Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.4K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Hayot Bank бизнесингиз учун бепул хизмат таклиф қилади

2023 йилнинг охиригача Hayot Bank'да ҳисобрақам очган мижозлар учун 3 ойлик бепул хизмат таклиф этилмоқда. Корпоратив мижозлар бепул хизматдан фойдаланишлари учун банк сайтида ҳисобрақам очишга ариза қолдириши ёки алоқа марказига қўнғироқ қилиши мумкин.

Батафсил маълумот учун:

☎️ (55) 520-22-22 | 1320

🌐
www.hayotbank.uz

Ҳамкорлик асосида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Агробанк "АCCА Approved Employer" мақомини олди

Агробанк томонидан Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари (МҲХС) йўналишида амалга оширилган чора-тадбирлар АCCА (Association of Chartered Certified Accountants) халқаро ассоциацияси томонидан муносиб баҳоланди ва банк "АCCА Approved Employer" — "АCCА тасдиқлаган иш берувчи" мақомини олди.

Банк республикамиздаги банклар ичида ACCA “Молиявий ҳисобот” бўйича махсус сертификатга эга ходимлар сони бўйича етакчи ҳисобланади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1283


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Мамаризо Нурмуратов: Пул-кредит сиёсати ноаниқлик манбайига айланмаслиги керак

Хабар берилганидек, Ўзбекистон Марказий банки раҳбарияти 15 ноябрь куни Олмаота шаҳрида "XI Қозоғистон молиячилар Конгресси"да иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов нутқ сўзлади.

Bankers.uz регулятор раҳбари нутқининг асосий жойларини тақдим этади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1284


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки вакиллари япониялик ҳамкорлар билан учрашди

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Термиз шаҳрида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Япониянинг Ямагата университети вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда банк вакиллари, Университет ҳузуридаги "Тадбиркорлар учун таълим ва тадқиқот" маркази директори, проф. Тадаши Онодера, доц. Татсухито Сугаои, "Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси" директори ўринбосари Б.Низомов ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессори Н.Ҳайдаров иштирок этди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1285


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Бретт Кингнинг "Банк 4.0" китоби ўзбек тилида нашр қилинди

Машҳур футуролог-олим Бретт Кингнинг "Bank 4.0: Banking Everywhere, Never at a Bank" китоби ўзбек тилида — "Банк 4.0: Доим сиз билан — ҳозир ва шу ерда" номи билан нашр қилинди. Китобда келажак банки қандай бўлиши кераклиги, соҳадаги ўзгаришлар ҳақида сўз боради.

Китоб “Asaxiy Books” томонидан бевосита Халқ банки молиявий кўмагида нашр қилинди. Унинг дастлабки саҳифаларида банк бошқаруви раиси Шуҳрат Атабаевнинг кириш сўзи ҳам жой олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1286


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳 HUMO карталари орқали кунлик онлайн операциялар сони бўйича инфографика

Биринчи расмда HUMO карталари орқали амалга оширилган онлайн тўловларнинг кунлик ўртача сони бўйича тижорат банклари улуши кўрсатилган.

Иккинчи расмда эса, HUMO карталари орасида p2p-ўтказмаларнинг кунлик ўртача сони бўйича тижорат банклари улуши (юборувчи ва қабул қилувчи карталар) банклар кесимида келтирилган.

Манба


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 ANORBANK бир нечта банк офисларига ходимларни ишга таклиф қилмоқда

"ANOR BANK" AЖ Тошкент, Самарқанд, Наманган, Чирчиқ, Ангрен, Жиззах, Андижон, Гулистон, Нурафшон, Қарши ва Термиз шаҳарларидаги офисларига ишга таклиф этмоқда.

Банк офисларида Корпоратив мижозлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ва юридик шахсларни жалб қилиш бўлими мутахассиси каби бўш иш ўринлари мавжуд.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1288


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💳 UZCARD янги "Чексиз NFC" акциясини эълон қилди

Акцияда иштирок этиш учун янги NFC технологияли UZCARD (5614**) ёки UZCARD кобейдж картасини (6262**, 5440**) очиш ва камида 200 000 сўм миқдорида тўлов амалга ошириш лозим.

"Чексиз NFC" промо-акцияси доирасида қуйидаги совринлардан бирини қўлга киритишиз имконияти бор:
• BYD Song Plus Chempion Edition;
• Дубай (БАА), Таиланд ёки Шри-Ланкага икки кишилик саёҳат.

Қўшимча маълумот promo.uzcard.uz веб-сайтида.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1287

Ҳамкорлик асосида

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “Asia Alliance bank” АТБ Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 17 ноябрь ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент банк тизимидаги трансформация жараёнларини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни банк тизимида трансформация ва хусусийлаштириш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда банк раҳбарлари трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш, ходимларни ўқитиш, соҳада илғор IT ютуқларни жорий қилиш бўйича режаларини тақдимот қилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1289


@bankers_uz
🏦 Капиталбанк Кузатув кенгаши таркибини кенгайтиришга қарор қилди

17 ноябр куни бўлиб ўтган “Капиталбанк” АТБ акциядорлари умумий йиғилишида банк Кузатув кенгаши таркибини кенгайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди ва унинг янги таркиби тасдиқланди.

Хусусан, Бахрам Қодиров “Uzum” экотизими директорлар Кенгашига ўтиши муносабати билан кенгаш аъзолигидан кетди. Капиталбанкда корпоратив маслаҳатчи лавозимида ишлаган Анурбек Худайберганов, бошқарувчи директор лавозимида ишлаган Кирилл Маркевич ҳамда Кузатув кенгаши раиси маслаҳатчиси Нодирбек Халбековлар қўшимча равишда банк Кузатув кенгашига сайландилар.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1290


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Туронбанк 23,5% юқори даромадли янги омонатни ишга туширди!

Омонат муддати — 18 ой, фоизларни ҳар ой пластик картага олиш мумкин.

"Maksimum" онлайн омонатига маблағ қўшиш чекланмаган миқдорда амалга оширилади.

Минимал қолдиқ билан исталган вақтда пулларни ечиб олиш мумкин ва ҳисобланган фоизлар куймайди.

❗️Эслатиб ўтамиз, омонатлар Давлат томонидан кафолатланган.

"MyTuron" иловаси:
PlayMarket|Appstore

Боғланиш учун: 1220
Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "YANGI BANK" АЖ бошқаруви раиси Светлана Хени табриклаймиз! (1980 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Светлана Зехеновнага куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ ҳамда келгуси иш фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Октябрда банклар кредит портфели 8,9 трлн сўмга ўсди, муаммоли кредитлар миқдори деярли ўзгармади

Маълумотларга кўра, октябрь ойида банк тизими кредит портфели 8 трлн 881 млрд сўмга кўпайган. Ўсиш асосан Ўзмиллийбанк, Агробанк, Халқ банки, шунингдек, Ипотека банк ва Капитал банк ҳиссасига тўғри келган.

Муаммоли кредитлар миқдори ой давомида 51 млрд сўмга (0,08 фоизгагина) камайган. Давлат банкларидан БРБ (+333 млрд сўм), Ўзмиллийбанк (+105 млрд сўм) ва Асакабанк (+75 млрд сўм)да муаммоли кредитлар нисбатан кўпайган, Ипотека банкда (-602 млрд сўм) камайган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1291


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Микрокредитбанк ягона МФОга ўтиш жараёнини муваффақиятли якунлади

Бу ҳақда Микрокредитбанк Бухгалтерия ҳисоби департаменти директори Жўрабек Сагдуллаев маълум қилди. Эндиликда банк амалиётларда унинг ягона МФОси — 00433 билан фаолият олиб боради.

Айни пайтда Микрокредитбанк тасарруфидаги 20 та Банк хизматлари офиси, 119 та Банк хизматлари марказлари ягона МФОга ўтиш жараёнларини муваффақиятли якунига етказилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1293


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦Ziraat Bank Uzbekistan бирламчи ва иккиламчи бозор учун қулай шартларда автокредитлар таклиф қилмоқда

Бирламчи бозор учун йиллик фоиз ставкаси 24 фоиздан бошлаб, 5 йилгача муддатга, иккиламчи бозор учун эса йиллик 25 фоиздан бошлаб, 4 йилгача муддатга автокредитлар ажратилади. Кредитлар учун бошланғич тўлов миқдори 20 фоиздан бошланади.

Маълумот учун телефон - 1293; (78) 147-67-67
Телеграм канал - @ziraatbankuzbekistan

Батафсил - https://bankers.uz/news/1294


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонликларнинг пластик карталаридан 300 млрд сўмдан ортиқ маблағлар "ўғирланган" бўлиши мумкин

Ўзбекистон фуқароларининг пластик карталаридан камида 300 млрд сўм ўғирланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, блогер Никита Макаренко хабар берди.

Н.Макаренконинг айтишича, 2023 йилда маблағларини ўғирлаш бўйича 5 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғатилган. Жиноятларнинг аксарияти хорижий давлатлардан содир этилган. Нисбатан кўпроқ ҳолатлар қаерда содир бўлгани ҳақида ҳам айтилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1295


@bankers_uz
🏦 Агробанк филиалларида зилзила ҳолатлари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-машғулотлар ўтказилди

Амалий ўқув машғулотлари 2022 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида банкнинг Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур филиалларида ўтказилди.

Машғулотларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари бевосита иштирок этди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1296


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманида 2,1 млрд сўмлик кредит ва субсидия маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди

Хабарда айтилишича, МЧЖ раҳбари ва бошқалар банклардан бирининг Келес филиалидан "хориждан наслдор қорамолларни олиб келиш ва кўпайтириш учун" ажратилган 2,1 млрд сўм кредит ва субсидия маблағини сохта ҳужжатлар ёрдамида, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167, 228 ҳамда 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1297


@bankers_uz