Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.47K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
МБ маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон банкларининг кредит портфели ўсиши секинлашган (+2,1 трлн сўм). Муаммоли кредитлар ҳажми иккинчи ойдирки деярли сезиларсиз даражада камаймоқда - 130 млрд сўм.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2514

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7👎2🤔2
Марказий банк раиси Тимур Ишметов сенаторларга Марказий банкининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини топширди. Сенаторлар муҳокама давомида тизимда эришилган натижалардан ташқари бир қатор камчиликлар бўйича ҳам саволларни ўртага ташлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2527

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8🤔3👎1
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки делегациясининг Германияга расмий ташрифи доирасида Германиянинг “Helaba” билан 10 млн евролик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ушбу ҳужжат икки давлатда халқаро савдо лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда бизнесни ривожлантириш учун кредит ресурсларини тақдим этишни назарда тутади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2529

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🔥2👏2👎1
Халқаро валюта жамғармаси банк-молия соҳасида давлат банклари катта устунликни сақлаб қолаётганини қайд этди. Расмий статистикада муаммоли кредитлар даражаси 4% деб кўрсатилган бўлса-да, Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари бўйича бу кўрсаткич икки баравар юқори.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2528

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍7🔥2🤔2👎1
Ориент Финанс банк Тошкент ва Термиз шаҳарлари ҳамда Самарқанд туманида маҳалла банкирлари ва ёрдамчи-агентлари учун оффлайн ва онлайн семинарлар ташкил қилди. Иштирокчиларга мутахассислар томонидан банк хизматлари ва уларнинг афзалликлари тушунтирилиб, аҳолини молиявий саводхонликка ўргатиш масалалари муҳокама қилинди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2530

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍12👏2🔥1🤔1
CEO Ника Курдиани раҳбарлигидаги TBC Uzbekistan’нинг бошқарув компаниясида Кузатув кенгаши тузилди

Кенгаш таркибига финтех ва глобал инвестициялар соҳасидаги таниқли мутахассислар аъзо бўлган. Улар — VEF компанияси директори ва ҳаммуассиси Девид Нангл ҳамда QED Investors компаниясининг фахрий ҳамкори Меттью Рисли. Кузатув кенгаши раиси этиб TBC Bank Group халқаро бизнес йўналиши раҳбари Оливер Хьюз тайинланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2531

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍10🔥3🤔3👏2👎1
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг Сенатга берган ҳисоботи давомида маълум қилишича, регулятор томонидан мамлакатда мавжуд насия савдо тизимини тартибга солиш бўйича қонунчилик таклифлари ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, насия ташкилотлари қарз олувчилар ҳақидаги маълумотларни Кредит бюросига мажбурий тарзда етказиши керак бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2546

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍16🔥5👏4👎1🤔1
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви Қорақалпоғистон Республикасидаги "Беруний-Агро Стар" МЧЖ ҳамда Асака туманида ташкил этилган "Асака-Агро Стар" МЧЖ фаолияти билан танишди. Ташкил этилган учрашувларда фуқаролар ва фермерлар билан мулоқот ўтказилиб, мавжуд муаммолар ва таклифлар тингланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2517

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍5🤔4🔥1👏1
🚙 Янги автомобиль харид қилишни узоқ вақтдан бери режалаштирмоқдасизми? BYD автомобилларига эътибор қаратинг - қулайлик, хавфсизлик ва замонавий технологиялар уйғунлиги. Orient Finans банкининг автокредит таклифидан фойдаланиб, харидингиз янада қулай бўлади!

📌 Фақат расмий дилерлар орқали BYD* маркасининг янги автомобиллари учун амал қилади.

* Маълум турдаги автомобиллар учун (Song plus champion Dm-i, Song plus champion Ev, Song pro Dm-i, Chazor champion)

FB | Inst | TG | YouTube | LinkedIn | TikTok | AppStore | Play Market | Threads| ofb.uz

Ҳамкорлик асосида
1👍8🔥2👎1🤔1
Осиё тараққиёт банки ва МБ ҳамкорликда ўтказган сўровнома иштирокчиларининг 39 фоизи ўтган йил давомида пул жамғармаган. Жамғармага эга бўлмаганлар орасида аёллар (41 фоиз), нафақахўрлар (46 фоиз) ҳамда олий маълумотга эга бўлмаганлар (53 фоиз) кўпчиликни ташкил қилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2547

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8🤔3😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Фермер бўлиш — бу нафақат меҳнат, балки катта масъулиятни ҳам англатади

Айниқса, молия масаласида. Шу сабабли кўплаб фермерлар ўз бизнесини Open Biznes орқали юритишни танламоқда.

Қаерда бўлишингиздан қатъи назар — далада, йўлда ёки офисда — иш жараёнини тўхтатмасдан:
• имтиёзли кредит тўловларидан фойдаланишингиз;
• ходимларга иш ҳақи юборишингиз;
• ҳисоботларни юклашингиз мумкин.

Бизнес учун молиявий амалиётлар — барчаси бир иловада.

📥 Иловани юклаб олиш:

App Store | Google Play

Instagram | Telegram | Facebook | Веб-сайт

☎️ 95-115-55-85

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏2🤔1
Президент Фармони билан, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Бошқаруви раисининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича  маслаҳатчиси Шухратжон Орипов "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2548

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13🔥4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Инвесторлар куни” — маҳаллий стартаплар учун янги имкониятлар

Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида AloqaBank ташаббуси билан “Инвесторлар куни” тадбири бўлиб ўтди. Унда республика миқёсидаги стартаплар ўз инновацион ғояларини етакчи инвесторлар диққатига ҳавола этишди.

Тадбир доирасида 10 та стартап лойиҳаси тақдимот қилди. Жумладан, MedFinder (тиббиётнинг рақамли ечимлари), Maydon (спорт инфратузилмаси), Diip.uz (логистика), BinoCRM (сунъий интеллектга асосланган CRM) ва бошқалар иштирок этди.

Тадбир “speed-dating” форматида ташкил қилинди. Унда стартаплар қисқа вақт ичида ўз лойиҳаларини инвесторларга тақдим этиш имкониятига эга бўлишди.

Натижада, Gramir лойиҳаси 20 минг АҚШ доллари, Diip.uz лойиҳаси эса 10 минг АҚШ доллари сармоя билан қўллаб-қувватланди.
👍8👎2
Капиталбанк Ўзбекистон ёшлари салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга оширмоқда. Банкнинг Tashkent International Model United Nation халқаро ёшлар конференциясининг ҳомийси, FIFA саралаш босқичидаги ўйин трансляциясининг бош ҳамкори ва ҳамташкилотчиси сифатидаги иштироки шулар жумласидандир.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2554

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
5👏9🔥5👍2🤔2👎1
“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини BB/B даражасигача оширди. Бу банкнинг молиявий барқарорлиги ва бозордаги нуфузи ошиб бораётганини билдиради. Рейтингнинг ошиши банкнинг халқаро молия бозорларидаги имкониятларини кенгайтиради ва инвесторлар учун янада ишончли ҳамкорга айлантиради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2559

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍8🤔2🔥1👏1
Bankers.uz 30 июнь — "Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон тижорат банкларида фаолият кўрсатаётган 40 ёшгача бўлган банк раҳбарлари рўйхатини янгилади. Бу сафарги рўйхатдан 5 нафар бошқарув раиси, 3 нафар бошқарув раиси биринчи ўринбосари ва 24 нафар бошқарув раиси ўринбосарлари ўрин олди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2566

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍32🔥10👏3🤔1
"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Халқ банкининг хорижий ва миллий валюталардаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини “BB” даражасига оширди ва прогнозни “Барқарор” сифатида баҳолади. Агентлик рейтингни аниқлашда банк активлари сифати ўзгариши, даромад кўрсаткичларининг ошиши, таваккалчиликларни самарали бошқариш каби омилларни ҳисобга олди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2567

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍7🔥4🤔1
Марказий банк аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратилаётган ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларининг кредит ташкилотлари томонидан қарзларни ундиришга ечиб олинишини адолатсизлик деб атади. Регулятор кредит ташкилотларини бундай амалиётларни тўхтатишга чақирди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2568

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍13👎3🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 AloqaBank'нинг “Стартап йўли” медиа лойиҳаси доирасида навбатдаги истиқболли стартап — “Bito” лойиҳаси

Лойиҳа AloqaVentures томонидан қўллаб-қувватланиб, Startup Garage венчур студияси резиденти ҳисобланади.

“Bito” — ERP тизимига асосланган замонавий бизнес бошқарув платформаси бўлиб, тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини рақамлаштириш, ички жараёнларни автоматлаштириш ва умумий самарадорликни ошириш имконини яратади. Платформа орқали бир нечта бизнесни ягона тизимда бошқариш, мижозлар ва таъминотчилар ўртасида интеграцияни амалга ошириш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍5🔥4👏2🤔1
"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Асакабанкнинг кредит рейтингини "BB-"дан "BB"гача оширди. Бу — банкнинг молиявий барқарорлиги ва халқаро бозордаги нуфузи ортиб бораётганини кўрсатади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2569

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍6🤔3👏1