Human.uz | Rasmiy kanal
7.61K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Муборакда йўловчилар билан ҳаракатланаётган автобуснинг газ баллони ёрилиб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Муборак туманида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра, куни кеча соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида “ИСУЗУ” русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиши содир бўлган.

Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Финляндиянинг собиқ президенти Мартти Ахтисаари вафот этди

Бугун Финляндиянинг собиқ президенти ва тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати Мартти Ахтисаари 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги президенти Саули Ниинистё хабар берди.

Ахтисаари 1994 йилдан 2000 йилгача Финляндия президенти лавозимида ишлаган. Музокарачи ва воситачи сифатида у кўплаб ҳарбий тўқнашувларда қатнашган ва CMI тинчлик воситачилиги ташкилотини асос солган. 2008 йилда эса Ахтисаари ўз иши учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроилга қилинган ҳужумлар натижасида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган

Ижтимоий тармоқларда ҲАМАСнинг Исроилга уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар тўғрисида маълумотлар эълон қилинди.

Хабарларга кўра, можаро натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна 4 нафари эса бедарак йўқолган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди

Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди, деб хабар бермоқда Mash Telegram-канали.

“Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси ўзларининг сон жиҳатидан устунликларидан фойдаланиб, беш нафар Қирғизистон ва тўрт нафар Тожикистон фуқаросини сиқувга олган. Полиция ўз вақтида етиб келди ва оломонни тарқатди ҳамда уларни ҳовлида тутишга мажбур бўлди”, - деб ёзади канал.

Мashнинг қайд этишича, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган эркаклар Красногорскдаги қўшни корхоналарда ишлайди ва доимий равишда жанжаллашиб туради. Бу сафар оғзаки жанжал автотураргоҳдаги қурилиш майдончаси яқинида 22 киши иштирокида оммавий муштлашувга айланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк 17 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Польшадаги парламент сайловларида мухолифат етакчига айланди

Польшадаги парламент сайловларида мухолифат блоки етакчилик қилмоқда. Давлат телеканали томонидан эълон қилинган экзитпол натижалари шундан далолат бермоқда, деб хабар бермоқда Euronews.

Собиқ бош вазир Дональд Тускнинг мухолифатдаги йирик “Фуқаролик коалицияси” 163 та, шериклари эса 40 дан ортиқ мандатга эга бўлиши мумкин. Бу уларга ҳукумат тузиш имкониятини беради.

Ярослав Качинскийнинг ҳукмрон “Қонун ва адолат” партияси биринчи ўринда, бироқ у ва унинг шериги кўпчилик овозни қўлга киритиш имкониятига эга эмас.

Ярослав Качинскийнинг ўзи ҳам ўз партиясининг ҳукумат тузиш қобилиятига ишончи комил эмаслигини айтди. Ҳукумат раҳбари бўлмоқчи эканлигини эълон қилган Дональд Туск сайлов натижаларини «жуда яхши» деб баҳолади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️“Тошкент–Самарқанд” ва “Тошкент–Андижон” йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради

“Тошкент–Самарқанд” ва “Тошкент–Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида пуллик автомагистраллар қурилади. Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқидан.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
2030 йилга қадар яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келинади

2030 йилга қадар яна 56 та замонавий авиалайнер олиб келамиз ва авиапаркимиздаги самолётлар сонини 100 тага етказамиз. Бундан ташқари, авиақатновлар сони 4 баробар оширилади. Барча аэропортларда “очиқ осмон” режими жорий қилинади, ҳудудлардаги 6 та йирик аэропорт хусусий шериклик асосида янгиланади”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқидан.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда содир бўлган автоҳалокатда уч киши вафот этди

Ижтимоий тармоқларда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси тасвирланган видео тарқалди. Унда Nexia-3 бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилиб ёниб кетгани тасвирланган.

Маълум бўлишича, ҳодиса 2023 йил 16 октябр куни соат 01:47 да Самарқанд шаҳри Садриддий Айний кўчасида содир бўлган. Машинани 17 ёшли ўсмир бошқарган ва унинг ёнида икки нафар ўртоғи бўлган.

Ҳайдовчининг ёнида бўлган икки киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Шифокорларнинг муолажаларига қарамасдан улар вафот этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 55 ёшдан ошган аёлларга 1 ноябрдан 30 ноябргача авиачипталар учун 25 фоизлик чегирма беради. Чегирма маҳаллий рейсларнинг эконом классларига амал қилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Брюсселда футбол ўйини вақтида юз берган отишма натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Брюсселда Бельгия ва Швеция терма жамоалари ўртасидаги баҳс вақтида бир киши швед мухлисларига қарата ўт очган.

Натижада 2 киши ҳалок бўлган ва яна бир неча киши жароҳатланган. Отишмадан кейин ўйин тўхтатилган, жамоалар биринчи бўлимни ўйнашган, бироқ воқеадан хабар топгач, ўйинни давом эттиришдан бош тортишган.

Бельгия матбуотининг маълумотларига кўра, швециялик мухлисларга 45 ёшли тунислик эркак ҳужум қилган. Унинг уйи аллақачон тинтув қилинган, лекин ўзи ҳали қўлга олинмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига янги раҳбар тайинланди

Сохибназаров Шамсиддин Шарафидинович Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти раҳбари этиб тайинланди. Тайинловга қадар у департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қирғизистонда қизамиқ билан касалланганлар сони 2 842 нафарга етди

Қирғиз Республикасида қизамиқ касаллиги билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда. Мамлакат иммунопрофилактика маркази маълумотларига кўра, йил бошидан буён 2 минг 842 киши қизамиқ билан касалланган бўлиб, уларнинг аксарияти 4 ёшгача бўлган болалардир.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 18 сентябридан бошлаб мамлакатнинг вирус энг фаол тарқалаётган ҳудудлари – Бишкек, Ўш шаҳри, Ўш ва Чуй вилоятларида қизамиқ ва қизилча касалликларига қарши қўшимча эмлаш кампанияси давом этмоқда. Расмийларнинг тасдиқлашича, тўрт ҳафта ичида 450 минг нафардан ортиқ бола вакцина олган.

Эмлаш дастурига кўра, вакцинация 9 ойликдан 7 ёшгача бўлган болалар ўртасида эмлаш ҳолатидан ёки олдинги қизамиқ ва қизилча касаллигидан қатъий назар амалга оширилади ва эмлаш кампанияси ЮНИCEФ ва ЖССТ томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Энг кўп ҳолатлар Бишкек шаҳрида (757 киши), Ўш шаҳрида (321 киши), Ўш (670 киши), Чуй (389 киши) ва Жалолобод вилоятларида (440 киши) қайд этилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк 18 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроилнинг Ғазодаги ҳужуми оқибатида 11 журналист ҳалок бўлди

7 октябрдан бери Исроил армиясининг Ғазо секторига уюштирган ҳужуми натижасида 11 журналист ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ ОАВ ходими яраланди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Бу ҳақда Фаластин Журналистлар уюшмасининг Озодлик қўмитаси ҳисоботида айтилган. Ҳисоботда, шунингдек, икки ОАВ ходимининг ғойиб бўлгани қайд этилган.

Ҳужжатда фаластинлик журналистларга ҳужумлар сони ортиб бораётганига урғу берилган ва 20 га яқин журналистнинг уйига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, ҳисоботда журналистларнинг оила аъзолари уйларига қилинган ҳужум чоғида ҳалок бўлгани ва яралангани қайд этилган.

Al Jazeeraнинг офиси, Фаластин телевидениеси, “Акса” медиа тармоғи, «Маан» ахборот агентлиги, “Ал-Қудс” газетаси ва баъзи радиостанциялар Исроил ўқларидан зарар кўрди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Расман: ўқитувчи бўлиб ишлайдиган талабаларга ҳам сертификат учун устама тўланади

Миллий сертификат олган талаба-ўқитувчиларга ҳам бошқа ўқитувчиларга тўлангани каби сертификат учун устама тўланади. Талаба бўлгани учун уларга алоҳида қоида қўлланилмайди.

Маълумот учун, умумтаълим фанларидан миллий сертификатлар учун ўқитувчиларга 20 фоиз, халқаро сертификатлар учун эса 50 фоиз устама тўланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Мухитдинов Мухтор Яшнарович
бошқа ишга ўтиши муносабати билан фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Операторларга қарамлик тугади! Эндиликда рақамингизни сақлаб қолган ҳолда алоқа операторини ўзгартиришингиз мумкин!

Хизмат кўрсатувчи компания эълон қилган кўрсатмаларга қараганда, буни жуда осон амалга оширса бўлади.

Батафсил: https://www.terabayt.uz/?p=68595

Ахборот технологияларига оид сўнгги хабарлар: @terabaytuz