Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.4K photos
262 videos
24 files
4.38K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
Апрель ойида аҳолига ажратилаётган миллий валютадаги кредитларнинг ўртача ставкаси март ойига нисбатан 1 фоизга пасайиб, 22,6 фоизни ташкил қилди. Бундай паст кўрсаткич охирги марта 2023 йилнинг март ойида қайд этилганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2397

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
✔️ Кунига 2 миллиард сўмдан зиёд!

Open муддатли тўлов картаси эгалари ҳар куни шундай миқдорда харидларни амалга ошириб келишади. Ҳамкор дўконлар тармоғи кенгайиб, хизматлар доираси, қолаверса, мижозлар сони ҳам тобора кўпаймоқда.

Open билан харид қилиш ва сотиш барча учун манфаатли, айниқса:

— мижозларга 75 миллион сўмгача бўлган энг юқори муддатли тўлов лимити ажратилади, бошланғич тўловсиз, жарима ва пеняларсиз дарҳол харид қилиш мумкин;
— ҳамкор дўконларга қулай шартлар ва реклама тарафлама ёрдам кўрсатилади.

Ҳозироқ Open ҳамкорига айланинг, зеро биз ҳамма учун очиқмиз!

@OpenRassrochka

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жазоирда ўтказилаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳининг йиллик йиғилиши доирасида ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК)дан 10 млн АҚШ доллари жалб қилиш тўғрисида битим имзолади. Молиялаштириш Муробаҳа модели асосида амалга оширилади ва Ўзбекистондаги ижтимоий аҳамиятга эга ва иқтисодий самарадор лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2400

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Асакабанк Бошқаруви раиси ва раис ўринбосарлари томонидан Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Тошкент, Жиззах ва Бухоро вилоятларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Учрашувларда банк хизматлари, кредитлаш жараёнлари ва тадбиркорларнинг молиявий эҳтиёжлари муҳокама қилинди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2402

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Интернет тармоғи оммалашган сари ундаги фирибгарлардан нафақат катталар, балки болалар ҳам зарар кўриши мумкин. Octobank болаларни тармоқдаги фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар билан ўртоқлашади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2401

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзсаноатқурилишбанк республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллий тадбиркорлар билан очиқ мулоқотларни давом эттирмоқда. Хусусан, шундай учрашувлар Навоий, Жиззах ва Бухоро вилоятларида жонли суҳбат ва муҳокама тарзида кечди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2403

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Капиталбанк Тошкентнинг "Пушкин" метроси яқинида жойлашган "Ёшлик" (собиқ "Старт") спорт мажмуасини қарийб 298 млрд сўм (тахминан 23 млн АҚШ доллари)га сотиб олди. Мажмуа 2024 йилнинг ёзига қадар Ўзмиллийбанк тасарруфида бўлган, кейинчалик хусусийлаштириш учун Давактивга ўтказилган эди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2404

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
S&P Global халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини "BB-" даражасида тасдиқлади ва прогнозларини "барқарор"дан "ижобий"га ўзгартирди. Агентлик ҳисоботида Ўзбекистон банк тизими ҳақида нималар дейилгани ҳақида ушбу мақолада ўқинг.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2405

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🏦 Smartbank ва ITFC ўртасида янги 2 та келишувга эришилди

“Smart bank” АЖ ва Халқаро савдони молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFC) ўртасида Музораба молиялаштириш линияси бўйича келишувга эришилди ва ҳамкорлик шартлари имзоланди. Шунингдек, банк мазкур Корпорация билан 10 млн долларлик Муробаҳа молиялаштириш линиясини жалб қилиш бўйича навбатдаги шартнома имзолади.

Икки томонлама самарали ҳамкорлик алоқалари орқали янги йўналишларда ўзаро манфаатли келишувлар имзоланмоқда.

Битим доирасида жалб қилинган маблағлар орқали тадбиркорларнинг савдони молиялаштириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш каби лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириш кўзда тутилган.

Instagram | Telegram | Facebook | Веб-сайт

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзбекистоннинг етакчи банкларидан бири — Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йилга кучли старт берди!

Ўзсаноатқурилишбанк жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича банк секторида юқори кўрсаткичларга эришди. Хусусан, Банк активлар, депозитлар ҳамда юридик шахслар депозитларининг ўсиши бўйича тизимда етакчи ўринни эгаллади.
 
Ўзсаноатқурилишбанк — иқтисодий барқарорлик ва замонавий молиявий ечимлар кафолати!

Манба

______________

🏦 JSCB “Uzbek Industrial and Construction Bank” is one of Uzbekistan’s leading financial institutions, has made a strong start in 2025!

Uzbek Industrial and Construction Bank has achieved impressive results in the banking sector based on Q1 current year performance. In particular, Bank took the leading place in the system in terms of the growth of assets, deposits and
deposits of legal entities.

Uzbek Industrial and Construction Bank — a guarantee of economic stability and modern financial solutions!

Source in Uzbek

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Акциядорларнинг йиллик йиғилишида банк Бошқаруви Раиси ва аъзолари билан тузилган меҳнат шартномаларини узайтириш, 2024 йил учун йиллик ҳисоботни тасдиқлаш, банк соф фойдасини тақсимлаш каби масалалар кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2406

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Хоразм вилоятида танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилиб, 150 млн сўм пора олаётган фуқаро қўлга тушди. Андижон вилоятида эса 3 минг доллар эвазига 100 минг доллар миқдорида кредит ажратиб беришини айтган фуқаро минг доллар олаётган вақтида ушланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2407

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Рақамли маркировка: савдода очиқлик ва тизимлилик сари яна бир қадам

Президент Қарорига кўра, маҳсулотлар ҳаракатини изчил рақамли назорат қилиш мақсадида, солиқ органлари таркибида янги тузилма — "Ҳудудлараро солиқ инспекцияси" фаолият бошлайди. Янги тартиб 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради. Бу босқич маркировкаланадиган маҳсулотлар айланмасини тизимли кузатишга, савдода ишонч ва ҳисобдорликни таъминлашга хизмат қилади.

Белгиланган қоидаларга риоя этилмаган ҳолатлар солиқ хавфи даражасини аниқлашда инобатга олинади. Шунингдек, ҳар бир маҳсулот учун ягона маркировка коди талаб этилади — бу электрон ҳужжатларда аниқликни таъминлайди. Чакана савдода эса фақат ҳақиқий ва бир марталик кодлар асосида чек шакллантирилади. Янги тартиблар барча хўжалик юритувчи субъектларга савдо жараёнларини рақамли асосда, аниқ ва тартибли юритиш имконини беради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Масофавий тарзда, электрон овоз бериш йўли билан ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, банк Бошқаруви таркибидаги ўзгаришларни тасдиқлаш, банкнинг йиллик ҳисоботларини кўриб чиқиш каби ва бошқа бир нечта масалалар ўрин олган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2408

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Қашқадарёда ўтказилган халқаро конференция доирасида “Кичик ва ўрта бизнеснинг имкониятларини оширишда Бизнесни ривожлантириш банкининг ташаббуслари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури ижроси бўйича банк томонидан эрилаётган натижалар тақдимот қилиниб, келгусидаги режалар очиқланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2409

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
МБ маълумотларига кўра апрель ойи давомида Ўзбекистон банкларининг жами кредит портфели 13,6 трлн сўмга ўсиб, жами 565,6 трлн сўмга етди. Портфелнинг ўсиши асосан давлат банклари ҳиссасига тўғри келди. Муаммоли кредитлар миқдори 23,6 трлн сўмни ташкил қилди (ўсиш +161,2 млрд сўм), улуши эса 4,18 фоизга тушди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2410

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат ва хусусий олийгоҳлар раҳбарияти учун муҳим янгилик

Ҳадемай таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланади. Ушбу тиғиз жараёнда ОТМ ва абитуриентлар ўртасидаги алоқа муҳим аҳамият касб этади. UZTELECOM Контакт-маркази шундай бир муҳим паллада олийгоҳлар учун аутсорсинг асосида 24/7 режимида ўзбек, инглиз ва рус тилларида фаолият кўрсатадиган "Call-markaz" хизматини таклиф қилмоқда.

Расмий веб саҳифа: ccenter.uz

✍️ Батафсил маълумот учун: @ucc_outsource

☎️ Мурожаат учун: +998 71 200 9779

Litsenziya (№ 698204, 03.04.2025 y.)

Ҳамкорлик асосида