Куни кеча Савдо саноат палатаси, Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон темир йўллари масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил қилинди. Учрашувда темир йўл ва божхона соҳасидаги муаммоли масалалар кўтарилди.
Экспорт ва импорт билан ишлайдиган тадбиркорларнинг асосий муаммолари — бу божхона ва темир йўл соҳаларидаги хизматларда бўлгани сабаб, учрашув айнан шу мавзуда бўлиб ўтди. Иқтисодий ўсишга эришиш сўнгги йилларда нафақат қўшни, балки Хитой, МДҲ мамлакатлари билан ҳам савдо-сотиқни ривожлантиришга боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу каби давра суҳбатини ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад ҳам бошланган самарали тадбирларнинг давоми бўлди.
Учрашувда идоралар раҳбарлари тадбиркорларинг тўпланиб қолган барча муаммоларни тинглашди. Айниқса, шу ойда бўлиб ўтадиган Президент билан учрашув арафасида бу муаммоларни кўтариш ва уларга ечим излаш, жамоатчиликка буни кўрсатиш муҳим эди.
Муаммолари ҳал этилаётган тадбиркорларнинг кўнгли анча кўтарилди. Баъзи раҳбарлар эса тизимда бу каби муаммолар борлигидан ўзлари ҳам ҳайратга тушишди. Кўриндики, ўзаро алоқа такомиллашган ҳолда йўлга қўйилмаган. Савдо-саноат палатаси бу масалада ҳар доим ўзига хос очиқ мулоқот майдони, платформа вазифасини ўташда давом этади деган умиддамиз.
🏦InfinBANK 200 фоизлик кешбэк олиш имкониятини тақдим этади
2023 йил 7 августдан 7 октябрга қадар InfinBANK VISA карталари орқали исталган шаклда тўловларни амалга оширинг ва "200 фоизлик мислсиз кешбэк" акцияси иштирокчисига айланинг. Ҳар ҳафта учтадан ғолиб аниқланади ва сарф қилинган пулларига 2 баравар миқдорида кешбэкка эга бўладилар.
Акция ҳақида батафсил маълумотлар InfinBANK'нинг Telegram, Facebook ва Instagram'даги расмий саҳифаларида бериб борилади.
Кеча Тошкент фонд биржасида "Равнақ банк" АЖнинг қўшимча эмиссия қилинган 100,0 млрд. сўмлик акциялари билан боғлиқ олди-сотди операцияси натижасида банк устав капитали 200,0 млрд. сўмга етди.
🏦 Туронбанк Тошкент ва Навоийдаги банк хизматлари офислари учун малакали кадрлар изламоқда
"Туронбанк" АТБ Тошкентда 1 та ҳамда Навоийда 2 та банк хизматлари офислари бошлиқлари лавозимларига танлов эълон қилди. Номзодлар олий иқтисодий маълумотга ва банк тизимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши, инглиз ва рус тилларини билиши талаб қилинади.
Агробанк аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган "Pulli Gap" (пулли гап) лойиҳасини ишга туширди. Банк мазкур лойиҳа орқали аҳолининг молия-банк хизматларидан фойдаланиши учун бошланғич ҳамда зарурий билимларни осон ва тушунарли ҳолда бериб боришни режалаштирган.
Лойиҳа доирасида бир нечта мультимедиа материаллари ва қизиқарли маълумотлар тайёрланади ва ижтимоий тармоқлар, хусусан - Telegram, Instagram, YouTube ҳамда TikTok саҳифаларида кенг тарғиб қилиб борилади.
🏦Халқ банки бош офис ходимлари "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинларида баҳслашдилар
12 август куни Халқ банки ходимлари ўртасида ташкиллаштирилган "Xalq25 Quiz" интеллектуал ўйинининг сўнгги — Бош офис босқичи бўлиб ўтди. Бош офис таркибий бўлинмаларидан тузилган 19 та жамоа, 100 нафардан ортиқ ходимлар иштирок этган ўйинда бир нечта жамоа ғолибликка даъвогарлик қилди, бироқ якунда Молиявий ҳисоботлар ва назорат департаменти жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, барча 14 та ҳудудий босқич ғолиблари август якунида бўлиб ўтадиган финал ўйинида баҳслашадилар.
Россия Марказий банки асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга кўтарди
Рублнинг сўнгги кунлардаги сезиларли девальвацияси ортидан Россия банки бугун — 15 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда асосий ставкани бирданига 3,5 фоизга — 8,5 фоиздан 12 фоизгача оширди. Бу ҳақда регулятор расмий сайтида хабар берилган.
Регулятор ушбу қарорни "инфляция босими кучайиб бораётган шароитда, нарх барқарорлигини таъминлаш учун рискларни чеклаш мақсадида" қабул қилганлигини айтган.
InfinBANK ўзининг уникал онлайн кредит маҳсулоти — InfinBLACK кредит картаси учун шартларни янада қулайлаштирди. Энди кредит картадаги лимит 50 миллион сўмгача оширилди. Асосийси, кредитни 50 кунгача фоизсиз давр билан 5 йил муддатга расмийлаштириш мумкин. Фоиз ставкаси 23,99 %дан бошланиб, ҳар бир мижоз учун алоҳида ҳисобланади.
Юртимиздаги исталган банкнинг мижози шунчаки InfinBANK мобил иловасида рўйхатдан ўтиб, кредит карта учун ариза бериши мумкин.