Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
270 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
📈 2023 йилда олдинги йилга нисбатан 2,5 трлн сўм кўпроқ ипотека кредитлари ажратилган

Ўзбекистон банклари ўтган йил 16,85 трлн сўм, ёки 2022 йилга нисбатан 2,5 трлн сўмга (17 фоизга) кўпроқ ипотека кредити ажратган. Бунга банкларнинг тижорий ипотека кредитлари ҳамда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари ҳисобига ажратилган кредитлар асосий омил бўлган.

Шу ва бошқа солиштирма-таҳлилий маълумотлар Bankers.uz материалида.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1349


@bankers_uz
👍12👏42👎2😍1
❗️Президент муаммоли кредитлар улуши юқори эканлигини танқид қилди

Айни дамда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев банклардаги муаммоли кредитлар улуши баланд эканлиги, шунингдек кредит фоиз ставкалари юқорилигига ресурс йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилаётганини танқид қилди.

Шунингдек, бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1350


@bankers_uz
👍41👎54👏3🤔2😢2
🏦Ипак Йўли банки бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Жавхар Санжарович Саидкамолов ҳамда Бахтиёр Мураджанович Алимов "Ипак Йўли" банки бошқаруви раиси ўринбосарлари этиб тайинланди. Ж.Саидкамолов рискларни бошқариш ва комплаенс, Б.Алимов эса чакана банк хизматлари йўналишига раҳбарлик қилади.

Тайинловга қадар Ж.Саидкамолов ва Б.Алимов ушбу банкда департамент директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1351


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍477👏4🔥3👎2🎉2🏆1
🏦 InFinBank бошқаруви раиси ва ўринбосарлари тайинланди

Жорий йил бошидан "InFinBank" АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажариб келаётган Ольга Нуманова ушбу лавозимга расман тасдиқланди.

Шунингдек, 2020 йилдан буён бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Бахтиёржон Джураев раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига, 2018 йилдан буён Ғазначилик департаменти директори бўлиб ишлаган Руслан Каримов раис ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1352


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🔥7👏6322👎2
🏦 Ўзбекистон банкларининг 2023 йилги молиявий натижалари — солиштирма инфографика

Оператив маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда фаолият олиб борган 35 та банк қарийб 12 трлн 373 млрд сўм фойда олган. Бу — 2022 йил якунлари бўйича кўрсаткичдан қарийб 2,4 баробар кўпдир.

Соф фойда даражаси бўйича "етакчи ўнталик" таркиби деярли ўзгармаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1353


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🎉3🔥2👏211
🏦 Трастбанкда карталарни очиш — бепул!

Жорий йил 19 январдан эътиборан Трастбанк филиалларида миллий валютадаги "UZCARD" ва "HUMO", шунингдек "MasterCard" халқаро тўлов карталарини мутлақо бепул очиш мумкин. Картага банк филиалига ташриф буюриш орқали ёки банк веб-сайтида онлайн буюртма бериш имконияти мавжуд.

Маълумот учун телефон —1287

Батафсил - https://bankers.uz/news/1355

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥41👏1😢1
🏦 2023 йилда муаммоли кредитлар 2,6 трлн сўмга кўпайган

МБ маълумотларига кўра, банкларнинг жами кредит портфели 2023 йилда 81,4 трлн сўмга ўсиб, йил якунида 471,4 трлн сўмни ташкил қилган. Муаммоли кредитлар миқдори йил бошидаги 13,99 трлн сўмдан йил якунига келиб 16,62 трлн сўмгача етган.

Кредит портфели ҳажмининг ўсиши ҳисобига, NPL улуши йил аввалидаги 3,59 фоиздан 3,53 фоизгача тушган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1356


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🤔2😢21
🏦"Ziraat Bank Uzbekistan" АЖ Юнусобод офиси янги манзилда иш бошлади

“Ziraat Bank Uzbekistan” АЖ Юнусобод банк офиси мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида янги манзилга кўчиб ўтди. Аввал Тошкентнинг А.Қодирий кўчаси, 36 Б-уйда жойлашган офис, шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири — А.Темур кўчасида, “Ўзбекистон почтаси” бош биноси ён тарафида жойлашган бинода фаолиятини давом эттиради.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1354


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25👏3🔥2
Қоракўл туманида фермер хўжалиги 423,5 минг доллар кредитни талон-торож қилгани аниқланди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида фермер хўжалиги масъуллари ҳудудий банк филиалидан ажратилган 423 560 АҚШ доллари миқдоридаги кредитни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали талон-торож қилган.

Шунингдек, Шаҳрисабз шаҳрида МЧЖ раҳбари 457 млн сўм, Олтинсой туманида ҳоким ёрдамчиси 215,4 млн сўм кредитларни ўзлаштиргани маълум қилинди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1357


@bankers_uz
😢7👍4👏2🤔2
🏦 Garant bank ишга таклиф қилади

"Garant bank" АЖ янги вакансиялар бўйича танлов эълон қилмоқда. Иш ўрни бўйича фуқаровий ҳуқуқий шартнома асосида бўлажак номзодлар "N-Qulay" электрон иловаси орқали ажратилган кредит шартномалари бўйича қарз олувчилардан пул маблағларини ундириш билан шуғулланадилар. Вакансия Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё , Сирдарё, Наманган, Навоий ва Самарқанд вилояти, шунингдек Тошкент шаҳри бўйича мавжуд.

Резюмелар ушбу манзил бўйича қабул қилинади: hr@garantbank.uz

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍92👎1
🏦 Хасан Рахматов "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди

2016 йилдан АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган Хасан Ўткирович Рахматов "Пойтахт банк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.

Х.Рахматов меҳнат фаолияти давомида Алоқабанк ҳамда Марказий банкда турли лавозимларда, хусусан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1358


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🔥42👎2👏2
🏦 2023 йилда банклардаги жами депозитлар ҳажми 25 трлн сўмга кўпайган (солиштирма жадвал)

Банклардаги жами депозитлар ҳажми 2023 йилда қарийб 25 трлн сўмга ёки 11,5 фоизга кўпайиб, йил якунида 241,7 трлн сўмга етган.

Депозитлар таркибида аҳоли депозитлари жадалроқ — 36,8 фоизга (+23,2 трлн сўмга) ўсган бўлса-да, юридик шахслар депозитлари аксинча — бор-йўғи 1,1 фоизлик (+1,7 трлн сўм) ўсишни қайд этган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1359


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16😢21🤔1
🏦 Трастбанк Mastercard’нинг Ўзбекистондаги муваффақиятли маркетинг кампанияси сифатида эътироф этилди

Жорий йилнинг 24 январь куни "Трастбанк" ХАБ ҳамда “Mastercard Europe СА” компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Трастбанкнинг Mastercard карталарини эмиссия қилиш ва карта бизнесини оммалаштириш борасидаги ҳаракатлари эътироф этилди ва банкка махсус статуэтка топширилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1360


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍142🔥2👏1
❗️Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди

Марказий банк бошқаруви 25 январда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка ўтган йили 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.


@bankers_uz
👍9👎5
🏦 Ўзбекистон банкларининг жами ва устав капитали — инфографика

Маълумотларга кўра, 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистон банкларининг жами капитали 97 трлн 79 млрд сўмни, устав капитали эса 68 трлн 643 млрд сўмни ташкил қилди.

1 трлн сўмдан ортиқ жами капиталга эга банклар 20 тани ташкил қилган, улардан 14 тасининг устав капитали ҳам 1 трлн сўмдан кўп.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1361


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍163👏21🔥1
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди

Глобал шартномага қўшилиш орқали “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ўз фаолияти ва стратегиясини БМТнинг инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда антикоррупция соҳаларидаги 10 та тамойилига мувофиқлаштиради.

Шунингдек банк БМТ Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадини амалга татбиқ қилишда ҳамда масъулиятли бизнес амалиётларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва ошкор этишда ташаббус кўрсатиш мажбуриятини олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1362


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥3
🏦 Микрокредитбанк 50 млн евролик гибрид кредит линиясини жалб қилди

“Микрокредитбанк” АТБ Халқаро йирик банклар — Barclays PLC ва Bank of New York Mellonдан 50 млн ЕВРО миқдоридаги кредит линиясини жалб қилди.

Бу — Barclays PLC банкининг Марказий Осиёдаги илк иштироки бўлиб, Микрокредитбанкнинг халқаро даражадаги стратегик ҳамкорлик борасидаги муҳим битим ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1363


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30🔥6👏21👎1🤔1
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 Одилбек Исаков Микрокредитбанк Кузатув кенгашидан кетиши мумкин 2019 йилдан "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши аъзоси (ва раиси) ҳисобланган Одилбек Исаковнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилиши мумкин. Банк акциядорлари мазкур масалани 2024 йил…
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк Кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар рўй берди

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ акциядорларининг 2024 йил 26 январдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорига кўра, Одилбек Исаков Банк Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланди. Унинг банк Кузатув кенгашига раис этиб сайланиши кутилмоқда.

Шунингдек, кенгашнинг аввалги раиси А.Воитовнинг ҳамда Кенгаш аъзоси, собиқ Молия вазири ўринбосари Д.Султоновларнинг ваколати муддатидан олдин тугатилган.

Эслатиб ўтамиз, О.Исаков 2019 йилдан буён "Микрокредитбанк" АТБ Кузатув кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🤔82🔥21👏1
📊 2023 йил давомида имтиёзли таълим кредитлари учун 2,7 трлн сўм ажратилган

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда тижорат банклари томонидан 241 425 талабага жами 2,7 трлн сўмлик таълим кредитлари ажратилган. Таълим кредити олган талабаларнинг 80 фоизи (192 825 нафар талаба) хотин-қизлардан иборат.

Тижорат банклари кесимидаги батафсил маълумотлар юқоридаги жадвалда келтирилган.


@bankers_uz
👍15🔥21👏1
Сурхондарё вилоятида кредит маблағлари талон-торож қилинган бир нечта ҳолатлар маълум қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида 1 млрд, Термиз туманида 997 млн ҳамда Шўрчи туманида 500 млн сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилинган ҳолатларни маълум қилди.

Ҳолатлар бўйича ЖКнинг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 233 (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1364


@bankers_uz
🤔8👏3😢21👍1