Human.uz | Rasmiy kanal
7.62K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Uzbekistan Airways’дан талабалар учун чегирмалар эълон қилинди

Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50 фоиз чегирма эълон қилинди. Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"Салимбой" қўлга олингани расман хабар қилинди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланган.

Жумладан, 1950 йилда туғилган Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

"Ҳурматли фуқаролар агар Сиз жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади", дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси этиб тайинланди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фозилов Ғайрат Ғаниевич Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси этиб тайинланди.

Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий суднинг катта консультанти пора билан қўлга тушди

ДХХ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

У муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг аппеляция босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

У муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олгани ҳам маълум бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил бош вазири 10 йилга қамалиши мумкин

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши уч йиллик суд жараёни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг вақтинча тўхтатилган эди. Эндиликда тўхтатиб туриш муддати тугади ва суд жараёни қайта бошланди, дея хабар бермоқда Deutsche Welle.

Қуддус округ судида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши коррупция бўйича суд жараёни давом эттирилди. Суд жараёни ҲАМАСнинг Исроилга қилган ҳалокатли ҳужумидан сўнг тўхтатилган эди, бироқ уруш даври шароитлари туфайли тўхтатиб туриш муддати ўтган ҳафта тугаган.

Уч йилдан ортиқ давом этган суд жараёнида Нетаньяху учта алоҳида ҳолатда фирибгарлик, ишончни суиистеъмол қилиш ва пора олишда айбланмоқда. Хусусан, бош вазир Исроилнинг энг йирик телекоммуникация компанияси «Безек» манфаатларини илгари сурганликда гумон қилинмоқда, унинг акциядори медиамагнат Шауль Элович алоқа вазири бўлган вақтида ва бунинг эвазига воқеаларни ёритишга таъсир қилиш учун Элович бошчилигидаги Wallа янгиликлар портали ишига аралашган.

Нетаньяху барча айбловларни рад этади. Порахўрликда айбланиб, у 10 йилгача қамоқ ёки жаримага тортилиши мумкин, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилиш учун эса уч йилгача қамоқ жазоси мавжуд.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди, рубл ва евро тушди

Марказий банк 2023 йил 7 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Самарқандда махсус тадбирлар давомида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Самарқанд вилоятида ҳам «Долзарб 40 кунлик» махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсирини ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинмоқда.

Хусусан, Махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида, Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 6 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, 25 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинди.

Рейд тадбирлари давомида, ушбу шахслардан гиёҳвандлик ва психотроп воситалар, совуқ қуроллар (кастет, бита ва б.) просессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

8-13 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, 10-12 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Андижонда сифати кафолатланмаган ҳамда қалбаки дори воситалари савдосига чек қўйиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказди

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 2023 йил 11 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Озарбайжонда муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказилиши эълон қилинди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев тегишли фармонни имзолади. Навбатдан ташқари президентлик сайлови 2024 йил 7 февралда бўлиб ўтади, деб хабар берди Кazinform.

Озарбайжон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Озарбайжон Республикаси президенти сайловини 2024 йил 7 февралга тайинлашни ва унинг Озарбайжон Республикаси Сайлов кодексида белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлаш топширилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"Заправка"ларнинг иш вақти чеклангани юзасидан расмий баёнот берилди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида республикадаги метан заправкаларида иш вақти соат тонгги 6:00 дан соат 15:00 га қадар чекланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ мазкур хабарлар юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра, мамлакатда ҳаво ҳароратининг совиб бориши туфайли аҳоли орасида табиий газга талаб бирмунча ошди. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли истеъмолининг кўпайишига, пировардида, газ босимининг сезиларли пасайишига олиб келган.

Қолаверса, 7 – 16-декабрь кунлари оралиғида кутилаётган (8 декабрда 0 даража, 12-декабрда -16 даража) совуқ об-ҳаво шароитида ҳам газ босимининг пасайиши кутиляпти. Шундан келиб чиқиб, аҳолини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида метан заправкалари ишлаш вақтини чеклаш чоралари кўрилмоқда. Режага мувофиқ, метан заправкалари соат 6:00 дан соат 15:00 га қадар ишлайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Путин 2024 йилдаги президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди

Бу ҳақда Путин Ватан Қаҳрамонлари куни муносабати билан Кремлда ўтказилган тантанали маросимда ўзини “ДНР” деб эълон қилган мамлакат “парламенти” спикери Артем Жоганинг саволига жавобан маълум қилди.

Аввалроқ Марказий сайлов комиссияси Россия Федерациясида 2024 йилги президент сайловлари санасини тасдиқлаган эди. Сайлов уч кун - 15 мартдан 17 мартгача бўлиб ўтади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️🔥Аббос Файзуллаев 2023 йилда дунёнинг энг яхши ёш футболчиси унвонига номзод бўлди

IFFHS мукофоти 2003 йил 1 январдан кейин туғилган футболчилар номи эълон қилинди. Қувонарлиси, бутун дунёдаги жами 26 нафар футболчи орасида Ўзбекистон МТЖ ва "ЦСКА" Москва аъзоси Аббос Файзуллаев ҳам бор.

Ғолиб январ ойида эълон қилинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент фармойиши билан суд тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан:

Бобир Норбобоевич Исламов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Нодиржон Ғаппорович Расулов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Жиззах вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловгача Б. Исламов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида;

Н. Расулов Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият кўрсатган.

Шунингдек:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига мувофиқ, ёзма аризасига асосан – Ш. Р. Аббасов Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Cобиқ Қишлоқ хўжалиги вазири қамоққа олинди

Олий суд Матбуот хизмати хабарига кўра, Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган А. В. (эркак, 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган) га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 14 декабрдаги ажрими билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи А. В. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial