Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.46K photos
270 videos
24 files
4.45K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Octobank 2020 йилда Humans молиявий сервиси билан ўрнатилган ҳамкорликни жорий йил 13 июндан эътиборан бекор қилишини ҳамда "Humans Visa" кобренд карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатишини маълум қилди. Мижозларнинг амалда мавжуд карталаридаги пул маблағларини қайтариш зарурати туғилганда, компанияга мурожаат қилиши сўралган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2440

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍6👏5👎3
10-12 июнь кунлари бўлиб ўтаётган IV Тошкент Халқаро Инвестиция Форуми (TIIF 2025) доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ бир қатор халқаро молия институтлари ва йирик компаниялар билан самарали учрашувлар ўтказди. Учрашувлар давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2441

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔥3👏2🤔1
❗️Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасига ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2025 йил 20 мартда 0,5 фоиз бандга кўтарилган ва 14 фоиз даражасида белгиланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🤔8😢5👎3👍1
Асакабанк Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги Drivers Village автосалони ҳудудида янги банк хизматлари офисини очди. Бу мижозларга кенг турдаги чакана банк хизматлари кўрсатиш, хусусан автосалондан автомобиль харид қилишда кредит расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш имконини беради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2442

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2👍14🔥4👏1🤔1
Ўзбекистондаги тижорат банкларининг 2024 йил ҳисоботлари олтита аудит ташкилоти томонидан ташқи аудитдан ўтказилгани маълум бўлди. Bankers.uz банклар бўйича ташқи аудитни қайси компаниялар ўтказгани ва уларнинг хизмат нархлари бўйича материал тайёрлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2439

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍5👏2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💼 Офис учун харидлар? Энди барчаси осон!

Open Market — бу бизнесингиз учун замонавий ечим!

Ўз бизнесингизни ривожлантиринг, харидларни эса бизга ишониб топширинг!

Open Market — қулай, тез ва шаффоф!

📲 +998 78 333 1550

Сайт | Telegram | LinkedIn | Instagram | Facebook

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2👏2🤔1
Davr Bank акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 25 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Йиғилишда банк уставига ўзгартириш киритиш, Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2443

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍8🤔5🔥1
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан Бекобод туманида янги банк хизматлари маркази ишга туширилди. Янги банк хизматлари марказида мижозлар турли банк операциялари, нақд пул ўтказмалари, тўлов хизматлари, кредит ва оманатлардан фойдаланиши мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2455

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍3🤔2
Octobank Humans компаниясига қарши даъво киритилган судда ютиб чиққанини маълум қилди. Суд Humans'га 500 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш бўйича банк фойдасига қарор қабул қилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2456

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
52👍24🔥5🤔2
Жорий йилнинг 12 июнь куни Асакабанк қошида ташкил этилган “Аsaka Finance Garant" микромолия ташкилотининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Ташкилот жисмоний ва юридик шахсларга микрокредитлар, микроқарзлар ҳамда банк кафолатлари хизматларини таклиф этади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2472

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍10🔥3👏3🤔2
"Moody’s Investors Service" халқаро рейтинг агентлиги Агробанкнинг узоқ муддатли депозит рейтинг прогнозини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирди. Мазкур ўзгариш мамлакат кредит рейтингини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирилиши билан боғлиқ равишда рўй берди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2484

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍8🔥2👏2🤔2
🏦 Hayot Bank: ҳар ҳафта даромад келтирадиган омонат

Hayot Bank ҳозирги кунда сўмдаги энг даромадли омонатлардан бири — "Яхшиликка" омонатини таклиф қилади.

Омонат шартлари:

— Йиллик % ставкаси - 23%;
— Муддати - 24 ой;
— Минимал миқдор - 500 000 сўм;
— Фоизларни тўлаш - ҳар ҳафта;
— Қўшимча маблағ киритиш - мавжуд (камида 100 000 сўм);
— Қисман ечиб олиш - мавжуд (500 000 сўм қолдирган ҳолда).

🌱 Hayot Bank ҳар бир омонат учун Ўзбекистонда битта дарахт экади.

Омонатни Hayot Bank мобил иловаси ёки банкка ташриф буюрган ҳолда очишингиз мумкин.

Батафсил: hayotbank.uz

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥7🤔4👏2
Миллий матбуот марказида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан “Рақамли мижозлар сонини ошириш: натижалар ва режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда банк раҳбарияти, мижозлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2478

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍5🤔2😢2👏1
Ўзмиллийбанк акциядорларининг 17 июнь куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк Кузатув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди. Унга кўра, 2022 йилдан кенгаш таркибига киритилган Стюарт Лоусон аъзоликдан чиқарилиб, икки нафар мустақил аъзо: Оливиер Гризард ҳамда Александр фон Гляйх Кузатув кенгашига киритилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2485

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🤔5👍3🔥2
Марказий банк томонидан 19 июнь учун эълон қилинган валюталар курсида АҚШ доллари 49 сўм 51 тийинга арзонлашиб, 12 618 сўмни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг август ойидан бери кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2486

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍7🤔4🔥2
2019 йилдан Марказий банкда бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шухрат Наримонович Даминов Президент ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2488

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14🔥11👏5👎3🤔2
Давлат раҳбари Ўзсаноатқурилишбанк кўмагида ишга туширилган замонавий меҳмонхонада бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Паркент туманига ташрифи доирасида туманнинг Кумушкон ҳудудида Ўзсаноатқурилишбанк кўмагида барпо этилган замонавий меҳмонхонада бўлди. Ноанъанавий услуб ва тамойилларга асосан қурилган мазкур меҳмонхона мажмуаси туманда туризм, иш ўринлари яратиш ва маҳаллий иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1👍18🔥6👏5👎4🤔1