Human.uz | Rasmiy kanal
11.2K subscribers
34K photos
4.46K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Бокуда Низомий Ганжавийнинг ўзбек тилига таржима қилинган "Хамса"сининг тақдимоти бўлиб ўтди

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/8/48/3244

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон ҳамда Панама Республикалари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, жорий йилнинг 29 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Панама Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилиши тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланган.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳужжатни ҳукуматлар номидан икки мамлакатнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакиллари Бахтиёр Ибрагимов ва Марков Консепсион Жарамилла имзолаган.

Шунингдек, томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдорлигини тасдиқлаган.

Бундан ташқари, манфаатли ҳамкорлик учун янги йўналишларни ўрганиш бўйича икки томонлама алоқаларни давом эттиришга келишиб олингани ҳам айтилмоқда ТИВнинг хабарида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Перуда микроавтобус қоядан қулаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Перу шимоли-шарқида микроавтобуснинг қоядан қулаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳатланди. Бу ҳақда душанба куни RPP радиостанцияси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, микроавтобус 300 метр баландликдан қулаган. Омон қолганлар оғир аҳволда шифохонага етказилган. Автобус Чачапоясдан Майобамба шаҳрига кетаётган эди. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мухторхон Тошхўжаев Осиё Паралимпия қўмитасининг вице-президенти этиб сайланди

Осиё Олимпия Кенгаши вице президенти Отабек Умаровнинг маълум қилишича, бугун Осиё Паралимпия қўмитаси Бош Ассамблеясининг биринчи кунида Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев Осиё Паралимпия қўмитасининг вице-президенти этиб сайланган.

Отабек Умаровнинг сўзларига кўра, Мухторхон Тошхўжаевнинг номзоди форум делегатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган.

"Дўстимизни муносиб сайлангани билан табриклаймиз ва унга Паралимпия ҳаракати манфаати йўлида самарали фаолият олиб боришини тилаб қоламиз!", — дейди вице президент ўзининг телеграм-каналида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Спутник V» нинг «омикрон» штаммига қарши самарадорлигини ўрганиш учун уч ҳафта керак бўлади

БАТАФСИЛ
:👉https://human.uz/8/48/3246

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Энди сув учун тегишли тўловларни тўламаганларга вақтинча сув берилмайди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/8/46/3248

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қорақалпоғистондаги қўриқхонада уч кун давом этган ёнғин оқибатида 35 гектар ўрмонга зарар етди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/8/46/3250

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Ювентус” жанжал марказида. Клуб яна А сериядан ҳайдалиши мумкин

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/6/35/3251

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Йилига 260 % гача даромад бериб боришни вада қилган украиналик «шоввоз»лар қўлга олинди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/6/35/3252

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкентлик аёл MERCEDES BENZ S500 HYBRID автомобилини Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз совға қилди

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни “Автотранспорт воситасини қабул қилиб олиш тўғрисида”ги Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарори e-qaror.gov.uz сайтига жойланган.

Унда ҳоким Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқармаси ва фуқаро Латипова Зиёда Бахромовнага тегишли MERCEDES BENZ S500 HYBRID русумли, давлат рақами 01М798НВ бўлган қора рангли енгил автотранспорт воситасини Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ихтиёрий равишда беғараз (текинга) бериш ҳақидаги таклифи маъқулланган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишлар бошқармаси MERCEDES BENZ S500 HYBRID русумли енгил автотранспорт воситасини белгиланган тартибда қабул қилиб олиниши ва техник кўрикдан ўтказилиб, ундан самарали фойдаланиш чоралари кўрилиши белгиланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёевнинг вакили Афғонистон муваққат ҳукумати билан музокара ўтказди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/6/35/3253

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 23 даражагача кўтарилади

"Ўзгидромет"га кўра, республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати -2° даража совуқдан +11° даража илиқ атрофида кузатилмоқда. Андижон шаҳрида ҳаво ҳарорати -1,7° даража совуқ, Самарқанд шаҳрида +10,5° даража илиқ. Марказий шаҳарларда ёғингарчилик йўқ.

Бугун республикада ҳаво кам булутли, илиқ, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат: Кундуз куни водий вилоятларида +10°...+15° даража илиқ, бошқа жойларда +18°...+23° даража илиқ, кечқурун +4°...+9° даража илиқни ташкил этади.

Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилояти ҳудудларда жануби-шарқий йўналишдаги шамоллар бироз кучаяди. Чанг-ғубор ҳодисаси кўтарилиши мумкин.

Улашинг: @humanuzofficial
Вируснинг "Omicron" штаммига қарши вакцина яратиш бошланди

Johnson & Johnson корпорацияси COVID-19нинг янги "Omicron" штаммига қарши вакцина яратишни бошлаганини маълум қилди.

Компания мутахассислари олинган қон намуналарини ўрганмоқда ва мавжуд дорилар "Omicron" штамми таҳдидини бартараф эта оладими ёки йўқлигини текшириш учун вакциналарнинг кучайтирувчи дозалари бўйича тадқиқотларни давом эттирмоқда.

“Янги "Omicron" штамми COVID-19 туфайли касалхонага ётқизиш ва ўлимнинг олдини олиш учун доимий кузатув, синов ва эмлаш муҳимлигини яна бир бор кўрсатмоқда. Биз Johnson & Johnson томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 вакцинасининг мустаҳкам иммун жавобига ишончимиз комил, у клиник тадқиқотлар давомида вирусга чидамлилик ва ҳимоя хусусиятини намоён эта олди”, дейди  Johnson & Johnson компаниясининг Janssen Research & Development LLC шўъба корхонаси глобал бош директори Матаи Мэммен.

Улашинг: @humanuzofficial
“Ҳаж” ва “Умра” сафарига йўл очилиши мумкин

Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига “Ҳаж” ва “Умра” сафарларини ҳал этиш учун жўнаб кетди.

БАТАФСИЛ: https://human.uz/6/35/3254

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ноябрь ойида товарлар ва хизматлар ўртача 1,2 фоизга қимматлашди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/6/35/3255

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Метрода ATTO ва HUMO тўлов карталари ишламаяпти

«Метротелеком»да техник узилишлар туфайли айрим бекатларда ATTO ва HUMO тўлов карталари ишламаётгани маълум қилинди.

Хабарга кўра, баъзи бекатларда Wi-Fi орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Аммо QR кодли тўлов тизимларидан ҳамма бекатларда фойдаланишингиз мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Кўринмас қотил” “ови”, турнақатор навбатлар, кредитга кўмир — Салом, Қиш!

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/8/46/3257

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Олмазор туманида Матиз ёниб кетди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/6/35/3256

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Энди ҳайдовчи ёнида "права"сини олиб юриши мажбурий эмас

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/8/46/3258

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Учтепа туманида 350 млн сўмни "ухлатган" фирибгар ушланди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/8/46/3259

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial