Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.7K subscribers
3.3K photos
253 videos
24 files
4.28K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: +998977553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Davr Bank юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектларига масофавий банк хизматлари тизими орқали 100 млн сўмгача онлайн кредит таклиф қилмоқда. Ушбу кредит юридик шахс ёки тадбиркорнинг охирги 3 ойлик ўртача ҳисобрақам айланмасининг 50 фоиз миқдори доирасида (максимал 100 млн сўмгача) 12 ойгача бўлган муддатга ажратилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2240

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Март ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 2,91 млрд долларга ёки 6,47 фоизга ўсиб, янги рекорд даража — қарийб 47,9 млрд долларни қайд этди. Ой давомида захирадаги олтиннинг физик ҳажми камайганига қарамай, унинг қиймати 2 млрд долларга кўпайган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2242

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Келажакка ғамхўрлик билан: Octobank ESG-лойиҳалари билан Тошкент маҳаллаларида

Лойиҳалар доирасида бир гуруҳ ташаббускорлар 10 та хонадонга 100 дан ортиқ мевали кўчатлар экишди. Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади маҳалла аҳолисига ёрдам бериш, экологик масалаларни ҳал қилиш ва жамиятга ижобий таъсир кўрсатишдир.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2241

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Рейтинг натижаларига кўра Марказий банк ва тўртта тижорат банки — Ўзмиллийбанк, ЎзСҚБ, Халқ банки ҳамда Агробанкнинг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти "яхши” деб баҳоланди. Шунингдек, Асакабанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Туронбанк, Микрокредитбанк ва Алоқабанк "қониқарли" баҳо олди. 2023 йилги натижалар билан солиштирилганда Марказий банк ва 4 та банк кўрсаткичи яхшиланди, 5 та банкники ёмонлашди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2244

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бугунга қадар банк томонидан Европа инвестиция банки, Коммерцбанк, AKA Bank, Helaba банки, ODDO-BHF каби банк ва молия институтлари билан 110 млн евродан ортиқ келишув имзоланган. Шунингдек, Франция тараққиёт агентлиги (AFD), Райффайзенбанк, UBAF каби ҳамкорлар билан 56 млн евро миқдоридаги келишувларни амалга ошириш бошланган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2245

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Энди тадбиркорликни бошлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун Universal Bank'нинг "Бизнесга биринчи қадам — LUX" кредити айни муддао бўлиши мумкин. Кредит 36 ой муддатга, йиллик 36% ставка билан берилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2246

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун InterContinental Tashkent меҳмонхонасида Марказий банк ҳамда Ipoteka Bank OTP Group ташаббуси билан банк ва тўлов секторларида кибербарқарорлик ва киберхавфсизлик масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда банклар ва тўлов ташкилотларининг киберхавфсизликни таъминлаш бўйича масъул мутахассислари иштирок этишди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2250

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Микрокредитбанк акциядорлари навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк Кузатув кенгаши аъзолигига Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зохидовни сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Кузатув кенгаши раиси ваколатлари ҳам унга юклатилиши мумкин. Шу кунга қадар Кузатув кенгашига раиси бўлиб келган Беҳзод Мусаевнинг ваколатлари тугатилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2251

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Octobank 9–10 апрель кунлари Тошкентда ўтказилган E-commerce Central Asia Expo форумида Ўзбекистон электрон савдо соҳасида етакчи эквайринг банки сифатида махсус мукофот билан тақдирланди. Ушбу мукофот банкнинг 2024 йилда электрон тўловлар бўйича энг яхшиси деб тан олинганини билдиради.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2252

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Банклар томонидан 1-чорак давомида аҳолига 4,45 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилиб, охирги 3 йил ичида биринчи марта ўсиш қайд этди — 27 фоиз. Январь-март ойларида банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредит ставкалари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 фоизга, “Янги тартиб” доирасида ажратилган кредитлар ставкалари эса 0,9 фоизга камайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2254

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2022 йилдан "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими)да бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исламбек Дияров мазкур жамият раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2255

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Мазкур келишув университет битирувчилари ва банк ходимлари учун янги имкониятлар яратади, хусусан, талабалар учун амалиёт ўташ ва ишга жойлаштириш, банк ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда бошқа қўшма лойиҳалар ва инновацияларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик олиб борилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2258

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
UZCARD тўлов тизимининг 2024 йил якунлари бўйича соф фойдаси 2023 йилга қараганда 63 фоизга ўсди ва 955,7 млрд сўмни (қарийб 74 млн долларни) ташкил қилди. Аввалроқ HUMO тўлов тизими ўтган йилда 168,3 млрд сўм (тахминан 13 млн доллар) соф фойда олгани маълум бўлганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2257

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп йиллардан бери йирик тадбирларни муваффақиятли ўтказиб келаётган TAROVAT MEDIA жамоаси ўзининг хизматларини таклиф этади!

⁃ тадбирларни ташкил этиш;
⁃ LED экран ижраси;
⁃ ZOOM платформаси хизмати;
⁃ жонли эфир трансляцияси;
⁃ саҳна подиуми;
⁃ чироқли ва овозли ускуналар.

Мана шу каби хизматларни айнан TAROVAT MEDIA’га ишониб топшириб, унутилмас ва такрорланмас тадбирларни ўтказинг!

Телефонлар:
+998 99 666 66 76
+998 90 347 66 00

Реклама
❗️ “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ жорий йилнинг 11-15 апрель кунлари банкка тегишли барча ADM (автоматлаштирилган депозит машина)лари фаолиятида профилактика ишлари олиб борилишини маълум қилди.

Профилактика ишлари давомида мазкур ускуналар фаолияти вақтинча тўхтатилади.

“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.”, — дейилган банк хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Рекорд даражада ошган халқаро захиралар, UZCARD'нинг соф фойдаси, Антикоррупция агентлиги баҳолаган давлат банклари, ипотека кредитлари ажратилиши бўйича маълумотлар, янги тайинловлар — Bankers.uz ҳафталик дайжестида.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2259

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Туронбанк бошқаруви раиси бошчилигидаги делегация лимончилик билан фаол шуғулланаётган тадбиркорлар билан биргаликда Хитойнинг Сичуан провинциясига борди. Делегация халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида Сичуан провинциясининг Анюэн туманидаги нуфузли "Боусен лимон кўргазмаси"да ҳам бўлишди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2271

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи яна ўз рекордини янгилади. Масалан, 5 граммлик олтин қуйма нархи 14 апрелдан 6 млн 937 минг сўм этиб белгиланди. Олтин қуймалар нархи бир ой ичида 9 фоизга, ўтган йил мос даврига нисбатан эса қарийб 40 фоизга ўсди. Глобал бозорларда ҳам олтин нархлари кескин қимматлашда давом этмоқда.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2272

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Тошкентда жаҳон телекоммуникация соҳасидаги энг муҳим тадбирлардан бири — IWTC халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида "Ўзбектелеком" АК бошқарув раиси Беларус Республикасининг "Миллий трафик алмашув маркази" унитар корхонаси директори Алексей Александрович Симбалов ва унинг ўринбосарлари билан музокаралар ўтказди. (Ҳамкорлик асосида)

Батафсил: https://bankers.uz/news/2270

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2020 йилдан АТ "AloqaBank"да турли департаментларда директор лавозимида ишлаб келган Акмал Толмасович Холмуродов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тасдиқланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2274

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube