Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси манзилида "Микрокредитбанк" АТБнинг янги қилинган — Тошкент шаҳар бошқармасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур бўлинмада тадбиркорлар учун алоҳида имтиёзлар, хусусан кейинги 6 ой давомида ҳисобварақдан маблағ ўтказиш, тўлов терминаллари (Humo, Uzcard) ижараси ҳамда корпоратив банк карталари бепул тарзда тақдим этилади
Батафсил — https://bankers.uz/news/1215
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
МБнинг маълум қилишича, "Oson" тўлов ташкилоти Ички назорат қоидаларига зид равишда халқаро ўтказмаларнинг олувчиси ва жўнатувчиси ҳақида маълумотларни акс эттирмаган. Бундан ташқари тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга зид равишда амалиётлар ўтказган.
МБ бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилишини айтган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1217
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 28 сентябрь куни Қишлоқ қурилиш банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк номини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилади. Шунингдек бир нечта банк ички ҳужжатларининг янги таҳририни тасдиқлаш ҳам кун тартибидан жой олган.
18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувда Қишлоқ қурилиш банк "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилишини маълум қилганди. 1994 йил "Ғаллабанк" номи билан ташкил қилинган банк, иккинчи бор — (дастлаб 2009 йил ва катта эҳтимол билан шу йил якунигача) расман яна бир бор номини ўзгартиради.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1218
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўнгги йилларда Агробанк томонидан савдони молиялаш йўналишида Осиё Тараққиёт Банки билан фаол ҳамкорлик амалга ошириб келинмоқда. Мазкур ҳамкорлик самараси ўлароқ, Агробанк 2023 йилда “Савдо ва таъминот занжирини молиялаш дастурининг фаол иштирокчиси” мукофотига лойиқ деб топилди.
Мукофот жорий йилнинг 5 сентябрь куни Сингапур давлатида бўлиб ўтган Осиё Тараққиёт Банкининг йиллик анжумани доирасида Агробанк вакилларига топширилди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Танловда банк иши, иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби, молия ва ахборот технологиялари йўналишлари бўйича бир нечта нуфузли ўқув юртлари бакалавриатининг сўнгги босқичи ҳамда магистратура талабалари иштирок этиши мумкин.
Стипендиатлар ўқув жараёнида юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши, давлат тилини мукаммал билиши, хорижий тилларни энг камида В2 даражасида билиши талаб этилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1220
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Учта банк вакиллари Президент ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши таркибидан ўрин олди
Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркиби янгиланди. 30 кишидан иборат ушбу кенгаш таркибидан "Универсалбанк" АТБ Кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаев ҳамда "Трастбанк" ХАБ кузатув кенгаши раиси Тохир Шарипов ўрин олган.
Бундан ташқари, лавозими бўйича "Бизнесни ривожлантириш банки" бошқаруви раиси ҳам ушбу кенгаш аъзоси ҳисобланади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1221
@bankers_uz
Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркиби янгиланди. 30 кишидан иборат ушбу кенгаш таркибидан "Универсалбанк" АТБ Кузатув кенгаши раиси Анвар Ирчаев ҳамда "Трастбанк" ХАБ кузатув кенгаши раиси Тохир Шарипов ўрин олган.
Бундан ташқари, лавозими бўйича "Бизнесни ривожлантириш банки" бошқаруви раиси ҳам ушбу кенгаш аъзоси ҳисобланади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1221
@bankers_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамёнбоп нархга премиум классдаги янги модел автомобилларини 0 фоиздан бошлаб муддатли тўловга ёки 8 фоиздан бошлаб кредит расмийлаштириш орқали харид қилиш мумкин.
Таклиф BMW i3, BYD, Monza, Zeekr, Honda E-NS1 ва Geely брендлари учун ҳам амал қилади.
Батафсил - www.turonbank.uz
Қисқа рақам: 1220
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда ANORBANK мобил иловаси орқали тегишли QR-кодни автоматик тарзда яратиш орқали товар ва хизматлар учун пластик картадан фойдаланмасдан бир лаҳзада жойида тўловни амалга ошириш мумкин. QR-код ёрдамида нақд пулсиз тўловларни қабул қилишнинг бундай усули операция тезлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.
Anor Merchant ҳамкорлик дастури бўйича батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1290 рақамига қўнғироқ қилиш орқали олиш мумкин.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2023 йил 30 август куни бўлиб ўтган “Ravnaq-bank” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида банк кузатув кенгашининг янги таркиби сайланган. Жумладан, С.Файзиев, Р.Камилджанов, Х.Жумаев, У.Махмудов кенгаш таркибидан чиқарилган. Янги таркибдан Улуғбек Муслимов, Тахмина Закирова, Нажмиддинходжа Шарипов, Шуҳрат Пулатов ҳамда Азиз Ахраровлар ўрин олган.
Хабар берилишича, акциядорлар умумий йиғилишда банк номини "Octobank" АЖ тарзда ўзгартириш бўйича ҳам қарор қабул қилинган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1222
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу муносабат билан, Искандар Бахтинуровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида янги муваффақиятлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 9-сентябрь — 21 октябрь кунлари "Агробанк" АТБ барча филиаллари ва Бош офиси жамоалари ўртасида "Agrobank Liderlari" интеллектуал ўйинларининг 2023 йилги мавсум баҳслари бўлиб ўтади.
Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар марказларида ҳудудий босқич ўйинлари ўтказилади. Ушбу ўйинларда етакчи 3 та ўринни эгаллаган жамоалар октябрь ойи якунида бўлиб ўтадиган финал баҳсида беллашадилар.
Ўйинларнинг бориши Агробанк Матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва Bankers.uz порталида ёритиб борилади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 4 та тўлов ташкилоти — “OZINTERPAY” МЧЖ, “Interpay Sys” МЧЖ, “WOOPPAY UZ” МЧЖ ҳамда “VENKON GROUP” МЧЖларнинг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олди ва тўлов ташкилотлари реестридан чиқарди.
Бунга ушбу ташкилотларнинг устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмагани сабаб бўлган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1224
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари август ойида ҳам камайишда давом этди
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми август ойида 958,5 млн долларга камайиб, 32 млрд 690,1 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Захираларнинг валюта қисми бир ой ичида 860,0 млн долларга камайган.
Иқтисодчилар бу ҳолатни импорт ҳажмининг ўсиб бораётганлиги, пул ўтказмаларининг қисқараётганлиги шароитида миллий валюта курсини ҳимоя қилиб келинганлиги билан изоҳламоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1225
@bankers_uz
Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми август ойида 958,5 млн долларга камайиб, 32 млрд 690,1 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Захираларнинг валюта қисми бир ой ичида 860,0 млн долларга камайган.
Иқтисодчилар бу ҳолатни импорт ҳажмининг ўсиб бораётганлиги, пул ўтказмаларининг қисқараётганлиги шароитида миллий валюта курсини ҳимоя қилиб келинганлиги билан изоҳламоқда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1225
@bankers_uz
Moody's рейтинг агентлиги Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Ўзмиллийбанк ҳамда Қишлоқ қурилиш банкнинг мустақил кредит рейтингларини қайта кўриб чиқди ва баҳолади.
Агентлик, хусусан, Қишлоқ қурилиш банкнинг айрим рейтинг кўрсаткичларини туширган ҳамда истиқболини "барқарор"дан "салбий"га ўзгартирган.
Батафсил — https://bankers.uz/news/1226
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўйинларнинг Наманган вилоят босқичида 14 та жамоа қатнашди. Қизиқарли ва муросасиз баҳслар якунида "Agropop" жамоаси биринчи, "Namangan lochinlari" жамоаси иккинчи ҳамда "Dream Team" жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Ушбу жамоалар октябрь ойи якунида бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар.
Ўйин фотожамланмасини ушбу ҳаволада томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўйинлар Bankers.uz жамоаси билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қайд этилишича, жорий ички ва ташқи иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда йил якунига қадар инфляция даражаси 8,5-9,5 фоизлик прогноз коридори доирасида бўлиши кутилмоқда.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази" МЧЖ (UZCARD) таъсисчилари таркибида ўзгариш содир бўлган. Очиқ маълумотларга кўра, ўтган йил октябрь ойидан буён жамиятга эгалик қилаётган тўртта жисмоний шахсдан учтасига тегишли жами 75 фоизлик улуш "IMC-CAPITAL" МЧЖ ҚКга ўтган.
Компаниянинг аввалги таъсисчиларидан фақатгина Камрон Акбаровнинг 25 фоизлик улуши сақланиб қолган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1228
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Moody's халқаро рейтинг агентлиги банклар кредит рейтингларини йиллик қайта кўриб чиқиш доирасида "Асакабанк" АЖнинг узоқ муддатли банк депозитлари рейтингини "В1"дан "Ва3"га ҳамда базавий кредит рейтингини "В3" дан "В2" га ошириш ҳақида хулоса берди.
Мазкур рейтинглар Асакабанкнинг инвестицион салоҳияти ошишига асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1227
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу депозит очилгандан сўнг дарҳол 2 фоизгача аванс мумкин бўлади. Депозит бўйича фоиз ставкаси унинг миқдори ва муддатидан келиб чиқади.
Депозитни очилган кундан бошлаб 90 кундан ичида тўлдириш имконияти мавжуд.
Батафсил маълумотни ушбу ҳавола ёки 1290 рақами орқали олиш мумкин.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк охирги кунларда муҳокама бўлаётган, тижорат банкларига автокредитлар бўйича янги чекловлар жорий қилингани ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда банклар томонидан ажратилган автокредитлар улушининг кескин ортиши турли рискларни келтириб чиқаргани боис, МБ тижорат банкларига айрим кўрсатмаларни берган. Бироқ, бу банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1230
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM