Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.44K photos
265 videos
24 files
4.42K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
Трастбанк ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги икки томонлама битим имзоланди. Ушбу маблағлар озиқ-овқат, текстиль, фармасевтика, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва бошқа шу каби соҳаларга йўналтирилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2196

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️Асосий ставка 0,5 фоизга кўтарилди

Марказий банк Бошқарувининг 2025 йил 20 март куни бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасига кўтариш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2024 йил 25 июлда 0,5 фоиз бандга пасайтирилган ва 13,5 фоиз даражасида белгиланган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Halyk Bank 2024 йил якунига кўра, 259 млрд тенге (493,2 млн доллар) солиқ тушуми билан Қозоғистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари орасида тўртинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, яна иккита банк — Kaspi Bank (+107,3 млрд тенге/204,3 млн доллар) ва Банк ЦентрКредит (+77,7 млрд тенге/147,9 млн доллар) 50 та энг йирик солиқ тўловчилар қаторидан жой олди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2197

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Туронбанк бирламчи ва иккиламчи бозордан турар жой сотиб олиш ва уй-жойни таъмирлаш учун 17,5 фоиздан бошлаб ипотека кредитлари таклиф қилмоқда. Айрим турдаги кредитлар расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ҳам амал қилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2198

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Марказий банк тақдим этган маълумотга кўра, Наврўз байрами ҳамда дам олиш кунлари 21 та банк бўлинмаларида валюта айирбошлаш ҳамда пул ўтказмалари амалиётларини бажариш мумкин. Тўлиқ рўйхат.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2199

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ipoteka Bank OTP Group томонидан соғлиқни сақлаш тизимига 10 та BYD Seagull русумидаги енгил автомобиллари совға қилинди. Тантанали топшириш маросимида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Ipoteka bank OTP Group Бошқаруви Раиси ва таркибий тузилмалар масъул ходимлари иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2202

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Капиталбанк Ўзбекистонда биринчи бўлиб халқаро BSI Group компанияси аудити натижасида ахборот хавфсизлиги бўйича ISO сертификатларини қўлга киритди. Бу банкнинг ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотлар махфийлигини бошқариш бўйича юқори даражадаги ҳимояни тасдиқлайди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2201

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
15 та мобил илова Рамазон ойи учун закот, фитр ва фидя тўловларини онлайн амалга ошириш имкониятини йўлга қўйган. Bankers.uz нашри ушбу тўловларни амалга ошириш мумкин бўлган банкларнинг мобил иловалари ва тўлов тизимлари рўйхатини тузди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2200

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Охирги 2 ойда Ўзбекистоннинг барча банклари сўмдаги мавжуд омонат ставкаларини кетма-кет пасайтира бошлади. Хусусан, омонат ставкалари нисбатан юқори бўлган TBC Bank ва ANORBANKда максимал йиллик ставка 27 фоиздан 23 фоизгача пасайтирилди. Қолган банкларда ҳам омонат ставкалари 2-3 фоизга пасайган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2203

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Февраль ойи давомида Ўзбекистон банкларининг кредит портфели 6 трлн сўмдан зиёдроққа кўпайиб, жами 540 трлн сўмни ташкил қилган. Давлат банкларининг кредит портфели 3,8 трлн сўмга, бошқа банкларники эса 2,3 трлн сўмга ошган. Портфелдаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 580 млрд сўмга кўпайган ва жами 24,3 трлн сўмга етган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2204

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларда ноқонуний ўрнатилган банкоматларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. Кадастр агентлигининг маълум қилишича, банкоматларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларига қарши назорат ишлари Марказий банк билан ҳамкорликда олиб борилади ва бу жараён мунтазам давом этади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2206

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2020-2024 йилларда ANORBANK'да бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Нуриддин Ҳамидов "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази" ДУК директори этиб тайинланди. Н.Ҳамидов Ўзбекистонда HUMO тўлов тизими, аввалроқ GlobUz тизимининг яратилишида иштирок этган мутахассис ҳисобланади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2207

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Жорий йилнинг 25 март куни Микрокредитбанк томонидан молиялаштирилган Тошкент вилоятидаги “Умид” МЧЖга бир гуруҳ ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида корхонада паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни ҳамда банкнинг соҳа ривожланишидаги иштироки ҳақида маълумот берилди (ҳамкорлик асосида).

Батафсил: https://bankers.uz/news/2208

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 март куни Асакабанк бош офисида коррупцияга қарши курашишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди. Унда банк Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Комплаенс назорати департаменти мутахассислари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази масъул ходими ва маҳалла банкирлари иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2209

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Index маркетинг агентлиги Ўзбекистондаги интернет нашрларида банк фаолиятининг ёритилиши бўйича тадқиқот ўтказди. Octobank мамлакатдаги барча хусусий банклар орасида 107 та мақола билан кучли бешликдан ўрин олди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2210

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзмиллийбанк Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги 22,8 гектар майдонга эга цемент заводини сотувга чиқарди. Лотнинг бошланғич нархи 120,9 млрд сўмга тенг. Бундан ташқари, харидор банк олдидаги 96,9 млрд сўмлик кредит мажбуриятини ҳам сўндириши лозим бўлади. Аукцион савдоси 3 апрел куни бўлиб ўтади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2211

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Туронбанк томонидан республикадаги 418 та маҳаллада жойлашган иссиқхоналар учун жами 63 минг дона лимон кўчатлари бепул тарқатилди. Бу лойиҳа ҳудудларда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши айтилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2220

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Рақобат қўмитасида бўлиб ўтган муҳокамада қайд этилишича, банкларда истеъмолчи мурожаатларини кўриб чиқишда камчиликлар мавжудлиги сабаб, истеъмолчилар банкларга эмас, балки назорат органларига шикоят қилишни афзал кўрмоқда. Қўмита банклар учун истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни таклиф қилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2221

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муваффаққиятли бизнес қуриш йўли қийинчиликлардан ҳоли эмас.

Бунда тадбиркорлар баъзида янги ходим, баъзида техника ёки хомашё етишмовчилигига учрайди.

Айнан шундай муаммоларни енгиб ўтишда "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖнинг бозор ставкаларидан арзон ва имтиёзли молиявий хизматлари кўмак бўлади.

🟦 Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси – Биз билан ривожлан!

@edcomuz | +99871 205-57-57
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Kaspi.kz Туркиянинг Rabobank А.Ş. банкини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Бироқ, битим ҳали имзоланмаган. Бунинг учун регулятор рухсати талаб этилади. Аввалроқ, Қозоғистон компанияси Туркиянинг Hepsiburada маркетплейсининг 65% улушини 1,13 млрд долларга сотиб олганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2223

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube