Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.3K subscribers
3.48K photos
271 videos
24 files
4.46K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: info@bankers.uz

Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 ANORBANK Anor Merchant ҳамкорлик дастурига қўшилишни таклиф қилмоқда

Эндиликда ANORBANK мобил иловаси орқали тегишли QR-кодни автоматик тарзда яратиш орқали товар ва хизматлар учун пластик картадан фойдаланмасдан бир лаҳзада жойида тўловни амалга ошириш мумкин. QR-код ёрдамида нақд пулсиз тўловларни қабул қилишнинг бундай усули операция тезлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.

Anor Merchant ҳамкорлик дастури бўйича батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1290 рақамига қўнғироқ қилиш орқали олиш мумкин.

@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2🤔21
🏦 Ravnaq-bank Кузатув кенгаши таркиби янгиланди

2023 йил 30 август куни бўлиб ўтган “Ravnaq-bank” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк кузатув кенгашининг янги таркиби сайланган. Жумладан, С.Файзиев, Р.Камилджанов, Х.Жумаев, У.Махмудов кенгаш таркибидан чиқарилган. Янги таркибдан Улуғбек Муслимов, Тахмина Закирова, Нажмиддинходжа Шарипов, Шуҳрат Пулатов ҳамда Азиз Ахраровлар ўрин олган.

Хабар берилишича, акциядорлар умумий йиғилишда банк номини "Octobank" АЖ тарзда ўзгартириш бўйича ҳам қарор қабул қилинган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1222


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1922🔥2😢1
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Ravnaq-bank" АЖ Бошқаруви раиси Искандар Турсуновни табриклаймиз! (1979 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Искандар Бахтинуровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉295👍43🔥3👏3👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Агробанк ходимлари ўртасида кенг миқёсли интеллектуал ўйинларга старт берилмоқда!

Жорий йилнинг 9-сентябрь — 21 октябрь кунлари "Агробанк" АТБ барча филиаллари ва Бош офиси жамоалари ўртасида "Agrobank Liderlari" интеллектуал ўйинларининг 2023 йилги мавсум баҳслари бўлиб ўтади.

Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳудудий босқич ўйинлари ўтказилади. Ушбу ўйинларда етакчи 3 та ўринни эгаллаган жамоалар октябрь ойи якунида бўлиб ўтадиган финал баҳсида беллашадилар.

Ўйинларнинг бориши Агробанк Матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва Bankers.uz порталида ёритиб борилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥4👏21
🏦 Марказий банк 4 та тўлов ташкилотининг лицензиясини чақириб олди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4 та тўлов ташкилоти — “OZINTERPAY” МЧЖ, “Interpay Sys” МЧЖ, “WOOPPAY UZ” МЧЖ ҳамда “VENKON GROUP” МЧЖларнинг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди ва тўлов ташкилотлари реестридан чиқарди.

Бунга ушбу ташкилотларнинг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмагани сабаб бўлган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1224


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🔥1
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари август ойида ҳам камайишда давом этди

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми август ойида 958,5 млн долларга камайиб, 32 млрд 690,1 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Захираларнинг валюта қисми бир ой ичида 860,0 млн долларга камайган.

Иқтисодчилар бу ҳолатни импорт ҳажмининг ўсиб бораётганлиги, пул ўтказмаларининг қисқараётганлиги шароитида миллий валюта курсини ҳимоя қилиб келинганлиги билан изоҳламоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1225


@bankers_uz
👍6🤔6😢2
📰 Moody's бир нечта Ўзбекистон банкларининг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди

Moody's рейтинг агентлиги Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Ўзмиллийбанк ҳамда Қишлоқ қурилиш банкнинг мустақил кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди ва баҳолади.

Агентлик, хусусан, Қишлоқ қурилиш банкнинг айрим рейтинг кўрсаткичларини туширган ҳамда истиқболини "барқарор"дан "салбий"га ўзгартирган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1226


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8👍5🤔4😢41👏1🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Аввал хабар берганимиздек, ўтган дам олиш кунлари Агробанк тизими ходимлари ўртасида ўтказиладиган "Agrobank Liderlari" интеллектуал ўйинларининг 2023 йилги мавсумига старт берилди. Дастлабки баҳслар водий вилоятларида бўлиб ўтди.

Ўйинларнинг Наманган вилоят босқичида 14 та жамоа қатнашди. Қизиқарли ва муросасиз баҳслар якунида "Agropop" жамоаси биринчи, "Namangan lochinlari" жамоаси иккинчи ҳамда "Dream Team" жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ушбу жамоалар октябрь ойи якунида бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар.

Ўйин фотожамланмасини ушбу ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинлар Bankers.uz жамоаси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥41
🏦 Марказий банк Бошқаруви 2023 йил 14 сентябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, жорий ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда йил якунига қадар инфляция даражаси 8,5-9,5 фоизлик прогноз коридори доирасида бўлиши кутилмоқда.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔7👍3😢1
💳 UZCARD таъсисчилари таркибида ўзгариш рўй берди

"Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази" МЧЖ (UZCARD) таъсисчилари таркибида ўзгариш содир бўлган. Очиқ маълумотларга кўра, ўтган йил октябрь ойидан буён жамиятга эгалик қилаётган тўртта жисмоний шахсдан учтасига тегишли жами 75 фоизлик улуш "IMC-CAPITAL" МЧЖ ҚКга ўтган.

Компаниянинг аввалги таъсисчиларидан фақатгина Камрон Акбаровнинг 25 фоизлик улуши сақланиб қолган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1228


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🤔4🔥31🏆1
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
📰 Moody's бир нечта Ўзбекистон банкларининг кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди Moody's рейтинг агентлиги Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Ўзмиллийбанк ҳамда Қишлоқ қурилиш банкнинг мустақил кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди ва баҳолади. Агентлик…
🏦 Moody's Асакабанкнинг узоқ муддатли рейтингини "В1"дан "Ва3"га оширди

Moody's халқаро рейтинг агентлиги банклар кредит рейтингларини йиллик қайта кўриб чиқиш доирасида "Асакабанк" АЖнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "В1"дан "Ва3"га ҳамда базавий кредит рейтингини "В3" дан "В2" га ошириш ҳақида хулоса берди.

Мазкур рейтинглар Асакабанкнинг инвестицион салоҳияти ошишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1227


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍146👏3🔥2🏆1
🏦 ANORBANK юридик шахслар учун Plus депозитини таклиф қилмоқда

Ушбу депозит очилгандан сўнг дарҳол 2 фоизгача аванс мумкин бўлади. Депозит бўйича фоиз ставкаси унинг миқдори ва муддатидан келиб чиқади.

Депозитни очилган кундан бошлаб 90 кундан ичида тўлдириш имконияти мавжуд.

Батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1290 рақами орқали олиш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5🔥2
🏦 Янги норматив талаблар автокредитлар ажратишни чекламайди ва фоиз ставкаларига таъсир қилмайди — Марказий банк

Марказий банк охирги кунларда муҳокама бўлаётган, тижорат банкларига автокредитлар бўйича янги чекловлар жорий қилингани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда банклар томонидан ажратилган автокредитлар улушининг кескин ортиши турли рискларни келтириб чиқаргани боис, МБ тижорат банкларига айрим кўрсатмаларни берган. Бироқ, бу банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1230


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔7👍53
❗️Марказий банк валютага оид янги чекловларни бекор қилди

Ўзбекистонда юридик шахсларнинг валюта операцияларига жорий қилинаётган янги чекловлар бекор қилинди. Бу ҳақда Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилган.

Ижтимоий тармоқларда МБнинг мазкур масала бўйича тижорат банкларига ёзган хати нусхаси тарқалди. (Хабар тўлдирилмоқда)

Батафсил - https://bankers.uz/news/1231

@bankers_uz
👏115🔥4🤔2😢2👍1
🏦 Муомаладаги пул массаси 200 трлн сўмдан ошди

МБга кўра, 2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кенг маънодаги пул массаси (M2) миқдори ўтган ойга нисбатан 12,6 трлн сўмга кўпайган ва 205 трлн 583 млрд сўмни ташкил қилмоқда.

Август ойида пул агрегатларининг барча таркибий қисмларида ўсиш кузатилган.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1232


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🤔1😢1
🏦 Аввал хабар берганимиздек, Агробанк ходимлари ўртасида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида "Агробанк лидерлари" интеллектуал ўйинларининг 2023 йилги мавсуми бўлиб ўтмоқда. Bankers.uz ушбу ўйинларнинг айрим ҳудудий босқич баҳсларидан олинган видеоҳисоботларни эътиборингизга ҳавола этади.

Бўлиб ўтаётган ўйинларнинг тўлиқ медиажамланмаси билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асакабанк ҳамда NRG Uzbekistan ҳамкорликда янги ипотека кредити маҳсулотини жорий қилди

Бугун, 18 сентябр куни “Асакабанк” АЖ ва NRG Uzbekistan қурилиш компанияси томонидан ҳамкорликда жорий қилинган янги — Ипотека "ZER0%" маҳсулотининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Асакабанк Чакана бизнес бўйича бошқарувчи директори Бекзод Тангматов ва NRG Uzbekistan асосчиси Мурод Назаров иштирок этди.

Муддати 10 йилгача бўлган мазкур кредит фоиз ставкаси 0 фоиздан, дастлабки тўлов миқдори 25 фоиздан бошланади.
Кредитни расмий даромадга эга бўлмасдан, қурилиш босқичида қўшимча гаровсиз расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1233


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥15👍6👏32😢1😍1
🏦 Равнақ-банк устозлар байрамига махсус акция эълон қилди

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ушбу касб вакиллари 2023 йил 15 сентябрдан 15 октябрга қадар Visa (Classic, Gold) картасини бепул очиш ва қўшимча Humo, UzCard карталарини олиш имкониятига эгалар.

Бунинг учун Равнақ-банк офисига ўқитувчилик касбига тасдиқловчи ҳужжат билан ташриф буюриш кифоя.

Маълумот учун:

📞 +99871 202 33 33
📌 Фурқат кўчаси, 2А
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍95
🏦 Ўзмиллийбанк балансидаги 125,5 млрд сўмлик мол-мулклар ва улушлар Давактив ва ҳокимиятларга ўтказилади

“Ўзмиллийбанк” АЖ акциядорлари 7 сентябрда банкнинг айрим активларини давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи хоқимият органларига бериш масаласи кўриб чиққан.

Қарорга кўра, банкнинг жами 125,5 млрд сўмлик кредит ҳисобига олинган бир нечта мол-мулклари, шунингдек, қатор йирик корхона ва ташкилотлардаги улушлари Давактивга, тегишли ҳокимликларга ва бошқа идораларга ўтказилмоқда. Банк акциялари пакетидаги давлат улуши ҳам мутаносиб равишда камайтирилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1234


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🤔31