Human.uz | Rasmiy kanal
7.67K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Қозоғистон ҳукумати Толибонни террорчи ташкилотлари рўйхатидан чиқарди

“Қозоғистон замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда Толибон режимини террорчилар рўйхатидан чиқарди”, — деди Қосим-Жўмарт Токаев.

Бу ҳақда Токаев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари парламент палаталари спикерлари билан учрашувда маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этишдир.

27 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Владимир Путинга “Толибон” террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Кейинчалик бу фикрни Сергей Лавров қўллаб-қувватлади. Кейинроқ Владимир Путин “Толибон” билан муносабатларни йўлга қўйиш зарурлигини айтди, чунки “мамлакатни айнан шу одамлар назорат қилади”.

@humanuzofficial
Ўзбекистон туризми тарғиботи учун 5 миллион доллар ажратилади

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ҳудудларда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқотда маълум қилинди.

Президент туризм салоҳиятини тўлиқ очиб берувчи глобал тарғибот кампаниясини йўлга қўйиш вақти келганини айтган.

Бунда телевидение ва онлайн платформалар билан бирга ижтимоий тармоқлардан ҳам фойдаланиш муҳимлиги таъкидланган.

Мутасаддиларга 1 октябрга қадар “миллий туризм бренди” тўғрисида контент яратиш учун танлов ўтказиб, халқаро платформаларда тарғиботни йўлга қўйиш топширилган.

Бу мақсадларга жорий йилда 5 миллион доллар маблағ ажратилади.

Аудиторияси 10 миллиондан ортиқ бўлган камида 50 нафар чет эллик блогерлар учун
инфо-турлар ташкил қилиниши
белгиланган.

@humanuzofficial
"Санта-Барбара" тугади: Мбаппе "Реал" футболчиси!

Ниҳоят бир неча йиллар давом этган миш-мишлардан сўнг, франциялик футболчи Килиан Мбаппе Мадриднинг “Реал” клубига ўтди.

Мадрид клуби 25 ёшли футболчининг трансферини расман тасдиқлади. Мбаппе билан шартнома 5 йилга тузилган.

Шу билан бирга, «Реал» футболчи учун пул тўлаши шарт бўлмади - «ПСЖ»нинг собиқ ҳужумчиси эркин агент сифатида Мадрид клубига ўтди.

@humanuzofficial
АҚШ Украинага 225 миллион долларлик янги ёрдам пакети ажратади

Бу ҳақда Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан Францияда бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди AFP.

"АҚШ сиз билан бирга бўлади", деди Байден Зеленскийга.

Америка президенти, шунингдек, Киевга қурол-яроғ етказиб беришдаги кечикиш учун омма олдида узр сўради, деб ёзади AFP

@humanuzofficial
Мексикада тунги клуб балкони қулади, қурбонлар бор

Yucatan нашрининг ёзишича, 7 июнь куни Сан-Луис-Потоси шаҳридаги Rich тунги клубида балкон қулаб, бир неча киши 12 метр баландликдан қулаган. Уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди, беш кишининг аҳволи оғир.

Тахминларга кўра, балконнинг қулаши клубдаги одамларнинг ҳаддан ташқари кўплиги туфайли содир бўлган, деб ёзади нашр. Бу талотўпга мексикалик таниқли мусиқачи Кевин Моренонинг муассасада чиқиши керак бўлганлиги сабаб бўлган.

@humanuzofficial
Ўзбекистон Хитой билан тиббий туризмни ривожлантиради

Туризм қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йили 86 та санаторий ва тиббий муассасаларда 60 мингдан зиёд хорижий турист даволанган. Бу кўрсаткични жорий йилнинг якунига қадар бир баробарга ошириш мақсад қилинган.

Тошкент шаҳрида ўтказилган Хитой – Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда анъанавий Хитой табобати соҳасида ҳамкорлик бўйича конференцияда мазкур масалалар муҳокама қилинган.

“Анъанавий Хитой табобати соҳасида ҳудудий ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олдик. Эндиликда икки томонлама тажрибалар алмашишда қатор лойиҳаларни амалга оширамиз”, деди Хитойнинг Циан шаҳри марказий кометити раҳбари ўринбосари Ванг Живеи.

Хитой (Сиан) – Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда анъанавий Хитой табобати соҳасида ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Эндиликда хусусий клиникаларнинг халқаро стандарт олиш, хорижий кўргазмада қатнашиш харажатлари бюджетдан қопланади. Клиникаларга келган чет элликлар учун қўшилган қиймат солиғи қайтарилади.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Макрон Франция миллий ассамблеяси тарқатиб юборилганини эълон қилди

Бу ҳақда Эммануэль Макрон ўзининг видеомурожаатида маълум қилди. Муддатидан олдин парламент сайловлари 30 июнь ва 7 июлга белгиланган. Бу бугунги Европа парламентига сайловлар фонида юз берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Франциянинг ҳукмрон “Уйғониш” партияси Марин Ле Пеннинг ўта ўнгчи “Миллий бирлашув” партиясига ютқазмоқда.

Politico нашрига кўра, Австрия, Франция ва Нидерландияда ҳам ўнглар ғалабага эришган.

@humanuzofficial
"Telegram" раҳбари Павел Дуров ёзда Марказий Осиё давлатларига бориши ҳақида маълум қилди.

@humanuzofficial
❗️ФВВ "Ҳисорак" сув омбори ҳақида: "Ортиқча хавотирга ўрин йўқ!"

ФВВ “Ҳисорак” сув омборида юзага келган ҳолат тўғрисида маълумот берди.

10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЕС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган.

Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида "Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлар олиб борилмоқда.

Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, деб хабар беради манба.

@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳисорак” сув омборидаги вазият бўйича
Шаҳрисабз тумани ҳокими С.Ҳасанов ва Қашқадарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Мирзаев сув омбори ёнидан видеомурожаат йўллади.

Ҳоким тарқатилаётган аудио-видеомаълумотларни асоссиз ва нотўғри, дея ваҳимага ўрин йўқлиги ва ҳолат назоратга олинганини айтди.

Унинг маълум қилишича, ҳар йили ёздан сув омбордан Қамашидаги Чимқўрғон сув омборига экинлар учун сув йўналтирилади. Ушбу ишлар бошланиши сабабли дарё ўзани кўтарилган ва бу ваҳимага сабаб бўлган...

@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мезбонлик қиладиган футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатининг расмий мусиқаси тақдим этилди.

@humanuzofficial
⚡️Қурбон ҳайити куни маълум қилинди

“Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

@humanuzofficial
Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)дан чиқади. Бу ҳақда бош вазир Никол Пашинян маълум қилди.

КХШТга ҳозирда Россия, Беларусь республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Тожикистон аъзо.

@humanuzofficial
НТВ журналист жанг майдонида яраланиб, вафот этди

НТВ телеканали журналисти Валерий Кожин вафот этди. У икки ҳамкасби билан бугун тушдан кейин ДХРдаги Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилди.

НТВ мухбири Алексей Ивлиев (иккинчи фотосуратда) ҳужум ҳудудида бўлган. Учаласи ҳам кома ҳолатида касалхонага ётқизилган ва операция қилинган. Валерий Кожин ҳушига келмай вафот этди.

Ивлиев ва унга ҳамроҳ бўлган офицер оғир аҳволда реанимацияда.

@humanuzofficial
Япония Ўзбекистон компанияларига ҳам санкция қўллайди

"Япония Россия Федерациясига қарши чораларни четлаб ўтгани учун 4 та давлатга нисбатан санксиялар жорий қилади", деди Япония ҳукумати бош котиби Ёсимаса Хаяши.

Гап Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Ўзбекистон компаниялари ҳақида бормоқда.

@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин Украина билан тинчлик музокараларини бошлашнинг шартларини айтди

- Украина Қуролли Кучларини ДХР, ЛХР, Херсон, Запороже вилоятлари олиб чиқиб кетиш.
- Украинанинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши.

@humanuzofficial