Human.uz | Rasmiy kanal
7.58K subscribers
34.1K photos
4.54K videos
12 files
29.1K links
Download Telegram
Чуст туманида 71 нафар боғча болалари заҳарланган

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наманган вилоятининг Чуст туманида мактабгача таълим ташкилотидаги болалар билан содир бўлган заҳарланиш ҳолати юзасидан расмий баёнот берди.

Унга кўра, туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилмоқда.

Шунингдек, уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган.

Бундан ташқари, прокуратура ҳам мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ҳиндистон Канада фуқаролари учун визани тўхтатди

Ҳиндистон Канада фуқароларига визалар беришни номаълум муддатга тўхтатди. Бундай қарорга келишга Канадада сикх сепаратистик ташкилоти “Халистонни озод этиш кучлари” (KLF) етакчиси Ҳардип Сингх Ниджар ўлдирилганидан кейин икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашгани сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Канаданинг виза марказларини бошқарувчи BLS International Services компанияси сайтида визани тўхтатиш тўғрисидаги қарор ҳақида ёзилган. Хабарномага кўра, визалар бериш 2023 йил 21 сентябрдан бошлаб “кейинги буйруқлар келгунига қадар” тўхтатилади.

Ҳиндистон расмийлари вакили маҳаллий ОАВга берган интервьюсида бу маълумотни тасдиқлади. Бироқ Нью-Деҳли бу ҳаракатга изоҳ бермади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрай туманида 47 нафар раҳбар ишдан бўшатилди

Қибрай туманида 47 нафар давлат ташкилотлари раҳбарлари ўз лавозимларидан озод қилинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев маълум қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Озарбайжон ва Арманистон вакиллари ўртасидаги музокаралар якунланди

Озарбайжон Республикаси президентининг таклифига биноан Қорабоғнинг арман аҳолиси билан алоқалар бўйича масъул Рамин Мамедов Евлахда Қорабоғ арман аҳолиси вакиллари Сергей Мартиросян ва Давид Мелкумян билан учрашди, деб хабар бермоқда Azertag.

Озарбайжон вакили Р. Мамедов йиғилганларни Қорабоғдаги арман аҳолисини реинтеграция қилиш, инфратузилмани тиклаш ва Озарбайжон Республикаси Конституцияси ва қонунлари асосидаги фаолиятни ташкил этиш режаси билан таништирди.

Шунингдек, Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг 20 сентябрдаги аксилтеррор тадбирларини тўхтатиш ҳақидаги баёнотида баён этилган масалаларни зудлик билан амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўз навбатида, Қорабоғнинг арман аҳолиси вакиллари минтақада ёқилғи тақчиллиги борлигини айтишди. Шунингдек, улар озиқ-овқат кўринишидаги инсонпарварлик ёрдамини ҳам сўрашган.

“Йиғилиш натижаларига кўра, уларнинг илтимоси ижобий қабул қилинди. Хусусан, болалар боғчалари ва мактабларни иситиш тизими билан таъминлаш, шунингдек, тез тиббий ёрдам ва ёнғинга қарши хизматларни ёқилғи билан таъминлаш, яқин келажакда инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш режалаштирилган”, – дейилади агентлик хабарида.

Kazinform мухбирининг хабар беришича, учрашув икки соатдан ортиқ давом этган. Арманистон томони Боку билан музокаралар натижасида якуний қарор қабул қилинмаганини, масалалар бўйича келишувга эришиш зарурлигини билдирди. Томонлар келгусида яна бир учрашув ўтказишга келишиб олдилар.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефонда гаплашди

Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари Туркманистон президентини таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Конструктив сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ошиб бормоқда, “Хоразм-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси биргаликда амалга оширилмоқда. Энергетика ва транспорт соҳаларидаги кооперация мустаҳкамланмоқда. Октябрь ойида пойтахтимизда Туркманистон маданияти кунлари ўтказилади.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Марказий Осиёда ўзаро манфаатли ҳамкорликни, шу жумладан амалдаги кўп томонлама форматлар доирасида кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Телефон мулоқоти якунида давлат раҳбари Туркманистон президенти ва халқини бўлажак Мустақиллик куни билан дилдан табриклади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Марокаш зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллар сарфлайди

Марокаш ҳукумати мамлакатдаги вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этиш учун 11 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform.

Al Jazeera маълумотларига кўра, табиий офатларни тиклаш дастурини амалга ошириш учун 120 миллиард дирҳам (тахминан 11,69 миллиард доллар) керак.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентабрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да Марокашда 7 магнитудали зилзила содир бўлган эди. Кучли зилзиладан сўнг юзлаб афтершлклар қайд этилган бўлиб, уларнинг энг кучлиси 6 магнитудага етган.

Марракеш минтақасидаги зилзила мамлакат тарихидаги сўнгги юз йилликдаги энг кучли зилзила бўлди, деб хабар берди Марокаш миллий геофизика институти.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда оқова сув тизимларини яхшилаш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, деярли барча валюталар, жумладан, АҚШ доллари, Россия рубли ва евроларнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 212.07 (+22.06) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.16 (+0.25) сўм;
— 1 евро — 12 992.42 (+5.18) сўм.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Мактаблар ва мактабгача таълим ташкилотларига тарқатилган йод препарати истеъмоли тўхтатилди

Каналга уланинг:
👉@humanuzofficial
⚡️Сергелида тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди

Сергели тумани суди томонидан сайёр суд ўтказилди. Туман ички ишлар органи фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими пробация рўйхатида турган ва жазо ўтаётган, бу жараёнда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 11 нафар шахс муддатидан илгари жазодан озод этилди, 2 нафар шахснинг жазоси ўзгартирилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Париж 2024 йилги Олимпиадагача ҳаво таксиларини ишга туширади

2024 йилги Олимпиадагача Париж ҳаво такси хизматини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Euronews хабар берди. Skyports компаниясининг Европа ва Яқин Шарқ бўйича инфратузилма бўлими бошлиғи Дамиан Киселининг сўзларига кўра, таксига ўтирадиган одам биринчи бўлиб рўйхатдан ўтишга боради.

"Сиз рўйхатдан ўтасиз", деб тушунтиради у. - Сиз шу одам эканлигингизни ва бу сизнинг вақтингиз эканлигини билишимиз керак. Бизда кичик зал бор ва жўнашдан тахминан 5 дақиқа олдин сиздан ҳаво таксисига чиқишингиз сўралади. Сиз биометрик порталдан ўтасиз ва тамом".

Таксилар Париж яқинидаги бешта вертипортдан биридан жўнайди. Яна бир ҳаво йўлаги Сенада сузувчи баржада жойлашган. Ҳаводаги электр таксилар ҳали Франция фуқаролари томонидан тасдиқланмаган. Лойиҳада иштирок этган Aéroport de Paris гуруҳи янги қурилмалар вертолётга қараганда 4 баравар жимроқ эканлигини таъкидламоқда.

ADP ижрочи директори Эдвард Аркрайтнинг айтишича, кам углеродли авиациядан турли мақсадларда фойдаланиш мумкин.

“Биз биринчи навбатда одамлар, посилкалар, тез тиббий ёрдам ва тиббий хизматларни ташиш ҳақида ўйладик. Бироқ ҳали биз ўйлаб кўрмаган соҳалар ҳам бор”, - деди у.

Ҳаво таксини Германиянинг Volocopter гуруҳи икки ўриндиқли енгил самолётда етказади. Энди компания Европа авиация хавфсизлиги агентлигидан рухсат кутмоқда. Volocopter тижорат директори Жан-Кристоф Драй таъкидлаганидек, "Бизнинг биринчи устувор вазифамиз - автомобилни сертификатлашдир".

Олимпиаданинг очилишига бир йилдан камроқ вақт қолди. Айни пайтда компания тартибга солувчиларни ва ҳокимиятни ишонтириши керак.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада юритилади

2023 йил 1 ноябрдан бошлаб:

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ (my.mehnat.uz)га;

қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун edo.ijro.uz ахборот тизимига;

ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
АҚШ давлат котиби Қорабоғдаги аксилтеррор операцияларини танқид қилди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Нью-Йоркдаги матбуот анжуманида Вашингтон Қорабоғ ҳудудида Озарбайжон томонидан ўтказилган аксилтеррор операцияларини қоралашини ва бу ҳаракатлар икки мамлакат ўртасида тинчлик ўрнатишга қаратилган сай-ҳаракатларга зид эканини айтган.

Шунингдек, анжуманда журналистлардан бири Блинкенга яқинда Арманистон бош вазири Никол Пашиньян билан телефон орқали суҳбатида Қўшма Штатлар Арманистоннинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтганини эслатган.

«Қўшма Штатлар Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини, жумладан, Тоғли Қорабоғда ҳам назоратни тиклаш ҳуқуқини тан оладими?» – деб сўраган журналист.

Бунга жавобан Блинкен шу ҳафта ҳам бош вазир Пашинян, ҳам Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан гаплашганини ва бу суҳбатларда АҚШнинг сўнгги воқеалар, хусусан, Озарбайжоннинг ҳарбий ҳаракатларидан чуқур хавотир билдирганини айтган.

«Биз куч ишлатиш тўғри иш эмаслигини, бу ҳаракатлар бизнинг, жумладан, Озарбайжон ва Арманистоннинг адолатли ва муносиб тинчликни ўрнатиш йўлида қилаётган сай-ҳаракатларимизга зид эканини очиқ айтмоқчимиз», — дейди АҚШ давлат котиби.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекитонда мактабларга “ташвиш” тугмалари ўрнатилди ҳамда Миллий гвардия қўриқловига олинди

Мактабларда хавфсиз муҳитни яратишга, ўқувчиларга нисбатан жисмоний хавф-хатарларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида шаҳар-туман марказларидаги барча таълим муассасаларига “ташвиш” тугмалари ва видеокузатув мосламалари ўрнатилди ҳамда Миллий гвардия қўриқловига олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраевнинг мамлакат аҳолисига йўллаган мурожаатида айтилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Катта бозорлар ва боғларнинг кириш жойига шахсни юзидан таниб оладиган видеокамералар ўрнатилади

Бозорлар, истироҳат боғлари ва хиёбонлардаги савдо объектлари индивидуал қўриқлаш бўйича сигнализация воситалари ҳамда улар жойлашган ҳудудлар “Ташвиш” тугмалари билан босқичма-босқич жиҳозланади.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Рустам Жўраев маълум қилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Бир нечта туманлардаги мактабгача таълимга қамров даражаси танқид қилинди

Ургут, Тўрткўл, Сариосиё, Нуробод, Элликқалъа туманларида мактабгача таълимга қамров даражаси талабга жавоб бермайди.

Бу ҳақида Ҳилола Умарова бошчилигида ўтган мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида қайд этилди.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Таъмирталаб тизимлардаги авариялар натижасида ичимлик сувининг 25,7 фоизи йўқотилмоқда

Ўзбекистонда таъмирталаб тизимларда вужудга келаётган авариялар натижасида ичимлик сувининг 25,7 фоизи йўқотилмоқда

Ўзбекистонда ичимлик сувини ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказиб берилишидаги асосий муаммо бу 10 942 та сув иншоотларининг 2 318 таси яъни 21,2 фоизи, 89 минг км марказий ва ички тармоқларнинг 23,6 минг км ёки 26,5 фоизи таъмирталаб ҳолатга келиб қолганида.

Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ЎзАга маълум қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
“Маҳалла назорати" ва "Маҳалла раиси сўрови" институтлари жорий этилади

Ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади.

Маҳалла назорати гуруҳи томонидан аҳоли эътирозларига энг кўп сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда муҳокамалар
ўтказилади.

Маҳалла фуқаролар йиғини кенгашида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимларининг амалга оширилган ишлар буйича ахборотларини мунтазам равишда эшитиб борилади.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Намангандаги заҳарланиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Наманган вилоятида болалар захарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
Ўзбекистонда кунлик бир кишига сув истеъмоли ўртача 99,2 литрга тўғри келади

Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув билан таъминланган аҳоли пунктларида, саноат корхоналари ва бошқа истеъмолчиларни чиқариб ташлаганда, республика бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литрга тўғри келади.

Бу ҳақида “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов ЎзАга маълум қилган.

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial