Human.uz | Rasmiy kanal
7.59K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк 16 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонлик собиқ тезкор ходим Россияда наркотик модда билан қўлга олинди

Саранскда 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси МДҲ республикаларидан бирида туғилган фуқарога 4,5 г марихуанани топшираётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Мордовия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Кейинроқ ҳибсга олинган шахснинг ижарага олинган хонадонини кўздан кечириш чоғида оғирлиги салкам 64 грамм бўлган яна 40 дона ўрам, шу билан бирга 38 дона қоп сотувга тайёрлаб қўйилганлиги аниқланган.

Тергов жараёнида гумонланувчи жиноятга алоқадорлигини тан олди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Қўлга олинган шахс Ўзбекистонда тезкор ходим бўлиб ишлаган, иқтисодий жиноятларни фош қилган. 2005 йилда у ички ишлар органларидан бўшатилган. Шундан сўнг у Россияга кўчиб ўтган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Минглаб одамлар Лондонда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди

Лондон полицияси шанба куни бўлиб ўтадиган Фаластинни қўллаб-қувватлаш митингида тартибни сақлаш учун Британия пойтахти кўчаларида 1 мингдан ортиқ полицияни жойлаштирмоқда.

“Биз эртага Фаластин учун маршда ўз овозларини билдириш мақсадида Лондон марказига минглаб одамлар келишини кутамиз”, - дейилади полиция баёнотида.

"Маршда мингдан ортиқ полициячи навбатчилик қилади, улар бутун пойтахт бўйлаб стюардлар (оммавий тадбирлар ташкилотчиларига ёрдам берувчи ходимлар) ва ташкилотчилар билан биргаликда ишлайди", - дея қўшимча қилди Лондон полицияси.

Шу билан бирга, намойишчилар ХАМАСни қўллаб-қувватловчи байроқ кўтарса ҳибсга олинишидан огоҳлантирилди, чунки бу ташкилот 2021 йил ноябрида бутунлай тақиқланган ва Буюк Британияда террорчи деб тан олинган.

ХАМАСга тегишли бўлиш ёки ушбу ташкилотни қўллаб-қувватлашга қаратилган оғзаки ёки оғзаки бўлмаган ҳар қандай чақириқлар 14 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин бўлган жиноий жиноят ҳисобланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Франция Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларни тақиқлади

Франция Фаластинни қўллаб-қувватловчи барча намойишларни тақиқлаб қўйди ва қоидаларни бузган хорижликларни депортация қилиш билан таҳдид қилди, деб хабар бермоқда BBC News.

Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен қоидаларни бузган чет эл фуқароларини депортация қилиш билан таҳдид қилган, президент Эммануэль Макрон эса мамлакатни бирдамликка чақирган. Тақиқланганига қарамай, пайшанба куни Парижда Фаластин тарафдорлари катта норозилик намойиши ўтказди.

Полиция 10 кишини ҳибсга олди ва 3000 кишилик Республика майдонида "Исроил қотил" ва "Фаластин ғалаба қозонади" деган шиорлар ва Фаластин байроқларини кўтарган намойишни тарқатиш учун сув тўпларидан фойдаланди.

Намойишларни тақиқлашни буюрган вазир Дарманен буни эътиборсиз қолдирганларни ҳибсга олиш кераклигини, чунки улар жамоат тартибини бузиши мумкинлигини айтди.

Бунга жавобан Фаластин тарафдорлари гуруҳи Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун намойишларни давом эттиришга ваъда беришди.

Президент Макрон видеомурожаатида француз халқини бирдамликка чақириб: “Халқаро бўлинишларга миллий бўлинишларни қўшмайлик”, деди.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13144

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Анқара Фаластинга гуманитар ёрдам кўрсатиш масаласини кўриб чиқмоқда

Президент Режеп Таййип Эрдоған Туркиянинг Фаластинга инсонпарварлик ёрдами етказиш учун зарур тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Туркия Мудофаа вазирлиги мамлакат Қуролли кучлари Фаластин халқига ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни бажаришга тайёрлигини таъкидлади.

“Минтақада вазият жуда оғир. Ҳозирги вазиятда у ерда ёрдам олиш жуда қийин. Туркия ҳозирда Фаластин ва Исроил билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда”, – деди Туркия Мудофаа вазирлиги вакили.

Эрдоғаннинг Фаластин ва Исроил етакчилари билан музокараларига қарамай, Туркия ҳалигача гуманитар ёрдам етказиб бериш жадвалини расман эълон қилмаган.

Батафсил:👉https://human.uz/12/53/13145

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога аралашмоқчи

Агар Исроил Ғазога уюштирилаётган ҳужумларни тўхтатмаса, можарога Эрон аралашади, деб хабар бермоқда БМТнинг Яқин Шарқ бўйича махсус элчиси.

Элчи кеча Исроилдан Халабда жойлашган Сурия аэропортига етиб келган. Видеода эса Тел-Авив осмонининг кечаги ҳолати акс этган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Илҳом Алиев Хонкендида Озарбайжон байроғини кўтарди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Хонкендида республика давлат байроғини кўтариб, халққа мурожаат қилди. Бугун Алиевнинг Озарбайжон президенти лавозимига илк бор киришига 20 йил тўлди.

Аввалроқ Алиев Арманистон билан тинчлик битими устида ишлаш вақти келганини айтган эди. У Жанубий Кавказда бу қарор учун зарур сиёсий муҳит яратилишига умид билдирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Маълумотларга кўра, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади. Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хитойда бўлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17-18 октябрь кунлари “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Афғонистонда яна бир кучли зилзила содир бўлди

6,3 магнитудали учинчи кучли зилзила Афғонистоннинг Ҳирот провинциясида содир бўлди. Ўнлаб қурбонлар бор, деб хабар бермоқда Euronews.

Афғонистон шимоли-ғарбидаги Ҳирот провинциясида содир бўлган 6,3 магнитудали зилзила оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди. Кейин иккита паст магнитудали зилзила содир бўлди.

Миллий фавқулодда вазиятлар расмийлари зилзила ўчоғи яқинида етказилган зарар кўламини баҳолашда давом этаётганини айтишди. Бу Ҳирот провинциясида сўнгги пайтларда содир бўлган учинчи зилзиладир.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 7 октябрдаги зилзилалар 1400 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган.

11 октябрь куни содир бўлган яна бир зилзила камида бир кишининг ҳаётига зомин бўлди, юзлаб одамлар яраланди. Биринчи зилзиладан бери провинциянинг кўплаб аҳолиси уйга қайтишдан қўрқиб, чодирларда ухлашмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Муборакда йўловчилар билан ҳаракатланаётган автобуснинг газ баллони ёрилиб кетди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Муборак туманида содир бўлган ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра, куни кеча соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Қарши-Бухоро” ички йўлида “ИСУЗУ” русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиши содир бўлган.

Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Финляндиянинг собиқ президенти Мартти Ахтисаари вафот этди

Бугун Финляндиянинг собиқ президенти ва тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати Мартти Ахтисаари 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги президенти Саули Ниинистё хабар берди.

Ахтисаари 1994 йилдан 2000 йилгача Финляндия президенти лавозимида ишлаган. Музокарачи ва воситачи сифатида у кўплаб ҳарбий тўқнашувларда қатнашган ва CMI тинчлик воситачилиги ташкилотини асос солган. 2008 йилда эса Ахтисаари ўз иши учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Исроилга қилинган ҳужумлар натижасида 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган

Ижтимоий тармоқларда ҲАМАСнинг Исроилга уюштирган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар тўғрисида маълумотлар эълон қилинди.

Хабарларга кўра, можаро натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна 4 нафари эса бедарак йўқолган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди

Москва яқинидаги Красногорск шаҳрида Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди, деб хабар бермоқда Mash Telegram-канали.

“Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси ўзларининг сон жиҳатидан устунликларидан фойдаланиб, беш нафар Қирғизистон ва тўрт нафар Тожикистон фуқаросини сиқувга олган. Полиция ўз вақтида етиб келди ва оломонни тарқатди ҳамда уларни ҳовлида тутишга мажбур бўлди”, - деб ёзади канал.

Мashнинг қайд этишича, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондан келган эркаклар Красногорскдаги қўшни корхоналарда ишлайди ва доимий равишда жанжаллашиб туради. Бу сафар оғзаки жанжал автотураргоҳдаги қурилиш майдончаси яқинида 22 киши иштирокида оммавий муштлашувга айланган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади

Марказий банк 17 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Польшадаги парламент сайловларида мухолифат етакчига айланди

Польшадаги парламент сайловларида мухолифат блоки етакчилик қилмоқда. Давлат телеканали томонидан эълон қилинган экзитпол натижалари шундан далолат бермоқда, деб хабар бермоқда Euronews.

Собиқ бош вазир Дональд Тускнинг мухолифатдаги йирик “Фуқаролик коалицияси” 163 та, шериклари эса 40 дан ортиқ мандатга эга бўлиши мумкин. Бу уларга ҳукумат тузиш имкониятини беради.

Ярослав Качинскийнинг ҳукмрон “Қонун ва адолат” партияси биринчи ўринда, бироқ у ва унинг шериги кўпчилик овозни қўлга киритиш имкониятига эга эмас.

Ярослав Качинскийнинг ўзи ҳам ўз партиясининг ҳукумат тузиш қобилиятига ишончи комил эмаслигини айтди. Ҳукумат раҳбари бўлмоқчи эканлигини эълон қилган Дональд Туск сайлов натижаларини «жуда яхши» деб баҳолади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
⚡️“Тошкент–Самарқанд” ва “Тошкент–Андижон” йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради

“Тошкент–Самарқанд” ва “Тошкент–Андижон” йўналишларида хусусий шериклик асосида пуллик автомагистраллар қурилади. Натижада ушбу йўналишларда манзилга етиб бориш вақти 2 баробар қисқаради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясидаги нутқидан.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial