Human.uz | Rasmiy kanal
7.63K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил қилиниб, илк сайлов амалга оширилди

Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди ҳамда куни кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ассоциациянинг илк Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилот тизимидаги илк сайлов амалга оширилган.

Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Абдураҳмонов Одил Қаландарович Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раиси лавозимига сайланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Далиев Шоҳрух Хожиакбарович, Ёшлар ишлари агентлиги директори Саъдуллаев Алишер Зафарович ва “Бефит Про” раҳбари Наврузов Жаҳонгир Эргашбаевич ассосиация раиси ўринбосарлари этиб сайланишган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Рокки» фильми юлдузи Берт Янг 83 ёшида вафот этди

«Рокки» серияли фильмлари юлдузи, боксчи Рокки Бальбоанинг дўсти ва қайниси Паули Пеннино роли билан танилган Берт Янг 83 ёшида АҚШда вафот этди. Бу ҳақда New York Times (NYT) газетаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, актёр 8 октябрь куни Лос-Анжелесда вафот этган. Унинг ўлими сабабларини кўрсатмасдан, қизи Анн Морея Штайнгизер томонидан тасдиқланган.

Берт Янг «Рокки», «Хитой квартали»(«Чайнатаун») ва «Бир пайтлар Америкада» каби фильмлардаги «Голливуднинг қаттиққўл йигити» роли билан томошабинлар хотирасида қолган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Рахимов Дилшод Фахриевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 20 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Асака тумани ҳокими вазифасидан озод этилди

Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Асака тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Бегзод Умматов вазифасидан озод этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Насибилло Мўминов Асака тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.

Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокими матбуот хизмати хабар берди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сергелидаги портлаш иши бўйича 4 киши қамоққа олинди

Ҳукумат комиссиясининг Тошкент шаҳридаги омборхонада содир бўлган фавқулодда вазият сабабларини ўрганиш, кўрилган талофатларни бартараф этиш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахбороти эълон қилинди.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13146

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроил армияси Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” пунктларига яна ҳужум қилди

Исроил ҳарбийлари Ливан ҳужумига жавобан Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг пункларига, жумладан бир нечта назорат пунктларига зарба берди. Воқеа ҳақида армия матбуот хизмати маълум қилди.

“Ҳизбуллоҳ”нинг чегара яқинида танкга қарши ракеталар билан бир кун давом этган ҳужумига жавобан Исроил Мудофаа кучлари “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмасига, жумладан назорат пунктларига зарба берди. Бундан ташқари, Исроил мудофаа кучларининг қирувчи самолётлари Исроилга танкга қарши ракеталарни ўққа тутмоқчи бўлган уч нафар террорчига зарба берди”, — деди ҳарбийлар.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Техника хавфсизлигини қўпол равишда бузган тракторчи-машинистларга маъмурий жарималар қўлланилди

Мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларининг техник ҳолатини назорат қилишни самарали ташкил этиш мақсадида, жойларда “Ўзагроинспекция” ва ИИВ ЙҲХБнинг тегишли инспекторлари билан биргаликда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни қўшма рейдлар ташкил этилиши юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва “Ўзагроинспекция” ҳамкорликада қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Шунга асосан, 2023 йил давомида республика бўйлаб 3 минг 720 маротаба ҳамкорликдаги “қўшма рейдлар” ташкил этилган.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13147

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Байден Исроил масаласи бўйича баёнот берди

АҚШ президенти Жо Байден телевидение орқали чиқиш қилди ва эртага Конгрессга Исроил ва Украина ҳамда АҚШнинг бошқа иттифоқчиларига бир неча миллиард доллар (Байден умумий миқдорни аниқламади, лекин дастлабки маълумотларга кўра, 100 миллиард) ажратиш бўйича сўров юборишини маълум қилди.

Ж. Байденнинг фикрича, бу ноёб пакет Исроилга ҳарбий сифат жиҳатидан рақибидан устун бўлишда ёрдам беради.

“Биз Исроил ҳаво ҳудудини қўриқлаётган "Темир гумбаз"нинг ишлашини таъминлаймиз. Минтақадаги бошқа душманлар Исроил ҳозир ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ эканини билишади, биз бунга ваъда берамиз. Шу йўл билан биз можаро кўламининг кенгайишини тўхтатамиз”, — деди Байден.

Батафсил:👉https://human.uz/2/19/13148

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ Невадада ер ости портлашини амалга оширди

АҚШ Невада штатидаги ядро полигонида ер ости портлашини амалга оширди. Бу Россия Федерацияси Давлат Думаси Ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартномани ратификация қилишни бекор қилишни маъқуллаганидан бир неча соат ўтгач содир бўлди.

Тадқиқотчи Дмитрий Стефанович Невада полигонидаги портлашни келажакда потенциал ядро синовларини яширишнинг иложи йўқлигини кўрсатувчи Россияга сигнал деб атади.

Шу билан бирга, эксперт Россия бундай синовларни режалаштираётгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial