Human.uz | Rasmiy kanal
7.37K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Родосдаги ўрмон ёнғинлари: 30 000 киши эвакуация қилинди

Грециянинг Родос оролида олтинчи кундирки ўрмон ёнғинлари тўхтамаяпти. Расмийлар 30 мингдан ортиқ одамни, жумладан, сайёҳларни эвакуация қилишга мажбур бўлди, дея хабар беради euronews.cоm.

Ўрмон ёнғинлари исканжасида қолган Грециянинг Родос оролидан 30 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Улар орасида сайёҳлар ҳам бор. Грециянинг иқлим инқирози вазири Василис Кикилиас буни «мамлакат тарихидаги энг йирик эвакуация» деб атади.

Якшанбага ўтар кечаси ёнғин Родос марказидаги Лаэрма қишлоғига етиб борди. Бир неча уй ва маҳаллий черков ёниб кетди. Ҳаммаси бўлиб ёнғин ҳудуди 9 километрга чўзилган.

Олтинчи кундирки, оролда юзлаб ўт ўчирувчилар ёнғин билан курашмоқда. Фақат охирги 24 соат ичида улар 46 та янги алангани аниқладилар. Уларнинг иши шамол ва рекорд иссиқлик билан мураккаблашади: синоптиклар Родосдаги ҳаво ҳарорати 44 ° C га етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Ёнғинларни ўчириш учун яна камида бир неча кун керак бўлади, дейди расмийлар. Грекларга Франция, Италия, Исроил ва Кипрдан келган ўт ўчирувчилар ёрдам бермоқда. Жараёнга самолётлар ва вертолётлар жалб қилинган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун мамлакатимизнинг жанубий вилоятларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача исийди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12971

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Испаниядаги сайлов: ўнгчилар ғалаба қозонди, лекин коалиция туза олмайди

Испанияда бўлиб ўтган парламент сайловида овозларнинг деярли 100 фоизи саналгандан кейин, ўнг марказчи Халқ партияси (ХП) биринчи ўринни эгаллаб турибди – у парламентдаги 350 та ўриндан 136 ўринга эга бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Бироқ ХП натижалари сўровлар башорат қилгандек яхши бўлмади – у ўта ўнгчи Vox партияси билан бирлашса ҳам (у 33 ўринга эга) ҳукмрон коалицияни мустақил туза олмайди. Ҳозир мамлакатни коалициянинг қийин музокаралари кутмоқда, унинг натижасини ҳали олдиндан айтиш мумкин эмас.

Бу йилги навбатдан ташқари умумий сайловда консерваторлар учун асосий рақобат ҳукмрон Испания Социалистик ишчилар партияси (ИСИП) бўлиб, 122 ўринни қўлга киритди.

Тўртинчи ўринда, кутилганидек, 31 ўринга эга бўлган сўлчи партиялар альянси – Sumar.

Илгари Халқ партияси Vox билан коалиция тузиши мумкинлиги тахмин қилинган эди. Бундай ҳолда, Испанияда диктатор Франциско Франко вафот этган 1975 йилдан бери биринчи марта ўта ўнг қанот вакиллари ҳокимият тепасига келиши мумкин эди.

Бироқ ҳозир ҳукумат тузиш ҳуқуқи учун овозлар етарли эмаслиги аниқ бўлди – гарчи Халқ партияси етакчиси Альберто Нуньес Фейхоо коалиция музокараларини бошлаётганини айтган бўлса-да.

Сўлчилар бир неча ҳудудий партиялар билан ўз ҳукмрон коалициясини тузишга ҳаракат қилиши эҳтимоли бор, аммо бу осон бўлмайди.

«Бу йил охирида янги сайлов бўлиши мумкин», - деди сиёсий эксперт Каролин Грэй ВВCга.

ХП тарафдорларига келсак, баъзилари ҳафсаласи пир бўлди. «Бу биз кутган нарса эмас, - деб тан олди BBCга берган интервьюсида Адриан Падро. - Ҳозирча натижалар биз кутганимиздан пастроқ».

Испанияда жорий йилнинг май ойида ҳукуматнинг маҳаллий органларига сайловларда ҳукмрон партия ниҳоятда ёмон натижалар кўрсатгач, навбатдан ташқари парламент сайлови эълон қилинган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
3 000 минг доллар пора талаб қилган проректор ушланди

3 000 минг доллар пора талаб қилган Нукус давлат педогогика институти проректори қўлга олинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўтказган тезкор тадбирда “Ажиниёз” номидаги Нукус давлат педагогика институти проректори М.Ж. фуқаро Х.Н.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Жанубий Кореяда бошланғич синф ўқувчиси дарс пайтида ўқитувчисини калтаклади

Жанубий-шарқий порт шаҳри бўлган Пусанда бошланғич синф ўқувчиси ўқитувчига ҳужум қилди, деб таълим соҳаси ходимлари яқинда содир бўлган яна иккита шунга ўхшаш ҳодисадан сўнг маълум қилди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.

Расмийларга кўра, Пусан ​​бошланғич мактабининг 3-синф ўқувчиси дарс вақтида ўқитувчининг юзига мушт туширган ва тепган.

Ҳужум ўқитувчи ўқувчидан мусиқа дарсидан сўнг чолғу асбобларини олиб қўяётган вақтда бирор нарса қилишдан тийилишни сўраганида содир бўлган.

Ҳужумчи ўқитувчини бир неча марта урган, қолган ўқувчилар эса буни кузатган. Зўравон ўқувчи бошқа ўқитувчилар чақирилгандан кейингина ўқитувчидан узоқлаштирилди. Ўқитувчи кўкраги ва танасининг бошқа қисмларидан жароҳат олган. У уч ҳафта ичида даволаниши керак - ҳозир касаллик таътилида.

Бироқ ўқитувчи қаттиқ оғриётганига қарамай, мактаб маъмуриятидан ўқувчини жазоламасликни сўрагани хабар қилинган.

Аввалроқ Сеул ва ғарбий порт шаҳри Янчхонда ўқувчиларнинг бошланғич мактаб ўқитувчиларига ҳужум қилган яна иккита ҳодисаси ҳақида хабар берилган эди, бу эса ўқитувчилар ҳуқуқларининг жиддий поймол этилиши бўйича жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлди.

30 июнь куни Сеул ғарбидаги Янчхон шаҳридаги бошланғич синф ўқитувчиси синфда 6-синф ўқувчиси томонидан қаттиқ калтакланган эди.

Инчхонда 23 июнь куни бошланғич синф ўқитувчиси ўз синфида ўқувчи қиз томонидан ҳужумга учраган, шундан сўнг у касалхонага ётқизилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Индонезия марказида кема ҳалокати оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 19 киши бедарак йўқолди

Индонезия жануби-шарқидаги Сулавеси провинцияси сувларида душанба куни эрталаб кема чўкиб кетди, натижада 15 киши ҳалок бўлди, 19 киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 00:00 атрофида Бутон марказий округидаги Мавасанка кўрфазида содир бўлди. Бу ҳақда миллий қидирув ва қутқарув агентлиги раҳбари Юсуф Латиф маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бортда 40 киши бўлган.

Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқлангач, оилаларига топширилган, тирик қолганларга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Аҳолига қўшимча 349 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Наманган вилояти бўлди. Жойлардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида тезкор штаб ва вилоятнинг 4 та сектори кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ҳар бир ишчи гуруҳ таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/14/12972

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хитойда 125 миллион йиллик сутэмизувчи ҳайвон ҳамда динозавр қолдиқлари топилди

Хитой ва Канада олимлари ёши 125 миллион йил бўлган бўр даврига оид йиртқич сутэмизувчи ва ўтхўр динозаврнинг ноёб қолдиқларини топишди, деб хабар беради TACC.

Иккала ҳайвон ҳам тезда нобуд бўлган, бунга вулқон отилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Олимлар ҳайвонлар қолдиқларининг яхши тарзда сақланиб қолганини унинг Хитойнинг Ляонин вилоятидаги «Динозавр Помпейи» номи билан машҳур Лусзятун ҳудудидан топилгани билан изоҳламоқда. Бу ерда бир ёки бир нечта вулқон отилиши натижасида вайроналар остида кўплаб ҳайвонлар динозаврлар, сутэмизувчилар, калтакесаклар ва амфибиялар қолдиқлари сақланиб қолган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Эквадорда шаҳар мэрини отиб ўлдиришди

Эквадор шаҳарларидан бирининг мэри объектни кўздан кечираётганда уюштирилган ҳужум натижасида отиб ўлдирилди, деб хабар бермоқда BBC News.

Якшанба куни Манта шаҳрида унинг мэри Агустин Интриаго қуролли шахс томонидан бир неча марта яраланган. Шунингдек, ҳужум вақтида мэрнинг ёнида бўлган маҳаллий футболчи Ариана Эстефания Чанкай ҳам ҳалок бўлди.

Полиция ҳозирча ҳужумчининг мақсадини тасдиқламади, бироқ Интриаго мэрига таҳдид қилинганини айтди.

Расмийларнинг айтишича, мэрга ўғирланган пикапда келган қуролли шахс томонидан бир неча марта ўқ узилган. Мэр олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/12973

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Навоий вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳикматов Санъаттилло Нусратович
Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Ҳикматов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Жондор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди.

— 1 АҚШ доллари — 11 613.06 (+18.04) сўм;
— 1 евро — 12 824.30 (-25.30) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.01 (+0.70) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Машҳур журналист Луқмон Бўрихон оламдан ўтди

Таниқли журналист Абдураҳмон Ташановнинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилинишича, ёзувчи ва журналист сифатида танилган Луқмон Бўрихон оламдан ўтган.

1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1991). Дастлабки ҳикояси — «Бегимқул катта» (1987). Шундан сўнг ёзувчининг «Ялангоёқ» (1991), «Сирли муаллим» (2006), «Хизр кўрган йигит» (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. Бундан ташқари, ёзувчи «Жазирамадаги одамлар» (2005) романи муаллифи ҳамдир.

Human.uz жамоаси журналистнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади!!!

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Франция-Швейцария чегарасида бўрон оқибатида бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жабрланди

Франция ва Швейцариянинг чегарадош ҳудудларида ўтган кучли бўрон туфайли бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жабрланди, деб ёзмоқда Еuronews.

Кучли момақалдироқ Юра массивида сезиларли ҳалокатга айланди. Невшатель кантонидаги Ла-Шо-де-Фон шаҳрида бир киши ҳалок бўлди. Полиция маълумотларига кўра, ўлимга қурилиш кранининг қулаши сабаб бўлган. Бир неча ўнлаб жабрланганлар тез ёрдам хизматларига тиббий ёрдам сўраган.

«Момақалдироқ 60 м/с гача тезликда бўронга ўхшаш шамол ва катта дўл ёғиши билан бирга келди. Шаҳарда дарахтлар қулаб тушди, машиналарга зарар етказди, камида бешта бино эвакуация қилинишига тўғри келди», - дея хабар беради RTS. Бу бошқа қурилиш кранининг қулаши таҳдиди билан боғлиқ.

Батафсил:👉https://human.uz/12/59/12974

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқароларда қизамиқ касаллиги аниқланмоқда

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра эмлашдан бош тортганлар ҳисобига, 2023 йилда дунёда ва Европа минтақасида қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият кескинлашди.

Aйни пайтда Украинада 23 070, Сербияда 4 954, Францияда 2 576 , Грецияда 2 476, Италияда 2 020, Россияда 1 396, Грузияда 1 128 ҳолатда қизамиқ касаллиги қайд этилган.

Қўшни мамлакатлар Aфғонистонда 2023 йилнинг ҳозиргача бўлган даврида 2 105 ҳолатда, Тожикистонда эса 300 дан ортиқ Қозоғистонда 169 та ҳолат қайд этилган.

Республикамизда жорий йилнинг июль ойи ҳолатига кўра, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган 306 нафар беморнинг қон намуналари вирусологик лабораторияга юборилган.

Улардан 164 тасида қизамиқ аниқланган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, мамлакатимизда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари асосан хориждан келган қизамиқ билан касалланганлар билан алоқада бўлган фуқаролар орасида аниқланмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият назорат остида бўлиб, қизамиқ касаллигига шубҳа қилинган шахслар билан алоқада бўлганлар эпидемиологик кўрсатма асосида профилактик эмлаш билан қамраб олинмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Олти ой ичида 523 нафар одам савдоси қурбони бўлган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

523 нафар одам савдоси қурбони бўлган ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволга тушиб қолган фуқаролар Ватанимизга қайтарилган.

133 нафар паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган Ўзбекистон фуқароларига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтариб олиб берилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Вентолин” препаратлари дорихоналарда етарли миқдорда мавжуд

Ижтимоий тармоқларда юртимизда “Вентолин” савдо номидаги дори воситасини топиш муаммо бўлаётганлиги ва бу дори воситасининг ҳозирги кундаги нархи ошиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ушбу хабарлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази муносабат билдирди.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12975

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун мамлакатимизнинг жанубий вилоятларида ҳаво ҳарорати 39-44 даража иссиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/2/19/12976

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Актёр Голливуд блокбастеридаги роли учун уч кун ичида 30 000 голландча сўзни ўрганган

Актёр Киллиан Мёрфи Кристофер Ноланнинг янги блокбастери «Оппенгеймер» фильмидаги роли учун уч кун ичида 30 минг голландча сўзни ўрганди, дея хабар беради People нашри.

Мёрфининг фильмдаги ҳамкасби, Оскар мукофотига сазовор бўлган актёр кичик Роберт Дауни Иккинчи жаҳон уруши даврида Америка Қўшма Штатларида атом бомбасини яратишга раҳбарлик қилган америкалик физик Ж. Роберт Оппенгеймер ролида Мёрфининг фаолияти катта таассурот қолдирганинин айтган.

«Мен ҳеч қачон актёрнинг рол учун ўзини бунчалик қурбон қилганини кўрмаганман», – деди Доуни People журналига берган суҳбатида.

Фильмда Атом энергияси бўйича комиссия раиси Льюис Штраус ролини ўйнаган Дауни Кристофер Ноланнинг уч соатлик достонидаги ролига Мёрфининг «содиқлиги» уни ҳайратда қолдирганини айтади.

Кичик Даунининг айтишича, у бир марта суратга олишдаги танаффус вақтида Мёрфига қўнғироқ қилган ва дам олиш кунларини Санте-Фе шаҳрида ўтказишни таклиф қилган. Бунга Мёрфи рол учун 30 000 голландча сўз ўрганиши кераклигини айтди ва Даунига вақтни яхши ўтказишни тилаган.

Мёрфининг ролга содиқлиги жуда қаттиқ диетани ҳам ўз ичига олган, бу эса уни Оппенгеймернинг жисмоний ўхшашлигига яқинлаштирди.

Мёрфининг ҳамкасби Эмили Блант бу рол учун ҳар куни фақат бодом ейишини айтди. Мёрфининг ўзи ҳеч кимга бу тарзда вазн йўқотишни маслаҳат бермаслигини таъкидлади.

Фильмда бош роллардан бирини ижро этган Флоренс Пью ҳам Мёрфи унда катта таассурот қолдирганини ва у нима учун у бизнинг замонамизнинг энг буюк актёрларидан бири эканлигини тушунганини таъкидлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон журналистлар уюшмаси I миллий маърузасини эълон қилди

Унда Ўзбекистон журналистикасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш режаси билдирилган.

Ўзбекистон журналистлар уюшмаси I миллий маърузасини эълон қилди. Унда сўнгги етти йил ичида журналистика сохасида эришилган ютуқлар санаб ўтилган.
Шунингдек, кейинги йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар кўрсатиб ўтилган.

Жумладан:
- Ўзбекистонда журналистика соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш

- Президентнинг “Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасини тайёрлаш

- 2023-2024 йилларда уюшманинг 60 нафарга яқин аъзоси хорижий давлатлар ОАВларида малака ошириши ва стажировка ўташини, нуфузли медиатадбирларда иштирок этишини таъминлаш

- уюшма томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой медиатузилмалари ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга бағишланган халқаро конференция ўтказиш.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил норозиликларга қарамай, Олий суд тўғрисидаги баҳсли қонун лойиҳасини қабул қилди

Исроил парламенти олти ойлик норозиликларга қарамай, Олий суд тўғрисидаги баҳсли қонун лойиҳасини маъқуллади, дея хабар беради CNN.

Парламентнинг 64 нафар аъзоси томонидан маъқулланган ва ҳеч қандай қаршилик кўрсатилмаган қонун лойиҳаси Олий судни Исроил ҳукуматининг асоссиз деб ҳисоблаган ҳаракатларини тўхтатиш ваколатидан маҳрум қилади.

Бу суд ҳокимиятини чеклашга қаратилган биринчи тасдиқланган ислоҳотдир. Мухолифлар фикрича, ислоҳот мамлакатдаги демократия асосларига зид.

Ўтган ҳафта Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қонун лойиҳаси бўйича овоз беришдан бетараф қолиши ёки ҳатто унинг бир қисмини юмшатиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган бўлса-да, 73 ёшли уни қўллаб-қувватлади ва кеча касалхонадан чиққанидан кейин парламентда пайдо бўлди.

BBC News хабарига кўра, душанба куни эрталаб Исроил парламенти биноси яқинидаги бульварни тўсиб турган бир гуруҳ намойишчилар автоматдан ўққа тутилган.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, бир намойишчи яраланган, олти нафари ҳибсга олинган. Намойишчилар гуруҳининг бошқа аъзолари полиция микроавтобусини ўраб олиб, зобитларга «шармандалик» деб бақирган.

Баҳсли ислоҳот Исроил тарихидаги энг жиддий ички инқирозни келтириб чиқарди. Йил бошидан бери ҳар ҳафта юз минглаб намойишчилар демократияга қилинган ҳужумга норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди.

Ҳукумат ислоҳот демократияни мустаҳкамлашини ва кейинги ўн йил ичида Олий суднинг сиёсат устидан кўпроқ ваколатга эга бўлганлигини айтди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial