Human.uz | Rasmiy kanal
11.3K subscribers
34K photos
4.46K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Тошкент метрополитенинг «Олмазор» бекатида вояга етмаган шахсга нисбатан беҳаё ҳаракатлар содир этиб, қидирилаётган шахс қўлга олинди

Батафсил:
https://human.uz/2/9/2131

Улашинг: @humanuzofficial
Тошкентда ижарада яшаган беш талабанинг вафотига нима сабаб бўлганди?

Бир муддат аввал Тошкент шаҳрида ўқийдиган беш нафар талабанинг мурдаси улар ижарада турадиган уйдан топилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида уй эгасига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум бўлди.

Батафсил: https://human.uz/2/9/2132

Улашинг: @humanuzofficial
Россияда радардан йўқолган AН-26 самолётининг қолдиқлари топилди

Батафсил:
https://human.uz/2/9/2133

Улашинг: @humanuzofficial
Хитойда иккита кема тўқнашди

Хитой
шарқидаги Чжэцзян провинцияси сувларида иккита кема тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда Zhongguo xinwenwang.

Ҳодиса чоршанба куни кечқурун Чжоушань оролларининг шарқий қисмида содир бўлган. Йўл -транспорт ҳодисаси Панамада рўйхатдан ўтган юк кемаси ва Хитой балиқ овлаш кемаси тўқнашувидан сўнг қайд этилган. Қутқарувчилар сувдан тўрт кишини топдилар, бир киши ҳалок бўлди, иккитаси ҳануз йўқолганлар рўйхатида.

Яқин атрофдаги қирғоқ қўриқлаш кемалари, балиқчилик ва бошқа фуқаролик кемалари қидирув-қутқарув ишларига жалб қилинган. Фавқулодда вазиятда юк ташиш вақтинча чекланган.

Улашинг: @humanuzofficial
Покистонда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

Покистон ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти шимоли-ғарбий Хайбер -Пахтунхва провинциясининг Мардан туманида ўқув-машғулотлари парвози пайтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Geo News хабар бермоқда.

Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари вакилининг айтишича, учувчининг тақдири номаълум.

Махсус комиссия ҳалокат сабабларини аниқлаш устида ишламоқда. Худди шундай бахтсиз ҳодиса шу йилнинг август ойида содир бўлган.

Ўшанда Покистон шимолидаги Aтток шаҳрида икки ўринли қирувчи самолёт ҳалокатга учраган. Унинг иккита учувчиси катапульта қилинган.

Улашинг: @humanuzofficial
BMB Trade Group футбол турнирини ўтказди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/6/35/2136

Уланинг: @humanuzofficial
Анжелина Жоли Франция жанубидаги қаср учун Питт билан судлашиб, ютиб чиқди

БАТАФСИЛ:
https://human.uz/12/55/2137

Уланинг: @humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эртадан Фарғона вилояти Ички ишлар органлари ходимлари электрошокдан фойдаланишни бошлайди

Жорий йилнинг 24 сентябридан Фарғона вилояти Ички ишлар органларининг Патруль-пост, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тегишли хизматларининг саф бўлинмалари ходимлари хизмат жараёнида электрошок қурилмаларидан фойдаланишни бошлайди.

Бу ҳақида Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Уланинг: @humanuzofficial
Қирғиз-тожик чегарасидаги оммавий жанжал оқибатида болалар жароҳат олишди

Қирғиз-тожик чегарасида оммавий жанжал оқибатида тўртта мактаб ўқувчиси касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Боткен вилояти бошлиғи ўринбосари Маъруфхон Тулаев маълум қилди, деб хабар беради Интерфакс.

Бугун соат 13:00 атрофида қирғизистонлик тўртта мактаб ўқувчиси тожик талабалари томонидан калтакланди. Воқеа чегарадаги Кўк-Тош қишлоғида содир бўлган.

"30 га яқин тожикистонлик мактаб ўқувчилари уйга қайтаётганда болаларга ҳужум қилишган", - дейди расмийлар.

Унга кўра, 13-14 ёшли мактаб ўқувчилари жароҳатланган. Айни пайтда қирғиз-тожик чегарасидаги вазият хавфсизлик кучлари назорати остида.

Қайд этилишича, жароҳатланган болаларнинг ота-онаси ва қариндошлари қасос олиш учун кетишган. Шундан сўнг, жанжалда элликдан ортиқ одам қатнашган.

Улашинг: @humanuzofficial
"Толибон" жангарилари орасида "сафларини тозалашга" тайёрланмоқда - ОАВ

"Толибон" раҳбарияти яқин ҳафталарда ўз жангарилари орасида "сафларни тозалаш"ни бошлайди, деб хабар беради ТАСС.

ОАВ хабарларига кўра, радикаллар ҳаракат тамойилларини бузувчиларни аниқлайдиган махсус комиссия тузмоқчи. "Толибон" коррупция, талончилик ва афғонларни таъқиб қилишда айбдор бўлганлар жазоланишини эълон қилди.

Қонунбузарларни аниқлаш билан "Афғонистон Ислом Амирлиги" махсус комиссияси шуғулланади. Жангарилар жазоланадиган жиноятлар орасида ахлоқий бузилиш, коррупция, шахсий адоват, талончилик ва "Толибон" ваъдаларига зид одамларни таъқиб қилиш бор.

"Тозалаш"нинг бошланиши ҳақидаги махсус фармон яқин икки ҳафта ичида қабул қилинади. Ҳужжат ХЕАнинг барча куч тузилмалари, шу жумладан разведка хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан қабул қилинади.

Улашинг: @humanuzofficial
Пневматик қурол олиб юрган ҳайдовчи аниқланди

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 01:30 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ходимлар Г.Номазов, А.Азимов, Р.Алимов, А.Сийтимбаевлар томонидан Шаҳрисабз кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Б.К. бошқарувидаги "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, автомобиль салонидан (пневматик) қурол аниқланган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб қурол ва ҳайдовчи Б.К. Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.

Улашинг:
@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 36 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 2021 йилнинг биринчи олти ойида 35,9 миллиард долларни ташкил этди. Ташқи қарзнинг кўпайиши халқаро бозорларда облигациялар нархининг пасайиши билан боғлиқ.

Ташқи давлат қарзининг ҳажми 2,5 фоизга ошиб, 21,98 миллиард долларга, хусусий компанияларнинг қарзи 13,9 миллиардгача (+ 11,2 фоиз) ошди.

Ташқи қарз таркибида 10 йилдан ортиқ муддатга жалб қилинган қарзлар 65,1% ни ёки 23,4 млрд долларни, бир йилдан беш йилгача - 20,7% ни ёки 7,42 млрд, беш йилдан ўн йилгача - 10% ни ёки 3,6 миллиард долларни ташкил этади.

"Ўзбекистоннинг кимдан, қанча қарзи бор?" - шу мавзуда Human.uz мухбири Иқтисодиёт фанлари номзоди — Абдулла Абдукадиров билан суҳбатлашган эди.

📹Тўлиқ видео: https://youtu.be/bvewwzNxDLI

Улашинг: @humanuzofficial
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

"Ўзгидромет"га кўра, кундуз кунлари қуёшли, кечалари салқин бўлади.

Республика вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +9°...+16° даража илиқни ташкил этмоқда. Жиззах шаҳрида ҳаво ҳарорати +9,3° даража, Нукус шаҳрида +15,8° даража илиқ кузатилмоқда. Марказий шаҳарларда ёғингарчилик йўқ.

Бугун республикада ҳаво очиқ, кундуз куни ҳаво ҳарорати бироз юқорилайди. Ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат: Кундуз куни жойларда +26°...+31° даража, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятининг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида +33° даражагача, кечқурун +10°...+15° даража, тоғларда +6°...+11° даража илиқни ташкил этади.

Кундузи Қорақалпоғистон чўл ҳудудларида шарқий йўналишга эга шамоллар кучаяди.

Улашинг: @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қор бўронида қолган 19 альпинистнинг 5 нафари ҳалок бўлган, қутқарув операцияси тасвирлари эълон қилинди - видео

19 нафар альпинист гуруҳи Элбрусда қолиб кетишган. Тоғга кетган ҳаваскорлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан ёрдам сўрашган.

Қутқарувчилар йўқолган 17 кишини топишга муваффақ бўлишди, улардан бештаси ҳалок бўлган.

Тоғда 1 метрдан нарини кўриб бўлмайди, шамол 40-70 м/с тезликда эсмоқда. Альпинистларни қутқариш ишлари 5000 м баландликда, -20° совуқда амалга оширилмоқда.

Улашинг: @humanuzofficial
АҚШ Алишер Усмонов ва Россиянинг бошқа расмийлари ҳамда ишбилармонларига қарши санкциялар жорий этмоқчи

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг тартибга солиш қўмитаси коррупция ва инсон ҳуқуқларини бузишда айбланган сиёсатчи Алексей Навальнийнинг шериклари томонидан тақдим этилган рўйхатдаги 35 кишига қарши санкцияларни қўллашни таклиф этувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда Forbes нашри хабар бермоқда.

Санкциялар рўйхатига, хусусан, тадбиркор Алишер Усмонов, Роман Абрамович ва Олег Дерипаска, "Роснефть" раиси Игор Сечин, "Газпром" раҳбари Алексей Миллер, "Первого канала" бош директори Константин Эрнст, РТ бош муҳаррири Маргарита Симонян, Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин ҳам кирган.

Энди қонун лойиҳаси Конгресснинг тўлиқ таркиби томонидан маъқулланиши керак. Ҳужжат, агар маъқулланса, тавсия характерига эга бўлади - санкциялар жорий этиш Жо Байден маъмуриятининг ихтиёрида қолади.

Улашинг: @humanuzofficial
"Толибон" ўғрилик учун оёқ-қўлларни кесиш жазосини жорий этмоқчи

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган "Толибон" ўғирлик учун жазо сифатида оёқ-қўлларини кесиб ташлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press "Толибон" асосчиларидан бири мулла Нуруддин Туробийга таяниб хабар берди.

Хабарга кўра, 1996 йилда Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан бери "Толибон" ислом қонунлари меъёрларини қатъий бажаришга асосланган режимни ўрнатди. Тартибни бузганлик учун қаттиқ жазолар, жумладан, оёқ-қўлларни кесиш, тошбўрон қилиш ва оммавий қатл қилиш чоралари кўрилган.

"Толибон" собиқ ҳукуматида адлия вазири бўлиб ишлаган ва ҳозирда қамоқхона хизматини бошқарувчи Турабийнинг айтишича, бу жазо тўхтатувчи таъсирга эга.

"Қўлларни кесиш хавфсизлик нуқтаи назаридан жуда зарур. Бироқ, амалдаги ҳукумат жазони жамоат олдида ижро этиш ёки этмасликни ҳали қарор қилмаган, бу масала бўйича қарор қабул қилинади", - дейди Нуриддин Туробий.

Улашинг: @humanuzofficial
Адлия вазирлиги Президент ҳужжатлари ижросининг назорати бўйича янги телеграм ботини ишга туширди

Батафсил:
https://human.uz/10/51/2138

Улашинг: @humanuzofficial
Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди

Батафсил:
https://human.uz/10/51/2139

Улашинг: @humanuzofficial