Human.uz | Rasmiy kanal
10.9K subscribers
34K photos
4.48K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектлари сони қанча?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 cентябрь ҳолатига кўра (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 462 303 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2016 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 баробарга ошган.

Йиллар кесимида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони:

— 2016 йилда – 209 220 та;
— 2017 йилда – 231 147 та;
— 2018 йилда – 253 179 та;
— 2019 йилда – 318 304 та;
— 2020 йилда – 383 901 та;
— 2021 йилда – 462 303 та.

Улашинг: @humanuzofficial
Янги ТошМИда ёнғин содир бўлди. ФВВ ёнғин тафсилотларини маълум қилди

Батафсил
: https://human.uz/7/43/2111

Улашинг:👉 @humanuzofficial
Forwarded from Human Sport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бугунги ПФЛ ишлаяпти" — ПФЛ

"Ҳакамларнинг гонорари қанча, уларга қайси ташкилот жавобгар, 2022 йилдан прожектори бўлмаган Суперлига клуби ўз майдонида ўйнайдими. Клублардан олинадиган бадал пуллари йўқ бўладими?" шу каби саволларга ПФЛ жавоб берди.

Обуна бўлинг: https://t.me/humansportuz
Андижонда 3 нафар талаба ҳалок бўлди

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳри, Боғишамол даҳасида бўлган аянчли авария оқибатида Трекер ичида бўлган 3 нафар талабалар ҳалок бўлганлиги
ҳақида видеохабарлар тарқалган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ушбу ҳодиса оқибатида 3 нафар шахс вафот этган ва 1 нафар шахс тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, ҳозирда Андижон туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.

Улашинг:👉 @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳокимнинг ваъдаси бажарилмаяпти, мавсум эса ўтиб кетяпти"- андижонлик усталар мурожаати

Андижон шаҳридаги темир буюм бозори бир пайтлар аҳоли орасида "Поле чудес" номи билан машҳур бўлган, боиси бу ердан рўзғор учун керакли барча темир буюмларни топиш мумкин эди. Кам таъминланган оилаларга мўлжалланган 16 қаватли уйларнинг қурилиши муносабати билан мазкур бозор бошқа жойга кўчирилди. Кўчириш ишларига шахсан Андижон вилояти хокими бош-қош бўлди. Темирчи усталарнинг айтишича уларнинг фаолият юритишлари учун бекаму кўст шароит яратиб берилиши ваъда қилинди.

Батафсил: https://human.uz/7/43/2112

📹Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=yJtHRNcJmBY

Улашинг:👉
@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен вахший юртга бормайман»: "Шарқ тароналари” олдидан итлар оммавий заҳарланганди—Наргис Қосимова

Маълумотларга қараганда, бир йилда бутун ер юзида 7 минг одам ҳавонинг ифлосланиши натижасида вафот этмоқда. Ер юзида ҳар куни ўртача 1125000 тонна чиқинди ҳосил бўлар экан. Бу инсонлардан кўра чиқинди сони тезроқ ўсмоқда деганидир. Бутун дунёда юз бераётган экологик инқироз Ўзбекистонда ҳам сезилмоқда.

Бугун Ўзбекистондаги авж олаётган экологик муаммолар ҳақида Ekolog.uz платформаси раҳбари, экофаол Наргис Қосимова билан суҳбат қилдик.

Батафсил: https://human.uz/7/43/2113

📹Тўлиқ видео: https://youtu.be/p6Mj1lZN-0Q

Улашинг:👉
@humanuzofficial
Aфғонистонда қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун тайёрланмоқда

Толиблар
тузган Aфғонистон ҳукумати таркибига (Толибон - Қозоғистонда ва бошқа кўплаб мамлакатларда тақиқланган - огоҳлантириш) янги вазир лавозимларини қўшди. Ҳукумат вазирларнинг янги ўринбосарларини ҳам тақдим этди, улар орасида аёл киши йўқ, дея хабар бермоқда euronews.

Aфғонистоннинг янги ҳукуматига пуштунлардан ташқари Ҳазара шиалари ҳам кириши айтилмоқда. Янги ҳукумат вақтинчалик деб тан олинди ва келажакда баъзи бўлимларни аёлларга ўтказиш имконияти кўриб чиқилади. Бу ҳақда «Толибон» матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди. Шунингдек, у қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берувчи қонун ишлаб чиқилаётганини айтди. Aгар аёллар шариат қоидаларига амал қилсалар, ишга киришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, толиблар аёллар эркаклар билан бирга ўқимаслигини айтишган. Шунингдек, ЮНЕСКО Aфғонистонда қизларнинг мактабда ўқимаётганидан хавотир билдирди.

Улашинг:👉 @humanuzofficial
Халқаро нотариуслар иттифоқи делегациясининг Ўзбекистонга 3 кунлик ташрифи бошланди

Батафсил
: https://human.uz/7/43/2114

Улашинг:👉 @humanuzofficial
Ҳиндистон портида Aфғонистондан етказилган уч тонна героин мусодара қилинди

Ҳиндистонда контрабандага қарши хизмат ходимлари Гужарат портида ўтказилган кенг кўламли операция доирасида қарийб 2,7 миллиард долларлик уч тоннага яқин героинни мусодара қилишди, деб хабар бермоқда BBC.

Кукун ниқобидаги товарлар Aфғонистондан Эроннинг Бендер Aббас порти орқали етказилган. Ҳиндистон солиқ разведка бошқармаси (DRI) Ҳиндистонга кетаётган юкда гиёҳванд моддалар борлиги ҳақида ахборот олган. Махфий хизмат маълумотларига кўра, товарларни мамлакат жанубидаги Вижаявада шаҳрида жойлашган Ҳиндистон компанияси импорт қилган.

Гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолда, икки киши ҳибсга олинди, яна бир неча киши тергов қилинмоқда, шу жумладан Aфғонистон фуқаролари ҳам мавжуд. Суд-тиббий экспертизаси ҳозирча мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг аниқ нархини аниқлай олмади. Бошқа шаҳарларда, жумладан Деҳли, Aҳмадобод ва Ченнаида ҳам тинтувлар ўтказилди.

Улашинг:👉 @humanuzofficial
Фуқарога асоссиз ҳисобланган 1,9 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик олиб ташланди

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Адлия вазириги фуқаро Х.А.В.нинг Тошкент вилоят “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими томонидан асоссиз равишда унга 1,9 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик белгиланганлиги ва бўлим ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаатини кўриб чиққан.

Хабарда айтилишича, Ўрганиш жараёнида белгиланган тартибда фуқаронинг хонадонига ўрнатилган сув ҳисоблагич бўйича фуқаро Х.А.В. ортиғи билан тўланганлиги ва унга “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлими томонидан ҳисобланган қарздорлик асоссизлиги аниқланган.

Қўшимча қилинишича, кўрилган чоралар натижасида фуқарога асоссиз ҳисобланган 1,9 млн. сўмдан ортиқ қарздорлик олиб ташланган ва бу ҳолат юзасидан ўз ишига совуққон қараган “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Қибрай туман бўлимининг 3 нафар масъул ходимларга нисбатан бўлим томонидан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Улашинг:👉 @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
OʻzLiDeP: "Мен муаммолар ҳақида очиқ гапиришдан қўрқмайман"

Улашинг:
@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Битта айбим Тошкентда туғилмаганим эди” — Шавкат Мирзиёев анча вақт “прописка” ололмаганини эслади - видео

Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашган Шавкат Мирзиёев уйсиз, квартирасиз яшагани, энг қийнаган муаммоларидан бири “прописка” олиш анча пайт қийин бўлганини гапириб берди.

Улашинг: @humanuzofficial
Литва ўз фуқароларига Хитой смартфонларидан фойдаланмаслик ва уларни ташлаб юборишни тавсия қилди 

Xiaomi смартфонларида Тибет, Тайван ва демократик ҳаракатларни қўллаб-қувватловчи фикрлар цензура қилиб борилади.

Шу боис Литва мудофаа вазирлиги фуқароларни Хитой смартфонларини сотиб олмасликка чақириб, аввал сотиб олинганларини ташлаб юбориш тавсия қилган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, Mi 10T 5G смартфонларида ушбу функцияси ўчирилган. Аммо у исталган вақтда масофадан туриб фаоллаштирилиб қўйилиши мумкин.

Литва ҳудудида Тайваннинг ўз вакили пайдо бўлганидан кейин Литва ва Хитой ўртасидаги дипломатик муносабатлар ёмонлашди.

Бунга жавобан Пекин Вилнюсдаги элчисини чақириб олди. Кейин Хитой Литвадан Тайван ваколатхонасини ёпишни талаб қилди. 

Улашинг: @humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Насаф" ҳинд жамоасини "янчиб" ташлади

Бугун Қаршидаги Марказий стадионда ОФК Кубоги-2021 ҳудудлараро ярим финалидан ўрин олган "Насаф" – "Моҳун Баган" учрашуви ўтказилди.

4-дақиқада Суҳроб Нуруллоев, 17, 20 ва 31 дақиқаларда Ҳусайн Норчаев 3 та голга муаллифлик қилди. 45-дақиқада Ойбек Бозоров, 71-дақиқада эса Дониёр Нарзуллаев гол урди, якунда ҳисоб 6:0 бўлди.

Улашинг: @humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Хива гилам комбинати фаолияти билан танишди

Бу ерда полипропилен ип, гилам ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Улар АҚШ, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистонга экспорт қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнини ва шоу-румни кўздан кечирди, маҳсулот турларини кўпайтириш, бошқа туманларда ҳам шундай корхоналар ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.

Комбинатда 250 та иш ўрни яратилган. 2022 йилда учинчи босқич — акрил толасидан калава тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилади. Натижада ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,2 миллион квадрат метрга етади. Маҳсулотнинг 45 фоизи чет элга сотилиши, йиллик экспорт 5 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига сафари якунига етди.

Улашинг: @humanuzofficial
85 мингдан ошиқ ўқишни кўчираётган талабанинг 72 фоизи энг паст бални ҳам тўплай олмаган - ДТМ

Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўқишни кўчириш учун минимал ўтиш бали анча паст белгиланган бўлса-да, талабгорларнинг 72 фоизи мазкур минимал талабни бажара олмаган. Бу ҳақда Давлат тест марказининг абитруенлар ва ота-оналарга йўллаган мурожаатида айтилди.

"Мақсад хорижда таълим олиб, ўз соҳаси бўйича етук мутахассис бўлиш эмас, балки қандай қилиб бўлса ҳам 1 йилдан сўнг ўқишни Ўзбекистонга кўчириб олиш бўладиган бўлса, бу энди яхши ҳолат эмас, албатта", - дейилади хабарда.

Шунингдек, ДТМ асосий мақсади хорижда ўқиш эмас, балки 1 йилдан сўнг ўқишни Ўзбекистонга кўчириб олиш бўлган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига турли шахслар ва фирмаларнинг 1 йилдан сўнг ўқишни Ўзбекистонга кўчириб бериш тўғрисидаги ваъдаларига ишонмасликни ва ўз билимига ишонган ҳолда тест синовларига пухта тайёргарлик кўришни тавсия қилди.

Улашинг: @humanuzofficial
Қозоғистонда ҳарорат кескин пасайиб кетиши маълум қилинди

"Kazhydromet"га кўра, бугун кечаси Қoзоғистоннинг марказий қисмларида ҳаво ҳарорати 1-9 даража совуқгача пасайиши прогноз қилинмоқда.

Қозоғистон марказидан бугун совуқ антициклоннинг марказий қисми ўтади ва унинг фаол таъсири 24 сентябр куни Марказий Осиё ҳудудларида батамом тугайди. 24 сентябрдан Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонга ҳам аста секин жанубдан паст босимли иссиқ ҳаво оқими кириб кела бошлайди.

25-26 сентябр кунлари республиканинг воҳа ҳамда жануб ҳудудларида иссиқ ҳаво оқими таъсирида кундуз кунлари ҳаво ҳарорати максимумлари +37 даражага кўтарилиши мумкин. Кечалари ҳам ҳаво ҳарорати бироз юқори кузатилади

Улашинг: @humanuzofficial