Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Ўзбекистон банкларида фаолият олиб бораётган ёш раҳбарлар — рўйхат

Bankers.uz нашри бугунги "Ёшлар куни" муносабати билан Ўзбекистон тижорат банкларида фаолият олиб бораётган, 40 ёшга тўлмаган раҳбар ходимлар рўйхатини тузиб чиқди (рўйхатда ходимнинг 2024 йилда тўладиган/тўлган ёши кўрсатилган).

Батафсил: https://bankers.uz/news/1588

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58🔥15👎6🤔3👏2
🏦 Ҳафта давомида эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Арабларга сотилган Пойтахтбанк, NPL'дан қутулган Октобанк, навбатдаги облигацияларни жойлаштирган Ўзмиллийбанк, таклиф қилинган "банкирлар куни" ва банк тизимининг ТОП ёш раҳбарлари - Bankers.uz'нинг ҳафталик дайжестида.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1587

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👏3
🏦 "S&P Global Ratings" агентлиги Капиталбанк рейтингини "B" дан "B+"га кўтарди

"S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентлиги Капиталбанкнинг узоқ муддатли кредит рейтингини "Барқарор" истиқболи билан “B+” даражасига кўтарди. Агентлик экспертлари таниқли бренд, юқори сифатли рақамли хизматлар ва IT инфратузилмасига изчил сармоя киритилиши банк учун ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва бозордаги улушини ошириш имконини беришини айтган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1590

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15🔥5👏1
🏧 BS/2 Ўзбекистонда касса марказларини ўзгартириш ва нақд пулни қайта ишлаш бўйича ечимларни тақдим этди

Иқтисодиётдаги нақд пул ҳажмининг ошиши ва минтақадаги демографик вазиятдан келиб чиқиб, Марказий Осиё мамлакатларида нақд пул билан ишлаш муаммоларига ечимлар таклиф қилиш учун BS/2 компанияси Тошкент шаҳрида Марказий Осиё, Кавказ ва Европанинг 18 та банкидан 60 дан ортиқ вакилларни "ATM & Cash Optimization" семинарида тўплади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1591

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17
🏦 Марказий банк эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнлари учун танлов эълон қилди

Марказий банкнинг "Давлат белгиси" ДУК эсдалик тангалар ва сувенир тўпламларининг дизайнлари бўйича танлов эълон қилди. Танловда ғолиб бўлган 15 кишига умумий 81 млн сўм тўланади, ғолиблар яна 10 млн сўмдан қўшимча мукофот олиши мумкин.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1592

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13
🏦 Халқ банки Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар юз берди

Банк Кузатув кенгаши янги таркибига Н.Холмуродов, О.Фазилкаримов, А. Пулатов, шунингдек 4 та мустақил аъзо сайланган. Аввалги кенгаш таркибида бўлган Т.Ишметов, К.Насеем, С.Зайнутдинов ва Д.Ибрагимовлар янги сайланган кенгаш таркибида йўқ.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1593

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥5👏5👎3🤔3😢1
🏦 Fitch Ratings Капиталбанкка "B" даражада рейтинг берди

2024 йил 3 июль куни “Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги Капиталбанкка хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (IDR) "B" даражасида "барқарор" истиқболи билан тақдим қилди. Агентлик 2024-2026 йилларда банк кўрсаткичларини йиллик 20-25% даражада ўсишини прогноз қилган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1595

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥5👏4👎1
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки KPMG билан ҳамкорликда банкнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқди

Бу ҳақда банк томонидан бугун АОКАда бўлиб ўтган "2024-2026 йилларга мўлжалланган банк стратегияси: ташаббуслар ва кутилмалар” мавзусидаги матбуот анжуманида батафсил маълумот берилди. Стратегия доирасида 250 дан ортиқ ташаббуслар амалга оширилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1596

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥3👎2
🏦 Туронбанк қулай шартлардаги ипотека кредитини таклиф этмоқда

Туронбанк янги қурилган уйлардан хонадон харид қилиш имкониятини тақдим этади.

Кредит шартлари:
▪️Йиллик фоизи: 18%
▪️Миқдори: 420 млн сўмгача
▪️Муддати: 20 йил
▪️Бошланғич тўлов: 15%

Кредитни расмийлаштириш бўйича батафсил маълумотларни www.turonbank.uz сайти орқали олиш мумкин.

Алоқа учун: 1220

Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Click, Payme ва Paynet компаниялари акциядорлик жамиятига айланди

"payme" савдо белгиси эгаси "Inspired" МЧЖ ўз номи ва мулкчилик шаклини, "сlick" савдо белгиси эгаси "Click" МЧЖ эса мулкчилик шаклини ўзгартириб, акциядорлик жамиятига айланди. Шунингдек, "Paynet" МЧЖ ҳам АЖга айланган. Ушбу талаб аввалроқ қонунчиликка киритилганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1594

Telegram | Facebook | Instagram
👍12🔥3
🏦 "Visa Platinum Olympic" картасини Ориент Финанс банкда бепул очиш мумкин

Картага банк сайти орқали буюртма берилганда, у бепул етказиб берилади ва суғурта депозитисиз бепул рaсмийлаштирилади.

Шунингдек, "Visa Platinum Olympic" билан турли меҳмонхоналарда эксклюзив хизматлар ва чегирмалар, Lounge Key'га бепул ташрифлар, Европа ва Туркия, Беларус, Озарбайжон аэропортларида Fast Track, юкни бепул қадоқлаш, автомобиль ва уй-жой ижарасига 35% гача чегирмалар, маҳаллий ва халқаро ҳамкорлардан бошқа махсус имтиёз ва таклифларга эга бўлиш мумкин.

Карта бўйича батафсил: ofb.uz сайтида ва 4004 телефон рақами орқали.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥11👍5👏2
🏦 HAYOT BANK бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди

2023 йилнинг май ойидан "HAYOT BANK" АЖ Чакана бизнес департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган Элдор Зафарович Собиров мазкур банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. Э.Собиров 2012-2020 йилларда Капиталбанк тизимида, 2020-2023 йилларда ANORBANK тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1599

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏23👍11🔥5👎1
🏦 Банклар таклиф этаётган кредит карталар ва муддатли тўлов карталари

Истеъмол харажатларини тезкор амалга ошириш имконини берувчи кредит карталари ҳамда муддатли тўлов карталари сўнгги пайтда анча оммалашиб қолди. Бугунги кунда тўртта банк кредит карталарини, учта банк муддатли тўлов карталарини таклиф қилмоқда. Bankers.uz нашри уларнинг шартлари ва тарифлари билан қизиқди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1597

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥3👏2🤔1
Июнь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 300 млн долларга камайди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ўтган ойда 293,7 млн долларга камайиб, 36,34 млрд долларни ташкил қилди. Захираларнинг камайиши валюта захираларининг 797 млн долларга камайгани ҳамда олтин захиралари қийматининг 506 млн долларга ортгани билан содир бўлди. Захиралар таркибидаги ЎзТТЖ улуши ҳамон очиқланмади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1600

Telegram | Facebook | Instagram
👏5👍3👎2😢2
💳 Visa Ўзбекистондаги минтақавий офисига ишга таклиф этмоқда

Visa Ўзбекистондаги минтақавий офисига бизнесни ривожлантириш бўйича менежер изламоқда. Лавозимда масофадан ишлаш имконияти мавжуд, фақатгина режалаштирилган ҳолларда офисга келиш талаб этилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1601

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16🤔2
❗️Банк ҳисобварақларидан йирик миқдорда пул ўғирламоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Тошкентдаги банклардан бирининг собиқ ходими банкдаги танишидан сотиб олган кодлар билан, бошқа шахслар билан тил бириктириб, фуқароларнинг пластик карталаридан 189 млрд сўмни ўғирлагани аниқланди. Жиноятчилар пулларни чет эл валютасида хориждаги ҳисоб рақамга ўтказишга уринган вақтларида қўлга олинган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1602

Telegram | Facebook | Instagram
🤔10👍8👏3👎1
👤 Алоқабанкда ўтказилган "Ўзбекистон — 2030" стратегияси муҳокамасида ходимлар йўналиш ва вазифалар билан таништирилди

Алоқабанк ходимлари учун 10 июль куни "Ўзбекистон - 2030" стратегияси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1603

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🤔3🔥2
🏦 “БРБ нафис аёллари” клубининг биринчи фасл ўқув дастури якунланди — фото

Бугун Тошкентда Бизнесни ривожлантириш банки тизимида фаолият юритаётган аёллар учун ташкил қилинган “БРБ нафис аёллари” клубининг биринчи фасл ўқув дастури якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда клубнинг ҳудудий тренингларида фаол қатнашган 58 нафар саралаб олинган аёллар ҳамда банк раҳбарияти вакиллари қатнашди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1605

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24🔥8👏1
2024 йилнинг биринчи ярмида ипотека кредити олувчилар сони камайди

2024 йил январь-июнь ойларида жами 6,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилиб, ўтган йил мос даври билан (7 трлн сўм) солиштирилганда камайиш қайд этди. Шунингдек, сўнгги йилларда биринчи марта ипотека кредити олувчилар сони кескин (-5,5 минг нафарга) камайган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1606

Telegram | Facebook | Instagram
👍14🤔2🔥1
🏦 Июнь ойида ҳам Марказий банк 11 та банкка жарима санкциясини қўллади

Марказий банк июнь ойида ҳам майдаги сингари 11 та банкка жарима санкциясини қўллади. Шунингдек, МБ 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та ломбардга нисбатан ҳам ушбу чорани қўллаган. Жарима солинишига иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ҳамда тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйилганлиги сабаб бўлган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1608

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7😢3