Human.uz | Rasmiy kanal
7.63K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк 3 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
🏦 Бугун Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Франция бизнес форуми доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 30 млн. евролик келишув имзоланди.

📊 Унга кўра, томонлар ўртасида ўзаро манфаатли масалалар бўйича муносабатларни ривожлантириш ва “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ тизимида ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш каби йўналишлар бўйича стратегик ҳамкорлик ўрнатилиши назарда тутилган.


Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13157

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Францияда «Киран» бўрони туфайли огоҳлантириш эълон қилинди

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, «Киран» бўрони чоршанба куни кечқурун мамлакат шимоли-ғарбига етиб келган. Бретаннинг иккита департаментида ва Нормандиянинг бир департаментида бўрон туфайли об-ҳавонинг қизил даражаси эълон қилинди, деб хабар бермоқда Еuronews.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13158

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Археология ёдгорликларига зарар етказилганлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишга қаратилган тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Бош прокуратуранинг баёнот беришича, мазкур тадбирларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида 4 та археология ёдгорлигига 7 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/17/13159

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил Бош вазири Нетаньяху Ғазо сектори билан муносабатларни бутунлай узганини эълон қилди

Исроил бош вазири идорасининг маълум қилишича, Фаластин анклавининг аҳолиси энди Исроилда ишлай олмайди, чунки тақиқ жорий қилинган.

"Исроил Ғазо сектори билан барча алоқаларни тўхтатмоқда. Ғазодан бошқа фаластинлик ишчилар қолмайди, Исроилда бўлган ишчилар эса Ғазога қайтарилади", — дейилади баёнотда.

Шу вақтгача Ғазо сектори аҳолиси Исроилга кириш учун махсус рухсатномалар ва ишлаш рухсатномаларини олишлари керак эди ва яҳудий давлати ҳудудига кириш махсус назорат пунктлари орқали амалга оширилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Фаластин-Исроил муаммосининг ягона ва энг адолатли ечими – низони “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этишдир.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Италияда ёғингарчилик туфайли уч киши ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди

Тоскана президенти минтақада фавқулодда ҳолат эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, кучли ёмғир ёғиши ва дарёларнинг тошиши Тоскана марказидаги Прато, Флоренция ва Пистойя шаҳарлари атрофидаги ҳудудларга зарар етказган. Минглаб оилалар электр энергиясиз қолган, шифохоналар сув остида қолган, машиналарни сув олиб кетган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Миллиардерларнинг умумий бойлиги камайди

Дунёнинг энг бадавлат ўн кишисининг умумий бойлиги қарийб 50 миллиард долларга камайди, деб хабар берди Forbes журнали.

Миллиардерлар рўйхатидаги етакчи, Тесла асосчиси Илон Маск ўтган ойда компания акциялари нархи тушиб кетгани сабабли 35 миллиард доллар йўқотган. Бу миқдор унинг бойлигининг деярли чорак қисмини ташкил қилади.

Louis Vuitton президенти ҳам пулининг бир қисмини йўқотди. Унинг даромади 10 миллиард долларни ташкил этади.

Аммо умумий кўрсатгичларга қарамай, Форбес рўйхатида, бойлигини оширганлар ҳам бор. Шундай қилиб, Meta корпорацияси эгаси Марк Цукерберг ўз бойлигини 300 иллион долларга кўпайтирган. У ҳозир Форбес рўйхатида 7-ўриндан жой олган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 84 млн. сўмлик зиёфат қилгани айтилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Баҳор» ресторанида 84 миллион сўмлик кечки зиёфат ўтказган.

Бу ҳақда «Ревизор» телеграм канали хабар берди. Каналнинг ёзишича, зиёфат дастурхонига бир порцияси 65 минг сўмлик мохора ҳамда 210 минг сўмлик «судак в темпуре» каби тансиқ таомлар тортилган.

Шунингдек, ҳар бири 65 минг сўмдан ҳисобланган лимон дастурхонга ўзгача кўрк бериб турган. Қўшимча қилинишича, ушбу зиёфат ким учун ёки нима сабабдан ўтказилганлигини очиқлайдиган ҳужжатлар давлат ҳаридлари порталига жойлаштирилмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 6 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Буюк Британияда ижтимоий тармоқларга чекловлар жорий этилади

Буюк Британияда ижтимоий тармоқларни тартибга солувчи янги қонун қабул қилинди. У асосан интернет фойдаланувчиларини хавфли контентдан ҳимоя қилишга қаратилган. Чунки ўсмир ёшдаги телефон фойдаланувчилари орасида ўз жонига қасд қилганлар кўпаймоқда, деб ёзмоқда Kazinform агентлиги.

Батафсил:👉https://human.uz/12/56/13161

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт сотиб олмоқда

Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам тизими учун Франциянинг “Airbus Helicopters” компаниясидан 10 та тиббий вертолётлари харид қилинади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Маданият вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

— Баходир Маджидович Ахмедов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У мазкур тайинловга қадар маданият вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

— Авазхон Бахадирович Таджиханов маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Адлия вазирлиги “Конвенцион марказ мажмуаси дирекцияси” ДУК директори лавозимида фаолият юритган.

— Юсуфжон Камолдинович Усмонов маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ Давлат котиби музокаралар учун Исроилга учинчи бор келди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен яна Исроилга келди, бу унинг бир ойдан камроқ вақт ичида мамлакатга учинчи ташрифи, деб ёзмоқда BBC.

Батафсил:👉https://human.uz/12/56/13162

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Непалдаги зилзила оқибатида 120 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Непалнинг Миллий зилзила мониторинги ва тадқиқот маркази 6,4 магнитудали зилзилани қайд этди. Унга кўра, зилзила эпицентри Непал пойтахти Катмандудан 400 км узоқликда жойлашган Жаяркот вилоятида бўлган. АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмологик маркази 6,4 балл, Потсдамдаги Германия Геофизика тадқиқот маркази (Geoforschungszentrum, GFZ) 6,2 балл деб баҳолади.

Батафсил:👉https://human.uz/10/57/13163

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Европанинг энг йирик Исроилга қарши намойиши Берлинда бўлиб ўтди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Туркия Исроилдаги элчисини мамлакатга қайтарди

Ғазо секторидаги вазият туфайли Туркия Исроилдаги элчиси Шакир Озкан Торунларни маслаҳат учун чақириб оладиган бўлди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Исроилнинг тинч аҳолига қарши ҳужумларини давом эттириши, инсонпарварлик ёрдамларини етказиб беришга тўсқинлик қилиши, ўт очишни тўхтатишдан бош тортиши натижасида Ғазодаги гуманитар вазият ёмонлашди. Буни инобатга олган ҳолда Тель-Авивдаги элчи Шакир Озкан Торунларни маслаҳатлашиш учун Анқарага таклиф қилишга қарор қилинди”, – дейилади вазирлик баёнотида.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Европада «Киаран» тўфони қурбонлари сони 16 кишига етди

“Киаран”дан кейин Европага янги кучли “Домингос” бўрони яқинлашмоқда, деб хабар бермоқда Еuronews. Хабарда айтилишича, Европада «Киаран» тўфони қурбонлари сони 16 кишига етди.

Жума куни Италия шимолида бўрон бўлди. Тосканада фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Вилоятнинг айрим ҳудудларида бир ойлик ёмғир уч соат ичида ёғди. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлардан бири – Венето. Расмийлар вазиятни «мисли кўрилмаган» деб атади ва жабрланган ҳудудларга ёрдам кўрсатилишини эълон қилди.

«Киаран» тўфони Италия шимолидан жануби-шарқга кўчиб ўтди ва мамлакатнинг жанубий қисмига, шунингдек, Болқон мамлакатларига ёмон об-ҳаво олиб келди. Хорватия, Босния, Черногория ва Словенияда кучли шамол дарахтларни ағдариб юборди, уйларнинг томларини учириб кетди.

Айни пайтда Европага янги тўфон – “Домингос” яқинлашмоқда. Шанба куни тушдан кейин қитъанинг жануби-ғарбий қисмида қуруқликка етиши кутилмоқда. Португалия, Испания ва Францияда шамол тезлиги соатига 150 километргача кучайиши кутилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial