Human.uz | Rasmiy kanal
7.6K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганлар сони 2 842 нафарга етди

Қирғиз Республикасида қизамиқ касаллиги билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда. Мамлакат иммунопрофилактика маркази маълумотларига кўра, йил бошидан буён 2 минг 842 киши қизамиқ билан касалланган бўлиб, уларнинг аксарияти 4 ёшгача бўлган болалардир.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 18 сентябридан бошлаб мамлакатнинг вирус энг фаол тарқалаётган ҳудудлари – Бишкек, Ўш шаҳри, Ўш ва Чуй вилоятларида қизамиқ ва қизилча касалликларига қарши қўшимча эмлаш кампанияси давом этмоқда. Расмийларнинг тасдиқлашича, тўрт ҳафта ичида 450 минг нафардан ортиқ бола вакцина олган.

Эмлаш дастурига кўра, вакцинация 9 ойликдан 7 ёшгача бўлган болалар ўртасида эмлаш ҳолатидан ёки олдинги қизамиқ ва қизилча касаллигидан қатъий назар амалга оширилади ва эмлаш кампанияси ЮНИCEФ ва ЖССТ томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Энг кўп ҳолатлар Бишкек шаҳрида (757 киши), Ўш шаҳрида (321 киши), Ўш (670 киши), Чуй (389 киши) ва Жалолобод вилоятларида (440 киши) қайд этилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк 18 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми оқибатида 11 журналист ҳалок бўлди

7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужуми натижасида 11 журналист ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ ОАВ ходими яраланди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Бу ҳақда Фаластин Журналистлар уюшмасининг Озодлик қўмитаси ҳисоботида айтилган. Ҳисоботда, шунингдек, икки ОАВ ходимининг ғойиб бўлгани қайд этилган.

Ҳужжатда фаластинлик журналистларга ҳужумлар сони ортиб бораётганига урғу берилган ва 20 га яқин журналистнинг уйига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, ҳисоботда журналистларнинг оила аъзолари уйларига қилинган ҳужум чоғида ҳалок бўлгани ва яралангани қайд этилган.

Al Jazeeraнинг офиси, Фаластин телевидениеси, “Акса” медиа тармоғи, «Маан» ахборот агентлиги, “Ал-Қудс” газетаси ва баъзи радиостанциялар Исроил ўқларидан зарар кўрди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Расман: ўқитувчи бўлиб ишлайдиган талабаларга ҳам сертификат учун устама тўланади

Миллий сертификат олган талаба-ўқитувчиларга ҳам бошқа ўқитувчиларга тўлангани каби сертификат учун устама тўланади. Талаба бўлгани учун уларга алоҳида қоида қўлланилмайди.

Маълумот учун, умумтаълим фанларидан миллий сертификатлар учун ўқитувчиларга 20 фоиз, халқаро сертификатлар учун эса 50 фоиз устама тўланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Мухитдинов Мухтор Яшнарович
бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Операторларга қарамлик тугади! Эндиликда рақамингизни сақлаб қолган ҳолда алоқа операторини ўзгартиришингиз мумкин!

Хизмат кўрсатувчи компания эълон қилган кўрсатмаларга қараганда, буни жуда осон амалга оширса бўлади.

Батафсил: https://www.terabayt.uz/?p=68595

Ахборот технологияларига оид сўнгги хабарлар: @terabaytuz
Темир йўл кесишмасидаги автоҳалокат натижасида 1 киши ҳалок бўлди

"Ўзбекистон темир йўллар" АЖ Ахборот хизмати темир йўл кесишмасида содир бўлган ЙТҲ юзасидан ахборот берди.

Унга кўра, бугун тахминан соат 08:47 да Сурхондарё вилояти Шўрчи – Хайробод участкасидаги қўриқланмаган (йўл белгилари ва сигнализацияси ўрнатилган) темир йўл кесишмасида шаҳарлараро поезд фавқулодда тормозланганига қарамай Спарк русумли енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Мазкур ҳолат автомашина ҳайдовчиси томонидан «Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш» қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган. Тўқнашув натижасида тепловоз бироз шикастланган, бироқ поезд йўловчилари жабрланмаган. Спарк автомашинасининг ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.

Қўшимча қилинишича, ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан эса воқеа ҳодиса юзасидан текширув олиб бормоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 19 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Грузияда президентга импичмент жараёнини бошлашга рухсат берилди

Грузия Конституциявий суди мамлакат президенти Саломе Зурабишвилига қарши импичмент жараёнини бошлашга рухсат берди, деб хабар бермоқда ВВС.

Грузия тарихида бўлмаган президентга импичмент эълон қилиш иши уч кун давомида 9 нафар судя томонидан кўриб чиқилди. Қарор қабул қилиш учун улардан камида олтитасининг келишуви зарур эди.

Суд қарорини ўқиган Конституциявий суд раиси Мераб Турав президент чет элга уч марта сафари чоғида халқаро муносабатлар соҳасидаги ваколатларини ҳукумат розилигисиз амалга оширганини ва бу билан Конституциянинг 52-моддасини бузганини таъкидлади.

Бу Конституциявий суднинг якуний ва апелляция қилиниши мумкин бўлмаган хулосасидир.

Мамлакатнинг ҳукмрон партияси бир ой аввал импичмент масаласи бўйича судга мурожаат қилган.

2018 йилда Грузияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида тажрибали дипломат, асли франциялик Саломе Зурабишвили ғалаба қозонди. У мустақил Грузия тарихидаги биринчи аёл президентдир.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли Қарори билан полковник Мухитдинов Мухтар Яшнарович Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғига асосан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил қилиниб, илк сайлов амалга оширилди

Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси ташкил этилди ҳамда куни кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ассоциациянинг илк Конференцияси бўлиб ўтди. Унда ташкилот тизимидаги илк сайлов амалга оширилган.

Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари Абдураҳмонов Одил Қаландарович Ўзбекистон соғлом турмуш тарзи ва фитнес миллий ассоциацияси раиси лавозимига сайланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Далиев Шоҳрух Хожиакбарович, Ёшлар ишлари агентлиги директори Саъдуллаев Алишер Зафарович ва “Бефит Про” раҳбари Наврузов Жаҳонгир Эргашбаевич ассосиация раиси ўринбосарлари этиб сайланишган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial