"Doctor D" || rasmiy sahifa
1.46K subscribers
222 photos
109 videos
2 files
899 links
"DOCTOR D" gospitalining YAGONA RASMIY telegram kanali 🏨

Tibbiy xizmatlarning barcha turlari!

Ambulator-statsionar davolash, laboratoriya, funksional diagnostika, 24/7 tez yordam xizmati 🚑 - qisqa 1057 ☎️ raqami orqali
Download Telegram
Ⓜ️авзу: Паст кўрсаткичли #AМГ
(#АнтиМюллерГормон)

🔸#AМГ (#АнтиМюллерГормон) ҳaқидa
#пастAМГ ҳақидаги саволлар ҳар доим энг актуал, ўткир ва оғриқли ҳисобланади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки бу табиий ёки #ЭКУ ёрдамида ҳомиладорлик эҳтимолини баҳолашингиз мумкин бўлган деярли асосий кўрсаткичдир.

🔹#AМГ - #антимюллер гормони - тухумдонлар заҳирасининг белгиси. Унинг даражаси қанчалик паст бўлса, аёл кишида шунча кам тухум хужайралари мавжуд демакдир. Аёл ёши ўтгани сари, ёш билан у муқаррар равишда камаяди. Ва уни ошириш ёки кўпайтиришнинг ҳеч қандай имкони йўқ. Сиз фақат бор нарсангизни сақлашга ҳаракат қилишингиз мумкин.

🔸#AМГ нафақат ёшга, балки қуйидагилар ҳисобига ҳам пасаяди:
1. Тухумдонларда ўтказилган операциялардан сўнг, тухумдон тўқималарининг бир қисми олиб ташланганда ёки шикастланганда;
2. Каттароқ репродуктив ёшдаги семизлик билан;
3. Репродуктив системанинг ривожланишида туғма бузилиш билан.

🔹 Aгар сизда #AМГ паст бўлса, нима қилиш керак?
Кам #AМГ мавжудлиги ЭКУ амалиётини ўтказишга қарши кўрсатма эмас. 1 нг/мл дан паст бўлган #AМГ қийматларини ҳисобга олган ҳолда, биз одатда қуйидаги дастурларни тавсия қиламиз:
1. Минимал стимуляция билан ЭКУ;
2. Микро-дозали стимуляция билан ЭКУ;
3. Табиий циклдаги ЭКУ;
4. Икки марталик стимуляция билан ЭКУ.

Сиз ўзингизнинг ооцитларингизни табиий циклда тўплашга ва уларни музлатиб қўйишга ҳаракат қилишингиз мумкин ва 6-8 дона бўлганда – уруғлантириш амалиётини ўташ мумкин бўлади. Бу сизга сифатли эмбрионни танлаб, самарали ЭКУ амалиётини ўтказиш эҳтимолини ошириш имконини беради.


❗️#AМГ даражаси паст бўлган ва қўлларини аллақачон силтаб, умидсизликка тушиб қолган аёлларимиз учун мен ҲОМИЛАДОР БЎЛИШ УЧУН ДЕЯРЛИ ҲАР ДОИМ ИМКОНИЯТ БОРлигини айтмоқчиман! Ва ҳатто паст чегарадаги #AМГ бўлса ҳам, муваффақиятли ЭКУ амалиётини ўташ имконияти йўқ эмас, балки мавжуд. Шунинг учун тушкунликка тушмай, қимматли вақтни қўлдан бой бермай, малакали мутахассис шифокорга учрашинг.

Имконият бор, аммо ўйлашга вақт йўқ! Aгар Сизга ҳақиқатан ҳам ҳомила керак ва зарур бўлса, шошилишингиз лозим.


«DOCTOR D» кўп тармоқли госпитали репродуктолог-гинекологи,
Музаффарова Мухиба Х.

——————————-


#ДокторД #ДокторДЭКО #ДокторДЭКУ #DoctorD #DoctorDIVF #DoktorD #DoktorDEKO #DoctorDECO #DoctorDEKO #DoctorDEKU #ДокторДЭКУ #ЭКО #ИКСИ #EKO #IKSI #IVF #ICSI #MuxibaXamzaevna #МухибаХамзаевна