Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.46K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ipoteka Bank OTP Group’нинг хорижий ва маҳаллий валютадаги дефолт рейтингини “BB-“ дан “BB” даражасига кўтарди ва истиқболини “Барқарор” деб баҳолади. Банкнинг акционерликни қўллаб-қувватлаш рейтинги (SSR) ҳам “bb-“ дан “bb”гача кўтарилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2573

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👎5🤔4
Тошкент шаҳрида МЧЖ раҳбари сифатида ишлайдиган аёл бошқа фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали банкдан 3 млн доллар кредит олиб бериш эвазига сумманинг 33 фоизини (990 минг доллар) пора сифатида талаб қилган. Тезкор тадбир давомида фуқарога гўёки ўзини банк ходими сифатида таништирган, Урганч шаҳрида яшовчи шахс ҳам процессуал тартибда ушланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2574

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥7🤔5😢1
❗️Тошкент шаҳар ҳокимлиги иш ёки ишчи излаётганлар учун махсус алоқа-марказни ишга туширди

Мазкур алоқа маркази орқали иш излаётганлар ўзларига мос ишни, иш берувчилар эса зарур ходимларни тез ва осон топишлари мумкин. Шунингдек, алоқа марказида бепул маслаҳат ва йўл йўриқлар, керакли тавсиялар ҳам бериб борилади.

Алоқа маркази телефон рақами: 71 210-04-21.
Иш вақти: Душанба-Шанба, 9:00-22:00.


YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Telegram-bot
👍6👏3🤔2🔥1
Жорий йил 24 июль куни Фарғона шаҳрида “Мадад Инвест Банк” АТБ (mybank) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банк Бошқарув раисини тайинлаш, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш каби ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2575

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🔥6👏2🤔1
Тошкент шаҳридаги Tenge Bank POS-терминали орқали 90 минг долларни сохта маълумот билан нақдлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2578

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥5🤔5
ANORBANK ўзининг асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимовнинг Парижда ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабарларга муносабат бериб, "ушбу ҳодиса шахсий, корпоратив бўлмаган хусусиятга эга эканлигини ва банкнинг операцион фаолиятига алоқадор эмас"лигини таъкидлади. Банк ва унинг барча бўлинмалари одатдаги тартибда ишламоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2579

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍22🔥6👏1🤔1
Ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан аризаларни қабул қилиш бошланади. Аризалар Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш ва электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2580

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4👏3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “Менинг халқим” - Агробанкдан янги лойиҳа!

Лойиҳанинг илк қаҳрамони — навоийлик асаларичи Обид Мирзаев.

Маҳалла банкири ташаббуси билан 40 та қути асалари сотиб олган Обид ака бу йил 400 кг асал олишни режалаштирган.

⚡️Тез кунда! Агробанк “YouTube” каналида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍13🔥4🤔2
Марказий банк июль ойидан бошлаб, кредит турлари бўйича ҳар бир банкдаги ўртача фоиз ставкалари мунтазам эълон қилишни бошлади. Дастлаб банклардаги микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалар очиқланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2577

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍14👏2🔥1🤔1
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июнь ойида 1,1 млрд долларга камайиб, 48,5 млрд долларни ташкил этди. Бунга қадар захираларимиз январь ойидан бери мунтазам ошиб келаётганди. Захиралар таркибида олтиннинг қиймати рекорд даражага (38,42 млрд доллар) етди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2581

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👏2🤔1
🏦 Халқ банки янги хонадон сотиб олиш имкониятини тақдим этади

Халқ банкидан 15% бошланғич тўлов билан ипотека кредитлари эвазига янги хонадонга эга бўлиш мумкин. Кредит доимий даромадга эга ва расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга (ўзини ўзи банд қилганлар) бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилади. Расмий даромад шарт эмас.

Кредит шартлари:
— муддати – 20 йил (6 ой имтиёзли давр);
— бошланғич тўлов – 15%дан бошлаб (расмий даромадга эга бўлмаганлар учун 30%);
— йиллик фоизи – 17 %дан бошлаб.

Кредит миқдори:
— Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача
— Тошкент шаҳри учун – 420 млн сўмгача

Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍10👎3🔥3🤔2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда ёш мутахассислар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзсаноатқурилишбанкда 80 нафар ёш ва ташаббускор ходим билан учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўз ғоялари, мақсадлари ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр ҳамда таклифлар билан чиқиш қилдилар.

Мазкур учрашув ёш ходимлар учун ўзини эркин ифода этиш, ташаббусини билдириш ва келажакка ишонч билан қараш имконини яратди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍12👎7🤔6🔥3😢2
Япониянинг "Gojo & Company, Inc." компанияси Ўзбекистондаги йирик микромолия ташкилотларидан бири - "Renesans"нинг 9,8 фоиз акцияларига инвестиция киритди. Япон холдинги шу кунга қадар дунёнинг 14 та давлатида, хусусан Грузия ва Тожикистонда турли банк ва микромолия ташкилотларига инвестиция киритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2582

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13🔥4👎1🤔1
💳 UZCARD тижорат банклари билан биргаликда Moment инновацион карта маҳсулотини ишга туширди

Олдиндан чиқарилган карта навбатларсиз ва қоғоз ҳужжатларсиз тўғридан-тўғри мобил иловада фаоллаштирилади.

Картанинг афзалликлари:
— Тез расмийлаштирилади;
— Филиалларга ташриф буюрмасдан олиш мумкин;
— Чекка ҳудудларда ҳам бемалол картани олиш мумкин;
— Ходим ёки идорага боғланмаган ҳолда берилади;
— Транспорт картаси (AТТО) сифатида ишлайди.

Картани олиш мумкин бўлган жойлар

Лойиҳа банклар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва унинг қулайлиги сабаб бугунги кунга қадар оммалашишга улгурди.

Ҳамкорлик асосида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍8🔥4🤔1
Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ўтган ярми давомида қарийб 31,6 минг нафар фуқарога 9,4 трлн сўмдан ортиқ кредит ажратилди. Ипотека олганлар сони ўтган йил мос даврига нисбатан 20,6 фоизга, ажратилган кредитлар эса 37 фоизга ўсди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2583

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍3👎2🔥2👏1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 InfinBank билан янги марралар!

Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи юртдошимиз Азизбек Бакилов Россияда меҳнат қилиб қайтгач, ўз юртида тадбиркорликни бошлади!

“InFinBank” АЖ Навоий филиали унга “Бизнесга биринчи қадам” кредити доирасида 40 миллион сўм ажратди. Бу маблағ эвазига Азизбек ўз бизнесини йўлга қўйди.

Бугун унинг мижозлари кундан-кунга ортиб, бизнеси ривожланмоқда. Азизбекнинг ҳикоясини тўлиқ видеода кўринг.

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥9👍7👎2🤔2👏1
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк бизнесингиз ривожи учун TEZKOR+ кредитини таклиф қилади

Кредит маблағлари бизнес билан боғлиқ исталган мақсад учун, ортиқча ҳужжатларсиз, миллий валюта ёки АҚШ долларида — 500 000 АҚШ доллари эквивалентигача ажратилади. Кредит муддати — 36 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача тақдим этилади. Йиллик фоиз ставкаси: сўмда — 25–31%, долларда — 12–16% ни ташкил қилади.

Кредит маҳсулотидан юридик шахслар ва юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган тадбиркорлик субъектлари фойдаланишлари мумкин.

Қўшимча маълумот учун: 1180

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6👍4👏2🤔2
Тошкентда фуқароларнинг банк карталари ва ҳисобварақларидан пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар Telegram мессенжери орқали фойдаланувчиларга вирусли APK-файллар юбориш орқали, жами 1 млрд сўм маблағларни ўғирлашга эришган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2584

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👏5🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Тадбиркор ва режиссёр Ҳасан Ҳабибуллаев қандай қилиб Ориент Финанс банкнинг "Маҳалла банкири" ёрдамида қўллаб-қувватлангани ҳақида гапириб берди

Яқинда у банк ёрдамида ўз техникасини янгилашга эришди: тадбиркор ўз бизнес-режасининг тасдиғини атиги бир кунда олди.

Шу каби ўз ишини ривожлантирмоқчи бўлган ва банкдан кўмак олганлар қаторида бўлишни истаганлар Ориент Финанс банк "Маҳалла банкири"га мурожаат қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумот: 4004

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍6👎3👏2🤔2
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ Европанинг етакчи аудиторлик ташкилотларидан бири — Astraia Certification томонидан ўтказилган мустақил аудит натижаларига кўра, ISO 9001:2015 (сифат менежменти тизими) ва ISO 37001:2016 (коррупцияга қарши бошқарув тизими) халқаро стандартларига мувофиқлик сертификатларига эга бўлди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2585

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5🔥1👏1🤔1