Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
❗️Микромолия банклари бир фуқародан кўпи билан 200 млн сўм омонат жалб қилиши мумкин бўлади Ўзбекистонда фаолиятига рухсат берилиши кўзда тутилаётган микромолия банклари тегишли чекловлар билан ишлайди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган семинарда МБ Департамент…
Ўзбекистонда микромолия банкларини ташкил қилиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди
Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлари микромолиялаштириш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Янги қонунда микромолия ташкилотларини микромолия банкларига айланиши ва ўз навбатида микромолия банкларини тижорат банклари даражасига кўтарилиши бўйича ҳуқуқий асослар киритилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1646
Telegram | Facebook | Instagram

👏8👍7🤔6🔥4
Дўстбой Абдурашидович Абжалов "Пойтахт банк" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Д.Абжалов 2009-2012 йилларда Ўзмиллийбанк, 2012-2023 йилларда Азия Альянс банк, 2023-2024 йилларда Алоқабанкда турли лавозимларда, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1647
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32🔥10👏8
Келишувнинг асосий мақсади микро, кичик ва ўрта бизнес сегменти корхоналарига халқаро стандартларга асосланган банк хизматларини кўрсатишнинг янги операцион моделини яратиш ва уни амалиётга татбиқ этишдан иборат. Лойиҳа ОТБнинг гранти асосида амалга оширилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1648
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥3
МБ маълумотларига кўра, июль ойи давомида мамлакатнинг халқаро захиралари қолдиғи қарийб 1 млрд 62 млн долларга кўпайган ва 37 млрд 402 млн долларга етган. Ой давомида олтиннинг физик ҳажмининг кўпайиши ва нархинининг ошиши жами захираларнинг ошишига асосий таъсир кўрсатган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1649
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2👏2
Мустақилликнинг 33 йиллигига бағишлаб Бизнесни ривожлантириш банки ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида эълон қилинган мазкур Республика кўрик-танловининг худудий босқичлари ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Танловга 186 та тумандан 1189 та онлайн ариза келиб тушди. "Бизнес портал"га бизнес лойиҳалар ҳақидаги 896 та видео юкланди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1650
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥3
Ипотека-банк вакиллари автоматлаштирилган банк тизими (ABS)ни янгисига алмаштириш лойиҳаси бўйича Марказий банк раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Жорий йил май ойида кенг миқёсда жорий қилиниши бошланган лойиҳа 2025 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилиши кўзда тутилган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1651
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22👎6🔥2
“Микрокредитбанк” АТБ ташаббуси билан Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида хотин-қизларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, муаммо ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида учрашув ташкил этилди. Унда банк бошқаруви раиси ўринбосари Икром Джуманиёзов ва департамент директори Рашидмирза Халилов иштирок этди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1654
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8😢3🔥1
“Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ акциядорлари жамият бошқарувини "UCMG" МЧЖга бериш бўйича қарор қабул қилди. "UCMG" МЧЖ директори ҳисобланган Давид Меликидзе бир вақтлар TBC Bank'да ва кейинчалик Payme'да раҳбарлик лавозимида ишлаган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1655
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👎4🔥2🤔1
Япониянинг Ямагата префектураси ҳукумати ва Ямагата университети банк билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган "Yori-I" лойиҳасини ишга туширади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1656
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👏2🔥1
Bankers.uz Ўзбекистон банк тизими тарихига оид туркум материаллар чоп этиб боришни йўлга қўйди. Дастлабки мақолада Туркистондаги илк банк — Давлат банки (Государственный банк)нинг Тошкент филиали очилиши ва фаолияти, молиявий ва бошқа кўрсаткичлари ҳақида қизиқарли маълумотлар ҳақида нашр колумнисти, тарихчи олим Бахтиёр Алимджанов мақоласида.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1653
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🔥5👏3😢1
Олий Мажлис қонунчилик палатасида "Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Жаҳон банки экспертлари иштирокидаги баҳолаш натижаларига кўра ислоҳ қилинаётган мазкур йўналишда қандай янгиликлар кўзда тутилгани ҳақида Bankers.uz материалида ўқинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1657
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎18👍9🔥4👏4
Ушбу тадбир Ўзбекистонда IT-бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотлар яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган. Хакатон Amity университети, Yandex, Ўзбекистон IT ҳамжамияти ва Veon AdTech каби етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1658
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Банк-молия академияси ҳамкор хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурлари орқали дунёнинг ТОП университетлари дипломига эга бўлиш имкониятни тақдим этади.
Хусусан, Малайзиянинг Utara университети билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурини муваффақиятли тамомлаганларга MBA (Master of Business Administration) ва MBM (Master in Business Management) даражасини тасдиқловчи дипломлар берилади.
Шунингдек, “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университети (Россия) билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурида “Молиявий стратегия ва таҳлил” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади.
Ҳар икки қўшма дастур бўйича ҳужжатлар қабули жорий йил 20 августгача https://qabul.bfa.uz/ платформаси орқали амалга оширилади.
Қўшимча маълумот учун:
+998 71 237 53 16
+998 71 237 53 51

Таълим рекламаси
👍10🔥3👏1
Ўзбекистонда ичимлик сувидан қарзи бўлган истемолчиларга кредит бермаслик тизими ишлаб чиқилмоқда
Ўзбекистонда ичимлик суви ва канализация хизматларидан қарзи бор истеъмолчига қарздорлик бартараф этилмагунича ҳар қандай турдаги кредитни бермаслик таклифи ишлаб чиқилмоқда. Агар истеъмолчининг номида уй бўлмаса-да, лекин у рўйхатда турадиган хонадон сув таъминоти тизимидан қарздор бўлса ҳам, ушбу шахсга кредит берилмайди.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1659

👍32👎24🤔7🔥5👏2
“Ромстар” АҚШ — Ўзбекистон қўшма корхонасининг маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида Микркредитбанк томонидан 1 млн АҚШ доллари микдорида кредит мабағлари ажратилган. Бундан ташқари, йил бошидан бери банк шу каби 95 та лойиҳани молиялаштиришган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1661
Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏2🤔1
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги фуқароларни алдаб, улар номига кредит расмийлаштириб келгани айтилмоқда
Қашқадарё вилояти, Қарши туманида Нилуфар исмли шахс тумандаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи Суннат исмли шахс билан тил бириктириб, бир нечта фуқароларни алдаб, уларнинг номига кредит олиб келгани айтилмоқда. Улар олинган кредит маблағларни ўз мақсадлари йўлида ишлатиб юборган.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1660

👍6🤔5😢2👏1
Акцияда иштирок этиб, 33 та соврин — 30 та iPhone 15 (128 GB) ҳамда 3 та LEAPMOTOR автомобили (Т03 Smart)дан бирини ютиб олишни хоҳлайсизми?
Ipak Yoʻli Banki'нинг VISA START SUM халқаро картаси билан исталган суммада тўлов ва харидларни амалга оширинг ва ғолиблардан бирига айланиш имкониятига эга бўлинг.
Акция ўтказилиш муддати: 2024 йил 19 августдан 10 ноябргача.
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥11👍3👎1👏1
Тошкентда “Banks&BusinessExpo2024” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади
2024 йилнинг 15-17 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” МКМда “Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси” ва “GLOBALEXPO” компанияси томонидан ташкил этилган “Banks&BusinessExpo2024” Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада Марказий Осиё, Европа, Осиё минтақасидан келган компаниялар ва корхоналар ҳамда хорижий банклар ўз брендларини намойиш этиш билан бир қаторда, жаҳон молия ташкилотларининг янгилик ва инновациялари тақдим этилади.
Шунингдек, кўргазмада банклар фаолиятини ривожлантириш бўйича давлат сиёсати ва инвесторларни соҳага жалб этиш чора тадбирлари, энг янги технологиялар ва ишланмалар, халқаро “ISO” стандартларини жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор берилади.
Батафсил: https://global-expo.uz
Ҳамкорлик асосида

👍5
Президент тадбиркорлар билан учрашувда банк-молия соҳаси бўйича қандай ташаббусларни илгари сурди?
Микрокредитлар миқдори оширилади, факторинг ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади, кредитлар ундирувини гаров мол-мулкига қаратиш тизими ўзгартирилади — Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ учрашувдаги нутқида банк-молия соҳасига оид илгари сурилган шу ва бошқа ташаббуслар ҳақида Bankers.uz материалда ўқинг.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1664

👍2🔥1👏1
InfinBLACK истеъмолчи эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган универсал карта ҳисобланади. Картани тақдим этишда тизим мижознинг кредит қобилиятини баҳолайди ва кредит миқдорини индивидуал равишда белгилайди. Атиги 5 дақиқада InfinBLACK кредит картасига эга бўлиш мумкин.
InfinBLACK кредит картасида гаров мавжуд эмас, карта муддати 5 йил, фоизсиз фойдаланиш имконияти эса ҳар 50 кунда янгиланади. Картадан олиш мумкин бўлган кредит лимити 50 миллион сўмгача.
InfinBLACK кредит картаси билан онлайн харидлар учун тўлов қилиш, дўкондан маҳсулотлар сотиб олиш ёки дунё бўйлаб саёҳат учун харажатларни амалга ошириш мумкин.
Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👏2🔥1😢1