Human.uz | Rasmiy kanal
7.37K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистон “E” гуруҳидан жой олди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2027 йилги Осиё кубоги мусобақаларининг 2-қўшма саралаш босқичидаги ўйинлари тақвими эълон қилинди.

Мазкур босқичда Ўзбекистон терма жамоаси “E” гуруҳидан жой олди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади

Давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Омбудсман минтақавий вакили томонидан Сурхондарёдаги тергов ҳибсхонасида қандай камчиликлар аниқланди

2023 йилнинг 24 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков 9-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Аниқланишича, тергов ҳибсхонанинг умумий сиғими 300 тани ташкил қилсада, ҳозирги вақтда қамоққа олинган шахслар ва маҳкумлар 438 тани ташкил қилади. Шундан 138 нафар қамоққа олинган шахслар ва маҳкумлар бинонинг таъмир талаб бўлиб қолган қисмида сақланмоқда.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/12981

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича маълумот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 600.14 (-24.78) сўм;
— 1 евро — 12 922.56 (+47.96) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.02 (-0.19) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бухоро футбол клуби” МЧЖдан унинг собиқ ходими фойдасига 104 млн сўм ундирилди - Омбудсман

2013 йил футбол клуби банкрот деб топилган. Клуб раҳбарияти томонидан “Бухоро ФК” МЧЖ ўрнига “Бухоро ПФК” МЧЖ ташкил этилиб, клуб фаолиятини давом эттираверган. Бироқ, клуб фуқаро Ф.Файзиев олдида иш хақи ва мукофот пулларидан 33.808.533 сўм, ҳамда хизмат сафари ҳаражатларидан 30.052.322 сўм, жами 63.860.855 сўм қарздор бўлиб колган.

Ф.Файзиев “Бухоро профессионал футбол клуби” МЧЖда 2016-2018 йилларда ҳам ишлаган. Ушбу даврда ҳам 23 ой учун, ҳар бир ойда 1.881.690 сўмдан тўланиши лозим бўлган жами 43.278.870 сўм ойлик маош пуллари тўланмаган.

“Бухоро ПФК” МЧЖ раҳбарияти мурожаатчининг қарзларини маълум муддатгача чўзилиши ва тўланишини бўйича кафолат хати бериб, бироқ амалда тўловларни амалга оширмаган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/9/12982

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жаҳонда гуруч нархи кескин кўтарилмоқда

Осиё-Тинч океани минтақасида Таиланд оқ гуручининг биржа нархлари сўнгги уч йил ичида максимал даражага кўтарилиб, бир тонна учун 572 долларни ташкил этди. Бу ҳақда Таиланд гуруч экспортчилари ассоциацияси таҳлилчилари маълум қилди, деб хабар беради Bloomberg.

Шундай қилиб, сўнгги икки ҳафта ичида ўсиш тахминан 7 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, бозор мутахассисларининг фикрича, бу ҳолат Ҳиндистон ҳукумати томонидан басмати навидан ташқари барча турдаги гуручларни мамлакатдан экспорт қилишни тақиқлаши фонида содир бўлган.

Нашрнинг қайд этишича, Осиё давлатлари Ҳиндистондан гуручнинг асосий харидори ҳисобланади. Тақиқлаш фонида маҳаллий навлар ҳам қимматлаша бошлади. Бундан ташқари, Таиланддаги вазият кучли қурғоқчилик туфайли оғирлашмоқда, ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлмоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, истиқболда гуруч нархи кўтарилишда давом этади, чунки Осиё ва Aфрика мамлакатлари экспортга муҳтож. Ўз навбатида, бу минтақада инфляцияни келтириб чиқариши ва озиқ-овқат инқирозини янада кучайтириши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Саудиянинг F-15SA қирувчи самолёти машғулот парвози вақтида ҳалокатга учради

Мамлакатнинг Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Турки ал-Маликийнинг маълум қилишича, ҳалокат пойтахт Ар-Риёддан 800 км жануби-ғарбда жойлашган Хамис Мушайт шаҳри яқинидаги Қирол Холид авиабазаси ҳудудида содир бўлган, деб хабар беради Xinhua агентлиги.

Т. ал-Маликийнинг айтишича, ҳодиса сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Ҳалок бўлганларнинг аниқ сони ошкор этилмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Япония аҳолиси 55 йил ичида биринчи марта барча префектураларда камайди

Япония аҳолиси 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 801 минг кишига камайиб, 122 миллион 423 минг 38 кишини ташкил қилди. Бу 1968 йилдан буён барча 47 префектурада қайд этилган мамлакат тарихидаги аҳоли сонининг энг катта қисқариши, дея хабар беради Кyodо агентлиги.

2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, Япония аҳолиси, шу жумладан чет эл фуқаролари, 125 миллион 416 минг 877 кишини ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 511 минг кишига камдир.

Бу тенденция Японияда туғилишнинг камайиб бораётганини бартараф этиш ва ҳудудларда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш имкониятларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатади.

Бош вазир Фумио Кисида 2030 йилга бориб аҳолининг қисқаришини тўхтатиш бўйича охирги чора сифатида туғилиш даражасини ошириш учун «мисли кўрилмаган» чоралар кўришга чақирди, аммо бу чоралар қанчалик самарали бўлишига шубҳа бор.

Япония фуқаролари сони кетма-кет 14 йил давомида камайиб бормоқда: Японияда 772 000 бола туғилишининг рекорд даражаси паст бўлган 1,57 миллион ўлим даражасидан анча юқори.

Окинавада ўтган йили ўсган аҳоли сони бу йил 1973 йилдан бери биринчи марта камайди.

Чет элликлар сони уч йил ичида биринчи марта қарийб 289 000 кишига кўпайди ва ҳисобот йилида 2 993 839 кишига етди, чунки COVID-19 туфайли қатъий чегара назорати юмшатилгани халқаро талабаларнинг қайтишини рағбатлантирди.

Аҳоли ва фаровонликни ўрганиш миллий институти ҳисоб-китобларига кўра, 2070 йилга бориб чет эл фуқаролари аҳолининг 10 фоизини ташкил қилади, баъзи маҳаллий ҳукуматлар эса Осиёдан профессионал истеъдодларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.

Префектуралар бўйлаб фақат Токиода пойтахтга чет элликларнинг кўп оқими туфайли умумий аҳоли сони кўпайган, Япония шимоли-шарқидаги Акита префектурасида эса аҳоли сони 1,65 фоизга камайган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими 11 йилга қамалди

Бугун жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И. Худайбердиев ва бошқалар (жами 18 нафар судланувчи) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган ҳукмга кўра И. Худайбердиевга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 17 нафар судланувчига тегишлилиги бўйича жарима, 1 йил 9 ой 15 кундан 2 йил 3 ойгача ахлоқ тузатиш ишлари ва 3 йил 6 ойдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фарғона вилоятининг бир қатор мансабдорлари ишдан олинди

Айни вақтда Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида танқидий йиғилиш ўтказмоқда.

Йиғилишда деҳқонларга экин ерларини ижарага бериш ишлари ҳам номига ташкил қилингани кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, аҳоли яшаш жойидан узоқда жойлашгани, сув таъминоти оғирлиги сабаб 1 минг 157 гектар экин ерлари танловга қайта-қайта қўйилмоқда.

Вилоятда экинларни етиштириш учун харажатлар 1 сотих ер майдонига ўртача 220 минг сўмни ташкил қилиб, республика ўртача кўрсаткичидан 1,5 баробар кўп.

Шунингдек, ўтказилган сўровлар натижасига кўра, 32 фоиз ер эгаларига туман ҳокимлиги томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмаган.

Инфляцияни жиловлаш, бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлашда
ҳокимлар томонидан кўрилаётган чоралар ҳам қониқарсиз экани қайд этилди.

Шу боис, ҳудудида ишларни лозим даражада ташкил этмагани учун Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди

Бешариқда аниқланган ана шу захиралар ҳисобига, жорий йилда 100 миллион долларлик 19 та йирик лойиҳани бошлаш ва қўшимча 10 миллиард сўм солиқ тушумини таъминлаш учун барча имкониятлар бор.

Бу орқали жорий йилнинг ўзида 14 минг аҳоли доимий иш жойи, даромад манбаига эга бўлади.

Президент Фарғонада бошланган ушбу тажрибани барча ҳудудларда йўлга қўйиш учун йил якунига қадар “сафарбарлик” эълон қилди.

Ҳар бир туман учун йил якунигача камида 100 миллион доллардан инвестиция жалб қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш топширилди

Хусусий лойиҳа ташкилотларини олиб келиб, Фарғонадаги барча туманларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш, ерларнинг бозор қийматини аниқлаб, тадбиркорларга таклиф қилиш вазифаси қўйилди.

Минимал истеъмол харажатлари миқдори 500 минг сўмдан 570 минг сўмга оширилгани сабабли Фарғонада яна 9 минг оила камбағал тоифасига қўшилди. Шу боис мутасаддиларга ушбу оилаларнинг ҳар бирига ҳоким ёрдамчиларини бириктириб, уларнинг даромадини ошириш чораларини кўриш топширилди.

Фарғонада аҳолига деҳқончилик учун аукционга чиқарилиб, талабгор аниқланмаган 1 минг 157 гектар экин ерларини аҳоли учун қулай ҳудудларга алмаштириш, бу ерларда камида 15 минг иш ўрни яратишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари вилоятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш масаласига алоҳида тўхталиб, бу борадаги ишлар аҳволи қониқарсизлигини танқид қилди. Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Нигерда ҳарбийлар президент ҳокимиятдан ағдарилганини эълон қилди

Нигерда ҳарбийлар миллий телевидение орқали президент Муҳаммад Базум ҳокимиятдан ағдарилганини эълон қилди. Бу ҳақда BBC хабар беради.

Улар, шунингдек, конституция ва барча давлат институтлари фаолияти тўхтатилгани ва Африканинг ғарбий қисмидаги мамлакат чегаралари ёпилганини эълон қилди.

Генерал-полковник Амаду Абдураҳмон тўққизта ҳарбийлар қуршовида телевидение орқали гапирди.

«Биз, мудофаа ва хавфсизлик кучлари, сиз билган режимга барҳам беришга қарор қилдик, - деди генерал телевидение орқали қилган чиқишида. - Бу хавфсизлик билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви ва иқтисодий ва ижтимоий бошқарувнинг ёмонлигидан сўнг юз берди».

Унга кўра, вазирликлар раҳбарлари кундалик вазифаларини бажаришда давом этади.

«Барча ташқи ҳамкорлардан аралашмасликлари сўралади», - деб давом этди генерал. - Денгиз ва ҳаво чегаралари вазият барқарорлашгунча ёпиқ».

Ўз саройида исёнчилар томонидан ушлаб турилган президент Базумга АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш қўнғироқ қилиб, қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.

Шунингдек, ўзини Ватан мудофааси бўйича миллий кенгаш деб атаган янги ҳарбий хунта мамлакатда маҳаллий вақт билан соат 22:00 дан 05:00 гача комендантлик соати жорий қилди.

2021 йилда демократик йўл билан сайланган президент Базум Франциянинг иттифоқчиси ҳисобланади.

1960 йилда Франциядан мустақилликка эришганидан бери денгизга чиқиш имкони бўлмаган Ғарбий Африка давлати Нигерда тўртта муваффақиятли давлат тўнтариши ва амалдаги ҳукуматни ағдаришга бир қанча муваффақиятсиз уринишлар бўлди.

Мамлакатдаги сўнгги давлат тўнтариши 2010 йил февралида бўлиб ўтган ва президент Мамаду Танджнинг ағдарилиши билан якунланган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

У бунга қадар Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 12-15 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-25 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12983

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Европа дипломатияси раҳбари Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръоннинг ёқиб юборилиши муносабати билан баёнот берди.

Европа ташқи ҳаракатлар хизмати баёнотида айтилишича, Европада шахсларнинг кўплаб мусулмонларни хафа қилган сўнгги ҳаракатларидан сўнг, ЕИ диний нафрат ва муросасизликни қўзғатувчи ҳар қандай ҳаракатга кескин қарши эканлигини яна бир бор тасдиқлайди.

«Хилма-хилликни ҳурмат қилиш Европа Иттифоқининг асосий қадриятидир. Бу бошқа диний жамоаларга ҳурматни ҳам ўз ичига олади», — дейилади баёнотда.

Европа дипломатияси раҳбари Ж.Боррель Қуръон ёки бошқа муқаддас деб ҳисобланган китобни таҳқирлаш ҳақорат, ҳурматсизлик ва аниқ провокация эканлигини таъкидлади.

Хабар берилганидек, Копенгагенда Ироқнинг Даниядаги элчихонаси биноси олдида Қуръон нусхасини ёқиш бўйича акция ўтказилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси муқаддас китобларни камситувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қоралаб, бундай хатти-ҳаракатларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб тан олган резолюцияни қабул қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

2023-2024 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт серияси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.

Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди!

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial