Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.7K subscribers
3.31K photos
254 videos
24 files
4.29K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
Пойтахтдаги “Hilton” меҳмонхонасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан бизнес-тушлик ташкил этилди. Мазкур тадбирга банк мижозлари бўлган “Uzbekistan GTL”, “ADM Jizzax”, “Arimex”, “Rimpex Polimer”, “Petrowool”, “Akfa Group”, “Oqsaroy Tekstil” каби етакчи ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар таклиф этилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2105

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Январь ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 1,7 млрд долларга ошиб, 42,9 млрд долларга етди. Олтин нархларининг қимматлаши захираларга 2,27 млрд долларлик ижобий таъсир кўрсатган. Шуниндек, олтиннинг физик ҳажми ҳам 260 минг трой унцияга ортган. Хорижий валютадаги захиралар эса 1,3 млрд долларга камайган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2104

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
MBF Академияси Буюк Британияда ташкил қилаётган навбатдаги курсларига таклиф қилади

Глобал иқтисодий ва молиявий экотизимдаги долзарб мавзуларга бағишланган курсларда малака оширинг!

📍Манзил: Борнмут, Лондон

📆 Сана: 18–28 март, 2025 йил

📙Мавзулар:

◦ Ўзбекистоннинг ички минтақавий ривожланиши учун тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларининг стратегик аҳамияти;

◦ Банк тизимида иқлим ўзгариши билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш: эртанги барқарор келажакни яратиш.

Рўйхатдан ўтиш муддати: 18 февраль, 2025 йил

Курсларда нима оласиз?

— Халқаро тажриба ва билимлар;

— Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳот ва компания стратегиясини ривожлантиришда етакчи ғарб амалиётидан фойдаланиш услубларини ишлаб чиқиш;

— Халқаро компанияларга ташриф буюриш;

— Сертификатларни Ўзбекистоннинг Лондондаги Элчихонасида қўлга киритиш.

Расмий саҳифаларимизга қўшилинг ва қўшимча маълумотлар, чегирмалар, глобал иқтисодиётдаги ўзгаришлар ҳамда уларнинг таҳлилидан хабардор бўлинг:

📌 Instagram
📌 Telegram (канал)

Ўринлар чекланган. Маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун @Kad1008 Телеграм орқали боғланинг!

Реклама
Kaspi Bank яна иккита етакчи халқаро рейтинг агентликлари — Fitch ва Moody’s рейтингларига эгалиги ва учинчи рейтинг зарур эмаслиги боис, Standard & Poor's агентлиги рейтингидан воз кечди. Ўзбекистонда фақатгина Ўзмиллийбанк, Ипотека банк, Асакабанк ва Капиталбанкда учала агентликнинг рейтинглари мавжуд.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2106

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ziraat Bank Uzbekistan Тошкентда Новза метроси яқинидаги бош офис биносига ёндош ҳудудда жойлашган бинони ижарага беришини маълум қилди. Майдони 1500 квадрат метрдан иборат бўлган мазкур бинодан илгари Агробанк Тошкент шаҳар филиали ижара асосида фойдаланиб келган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2107

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 Open Market тадбиркорлар ва юридик шахслар учун

Бугундан бошлаб, Open бизнес учун ўз маркетплейсини ишга туширди!

Эндиликда, офисингиз учун зарур бўлган барча нарсаларни Open Biznes иловасида ҳисоб рақамингиз орқали ёки муддатли тўлов асосида харид қилишингиз мумкин.

🤝 Сотувчиларни ҳамкорликка таклиф қиламиз.

Батафсил маълумот учун:

+998951155585
@openbiznes_support

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қабул қилинган қонунга кўра, микромолия ташкилотлари ўз фаолият кўлами кенгайишига қараб микромолия банкларига, кейинчалик тижорат банкларига айланишлари мумкин. Шунингдек, банк хизматларини кўрсатишга ваколатли бўлган микромолия банки институти жорий этилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2109

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бизнесни ривожлантириш банки ташаббуси билан Нукус шаҳрида аёл тадбиркорлар учун форум ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Бизнесни ривожлантириш банки, Ямагата университети вакиллари ва маҳаллий аёл тадбиркорлар иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2110

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Татьяна Асмаковец Yangi Bank бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. У фаолияти давомида Россиянинг Альфа Банк, Почта Банк ва "Банк Открытие" банкларида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2112

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Бугун АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 14 сўм 88 тийинга қимматлади ва 13 003,95 cўмни ташкил этди. 2025 йил бошидан бери сўм долларга нисбатан 99,04 сўмга ёки 0,77 фоизга қадрсизланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2113

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Капиталбанк банк соҳаси ва корпоратив бошқарув бўйича етакчи экспертлар билан учрашувлар – референс-ташрифлар ўтказиш амалиётини давом эттирмоқда. Бу галги учрашув ахборот технологиялари аудити ва ахборот хавфсизлигининг энг яхши амалиётларига бағишланди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2114

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Президент ёшлар билан мулоқотда Алоқабанкка ёш тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Шунингдек, Ўзмиллийбанкка олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратиш учун 100 млн доллар ресурс берилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2115

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2024 йилда жами кредитлар қолдиғи 13 фоизга ортиб, 533 трлн сўмдан кўпроқни ташкил қилди. Аҳолининг жами кредитлари қолдиғида микроқарзлар ҳажми истеъмол кредитини ортда қолдирган. Йил давомида аҳолининг микроқарзлари қолдиғи 73 фоизга, юридик шахсларники эса 224 фоизга ортган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2116

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
1 мартдан бошлаб UZCARD карталаридаги амалиётлар бўйича SMS-хабарнома нархи 84,2 сўмдан 168,4 сўмга оширилмоқда. Шунингдек, мазкур функцияларни бажарадиган Telegram-ботнинг ойлик абонент тўлови ҳам кўтарилмоқда. HUMO карталари бўйича мазкур хизматлар нархи ҳозирча оширилгани йўқ.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2119

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ziraat Bank Uzbekistan Тошкентнинг Чилонзор туманидаги қўшимча биносини ижарага беради

"Бино банк филиали, офис ёки бошқа фаолият турларидан келган таклифга кўра ижарага берилади. Ижара нархи келишилган ҳолда белгиланади", дейилади эълонда.

Қўшимча маълумот олиш учун:
+998 99 010 78 45
+998 99 010 78 46

Батафсил: https://bankers.uz/news/2107

“Ziraat Bank Uzbekistan"нинг расмий саҳифалари:
Sayt | Telegram | Instagram | LinkedIn | Facebook | Ziraat Mobile | Careers

Реклама ҳуқуқлари асосида.
Президент қарорига мувофиқ 18-30 ёшдаги ижтимоий солиқ тўлаган, ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзлар ажратилади. Алоқабанк таянч банк сифатида ёш тадбиркорларга комплекс хизмат кўрсатади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2120

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2023 йилдан Халқ банкида Комплекс раҳбари лавозимида ишлаб келган Хасанжон Мухамадович Ахмедов мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Х.Ахмедов фаолияти давомида Ипотека банк, ЎзСҚБ ва Халқ банкида турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/2121

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube