Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.44K photos
265 videos
24 files
4.41K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
🏦 AloqaBank’дан — Aloqa Finance Development микромолия ташкилоти!

Президент қарори билан тижорат банкларига аҳоли ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмлари ишлаб чиқиш вазифаси берилган.

Мазкур вазифани бажариш мақсадида AloqaBank томонидан “Aloqa Finance Development” МЧЖ микромолия ташкилоти ташкил этилди.

Ушбу микромолия ташкилоти орқали:
• Якка тартибдаги тадбиркорлар,
• Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар,
• Расмий даромадсиз аҳоли қатламлари,
• Кичик ва ўрта бизнес вакиллари,
• Жисмоний шахслар микромолиявий хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда давлат облигациялари билан таъминланган HUMO токенларини яратиш кўзда тутилмоқда. Мазкур лойиҳанинг асосий иштирокчиси HUMO тўлов тизими бўлади. Шунингдек, 2025 йил баҳорининг ўзида крипто фаолиятга оид 3 та лицензияга эга бўлган "ASTERIUM" МЧЖ ва блокчейн технологиялар бўйича халқаро компания — Broxus жалб қилиниши кўзда тутилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2367

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган “Dubai Fintech Summit - 2025” саммитида Бизнесни ривожлантириш банкининг "BRB-TECH" IT- компанияси вакиллари ҳам иштирок этди. Саммитда йирик муассасалар билан сунъий интеллект, финтех ва рақамли пул йўналишларида ҳамкорлик юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2368

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
13 май куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Лондон шаҳридаги бош офисида бўлиб ўтган бизнес-форумда Асакабанк "Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк" унвонига эга бўлди. Банк ЕТТБнинг ушбу нуфузли мукофотини олти йил ичида тўртинчи марта қўлга киритмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2369

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🏦 Янги Ўзбекистон банк тизими, хусусийлаштириш ва трансформация — Отабек Бакиров билан суҳбат

Bankers.uz махсус лойиҳа доирасида молиячи, банк соҳаси мутахассиси Отабек Бакиров билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида О.Бакировдан янги Ўзбекистон банк тизими ва унинг эски тизимдан фарқи, давлат банклари трансформацияси ва хусусийлаштириш, банкларда корпоратив бошқарув, ходимлар масаласи, муаммоли кредитлар, молиявий саводхонлик, банклар учун мустақил уюшма зарурати ва бошқа мавзулар бўйича фикрларини сўрадик.

Видеони кўриш: https://www.youtube.com/watch?v=ykKL5c3Orqg

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк "2025–2027 йилларга мўлжалланган банк тизимида иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш ва назорат қилиш стратегияси"ни ишлаб чиқди. Ҳужжат билан мазкур йўналишдаги хавфларни баҳолаш ва уларнинг банк тизимига таъсирини камайтириш борасида вазифа ва йўналишлар белгилаб олинган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2371

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“Микрокредитбанк” АТБ ва Сингапурнинг “Olam Global Agri Pte Ltd” компанияси ўртасида 15,8 млн АҚШ долларлик савдони молиялаштириш битими имзоланди. Ушбу маблағ орқали хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлиги, инновацион лойиҳалар, "Бизнесга биринчи қадам" ҳамда "Менинг маҳаллам" дастури бўйича тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2372

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2024 йил май ойидан буён "APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Сергей Гимадиев мазкур банк бошқарув раиси этиб тайинланди. Амалдаги тартибларга кўра, С.Гимадиев мазкур лавозимга Марказий банк розилиги олингандан сўнг расман тасдиқланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2370

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда муҳим келишувга эришди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 34 йиллик анжумани доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Буюк Британиянинг Standard Chartered банки савдо молияси бўйича битимга эришди. Молиялаштириш битими қиймати 50 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2373

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 10 июнь куни “Мадад Инвест Банк” АТБ акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилиш кун тартибида банк Бошқарув раисини тайинлаш, Кузатув кенгаши таркибини янгилаш каби ташкилий ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2375

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Тошкентдаги “Hyatt Regency Tashkent” мажмуасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан қурилиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлардан иборат банк мижозлари учун бир қатор янги лойиҳа ва хизматлар тақдимот маросими ўтказилди. Тадбир доирасида мижозлар билан мулоқот ҳам ташкил этилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2374

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Банк назорати қўмитаси апрель ойида жами 45 та масалани кўриб чиқди. Аниқланган қоидабузарликлар учун ой давомида олтита банк, учта ломбард ва иккита микромолия ташкилоти жаримага тортилди. Шунингдек, битта тўлов тизими оператори ва учта тўлов ташкилоти огоҳлантирилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2380

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзсаноатқурилишбанк SQB Mobile иловасида олтин сотиб олиш ва сотиш хизматини ишга туширди. Мобил илова орқали 1 дақиқа ичида 1 дан 25 граммгача олтин харид қилиш, олтин нархларининг кундалик ўзгаришини кузатиб бориш мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2381

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
TBC Bank Uzbekistan ва payme'нинг ягона эгаси бўлган TBC Digital компанияси донасининг қиймати 1000 сўмлик жами 4 трлн 19 млрд сўмлик оддий акцияларни сотувга чиқаради. Акциялар 15 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, ёпиқ усулда жойлаштирилиши белгиланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2382

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Mavrid иловасида пул жўнатиш учун янги имкониятлар пайдо бўлди

Микрокредитбанк мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, Mavrid иловасида Mastercard MoneySend хизматини йўлга қўйди.

Mastercard MoneySend билан чет элга пул ўтказмаларини тезкор, хавфсиз ва қулай тарзда амалга ошириш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
"Universalbank" АТБ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши жорий йил 17 июнь куни Қўқон шаҳридаги банк бош офисида ўтказилиши маълум бўлди. Йиллик йиғилишда жами 22 та масала, хусусан банк бошқарув раисини тасдиқлаш, Кузатув кенгаши таркибини сайлаш каби ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2392

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🏦 Туронбанк қулай шартларда микроқарз ва микрокредитларни таклиф қилмоқда

"Микроқарз" (расмий даромадга эга бўлган фуқаролар учун)

• Муддати - 48 ойгача;
• Фоизи - 29,9 %;
• Миқдори - 100 млн. сўмгача
.

"Бизнинг мижоз" микроқарзи (банк мижози бўлган юридик шахслар ходимлари учун)

• Муддати - 48 ойгача;
• Фоизи - 28,9 %;
• Миқдори - 100 млн. сўмгача
.

"Муқобил бизнес" (ўзини ўзи банд қилганлар учун бизнесини йўлга қўйиш учун микрокредит)

• Муддати - 48 ойгача;
• Фоизи - 29,9 %;
• Миқдори - 300 млн. сўмгача
.

Батафсил маълумот: 1220
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида "OTP Bank Group" директорлар кенгаши раиси Шандор Чаньи билан учрашди. Давлат раҳбари банкнинг қатор қўшма дастурларини олқишлади, шунингдек Сирдарё вилоятидаги паррандачилик кластери лойиҳасини тез фурсатда амалга ошириш муҳимлигини қайд этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2393

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқ банки аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган махсус молиявий маҳсулотларни таклиф этмоқда. Хусусан, банк томонидан жорий этилган “Hamroh" номли кредит маҳсулоти хотин-қизларга мўлжалланган бўлиб, соддалаштирилган тартибда ва қулай шартлар асосида ажратилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2394

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube