Республика ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятида қандай муаммоларни ҳал қиляпти?
Давлат раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Самарқанд вилоятида давом эттирмоқда. Унда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ва намунавий кўча, обод хонадон тизимини жойларда ташкил этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.
Батафсил:👉https://human.uz/2/16/12984
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial

SpaceX ракета парвозини стартга бир дақиқа қолганда бекор қилди
Falcon Heavy оғир ракетаси американинг Jupiter 3 йўлдошини коинотга чиқариши керак эди. Парвоз пайшанба кунига мўлжалланган бўлиб, старт берилишига бир дақиқа қолганда бекор қилинди, деб хабар тарқатди SpaceX компанияси.
“Ракета 27 июлда қайтадан парвозга уриниб кўради, аппарат ва фойдали юклама яхши ҳолатда турибди”, – дейилади компания тарқатган хабарда.
Хабарда таъкидланишича, коинотга олиб чиқилиши керак бўлган йўлдошнинг ўтказувчанлик имконияти сониясига 500 гигабитни ташкил этади.
Парвоз кечиктирилишига нима сабаб бўлгани айтилмаган.

Тошкентдаги янги бинолардан бирида 32 ёшли аёл ҳалок бўлгани айтилмоқда
Тошкентдаги янги қурилган бинолардан бирида 32 ёшли почтачи аёл вафот этди, деб хабар бермоқда «Эффект Макаренко» телеграм-канали.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 24 июль куни Паркент кўчасидаги 239-уйда электр таъминоти узилган, бу вақтда почтачи аёл бинонинг юқори қаватида лифтда қамалиб қолган. Кузатув камералари аёлнинг лифтга кирганини тасвирга олган.
Хабар муаллифининг фикрича, хонадонлар тўлиқ банд қилинмагани туфайли уни яқин орада ҳеч ким эшитмаган, қўшнилари ёрдамга келмаган ва у вафот этган. Журналистнинг қўшимча қилишича, жасад кечқурун топилган.
«Мазкур ҳолат нотўғри ўйланган урбанизация ва шаҳарда электр қувватининг етишмаслиги оқибатидир», — дейди журналист Макаренко.
Шунингдек, бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов ўзининг телеграм-саҳифасида марҳумнинг улими сабаблари ва шароитлар ўрганилаётганини маълум қилди.

Бугун Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Филиппинда кема ҳалокати оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
Филиппиннинг Манила шарқидаги Ризал провинциясида йўловчи кемасининг кўлга қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Филиппин қирғоқ қўриқлаш хизмати (ФҚҚХ) матбуот котиби контр-адмирал Армандо Балило телевидениега берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда Xinhua агентлиги.
«Маҳаллий вақт билан соат 13:00 атрофида, Бинангонан шаҳридан 45 метр узоқликда содир бўлган бахтсиз ҳодисада 21 киши ҳалок бўлди.
Дастлаб ФҚҚХ воқеа оқибатида 30 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Кейинчалик А. Балило бу рақамни қайта кўриб чиқди.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/12985

Бир қатор прокурорлар ва ИИБ бошлиқлари лавозимларидан озод қилинди
Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.
Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.
Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган:
- Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;
- Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари ҳам ишдан олинди
Президент маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш бўйича янгича иш тартибини белгилаб берди.
Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигига:
- жиноят қилишга мойиллиги бор оғир аҳволдаги аҳоли билан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ишлаш бўйича “маҳалла бешлиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаб бериш;
- ёш тоифаси, ижтимоий ва моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг ҳар бир гуруҳи учун алоҳида методика ишлаб чиқиш топширилди.
Энди профилактика инспектори ҳудудида жиноят қилишга мойиллиги бор шахсларни аниқлайди, “маҳалладаги бешлик” уларнинг муаммоларини ҳал қилади.
Тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги танқид қилинди. Ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари зиммасига юклатилган бирорта вазифа охиригача етказилмагани кўрсатиб ўтилди ва шу муносабат билан вазир ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 600.17 (+0.03) сўм;
— 1 евро — 12 730.03 (-192.53) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.64 (-1.38) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 600.17 (+0.03) сўм;
— 1 евро — 12 730.03 (-192.53) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.64 (-1.38) сўм.
Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бир қатор вилоятларнинг ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди
Йиғилишда президент йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар аҳволидан халқимиз мутлақо норозилигини таъкидлади.
Масалан, ўтган олти ойнинг ўзида 4 мингга яқин авто-авариялар содир этилиб, 873 нафар шахс вафот этган, 3,5 мингдан ортиғи жароҳат олган.
“Эътибор беринг, 48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади.
Вазиятни яхшилаш бўйича “Ўзавтойўл” ва ҳокимликларнинг масъулияти умуман сезилмаяпти. Улар фақат асфальт ётқизиш билан овора, ҳаракат хавфсизлиги эса эътибордан четда қолиб кетган”, - деди давлат раҳбари.
Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидовга ҳайфсан берилди. Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.

Хитой маймун чечагининг олдини олиш ва унга қарши кураш режасини ишлаб чиқди
Хитой соғлиқни сақлаш идоралари маймун чечагининг олдини олиш ва назорат қилиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда пайшанба куни ХХР Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш давлат бошқармаси маълум қилди, деб ёзмоқда Xinhua агентлиги.
Юқорида тилга олинган бошқарма ва Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси ҳамкорлигида эълон қилинган ҳужжат Хитойда маймун чечаги тарқалишига ўз вақтида ва самарали чора кўришни таъминлашга қаратилган.
Режа касаллик диагностикаси, эпидемияни назорат қилиш ва ҳисобот бериш ҳамда эпидемияга жавоб бериш каби жиҳатларга нисбатан маймун чечагининг олдини олиш ва назорат қилиш қоидаларини белгилайди.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/12986

Нашид тарқатиб қамалган йигитга тайинланган жазо уй қамоғига ўзгартирилди
Бугун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида Ж. Улуғмуродов (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми ва Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими устидан адвокат А. Абдуллаев томонидан берилган кассация шикоятиф кўриб чиқилди.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/12987

Human.uz | Rasmiy kanal
Тошкентдаги янги бинолардан бирида 32 ёшли аёл ҳалок бўлгани айтилмоқда Тошкентдаги янги қурилган бинолардан бирида 32 ёшли почтачи аёл вафот этди, деб хабар бермоқда «Эффект Макаренко» телеграм-канали. Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 24 июль куни Паркент…
Кўп қаватли уйда вафот этган аёлнинг ўлими сабаблари маълум қилинди
Аввалроқ жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг лифтида нотаниш аёл ўлган ҳолатда топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокуратура мазкур ҳолатни ўрганиш бўйича хулосалар юзасидан расмий баёнот берди.
Аниқланишича, 24 июль куни соат тахминан 14-50 ларда 32 ёшли аёл юқорида кўрсатилган манзилдаги кўп қаватли уйнинг лифтига кириб, қайта чиқмаган.
26 июль куни марҳуманинг яқин қариндошлари томонидан ички ишлар идорасига бедарак йўқолганлиги юзасидан хабар берилган.
Текшириш давомида ушбу лифт бир неча кундан буён ишламаётганлиги, олдин ҳам ишламай қолиши ҳолатлари кўп маротаба бўлганлиги ҳақида уй яшовчилари томонидан тушунтиришлар берилган.
Шифокорларнинг дастлабки тиббий маълумотномасига кўра, марҳуманинг ўлимига юракнинг ишемик касалиги, ўткир юрак, қон-томир ва нафас етишмовчилиги сабаб деб кўрсатилган.
«Жамоатчиликда ушбу воқеа бўйича билдирилаётган тахминлар терговга қадар текширув давомида мутахассислар ёрдамида тўлиқ текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дея қўшимча қилинади прокуратуранинг баёнотида.

Япон стартапи иқлим ўзгаришига ўзини мослаштира оладиган сузувчи шаҳар қуради
Япониянинг N-Ark стартапи океанда Dogen City номли улкан сузувчи шаҳар яратиш режаларини тақдим этди, деб хабар бермоқда Robb Report.
Шаҳар цунамидан ҳимоя қилиш учун ҳалқа шаклида лойиҳалаштирилади ва унинг мақсади аҳолига илғор тиббий хизматлар, футуристик роботли жарроҳлик ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш орқали тўлиқ ўзини-ўзи таъминлашдан иборат. Шаҳар ҳатто космик кемаларни учириш учун жойларни ҳам тақдим этади.
Батафсил:👉https://human.uz/12/59/12988

Бугун мамлакатмизнинг жанубий вилоятларида ҳаво ҳарорати 37-42 даража иссиқ бўлади
Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 29 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.
БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12989

Ҳиндистонлик эр-хотин iPhone сотиб олиш учун ўз чақалоғини сотишди
Шарқий Ҳиндистондаги Ғарбий Бенгалия штатида эр-хотин iPhone 14 сотиб олиш учун ўз фарзандини сотиб юборган даҳшатли воқеа содир бўлди, деб хабар беради Times of India нашри.
Эр-хотин Instagram видеороликларини яратиш мақсадида энг янги гаджетни сотиб олиш учун ўз фарзандларини сотишди.
Ҳодиса хавотирланган қўшнилар Гош оиласининг хатти-ҳаракатларида ғалати ўзгаришларни пайқагач, маълум бўлди. Уларнинг саккиз ойлик чақалоғи шунчаки ғойиб бўлди, аммо ота-оналар ҳеч қандай қайғу белгиларини кўрсатмади. Қолаверса, эр-хотин ўтмишда молиявий қийинчиликларга дуч келганини инобатга олиб, нархи камида миллион бўлган қимматбаҳо телефоннинг харид қилиниши ҳам қўшниларда шубҳа уйғотди.
Она босим остида, у ва унинг эри ҳақиқатан ҳам iPhone сотиб олиш мақсадида пул олиш учун фарзандини сотганини тан олди, бу уларга Бенгалиянинг турли қисмларида саёҳат видеоларини яратиш ва уларни Instagramда жойлаштириш имконини берди.
Яна ҳайратланарлиси шундаки, ота саккиз ойлик чақалоқни сотишдан олдин, етти ёшли қизини ҳам сотишга уринган.
Маҳаллий полиция Сати исмли онани ҳибсга олишга муваффақ бўлди, бироқ оиланинг отаси Жаидев Гош қочишга муваффақ бўлди. У ҳали ҳам қидирилмоқда. Полиция эр-хотинга нисбатан жиноий иш очган, болани сотиб олган аёл ҳам одам савдоси учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Бу воқеа, афсуски, биринчи ҳодиса эмас. Ҳиндистонда ота-оналар ўз фарзандларини моддий манфаат кўзлаб сотишга йўл қўйган бир неча ҳолатлар бўлган. Бундан ташқари, 2016 йилда хитойлик эр-хотин iPhone сотиб олиш учун 18 кунлик қизини 3530 долларга сотишган.
Шу йилнинг март ойида австралиялик аёл судда туғилмаган фарзандини iPhone'га алмаштирмоқчи эканлигини маълум қилган эди. Кейинчалик у икки қизини тўққиз соат давомида машинага қамаб қўйган ва бу уларнинг ўлимига олиб келган.

ЖССТ: Ўтган тўрт ҳафтада дунёнинг 52 фоиз мамлакатида CОVID-19 умуман қайд этилмади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги тўрт ҳафтада дунёнинг 52 фоиз мамлакатида бирорта ҳам COVID-19га чалиниш ҳолати қайд этилмаганини маълум қилди.
Бу 234 та давлатдан 122 тасида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият тўлиқ барқарорлашганини англатади.
Шунга қарамай, касаллик ҳали тўлиқ чекингани йўқ, жорий йил 26 июндан 23 июлга қадар 868 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган. Улардан 3 нафардан ортиғи хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир қатор маданият ходимлари мукофотланди
Президент «Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида» фармонни имзолади.
«Дўстлик» ордени билан:
➖Аллаберганов Бекман - Амударё тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши раисининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси;
➖Алтунина Лариса Михайловна - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Олмалиқ шаҳар бўлими раиси, Тошкент вилояти;
➖Байжанов Яхшибай Абадович - «Туямўйин гидроэлектростанцияси» унитар корхонасининг турбина цехи электрогаз пайвандчиси, Хоразм вилояти;
➖Балаева Севил Алислам кизи - Республика озарбайжон миллий маданий марказининг Навоий вилояти бўлими раиси;
➖Довгун Оксана Ивановна - «Славутич» Республика украин миллий маданий маркази раисининг ўринбосари;
➖Дурас Элени Анастасиос - Тошкент шаҳар грек маданияти жамияти бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Ембергенова Гулнара Сабирбаевна - Қорақалпоғистон Республикаси «Орол олтин мероси» жамоат бирлашмаси раҳбари;
➖Исхаков Абрам Борисович - Бухоро яҳудийлари жамияти раиси, Бухоро вилояти;
➖Кападзе Тахир Васильевич - Фарғона вилояти турк миллий маданий маркази раиси;
➖Карипова Ралия Талгатовна - Тошкент шаҳар бошқирд миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Кравченя Геннадий Николаевич - Термиз шаҳридаги «Geniy-Termiz» масъулияти чекланган жамияти директори, Сурхондарё вилояти;
➖Маркарян Гарик Мурадович - Самарқанд шаҳар «Луйс» арман миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Махкамова Рискинисо Зоидовна - Чуст туманидаги «Андалус агро дунё» фермер хўжалиги пиллачиси, Наманган вилояти;
➖Махмудов Эркин Касимович - Ўзбекистон уйғур миллий маданий маркази раисининг ўринбосари;
➖Назарова Бозор - Республика тожик миллий маданий марказининг Жиззах вилояти бўлими аъзоси;
➖Оллобердиев Муқумбой Мавлонович - Қашқадарё вилояти араб миллий маданий маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Размадзе Владимир Георгиевич - «Мегоброба» Тошкент шаҳар грузин маданият маркази бошқарув кенгаши аъзоси;
➖Смесова Екатерина Александровна - Ўзбекистон рус миллий маданий марказининг Андижон вилояти бўлими раиси ўринбосари;
➖Топчиев Жамолидин Сотиболдиевич - Хонобод шаҳридаги «Хидирша» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти;
➖Фазилова Клара Байбуриевна - Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказининг Сирдарё вилояти бўлими раиси;
➖Хан Маргарита Люревна - Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг «Корё» ансамбли бадиий раҳбари.
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
➖Когай Марина Александровна - Ўзбекистон корейс миллий маданий марказлари уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси раиси.
«Шуҳрат» медали билан:
➖Даукаева Илвира Гамировна - Бектемир туманидаги 30-болалар мусиқа ва санъат мактабининг актёрлик маҳорати бўйича ўқитувчиси, Тошкент шаҳри;
➖Лопатин Сергей Михайлович - «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» масъулияти чекланган жамиятининг асосий ишлаб чиқариш цехи механиги, Бухоро вилояти;
➖Хутова Кулина Мудалифовна - Зафаробод туманидаги «Чимқўрғон» қишлоқ фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти;
➖Эргашева Махбуба Хотамбековна - Самарқанд давлат университетининг фалсафа ва миллий ғоя кафедраси доценти, Самарқанд вилояти.

Бавария фуқароси 3 нафар қўшнисини отиб ўлдирди, яна икки кишини яралади
Бавариянинг Аугсбург шаҳри яқинида бир киши уч кишини отиб ўлдирди ва яна икки кишини яралади, деб хабар бермоқда DW агентлиги.
Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи шу уйда яшаган. Дастлабки тергов натижаларига кўра, қўшнилар билан келишмовчилик юзага келган.
28 июль куни кечқурун у 49 ва 72 ёшли икки аёл ва 52 ёшли эркакни отиб ўлдирган.
Кейинроқ у бошқа кўчадаги уйга бориб, у ерда бир аёл ва бир эркакни отиб ташлаган. Улар касалхонага ётқизилган.
Полиция 64 ёшли эркакни ҳибсга олди. Гумонланувчи қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатмаган. Унинг жиноят сабаблари аниқланяпти.