Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
❗️Доллар курси 400 сўмга ошмоқда

Тижорат банкларида доллар курси кескин кўтарилиши кутилмоқда. Хусусан, аксарият тижорат банклари ҳозирнинг ўзида АҚШ доллари сотув курсини 12 120 - 12 135 сўм оралиқ даражасида белгилашни бошлади.

Айрим банк мобил иловаларида АҚШ долларини онлайн конверсия қилиш функцияси вақтинча ишламаётганлиги ҳам айтилмоқда.


@bankers_uz
Ҳурматли тадбиркорлар, ортиқча муаммолардан халос бўлиб, қулайликларга эга бўлмоқчимисиз?

Унда Савдо саноат палатаси томонидан ўтказилаётган сўровномада иштирок этишингизни сўраймиз.

👉 Сўровномада қатнашиш.

Рейтинг натижаси асосида тадбиркорларга қўшимча рағбатлантириш ва преференциялар тақдим этилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 Искандар Турсунов Равнақ банкнинг асосий акциядорига айланди Жорий йил 4 август куни "Тошкент" фонд биржасида бўлиб ўтган битим натижасида Искандар Бахтинурович Турсуновнинг "Равнақ банк" АЖдаги улуши 19,90 фоиздан 72,05 фоизгача етди. И.Турсунов сотиб…
🏦 Искандар Турсуновнинг Равнақ банкдаги улуши 88,62 фоизга етди

Кеча Тошкент фонд биржасида "Равнақ банк" АЖнинг қўшимча эмиссия қилинган 100,0 млрд. сўмлик акциялари билан боғлиқ олди-сотди операцияси натижасида банк устав капитали 200,0 млрд. сўмга етди.

Савдолар натижасида Турсунов Искандар Бахтинуровичнинг банкнинг оширилган устав капиталидаги улуши 88,62 фоизни ташкил қилмоқда (аввал 72,05 фоиз эди).


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Беруний туманида 65 нафар фуқаронинг номига миқроқарз олган фирибгарлар аниқланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида МЧЖ раҳбари сохта ҳужжат ва маълумотлар асосида 65 нафар фуқаронинг номига жами 981,5 млн сўм онлайн микроқарз олиб, маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1195


@bankers_uz
🏦 Туронбанк Тошкент ва Навоийдаги банк хизматлари офислари учун малакали кадрлар изламоқда

"Туронбанк" АТБ Тошкентда 1 та ҳамда Навоийда 2 та банк хизматлари офислари бошлиқлари лавозимларига танлов эълон қилди. Номзодлар олий иқтисодий маълумотга ва банк тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши, инглиз ва рус тилларини билиши талаб қилинади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1196


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Агробанк "Pulli Gap" лойиҳасини йўлга қўйди

Агробанк аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган "Pulli Gap" (пулли гап) лойиҳасини ишга туширди. Банк мазкур лойиҳа орқали аҳолининг молия-банк хизматларидан фойдаланиши учун бошланғич ҳамда зарурий билимларни осон ва тушунарли ҳолда бериб боришни режалаштирган.

Лойиҳа доирасида бир нечта мультимедиа материаллари ва қизиқарли маълумотлар тайёрланади ва ижтимоий тармоқлар, хусусан - Telegram, Instagram, YouTube ҳамда TikTok саҳифаларида кенг тарғиб қилиб борилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1197


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Халқ банки бош офис ходимлари "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинларида баҳслашдилар

12 август куни Халқ банки ходимлари ўртасида ташкиллаштирилган "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинининг сўнгги — Бош офис босқичи бўлиб ўтди. Бош офис таркибий бўлинмаларидан тузилган 19 та жамоа, 100 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этган ўйинда бир нечта жамоа ғолибликка даъвогарлик қилди, бироқ якунда Молиявий ҳисоботлар ва назорат департаменти жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, барча 14 та ҳудудий босқич ғолиблари август якунида бўлиб ўтадиган финал ўйинида баҳслашадилар.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1198


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
🏦 Ўзагроэкспортбанк фаолиятини AVO Bank номи билан давом эттириши мумкин Ўзагроэкпортбанк номини AVO Bank сифатида ўзгартирган ҳолда фаолият юритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bankers.uz мухбирига бугун бўлиб ўтаётган “Финтех, банклар ва ритейл” 3-Халқаро…
🏦 “Ўзагроэкспортбанк” АТБ акциядорининг 10 августдаги қарорига кўра, банк номини “AVO Bank” акциядорлик жамиятига ўзгартиришга қарор қилинди.

Шунингдек, банк устав капиталини ҳам 200 млрд сўмга етказиш бўйича қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида банк номи ўзгариши бўйича хабарлар тарқалган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “Пойтахт банк” АЖ Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 1 август ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга кўтарди

Рублнинг сўнгги кунлардаги сезиларли девальвацияси ортидан Россия банки бугун — 15 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда асосий ставкани бирданига 3,5 фоизга — 8,5 фоиздан 12 фоизгача оширди. Бу ҳақда регулятор расмий сайтида хабар берилган.

Регулятор ушбу қарорни "инфляция босими кучайиб бораётган шароитда, нарх барқарорлигини таъминлаш учун рискларни чеклаш мақсадида" қабул қилганлигини айтган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1200


@bankers_uz
🏦 InfinBANK'дан келажак кредит картаси — InfinBLACK!

InfinBANK ўзининг уникал онлайн кредит маҳсулоти — InfinBLACK кредит картаси учун шартларни янада қулайлаштирди. Энди кредит картадаги лимит 50 миллион сўмгача оширилди. Асосийси, кредитни 50 кунгача фоизсиз давр билан 5 йил муддатга расмийлаштириш мумкин. Фоиз ставкаси 23,99 %дан бошланиб, ҳар бир мижоз учун алоҳида ҳисобланади.

Юртимиздаги исталган банкнинг мижози шунчаки InfinBANK мобил иловасида рўйхатдан ўтиб, кредит карта учун ариза бериши мумкин.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1199


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “Агробанк” АТБ Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 1 август ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади

Мукофотланганлар орасида "ANOR BANK" АЖ асосий акциядори ва кузатув кенгаши аъзоси, тадбиркор Қаҳрамонжон Олимов ҳамда "Трастбанк" ХАБ акциядорларидан бири ва кузатув кенгаши раиси, тадбиркор Тоҳир Шарипов ҳам бор.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1201


@bankers_uz
🏦 Қишлоқ қурилиш банк "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилади

Президент тадбиркорлар билан учрашувда Қишлоқ қурилиш банкни "Бизнесни ривожлантириш банки"га айлантирилишини маълум қилди. Банк ҳузурида 14 та ҳудудда бизнес марказлари ташкил қилинади. Марказлар ташаббускор бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашади ҳамда лойиҳаларга улуш билан киради.

Bankers.uz Президентнинг ушбу йўналишдаги нутқининг асосий жойларини келтириб ўтади.

Батафсил — https://bankers.uz/news/1202


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM