир Зеленский “Украинани террорчи давлатга айлантирган”. Депутатнинг фикрича, сиёсатчи “ўзининг ҳарбий ютуқлари сифатида очиқ террорчилик ҳаракатларини ўтказишга” ҳаракат қилмоқда, чунки у Ғарб давлатларининг олқишига сазовор бўлмоқчи.
Бугун Россия оммавий ахборот воситалари эрта тонгда "Москва Сити"га украиналикларга тегишли учувчисиз самолёт келиб тушгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, бу маълумотни пойтахт мэри Сергей Собянин тасдиқлаган. Унинг айтишича, ҳужум натижасида 2 та офис биноси кичик зарар кўрган.

Намойишчилар Франциянинг Нигердаги элчихонасига ўт қўйди
Yahoo News'нинг хабар беришича, бугун Нигердаги намойишчилар Франция элчихонаси биносига ўт қўйишган.
Нашр маълумотларига кўра, элчихона эшиги ёниб кетган, полиция кучлари оломонни ушлаб, ичкарига киришига тўсқинлик қилмоқда. Намойиш иштирокчилари Франция элчихонаси ҳудудига кириб боришга ҳаракат қилишган. ТАСС хабарига кўра, мамлакатдаги хорижий ҳарбий базаларни ёпишни талаб қилиб, намойишда минглаб маҳаллий аҳоли қатнашмоқда. Қатнашчилари бино дарвозасидаги элчихона белгисини йиртиб ташлашган. Улар 26 июль куни мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритган ҳарбийларни қўллаб-қувватлашларини айтишмоқда.
Бугун эрталаб Нигернинг етакчи мухолифат партияси МОДEН ФА-Лумана исёнчиларни қўллаб-қувватлаган эди. Ҳарбийлар тарафдорлари митингга Россия байроқлари билан келишган.

Покистонда партия қурултойи вақтида содир бўлган портлашда 35 киши вафот этди
Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва провинциясида "Ислом уламолари ассамблеяси" партияси съездида содир бўлган портлашда камида 200 киши жароҳатланган, 35 киши эса ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда Geo телеканали фавқулодда хизматларга таяниб.
Бундан аввал портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани, 80 киши жароҳатлангани хабар қилинган.
Қайд этилишича, портлаш маҳаллий вақт билан 16.00 атрофида конгресс вақтида бино ичида содир бўлган. Полиция ҳозирча портлашга нима сабаб бўлганини айтмаган.