Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.47K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Марказий банк аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратилаётган ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларининг кредит ташкилотлари томонидан қарзларни ундиришга ечиб олинишини адолатсизлик деб атади. Регулятор кредит ташкилотларини бундай амалиётларни тўхтатишга чақирди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2568

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14👎3🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 AloqaBank'нинг “Стартап йўли” медиа лойиҳаси доирасида навбатдаги истиқболли стартап — “Bito” лойиҳаси

Лойиҳа AloqaVentures томонидан қўллаб-қувватланиб, Startup Garage венчур студияси резиденти ҳисобланади.

“Bito” — ERP тизимига асосланган замонавий бизнес бошқарув платформаси бўлиб, тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини рақамлаштириш, ички жараёнларни автоматлаштириш ва умумий самарадорликни ошириш имконини яратади. Платформа орқали бир нечта бизнесни ягона тизимда бошқариш, мижозлар ва таъминотчилар ўртасида интеграцияни амалга ошириш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍5🔥4👏2🤔1
"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг кредит рейтингини "BB-"дан "BB"гача оширди. Бу — банкнинг молиявий барқарорлиги ва халқаро бозордаги нуфузи ортиб бораётганини кўрсатади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2569

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍6🤔3👏1
Fitch Ratings агентлиги Капиталбанк кредит прогнозини янгилади. Ўтган тўрт йил давомида Капиталбанк барқарор даромадлилик ва асосий кўрсаткичларнинг изчил ўсишини намоён этди. Fitch банк прогнозини "ижобий"га ўзгартирди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2571

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍6🤔3🔥1
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Бизнесни ривожлантириш банкининг узоқ муддатли хорижий ва миллий валютадаги мажбуриятлари бўйича дефолт рейтингларини “Барқарор” прогнозини сақлаган ҳолда “BB-” дан “BB” даражага оширди. Банк рейтингининг яхшиланиши халқаро ҳамкорлар билан трансформация жараёнларини давом эттиришга ҳисса қўшади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2570

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3🔥3👏1🤔1
Ўзсаноатқурилишбанкда шаффоф кредитлаш учун янги ечим жорий этилди

Мазкур тизим орқали кредит расмийлаштиришда гаровга қўйиладиган бино ва иншоотлар ҳақидаги маълумотларни электрон тарзда олиш имконияти пайдо бўлди. Шунингдек, гаров объектининг аниқ жойлашуви, унинг ҳозирги ҳолати, кўчмас мулкнинг аниқ чегараларини янги тизим орқали кўриш мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2572

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍6🔥3👎2👏2🤔1
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ipoteka Bank OTP Group’нинг хорижий ва маҳаллий валютадаги дефолт рейтингини “BB-“ дан “BB” даражасига кўтарди ва истиқболини “Барқарор” деб баҳолади. Банкнинг акционерликни қўллаб-қувватлаш рейтинги (SSR) ҳам “bb-“ дан “bb”гача кўтарилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2573

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👎5🤔4
Тошкент шаҳрида МЧЖ раҳбари сифатида ишлайдиган аёл бошқа фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали банкдан 3 млн доллар кредит олиб бериш эвазига сумманинг 33 фоизини (990 минг доллар) пора сифатида талаб қилган. Тезкор тадбир давомида фуқарога гўёки ўзини банк ходими сифатида таништирган, Урганч шаҳрида яшовчи шахс ҳам процессуал тартибда ушланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2574

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥7🤔5😢1
❗️Тошкент шаҳар ҳокимлиги иш ёки ишчи излаётганлар учун махсус алоқа-марказни ишга туширди

Мазкур алоқа маркази орқали иш излаётганлар ўзларига мос ишни, иш берувчилар эса зарур ходимларни тез ва осон топишлари мумкин. Шунингдек, алоқа марказида бепул маслаҳат ва йўл йўриқлар, керакли тавсиялар ҳам бериб борилади.

Алоқа маркази телефон рақами: 71 210-04-21.
Иш вақти: Душанба-Шанба, 9:00-22:00.


YouTube | Facebook | Instagram | Web-site | Telegram-bot
👍6👏3🤔2🔥1
Жорий йил 24 июль куни Фарғона шаҳрида “Мадад Инвест Банк” АТБ (mybank) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банк Бошқарув раисини тайинлаш, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш каби ташкилий масалалар кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2575

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6🔥6👏2🤔1
Тошкент шаҳридаги Tenge Bank POS-терминали орқали 90 минг долларни сохта маълумот билан нақдлаштирган жиноий гуруҳ фош этилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2578

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥5🤔5
ANORBANK ўзининг асосий акциядори Қаҳрамонжон Олимовнинг Парижда ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабарларга муносабат бериб, "ушбу ҳодиса шахсий, корпоратив бўлмаган хусусиятга эга эканлигини ва банкнинг операцион фаолиятига алоқадор эмас"лигини таъкидлади. Банк ва унинг барча бўлинмалари одатдаги тартибда ишламоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2579

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍22🔥6👏1🤔1
Ипотека кредитлари бўйича субсидия хабарномаларининг фойдаланилмаган қисми ҳисобидан 2025 йил 10 июль куни соат 09:00 дан аризаларни қабул қилиш бошланади. Аризалар Давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қилиш ва электрон тарзда my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2580

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍4👏3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “Менинг халқим” - Агробанкдан янги лойиҳа!

Лойиҳанинг илк қаҳрамони — навоийлик асаларичи Обид Мирзаев.

Маҳалла банкири ташаббуси билан 40 та қути асалари сотиб олган Обид ака бу йил 400 кг асал олишни режалаштирган.

⚡️Тез кунда! Агробанк “YouTube” каналида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍13🔥4🤔2
Марказий банк июль ойидан бошлаб, кредит турлари бўйича ҳар бир банкдаги ўртача фоиз ставкалари мунтазам эълон қилишни бошлади. Дастлаб банклардаги микроқарзлар ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалар очиқланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2577

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍14👏2🔥1🤔1
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари июнь ойида 1,1 млрд долларга камайиб, 48,5 млрд долларни ташкил этди. Бунга қадар захираларимиз январь ойидан бери мунтазам ошиб келаётганди. Захиралар таркибида олтиннинг қиймати рекорд даражага (38,42 млрд доллар) етди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2581

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5👏2🤔1
🏦 Халқ банки янги хонадон сотиб олиш имкониятини тақдим этади

Халқ банкидан 15% бошланғич тўлов билан ипотека кредитлари эвазига янги хонадонга эга бўлиш мумкин. Кредит доимий даромадга эга ва расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга (ўзини ўзи банд қилганлар) бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилади. Расмий даромад шарт эмас.

Кредит шартлари:
— муддати – 20 йил (6 ой имтиёзли давр);
— бошланғич тўлов – 15%дан бошлаб (расмий даромадга эга бўлмаганлар учун 30%);
— йиллик фоизи – 17 %дан бошлаб.

Кредит миқдори:
— Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача
— Тошкент шаҳри учун – 420 млн сўмгача

Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍10👎3🔥3🤔2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда ёш мутахассислар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Ўзсаноатқурилишбанкда 80 нафар ёш ва ташаббускор ходим билан учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида иштирокчилар ўз ғоялари, мақсадлари ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр ҳамда таклифлар билан чиқиш қилдилар.

Мазкур учрашув ёш ходимлар учун ўзини эркин ифода этиш, ташаббусини билдириш ва келажакка ишонч билан қараш имконини яратди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍12👎7🤔6🔥3😢2
Япониянинг "Gojo & Company, Inc." компанияси Ўзбекистондаги йирик микромолия ташкилотларидан бири - "Renesans"нинг 9,8 фоиз акцияларига инвестиция киритди. Япон холдинги шу кунга қадар дунёнинг 14 та давлатида, хусусан Грузия ва Тожикистонда турли банк ва микромолия ташкилотларига инвестиция киритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2582

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14🔥4👎1🤔1
💳 UZCARD тижорат банклари билан биргаликда Moment инновацион карта маҳсулотини ишга туширди

Олдиндан чиқарилган карта навбатларсиз ва қоғоз ҳужжатларсиз тўғридан-тўғри мобил иловада фаоллаштирилади.

Картанинг афзалликлари:
— Тез расмийлаштирилади;
— Филиалларга ташриф буюрмасдан олиш мумкин;
— Чекка ҳудудларда ҳам бемалол картани олиш мумкин;
— Ходим ёки идорага боғланмаган ҳолда берилади;
— Транспорт картаси (AТТО) сифатида ишлайди.

Картани олиш мумкин бўлган жойлар

Лойиҳа банклар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва унинг қулайлиги сабаб бугунги кунга қадар оммалашишга улгурди.

Ҳамкорлик асосида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍9🔥4🤔1