Human.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Намангандаги заҳарланиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Наманган вилоятида болалар захарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонда кунлик бир кишига сув истеъмоли ўртача 99,2 литрга тўғри келади

Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув билан таъминланган аҳоли пунктларида, саноат корхоналари ва бошқа истеъмолчиларни чиқариб ташлаганда, республика бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литрга тўғри келади.

Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ЎзАга маълум қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзордаги «Лутфий» кўчасидаги кўп йиллик дарахтлар кесиб ташлангани айтилмоқда

Чилонзор тумани «Лутфий» кўчаси (Оқтепа чорраҳасидан «Фарҳод» бозорига олиб борувчи кўча) ўртасида, йўл кенгайтирилган вақтда кесилмасдан сақлаб қолинган кўп йиллик дарахтлар кесиб ташлангани айтилмоқда.

Туман ҳокимлиги 29 туп қуриган дарахтлар кесилганини маълум қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президентининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси президенти Сержо Маттареллага ушбу мамлакат собиқ президенти, йирик давлат ва жамоат арбоби, сенатор Жоржо Наполитано вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади.

Давлат раҳбари Италия халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
«Ҳамза» станциясида 18 ёшли йигитни 27 минг вольтли ток урган

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 19:05 да «Ҳамза» станциясида 18 ёшли йигит поезд вагони устига чиққан. У вагон устида селфи қилмоқчи бўлган, аммо уни 27 минг вольтли ток урган. Оқибатда у ерга йиқилган.

Станция ходимлари воқеа жойига етиб борган ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага жўнатилган.

Маълум бўлишича, ток уриши оқибатида йигит танасининг 98 фоизи куйиб кетган, ҳозирда унинг аҳволи оғир.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги илк олтин медални қўлга киритди

Диёра Келдиёрова (-52 кг) дзюдо бўйича ўтказилган финалда БАА вакиласи Бишрелт Холрудини Golden Score'да мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.

Бу Ўзбекистон спорт делегацияси учун мазкур Осиё ўйинларидаги илк олтин медал бўлди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ханчжоу-2022: эшкак эшиш бўйича 2 та олтин медаль қўлга киритилди

Осиё ўйинларининг академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида ўтган яккалик дастурида ҳамюртимиз Анна Пракатен барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медални қўлга келтирди.

Академик эшкак эшувчиларимизнинг навбатдаги олтин медали эркаклар ўртасидаги М4- дастурида қўлга киритлиди. Унда Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа медалларимиз сони 3 тадан олтин, кумуш ва бронзага етди. Делегациямиз жами 9 медаль жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Америкада иккинчи марта одамга чўчқанинг юраги қўйилди

Мэриленд университетида иккинчи марта генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа юраги одамга кўчириб ўтказилди. Бунгача бемор икки ой давомида шундай юрак билан яшаган, дея хабар беради DW нашри.

Мэриленд университети тиббиёт маркази мутахассислари тарихда иккинчи марта генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа юрагини инсонга муваффақиятли имплантация қилишди. 58 ёшли бемор, Америка денгиз флоти фахрийси, операциядан кейин ўзини яхши ҳис қилмоқда, қўшимча қурилмаларсиз нафас олади. Унга ўрнатилган юрак эса “ташқи қурилмалар ёрдамисиз нормал ишлаяпти”, дейилади университет сайтида 22 сентябрь куни эълон қилинган маълумотда.

Фосетте аввалроқ юрак-қон томир касалликлари ва ички қон кетиши туфайли инсоний юрак донорлиги учун номувофиқ деб эълон қилинган эди.

"Менинг охирги умидим - чўчқа юраги. Қандай бўлмасин, энди менда имконият бор”, - деди у операция олдидан.

Форсетт тананинг донор органни рад этишига йўл қўймаслик учун махсус дорилар ва антикорларни қабул қилмоқда.

Бунгача ушбу тиббиёт марказида 2022 йилда ҳам худди шундай операция ўтказилган эди. Бемор, 57 ёшли Дэвид Беннетт икки ойдан сўнг "кўп омиллар, жумладан, соғлиғининг ёмонлиги" туфайли вафот этди, деди тиббиёт ходимлари.

Ҳозир АҚШнинг ўзида 100 мингдан ортиқ одам генетик модификацияланган ҳайвонлар танасини трансплантация қилиш учун навбатда турибди. Мутахассислар донор органлар етишмаслиги масаласини ҳал қилишни мақсад қилган. Аввалроқ, Нью-Йорк университети Лангоне тиббиёт марказида мияси ўлган одамга чўчқа буйраги кўчириб ўтказилган эди. У инсон танасида 61 кун ишлади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Пойтахтнинг баъзи туманларида бугун электр ўчирилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Тошкентнинг қуйидаги туманларида электр ўчирилишини маълум қилди:

Чилонзор тумани: «Гулистон» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;

Яккасарой тумани: «Қушбеги» МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 15:00 гача;

Мирзо Улуғбек тумани: «Алишеробод», «Заковат», «Иқтидор» ҳамда «Ижодкор» МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда

Парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасига кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда.

Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади. Сенатнинг янги таркиби эса 1 ой мобайнида шакллантирилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Сенат аъзолари ва спикер ўринбосарлари сони қисқартирилиши мумкин

Парламентга «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди.

Мазкур ҳужжат билан қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш; Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш; қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.

Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.

Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.

Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:

Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;

фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Йозеф Рожа Венгриянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, деярли барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Темир йўл компанияси автомобилда юк ташиш билан беллаша олмаяпти

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида темир йўл соҳасида ҳал қилиниши лозим бўлган асосий масалалар юзасидан йиғилиш бошланди.

Сўнгги етти йилда мамлакатимизда саноат корхоналари сони 2,7 бараварга ошиб, 110 мингтага етгани, 2 мингдан зиёд турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани, саноат ҳажми 1,5 бараварга ошгани қайд этилди.

Экспорт ҳажми 1,6 баробар кўпайиб, ўтган йили 19 миллиард долларга етди. Булар ҳисобига мамлакатимизда юк айланмаси 30 фоизга ошди. Айниқса, Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Самарқанд ва водий вилоятларига юк ташиш 1,5 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, ҳалқаро майдондаги вазият ҳисобига транспорт-логистика харажатлари бир неча баробар ошиб кетди.

Ўзбекистон каби дунё океанларига тўғридан-тўғри чиқиш имкони йўқ мамлакатлар учун энг қулай ва арзон транспорт бу – темир йўл ҳисобланади.

Лекин, ҳозир ички бозорда маҳсулотнинг атиги 5 фоизи, экспортда эса 45 фоизи темир йўл орқали ташилмоқда. Яъни, темир йўл компанияси автомобилда юк ташиш билан рақобат қила олмаяпти.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Темир йўл станциялари ўз харажатларини қопламаяпти — президент

Давлат раҳбари айрим темир йўл станцияларининг даромади ўз харажатларини қопламаётганига эътибор қаратди.

Масалан, “Назарбек” станцияси атрофида ҳам акциядорлик жамиятига қарашли, ҳам хусусий логистика компаниялари жойлашган.

“Темир йўл”га қарашли “Юксарой” корхонаси йилига 1 гектар майдондан 277 миллион сўм даромад топган бўлса, хусусий корхоналар 1 миллиард сўмдан ортиқ даромад олаяпти.

Шу муносабат билан темир йўл станцияларига хусусий секторни жалб қилиш ва инвестиция киритиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Президент темир йўл соҳасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди

Мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, давлат раҳбари соҳа олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берди.

“Ўзбекистон темир йўллари”ни холдингга айлантириб, тизимда замонавий бошқарувни жорий қилиш, жумладан, инфратузилма, юк вагонлари ва логистика, йўловчи ташиш хизматлари ҳамда вокзаллар бошқарувини бир-биридан ажратиб, алоҳида корхоналар ташкил қилиш бўйича билдирилган таклифлар маъқулланди.

Вагонлар паркини янгилашга мўлжалланган кредит ва компенсация ажратиш механизмларини жорий қилиш вазифаси қўйилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Антикоррупция агентлигининг экспертлар гуруҳига раис сайланди

Турсунов Ахтам Саломович Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида илмий доира вакилларидан тузилган Экспертлар гуруҳига раис этиб сайланди.

А.Турсунов Ички ишлар вазирлиги Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси кафедраси мудири бўлиб ишлайди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
"Диний бағрикенглик" кўкрак нишони таъсис этилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Диний бағрикенглик" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида" қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита кўкрак нишонини 16 ноябрь — Халқаро бағрикенглик куни арафасида тантанали топширади. Ушбу нишон диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшган давлат ва жамоат ташкилоти ходимларига берилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial