Human.uz | Rasmiy kanal
7.63K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Қашқадарё вилоят судлари прокуратура ва суд ўртасида келишмовчилик чиқарувчи материалларни тарқатмасликни сўради

Қашқадарё вилоят судлари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий веб сайтида эълон қилинган вилоятда 60 фоиздан ортиқ суд қарорлари ижроси таъминланмагани ҳақидаги хабар юзасидан расмий муносабат билдирди.

"2023 йилнинг 17 ноябрь куни ўтказилган Қашқадарё вилояти судларининг 2023 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти таҳлили ҳамда соҳага оид муҳим ва долзарб масалаларга бағишланган матбуот анжуманида вилоят суди раиси А.Махкамовнинг ахбороти тингланди. Мазкур ахборотда А.Махкамов вилоят судлари қарорларининг ижро аҳволи хусусида тўхталар экан, 2023 йилнинг 9 ойи давомида суд қарорларининг жами 868.117.385.243 сўмлик 66.958та ёки 60,2 фоизи ижроси таъминланмаганлигини таъкидлаб ўтган.

Мазкур матбуот анжуманида иштирокчилар томонидан А.Махкамовга ушбу мавзуда берилган саволга А.Махкамов ўз вақтида ўзаро таққослашлар ўтказиб турилиши ва ҳар қандай айтилган рақамлар статистикадан олинганлигини қайд этиб ўтди.

ЎзА мухбири Ў.Баротовнинг хабарида таъкидлаган “Ушбу ҳолатни А.Махкамов бугунги кундаги ижро органларининг лоқайдлиги, илгариги амалиётда бундай ҳолат умуман кузатилмагани билан изоҳлади” - деган сўзлари ҳақиқатдан йироқ эканлиги билдирилади. Матбуот анжумани давомида ижро органлари шаънига путур етказадиган бу каби иборалар ишлатилмади.

Айтиш жоизки, судлар ва прокуратура органлари мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасида ўзаро мувофиқ ҳолда фаолият олиб борадилар. Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлардан икки давлат органи ўртасида номувофиқлик ва келишмовчилик келтириб чиқариши мумкин бўлган юқоридаги каби ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатмасликлари сўралади",
— дейилади муносабатда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда шоир Бобур Бобомурод хабар берди.

Ўткир Сиддиқов 1945 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг драма ва кино актёрлиги йўналишини тамомлаган. У 1968 йилдан “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида ишлай бошлаган.

Ўткир Сиддиқов бошловчи сифатида бугунгача 8 мингга яқин концерт ва тадбирларда қатнашган. У 250 дан мартадан ортиқ турли шаҳар ва мамлакатлардаги гастрол сафарларида бошловчилик қилган.

У 1996 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, 2017 йилда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон 11 та халқаро рейтингда ўз ўрнини яхшилади

2022 йилда Ўзбекистон 2021 йилда эълон қилинган ва ўзи учун устувор деб билган жами 19 халқаро рейтингдан 11 тасида ўз позициясини яхшилади.

2022 йилда Глобал инновациялар индексида ўз ўрнини 4 поғонага кўтариб, 132 давлат орасида 82-ўринга чиқди;

Рақобатбардош саноат унумдорлиги индексида 5 поғонага кўтариб, 154 давлат орасида 89-ўринда;

Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 18 поғона яхшилаб, 193  давлат ичида 69-ўринни эгаллади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Абат Файзуллаев Италия президенти Сержо Маттареллага ишонч ёрлиқларини топширди.

Тантанали маросим Италия президентининг Рим шаҳридаги расмий қароргоҳи – “Квиринале” саройида бўлиб ўтди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Хавьер Милей Аргентина президенти этиб сайланди

Аргентинада ўнг қанот “Озодлик келяпти” алянси бир қисми бўлган Либертарлар партиясига раҳбарлик қилувчи Хавьер Милей президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда La Nacion хабар берди.

Бюллетенларнинг 98,01 фоизи ҳисоб-китобига кўра, Милей 55,75 фоизга яқин овоз тўплаган. Милейнинг сайловлардаги ғалабаси билан унинг рақиби - “Ватан учун иттифоқ” ҳукмрон коалициясидан номзод бўлган Аргентина иқтисодиёт вазири Серхио Масса ҳамда бир қатор Лотин Америкаси давлатлари етакчилари табриклади. Маълум қилиинишича, Масса сайлов давомида 44,24 фоиз овоз тўплаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланди.

Бунгача у ТИВда Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Зеленский Россия билан музокаралар ўтказиш ғоясини рад этди

Шу билан бирга, Украина президенти The Sun газетасига берган интервьюсида Украина Қуролли кучларининг жанговар алоқа чизиғидаги аҳволи танг эканини тан олган.

Президент ўз ҳарбийларининг жанг майдонидаги ҳолати оғир эканини тасдиқлаган, бироқ шундай вазиятда ҳам музокаралар столига ўтирмаслигини такидлаган.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия ҳозирда можаронинг тугашини истамаяпти. Шу муносабат билан “қандай бўлмасин” тинчликни мустаҳкамлаш ҳақида гапириб бўлмайди, деди давлат раҳбари.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Энг яхши директорлар Англиядаги мактабларда директор сифатида амалиёт ўташади

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. Хабарга кўра, “Директорлар учун мактабларни ривожлантириш дастури” ғолиблари Англиянинг Портсмут университетида малака ошириш имкониятини қўлга киритишади.

Шундай салоҳиятли директорлар учун тренинг Буюк Британиянинг Портсмут университети Таълим, тиллар ва лингвистика бўлими бошлиғи, профессор Стивен Корбетт томонидан ўтказилмоқда.

Маълумот учун, Англиянинг Портсмут университети билан ҳамкорликдаги мазкур дастур 1-марта ўтказилаётган бўлиб, ўз ичига қуйидаги 3 та шартни қамраб олади:

Ҳужжат топшириш. Номзодлар инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим (камида Б2 даража).

Ёзма иш

Суҳбат

Ушбу танловда ғолиб бўлган 28 нафар директор Англиянинг Портсмут шаҳрига 2 ҳафта давомида малака оширишга юборилиши режалаштирилмоқда.

Ғолиблар дастур доирасида Англиядаги Портсмут университетида тренингларда иштирок этишади ва 2 кун давомида Англиядаги мактабларда директор сифатида ҳам амалиёт ўташади.

Улар кейинчалик Англияда ўрганган тажрибаларини бошқа мактаб директорлари билан бўлишишлари кўзда тутилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шароф Уралов ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Уралов бунга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари - Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Долларнинг расмий курси яна тушди

Марказий банк 22 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон фуқароси Россияда наркотик сотганликда гумонланиб ҳибсга олинди

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органининг маълум қилишича, номаълум дори воситасидан заҳарланган 4 нафар шахс вафот этган, 20 нафари жонлантириш бўлимида.

Ушбу фактлар асосида Россия ИИВнинг Астрахан шаҳри бўйича Тергов бошқармасининг ахборот ва телекоммуникация технологиялари, гиёҳванд моддалар савдоси ва иқтисодий соҳада содир этилган жиноятларни тергов қилиш бўлими терговчиси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

"Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Россия ИИВ вилоят бош бошқармаси наркотик моддаларни назорат қилиш бошқармаси ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда гумон қилинган, воқеага алоқадор бўлиши мумкин бўлган шахслар аниқланди. Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон республикасининг уч нафар фуқароси Ставропол ўлкасида полиция томонидан ушланиб, Астраханга олиб кетилди", — дейилади хабарда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
🇺🇿🇮🇷Ўзбекистондан иродали камбэк ва дуранг!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Эронга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мухлисларга лиқ тўла “Бунёдкор”да ўтган учрашувда биринчи таймда 2 та гол ўтказиб юборган жамоамиз 2-таймда ҳар жиҳатдан характер кўрсатиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ризоян ва Таремининг голларига Остон Ўрунов ва Сергеев жавоб қайтарди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шифокорга стул отган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида шифокор ва фуқароларнинг бир-бирлари билан жанжаллашаётган ҳолати акс этган видеотасвир тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Россия пойтахтидаги ресторан остидан 10 дан ортиқ одамнинг бош суяги топилди

Россия пойтахти Москва ғарбидаги 1-Сетунь йўли бўйлаб қурилиш ишлари олиб борилаётганда 10 дан ортиқ одамнинг скелет қисмлари топилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

“1-Сетунь йўли бўйлаб олиб борилган ер ости ўтказгич иншоотларини бузиш билан боғлиқ қурилиш ишлари давомида авваллари ресторан бўлган жойдан 10 дан ортиқ одамнинг жасадлари топилди”, – дейилади хабарда.

Москва прокуратураси маълумотларига кўра, 3,5 метр чуқурликдан 10 кишининг бош суяги ва камида 10 та одамнинг бош суяги парчалари топилган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, тана аъзолари тахминан 20-30 йил давомида ётган”, – деди назорат ведмствоси матбуот хизмати.

Терговчилар тергов олиб бормоқда. Процессуал текширувнинг бориши ва натижалари Никулин туманлараро прокуратураси назоратида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Binance бош директори истеъфога чиқди

Binance криптовалюта биржасининг бош директори Чанпэн Чжао истеъфога чиқди. Унинг ўрнига минтақавий бозорларнинг собиқ раҳбари Ричард Тенг тайинланди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Бугун Binance бош директори лавозимидан истеъфога чиқдим... Мен баъзи хатоларга йўл қўйдим ва жавобгарликни ўз зиммамга олишим керак. Бу ҳамжамият учун ҳам, мен учун ҳам тўғри қадам”, - деди Чжао Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

У компанияга “керак бўлса” маслаҳат беришга тайёрлигини таъкидлади. 21 ноябрда The Wall Street Journal журнали Чанпэн Чжао истеъфога чиқиши ҳақида хабар берди.

Binance криптовалюта биржаси рақамли активлар савдоси бўйича дунёдаги етакчи тизимдир. У 2017 йилда хитойлик Чанпэн Чжао томонидан ташкил этилган. 2021 йилда Хитой ҳукумати Binance веб-сайти ва мобиль иловасини блоклади, бу ҳукуматнинг криптовалюта транзакция хизматларини таклиф қилишга қарши курашишда яна бир қадам бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Англия - Ўзбекистон 1:2

Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди.

Чорак финал ўйини 25 ноябрда бўлиб ўтади. Ўзбекистонга Франция—Сенегал жуфтлиги ғолиби рўбаро келади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тохиржон Хусанов Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Бектемир тумани прокурори вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial