Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 АVО bank устав капитал бўйича талабларни бажарди

Жорий йил 30 ноябрь ҳолатига "AVO bank" АЖ устав капитали қонунчилик талабларига мослаштирилди ва банк хизмат кўрсатиш жараёнларини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати Bankers.uz'га маълум қилди.

Банк фаолиятини қайта бошлаш учун кенг кўламли трансформация жараёнларини якунига етмоқда, дейилган хабарда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1304


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏63
🏦 Туронбанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

26 декабрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда бир нечта масалалар, хусусан, банкнинг 2023-2027 йилларда ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш, банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, "Туронбанк манфаатлар тўқнашувини бошқариш Сиёсати"ни янги таҳрирда тасдиқлаш кабилар кўриб чиқилади.

Йиғилиш Тошкент шаҳар Абай кўчасида жойлашган банк бош офиси биносида ўтказилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1305


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72👎2👏2🔥1
🏦 Тинькофф банкнинг собиқ раҳбари Капиталбанкка ишга кирди

2007-2021 йилларда "Тинькофф банк" ва унинг холдинг компаниясини бошқарган Оливер Хьюз Капиталбанкка ишга кирди, деб хабар бермоқда "Ведомости" нашри.

Аввалроқ, сентябрь ойида инглиз мутахассисининг TBC Bank'да иш бошлагани ҳақида хабар берилганди. Хьюзнинг икки банкда баравар ишлаши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1306


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👎11🔥5🤔21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ҳудудларда "Кичик бизнес марказ"лари иш бошламоқда

Бизнесни ривожлантириш банки таъсисчилигидаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ҳузурида ҳудудларда 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” ташкил этилди. Бу ҳақда банк томонидан Термиз шаҳридаги Марказга ўтказилган пресс-турда маълум қилинди.

Мазкур марказларда тадбиркорлар бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилади. Келгусида ўқиш жараёнларини Япониянинг Ямагата университети билан ҳамкорликда ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1307


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🔥4👏1
🏦 Руслан Адильбаев: "Ностандарт фикрланг — ечим кутаётган муаммоларни изланг"

AVO bank’нинг янги эгаси Руслан Адильбаев ўз тажрибаси ва молия муассасасининг келажаги ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашди.

Bankers.uz Р.Адильбаевнинг интервьюси ва ундаги иқтибосларни ўзбек тилида тақдим этади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1308


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥3👏3🤔1
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 Тинькофф банкнинг собиқ раҳбари Капиталбанкка ишга кирди 2007-2021 йилларда "Тинькофф банк" ва унинг холдинг компаниясини бошқарган Оливер Хьюз Капиталбанкка ишга кирди, деб хабар бермоқда "Ведомости" нашри. Аввалроқ, сентябрь ойида инглиз мутахассисининг…
🏦 Оливер Хьюз Капиталбанк ходими эмас — банк расмий муносабати

"Капиталбанк" АТБ Жамоатчилик билан алоқалар хизмати "Тинькофф банк"нинг собиқ раҳбари Оливер Хьюзнинг Капиталбанкка ишга қабул қилингани борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Сизга шуни маълум қиламизки, Оливер Хьюз бизнинг ходим ҳисобланмайди ва Капиталбанк жамоасига қўшилиш учун ҳеч қандай таклиф олмаган. Биз жаноб Хьюзнинг профессионаллиги ва тажрибасига катта ҳурмат билан қараймиз. Бироқ, биз у билан ҳамкорликни фақат унинг ҳозирги иш берувчиси TBC Bank билан мумкин бўлган биргаликдаги лойиҳалари доирасида кўриб чиқамиз." — дейилган хабарда.



@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14🔥3😢21🤔1
🏦 Агробанкда антикоррупция ойлиги доирасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди — фотожамланма

"9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни"га бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида Агробанк томонидан "Очиқ эшиклар куни" форматида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда банк раҳбарияти вакиллари тизимда коррупцияни олдини олиш ва комплаенс назорат бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек анжуманда иштирок этаётган журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1309


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3👎1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда блокчейн технологияси ва криптовалюталарга ихтисослашган илк онлайн нашр иш бошлади

Бугун анъанавий молия тизимларини ўзгартираётган блокчейн технологиялари, бунга асосланган асосланган смарт-контрактлар, P2P кредитлаш, марказлашмаган биржалар ҳақида ўрганиш ва хабардор бўлиш замон талабига айланди. Бу янгиликларни тушуниш, блокчейн технологияси имкониятларидан самарали фойдаланишга биринчи қадам ҳисобланади.

Ўзбекистон ва жаҳонда блокчейн, криптовалюталар экотизимига оид янгиликлар, бозордаги ўзгариш ва қонунчиликдаги янгиланишлардан тортиб марказлашмаган молия соҳасидаги сўнгги тенденциялар, рақамли мулкка эгалик қилишда инқилоб ясаган NFT'лар ва дунё эътиборини тортган крипто-бозор концепциясигача энди ўзбек тилида кузатиб бориш мумкин.
👍64🔥2
🏦 Алоқабанк бош офиси IT-Park ҳудудидаги бинога кўчиб ўтди

Алоқабанкнинг Бош офиси ҳамда "Амалиёт" маркази 2023 йил 11 декабрдан IT-Park мажмуасидаги бинода фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, банк бош офисининг шаҳар марказидаги аввалги биноси жорий йил октябрь ойидаги битимга кўра Микрокредитбанкка сотилган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1310


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24🤔65🔥4👏3👎21
🏦Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ипак Йўли" АИТБ бошқаруви раиси Саидаброр Сайдахмедовни табриклаймиз! (1986 йил туғилган).

Шу муносабат билан, Саидаброр Сайдиагзамовичга куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉71👍35🔥542👎1
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
💳 Uzum Bank бошқарув раиси ўринбосарларидан яна бири лавозимини тарк этди Бундан 2 йил аввал фаолиятини бошлаган "Bank Apelsin" АЖ (ҳозирги "Uzum Bank" АЖ) бошқарувининг яна бир вакили, банк ташкил топгандан буён бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб…
🏦 Анвар Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

2021 йил ноябрь ойидан 2023 йил ноябрь ойига қадар "Uzum Bank" АЖ (собиқ "Bank Apelsin" АЖ) бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Анвар Рустамович Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Сайдуллаев янги лавозимда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва лойиҳа офисига раҳбарлик қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1311


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24🔥43👏3
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Давр банк" ХАТБ бошқаруви раиси Абдумажид Самадовни табриклаймиз! (1972 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Абдумажид Абдуваҳитовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда иш фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27👏4🎉32🔥21
🏦 Микрокредитбанк бош офиси биноси сотувга қўйилди

Тошкентнинг Чилонзор тумани, Лутфий кўчасида жойлашган Микрокредитбанк бош офиси маъмурий биноси "E-AUKSION" платформаси орқали сотувга қўйилди. Эълонга кўра 1982 йил қурилган, 4 қаватли объект учун камида 115,3 млрд сўм "сўралмоқда".

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Микрокредитбанк Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Алоқабанкка қарашли бўлган бино-иншоотлар мажмуини қарийб 387 млрд сўмга сотиб олган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1312


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍182👎2🔥1
🏦 "Деярли икки йил олдинги ҳолат ҳақида гапирилган" — Халқ банки тармоқда тарқалган хабарлар бўйича изоҳ берди

Бугун айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки сайёр касса ходимининг пенсия пулларини онлайн қимор ўйинига тикиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Банк матбуот хизмати ушбу ҳолат 2022 йил бошида банкнинг ўзи томонидан аниқланганини маълум қилди ҳамда Bankers.uz'га қўшимча тушунтириш тақдим қилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1313


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17😢31🔥1👏1
❗️Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди

Марказий банк бошқаруви 14 декабрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.

@bankers_uz
👍15👎41
🏦 Туронбанк тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳисобот берди

Жорий йил 7 декабрь куни "Туронбанк томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган хизматлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирни банк бошқаруви раиси ўринбосари Д.Рустамов олиб борди.

Анжуманда банк томонидан тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, банк кўмагида ишга тушган ижтимоий муҳим объектлар, шунингдек бевосита банк кредитлари ёрдамида ишга тушган йирик брендлар ҳақида маълумотлар берилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1315


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏10👍6👎21🔥1😍1
🏦 Бош офис учун янги бино сотиб олишимизнинг сабаблари бор — Микрокредитбанк раисининг биринчи ўринбосари

13 декабрь куни Микрокредитбанк томонидан олиб борилаётган трансформация жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирни банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.Хамидов олиб борди.

Анжуманда Bankers.uz вакили Микрокредитбанк бош офиси учун марказдан бино сотиб олиш ҳақидаги қарорнинг қанчалик асосланганлигини сўради.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1314


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍242👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди — видео + фото

2023 йил 15 декабрь куни “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фаолиятининг устувор йўналишлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда банк Бошқаруви вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда банк олдида турган янги вазифалар ва режалар, уларнинг амалга оширилиши жараёнлари ҳақида ҳисобот берилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1316


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍15👎43🔥2👏1
🏦 Трастбанк тадбиркорлар учун қулай шартларда микрокредитларни таклиф этади

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари диққатига! Сизда бизнесингизни кенгайтириш ёки янги лойиҳани бошлаш зарурати мавжудми? "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Сиз учун қулай шартлар асосидаги микрокредитни тақдим этади. Банк чакана савдо ташкилотларига айланма маблағлари учун 300 000 000 сўмгача нақд пулда микрокредитлар ажратмоқда.

Кредит шартлари:
— Миқдори: 300 миллион сўмгача
— Муддати: 12 ойгача
— Фоиз ставкаси: 26%

Қўшимча маълумот 1287 рақамида.

Трастбанк хизматлари ҳақида батафсил ахборот ва эълонлар банкнинг @trustbankuz расмий телеграм каналида бериб борилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1317

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍142👎1👏1
🏦 МБ Бухоро вилоят бош бошқармаси раҳбари қамоққа олингани айтилмоқда

Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bugun.uz хабар бермоқда.

Айтилишича, унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1318


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍7🤔6😢31👏1