Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.1K subscribers
2.65K photos
217 videos
24 files
3.6K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
+99897 7553333

Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк билан ҳамкорликда "Асакабанк" АЖ тажрибаси мисолида тўлов тизимлари операторлари ҳамда тижорат банкларига ўқув-семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 28 март куни Асакабанк Бош офисида Марказий банк ва Асакабанк томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда "Рақамли асрда хавфсизлик: киберхавфсизлик ва молиявий фирибгарликка қарши курашиш" мавзусида семинар ташкил этилди. Унда Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги ҳамда дастур яратувчи хорижий ва маҳаллий компаниялар вакиллари, шунингдек, тўлов тизимлари операторлари ва тижорат банклари вакиллари иштирок этишди.

Батафсил

Манба: Асакабанк Матбуот маркази
🏦 "HAYOT BANK" АЖ бошқарувида ўзгаришлар юз берди

"HAYOT BANK" АЖ ташкил топган вақт — ўтган йил март ойидан буён банк бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Зохид Алимов банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Шу муносабат билан бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш бошқарув раиси ўринбосари Одил Пулатов зиммасига юклатилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1432


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 АVО мобил иловаси 500 минг марта юклаб олинди

20 феврал куни ишга туширилган янги рақамли АVО банк мобил иловаси 500 минг марта юклаб олинди. Шунингдек, имтиёзли фоизсиз даврга эга "AVO Platinum" кредит картаси мобил иловага бўлган қизиқиш ортишига сабаб бўлди. Бу Ўзбекистонда кредит картаси мисолида инновацион молиявий хизматларга катта қизиқиш борлигини билдиради.

AVO иловаси 24/7 режимда қулай онлайн тўловларни амалга ошириш, картадан картага пул ўтказмалари ва ҳисобларни осонгина бошқариш имкониятини беради.

Иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат банкларининг "очиқлик индекси"даги ўрни эълон қилинди

Антикоррупция агентлиги 2023 йил якуни бўйича давлат идора ва ташкилотларининг "очиқлик индекси"ни эълон қилди. Унда Ўзбекистондаги 10 та давлат банкидан 6 таси "яшил", 3 таси "сариқ" ҳамда 1 таси "қизил" рўйхатда қайд этилган. Рейтингга янги қўшилган Марказий банкнинг очиқлик индекси энг юқори кўрсаткични қайд этган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1435


@bankers_uz
🏦 ASIA ALLIANCE BANK бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди

2020 йилдан буён "ASIA ALLIANCE BANK" АТБ Амалиёт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Акмал Мансуров банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. У кредитлаш, чакана бизнес ҳамда валюта амалиётларини назорат қилади. А.Мансуров 2003-2018 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк тизимида, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1434


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк "Ўзбекистоннинг энг яхши брендлари" рўйхатига киритилди

Англиянинг халқаро нуфузли "Brand Finance" компанияси томонидан илк бор Ўзбекистоннинг ТОП-10 брендлари рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки "етакчи учталик"дан ўрин олди (ҳамкорлик материали).

Батафсил: https://bankers.uz/news/1436


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки матбуот анжумани ўтказди — фото+видео ҳисобот

2024 йил 1 апрель куни "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк раҳбарияти, таркибий тузилмалар масъул ходимлари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1437


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл туманида 3,1 млрд сўм имтиёзли кредит талон-торож қилингани аниқланди

Тошкент вилояти, Янгийўл туманида фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 млрд сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Батафсил: https://bankers.uz/news/1438


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган Акциядорлик- тижорат "Халқ банки" бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаевни табриклаймиз! (1978 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Шуҳрат Халдаровичга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгаши сессиясида банкларга қандай топшириқлар берди?

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорликка кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш ва янги лойиҳаларни амалга оширишда банкларнинг ўрни муҳимлиги ҳақида гапирди. Хусусан, "банклар замонавий фикрлаб, шундай мижозлар билан ишлаши, уларни йириклаштиришга кўмаклашиши" кераклигини таъкидлади.

Батфасил: https://bankers.uz/news/1440


@bankers_uz
🏦 Ўзмиллийбанк республика бўйлаб ўз балансидаги мол-мулкларни сотувга чиқарди

Ўзмиллийбанк республиканинг турли ҳудудларида жойлашган, банк балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" платформаси орқали сотувга чиқарди. Сотувга чиқарилган мол-мулкларнинг рўйхати, нархи ва бошқа маълумотларни батафсил Bankers.uz материалида ўқинг (ҳамкорлик асосида).

Батафсил: https://bankers.uz/news/1439


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк йил охирига қадар ўз процессинг марказини ишга туширади

Туронбанк 2024 йил охирига қадар ўз процессинг марказини ишга туширади. Бу ҳақда 29 март куни бўлиб ўтган Туронбанкнинг 2023 йил фаолияти якунлари ҳамда 2024 йилги режалари мавзусидаги анжуманда қатнашган банк раҳбарияти вакиллари маълум қилди. Шунингдек, анжуманда Bankers.uz мухбири банкда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, ребрендинг эҳтимоли ва бошқа бир нечта саволларга жавоб олди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1441


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Халқ банки ва Микрокредитбанк устав капитали оширилади

Президентнинг 2024 йил 2 апрелдаги ПҚ-149 - сонли Қарорига кўра, мақсадли дастурларни молиялаштириш учун республика бюджетидан Халқ банкига йўналтириладиган 2,027 трлн сўм ва Микрокредитбанкка йўналтириладиган 790 млрд сўм, шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ушбу банкларга мос равишда йўналтириладиган 1,837 трлн сўм ва 1,233 трлн сўм миқдоридаги маблағлар банкларнинг устав капиталини оширишга йўналтирилади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1442


@bankers_uz
⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлиши мумкин

Рамазон ҳайити 10 апрель (чоршанба) кунига тўғри келса, 5 кунлик иш ҳафтасидагилар, хусусан банк ходимлари учун кетма-кет уч кун дам олиш куни бўлади. Бу ҳақда Президент фармонида айтиб ўтилган.

Бунда, байрамдан кейин — 11 апрель (пайшанба) қўшимча дам олиш куни бўлса, жума (12 апрель) кунидаги дам олиш ҳисобига шанба (13 апрель) расмий иш куни ҳисобланади. Шунингдек, якшанба яна дам олиш куни бўлади.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1443


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган АТБ "ASIA ALLIANCE BANK" бошқаруви раиси Cергей Гимадиевни табриклаймиз! (1980 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Сергей Абдулҳаевичга мустаҳкам соғлик, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай қилиб етакчи бошқарув мактабида бизнес-таълим олиш мумкин?

SKOLOVO бошқарув мактаби — бу бакалавриат, MBA ва Executive MBAдан тортиб профил бизнес-дастурларгача қамраб олувчи 80 дан зиёд таълим йўналишидир:

- Давлат ва жамоат сектори;
- Таълим ва илм-фан;
- Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт;
- Коучинг ва менторлик;
- Етакчилик;
- Касбий салоҳиятларни ривожлантириш.

Ўзбекистондан 150 нафар тингловчи аллақачон Мактаб тингловчилари бўлдилар.
Таълимни ўз қўлингизга олинг ва бизга қўшилинг!

Батафсил

Реклама
Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида жами 4,6 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди

Сурхондарёда МЧЖ норасмий раҳбари иссиқхона учун ажратилган 2 млрд сўм кредитни амалда иссиқхона ташкил этмасдан, Хоразмда эса тадбиркор иссиқхонага ажратилган 2,6 млрд сўм кредит ҳисобидан сотиб олинган ускуналарни сотиб юбориш орқали талон-торож қилгани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1444


@bankers_uz
🏦 Наталья Ли Ўзсаноатқурилишбанк маркетинг департаменти директори ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида йил бошидан буён бир нечта раҳбарлик лавозимларига аёллар тайинланмоқда. Хусусан, банк Маркетинг департаменти директори ўринбосари этиб Наталья Ли тайинлангани маълум қилинди. Тайинловга қадар Н.Ли бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётганди.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1446


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Moody's рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини "B2" даражасида сақлаб қолди

Халқаро Moody's рейтинг агентлиги Капиталбанк рейтингини "барқарор" прогноз билан "B2" даражасида сақлаб қолди. Агентлик таҳлилчилари банкнинг самарали бизнес модели, барқарор молиявий кўрсаткичлари ва активлар сифати мувозанатини қайд этган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1447


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Улуғбек Таваккалов Мадад Инвест банк бошқаруви раиси этиб тайинланди

2021 йил май ойидан Tenge Bank бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Улуғбек Ўктамович Таваккалов "Мадад Инвест банк" АТБ бошқаруви раиси этиб тасдиқланди. У.Таваккалов 2003-2019 йилларда Ипак Йўли банкида турли лавозимларда, 2019-2021 йилларда Ўзсаноатқурилишбанкда бошқарув раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Батафсил: https://bankers.uz/news/1445


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM