Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Tenge Bank халқаро The Banker журналининг "Ўзбекистонда йил банки – 2023" мукофотига сазовор бўлди

30 ноябр куни Лондонда йиллик "The Banker Awards" мукофотлари доирасида дунёнинг энг яхши молия муассасаларини эълон қилиш бўйича расмий маросим бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида “Tenge Bank” АТБ 2023 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб тан олинди ва молиявий кўрсаткичларнинг ўсиши, стратегик ташаббусларни амалга ошириш ва рақамли маҳсулотларни жорий этиш бўйича эътироф этилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1301


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раисига ўринбосар тайинланди

Ўтган йил ноябрь ойидан Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раиси ўринбосари в.в.б. сифатида фаолият юритиб келган Шахзод Махматмуродович Юсупов банк бошқаруви раисининг қурилиш материаллари саноати, электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Юсупов 1983 йил туғилган. 2005-2017 йилларда Ўзмиллийбанк тизимида, 2018 йилдан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида турли, шу жумладан раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1302


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
💳 HUMO'даги давлат улуши Давактивга ўтказилади, киберхавфсизлик чоралари кучайтирилади — Президент қарори Президентнинг 2023 йил 30 ноябрдаги ПҚ-381 - сонли "Рақамли маҳсулотлар (хизматлар) истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақамли технологиялар орқали…
💳 "HUMO"нинг Давактивга ўтказилиши унинг хусусийлаштирилиши билан боғлиқ эмас — Агентлик

Давлат активларини бошқариш агентлиги Миллий банклараро процессинг маркази (“HUMO” тўлов тизими) устав капиталидаги давлат улушини Агентликка ўтказилишига изоҳ берди. Маълум қилинишича, бу жараён келгусида тўлов тизимини хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас.

Айтилишича, Марказий банк бир вақтнинг ўзида тўлов тизимига ҳам мулкдор, ҳам назорат қилувчи орган бўлиши нотўғри бўлган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1303


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 АVО bank устав капитал бўйича талабларни бажарди

Жорий йил 30 ноябрь ҳолатига "AVO bank" АЖ устав капитали қонунчилик талабларига мослаштирилди ва банк хизмат кўрсатиш жараёнларини бошлашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда банк матбуот хизмати Bankers.uz'га маълум қилди.

Банк фаолиятини қайта бошлаш учун кенг кўламли трансформация жараёнларини якунига етмоқда, дейилган хабарда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1304


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтади

26 декабрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишда бир нечта масалалар, хусусан, банкнинг 2023-2027 йилларда ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш, банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, "Туронбанк манфаатлар тўқнашувини бошқариш Сиёсати"ни янги таҳрирда тасдиқлаш кабилар кўриб чиқилади.

Йиғилиш Тошкент шаҳар Абай кўчасида жойлашган банк бош офиси биносида ўтказилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1305


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Тинькофф банкнинг собиқ раҳбари Капиталбанкка ишга кирди

2007-2021 йилларда "Тинькофф банк" ва унинг холдинг компаниясини бошқарган Оливер Хьюз Капиталбанкка ишга кирди, деб хабар бермоқда "Ведомости" нашри.

Аввалроқ, сентябрь ойида инглиз мутахассисининг TBC Bank'да иш бошлагани ҳақида хабар берилганди. Хьюзнинг икки банкда баравар ишлаши мумкинлиги ҳам истисно қилинмаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1306


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ҳудудларда "Кичик бизнес марказ"лари иш бошламоқда

Бизнесни ривожлантириш банки таъсисчилигидаги “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” ҳузурида ҳудудларда 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” ташкил этилди. Бу ҳақда банк томонидан Термиз шаҳридаги Марказга ўтказилган пресс-турда маълум қилинди.

Мазкур марказларда тадбиркорлар бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилади. Келгусида ўқиш жараёнларини Япониянинг Ямагата университети билан ҳамкорликда ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1307


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Руслан Адильбаев: "Ностандарт фикрланг — ечим кутаётган муаммоларни изланг"

AVO bank’нинг янги эгаси Руслан Адильбаев ўз тажрибаси ва молия муассасасининг келажаги ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашди.

Bankers.uz Р.Адильбаевнинг интервьюси ва ундаги иқтибосларни ўзбек тилида тақдим этади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1308


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Агробанкда антикоррупция ойлиги доирасида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди — фотожамланма

"9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни"га бағишланган Аксилкоррупция ойлиги доирасида Агробанк томонидан "Очиқ эшиклар куни" форматида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда банк раҳбарияти вакиллари тизимда коррупцияни олдини олиш ва комплаенс назорат бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек анжуманда иштирок этаётган журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1309


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда блокчейн технологияси ва криптовалюталарга ихтисослашган илк онлайн нашр иш бошлади

Бугун анъанавий молия тизимларини ўзгартираётган блокчейн технологиялари, бунга асосланган асосланган смарт-контрактлар, P2P кредитлаш, марказлашмаган биржалар ҳақида ўрганиш ва хабардор бўлиш замон талабига айланди. Бу янгиликларни тушуниш, блокчейн технологияси имкониятларидан самарали фойдаланишга биринчи қадам ҳисобланади.

Ўзбекистон ва жаҳонда блокчейн, криптовалюталар экотизимига оид янгиликлар, бозордаги ўзгариш ва қонунчиликдаги янгиланишлардан тортиб марказлашмаган молия соҳасидаги сўнгги тенденциялар, рақамли мулкка эгалик қилишда инқилоб ясаган NFT'лар ва дунё эътиборини тортган крипто-бозор концепциясигача энди ўзбек тилида кузатиб бориш мумкин.
🏦 Алоқабанк бош офиси IT-Park ҳудудидаги бинога кўчиб ўтди

Алоқабанкнинг Бош офиси ҳамда "Амалиёт" маркази 2023 йил 11 декабрдан IT-Park мажмуасидаги бинода фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, банк бош офисининг шаҳар марказидаги аввалги биноси жорий йил октябрь ойидаги битимга кўра Микрокредитбанкка сотилган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1310


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ипак Йўли" АИТБ бошқаруви раиси Саидаброр Сайдахмедовни табриклаймиз! (1986 йил туғилган).

Шу муносабат билан, Саидаброр Сайдиагзамовичга куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
💳 Uzum Bank бошқарув раиси ўринбосарларидан яна бири лавозимини тарк этди Бундан 2 йил аввал фаолиятини бошлаган "Bank Apelsin" АЖ (ҳозирги "Uzum Bank" АЖ) бошқарувининг яна бир вакили, банк ташкил топгандан буён бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб…
🏦 Анвар Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди

2021 йил ноябрь ойидан 2023 йил ноябрь ойига қадар "Uzum Bank" АЖ (собиқ "Bank Apelsin" АЖ) бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Анвар Рустамович Сайдуллаев "ANORBANK" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Сайдуллаев янги лавозимда дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва лойиҳа офисига раҳбарлик қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1311


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Давр банк" ХАТБ бошқаруви раиси Абдумажид Самадовни табриклаймиз! (1972 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Абдумажид Абдуваҳитовичга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда иш фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Микрокредитбанк бош офиси биноси сотувга қўйилди

Тошкентнинг Чилонзор тумани, Лутфий кўчасида жойлашган Микрокредитбанк бош офиси маъмурий биноси "E-AUKSION" платформаси орқали сотувга қўйилди. Эълонга кўра 1982 йил қурилган, 4 қаватли объект учун камида 115,3 млрд сўм "сўралмоқда".

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Микрокредитбанк Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Алоқабанкка қарашли бўлган бино-иншоотлар мажмуини қарийб 387 млрд сўмга сотиб олган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1312


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Деярли икки йил олдинги ҳолат ҳақида гапирилган" — Халқ банки тармоқда тарқалган хабарлар бўйича изоҳ берди

Бугун айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Халқ банки сайёр касса ходимининг пенсия пулларини онлайн қимор ўйинига тикиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Банк матбуот хизмати ушбу ҳолат 2022 йил бошида банкнинг ўзи томонидан аниқланганини маълум қилди ҳамда Bankers.uz'га қўшимча тушунтириш тақдим қилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1313


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолди

Марказий банк бошқаруви 14 декабрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.

@bankers_uz
🏦 Туронбанк тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳисобот берди

Жорий йил 7 декабрь куни "Туронбанк томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган хизматлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирни банк бошқаруви раиси ўринбосари Д.Рустамов олиб борди.

Анжуманда банк томонидан тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, банк кўмагида ишга тушган ижтимоий муҳим объектлар, шунингдек бевосита банк кредитлари ёрдамида ишга тушган йирик брендлар ҳақида маълумотлар берилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1315


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бош офис учун янги бино сотиб олишимизнинг сабаблари бор — Микрокредитбанк раисининг биринчи ўринбосари

13 декабрь куни Микрокредитбанк томонидан олиб борилаётган трансформация жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирни банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари А.Хамидов олиб борди.

Анжуманда Bankers.uz вакили Микрокредитбанк бош офиси учун марказдан бино сотиб олиш ҳақидаги қарорнинг қанчалик асосланганлигини сўради.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1314


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM