Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.5K subscribers
3.42K photos
262 videos
24 files
4.39K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @bankersuzpr
Download Telegram
🏦 Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли фармони билан Содир Одилович Мелибоев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди. У шу кунга қадар МБ Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келганди.

С.Мелибоев бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи, хавфсизлик ва ахборотни муҳофаза қилиш, тўлов тизимлари, ахборот технологиялари ҳамда HUMO миллий тўлов тизими фаолияти йўналишларини назорат қилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1185


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқарувининг 2023 йил 27 июлда бўлиб ўтган йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, асосий ставка жорий йил 16 март куни 1 бандга пасайтирилиб, 14 фоиз даражасида белгиланган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамаризо Нурмуратов: Банк ходимларини ҳам кечаси уйма-уй юришини олдини олишга ҳаракат қилдик

Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов яқинда тижорат банкларига юборилган "Жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликлари ундирилишига доир Тавсиялар" ҳақида журналистнинг саволларига жавоб берди.

— Бизнинг асосий мақсадимиз, ўзларинг ҳам бу ҳақда кўп бора ёзиб чиқардиларинг, "шанба куни, якшанба куни банкирлар уйма-уй юрибди, кечаси юрибди" деган хулосалар бор, ана ўшаларни тартибга солиш. Яъни, нафақат мижозни кечаси безовта қилмаслик, балки кечаси банк ходими ҳам юрмасин деган мақсадда қилинган ҳаракат, — деб таъкидлади М.Нурмуратов


@bankers_uz
🏦 Жорий йил 29 июлдан бошлаб Гарантбанкнинг Тошкент шаҳридаги қуйидаги валюта айирбошлаш шахобчалари:

Амалиёт бошқармаси — Тошкент шаҳри, Саид Барака кўчаси, 78-уй манзилида;
Олмос — Тошкент шаҳри, Лайлитўғон кўчаси, 1-уй манзилида, дам олиш кунларисиз, соат 9:00 дан 17:00 гача ишлайди.

Юқоридаги валюта айирбошлаш пунктларида шанба ва якшанба кунлари ҳам, валюталарни сўмга айирбошлаш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кредит фоизларини 10 фоизгача тушириш, ислом молиясини жорий қилиш, банк кенгашларини ислоҳ қилиш — "Ўзбекистон – 2030" стратегиясида нималар назарда тутилган?

Келгуси 7 йилда мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи "Ўзбекистон – 2030" стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Стратегиянинг 50-банди банк тизимидаги режаларга бағишланган. Хусусан, унда 2030 йилгача кредит фоизларини 10-12 фоизгача тушириш, йиллик кредитлаш ҳажмини 40 млрд долларга етказиш, камида 3 та банкда ислом молиясини жорий қилиш, банк бозорига камида 4 та йирик нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш каби вазифа ва режалар белгиланган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1186


@bankers_uz
🏦 АТ "Алоқабанк" Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 1 июль ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк ва бошқа йирик давлат банкларини хусусийлаштириш юзасидан янги қарор имзоланди

Президентнинг 2023 йил 31 июлда ПҚ-253-сонли "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

Қарорда 2024 йил якунига қадар "Ўзсаноатқурилишбанк"даги давлат улушини 50 %гача тушириш режалаштирилган бўлиб, банкни хусусийлаштиришга доир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Шунингдек, бир нечта давлат банкларини хусусийлаштириш бўйича аввал белгиланган вазифалар муддати узайтирилмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1187


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Асакабанк" АЖ Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 1 июль ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Трастбанк юқори фоизли — "Мақсадли" омонатини таклиф этади

➡️ Йиллик фоиз ставка: 23%
➡️ Муддати: 24 ой
➡️ Омонат очиш учун минимал сумма: 500 000 сўм

"TrastPay" иловаси орқали ҳам ушбу шартлар асосида "Онлайн Мақсадли" номли омонат расмийлаштириш мумкин.

❗️Омонатдаги маблағлар "Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди" томонидан ҳимояланган.

Батафсил маълумот учун: https://trustbank.uz/uz/private/deposit/maqsadli/

Қисқа рақам: 1287

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир миллион донадан ортиқ карта эмиссия қилган банклар сони 12 тага етди

МБ маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1-ярми давомида пластик карталар 4,7 млн донага кўпайиб, уларнинг жами сони 38,8 миллион донадан ошди. Ҳисобот даврида эмиссия қилинган карталар сони бўйича энг кўп ўсиш Халқ банки (+1 367,7 минг), TBC Bank (+494,2 минг), Ипак Йўли банки (+352,5 минг), ANOR BANK (+337,2 минг) ҳамда Hamkorbank (+272,5 минг) да кузатилган.

Ўтган давр давомида TBC Bank 1 млндан ортиқ карта эмиссия қилган 12 та банк қаторига кирган бўлса, Hayot Bank июнь ойида илк марта банк картаси эмиссия қилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1189


@bankers_uz
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк 100 миллион AҚШ долларлик халқаро облигацияларни жойлаштирди

Жорий йилнинг 4 август куни Ўзсаноатқурилишбанк умумий қиймати 100 миллион AҚШ доллари бўлган 5 йиллик халқаро облигацияларни хусусий жойлаштиришни якунлади. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу транзакцияни амалга оширишда инвестор сифатида Халқаро молия корпорацияси, Aвстрия тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Германия тараққиёт молия институти ҳамда ташкилотчи банк сифатида Франциянинг “Societe Generale” банки иштирок этган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1190


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Искандар Турсунов Равнақ банкнинг асосий акциядорига айланди

Жорий йил 4 август куни "Тошкент" фонд биржасида бўлиб ўтган битим натижасида Искандар Бахтинурович Турсуновнинг "Равнақ банк" АЖдаги улуши 19,90 фоиздан 72,05 фоизгача етди. И.Турсунов сотиб олган банкнинг 52,15 фоиз акциялари улуши шу кунга қадар Сарвар Зафарович Файзиевга тегишли бўлган.

Эслатиб ўтамиз, И.Турсунов 2012 йилдан бери "Равнақ банк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1191


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бир нечта иловаларда картадан картага пул ўтказмалари ишламаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда айрим тўлов иловалари, хусусан "Payme", "Oson", "QIWI Uzbekistan" ва "Limonpay"да картадан картага пул ўтказмалари функцияси ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. "Oson" тўлов тизими ўз сайтида вазиятни "компанияга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли" деб изоҳлаган бўлса, қолган иловалар, хусусан, "Payme" "техник (профилактик) ишлар туфайли" эканлигини "push-хабар" орқали маълум қилган.

Фойдаланувчилар "Click" иловасида ҳам носозликлар кузатилаётганини айтмоқда, бироқ ҳозирча компания бу ҳақда расмий хабар бермаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1192


@bankers_uz
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Бир нечта иловаларда картадан картага пул ўтказмалари ишламаётгани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда айрим тўлов иловалари, хусусан "Payme", "Oson", "QIWI Uzbekistan" ва "Limonpay"да картадан картага пул ўтказмалари функцияси ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.…
🔄 Бугун соат 11:30 атрофида "Payme" карталараро пул ўтказмалари хизмати қайта тикланганини иловадаги "push-хабар" орқали маълум қилди.

💳 Соат 12:46 да эса "Oson" сайтида "Uzcard ва HUMO билан носозлик бартараф этилгани ва алоқа тиклангани, барча транзакциялар одатдагидек тартибда ишлаётгани" ҳақида хабар берди. "Биз барча тўловлар хавфсизлигини кучайтирилган режимда кузатиб борамиз», — дейилган компания хабарида.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 АТБ "Қишлоқ қурилиш банк" Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 1 август ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Учта банкка Қорақалпоғистондаги инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилади — Президент фармони

Президентнинг 8 августдаги "Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ушбу ҳудудда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкка 100 млн АҚШ доллари ажратади.

Банклар ушбу маблағлар доирасида хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 12 фоиз булган йиллик ставкаларда 10 йил муддатгача, 5 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1193


@bankers_uz
🏦 "Туронбанк" АТБ Кузатув кенгаши таркиби

(2023 йил 1 август ҳолатига)


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Савдо саноат палатаси, Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон темир йўллари масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил қилинди. Учрашувда темир йўл ва божхона соҳасидаги муаммоли масалалар кўтарилди.

Экспорт ва импорт билан ишлайдиган тадбиркорларнинг асосий муаммолари — бу божхона ва темир йўл соҳаларидаги хизматларда бўлгани сабаб, учрашув айнан шу мавзуда бўлиб ўтди. Иқтисодий ўсишга эришиш сўнгги йилларда нафақат қўшни, балки Хитой, МДҲ мамлакатлари билан ҳам савдо-сотиқни ривожлантиришга боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу каби давра суҳбатини ташкил қилишдан кўзланган асосий мақсад ҳам бошланган самарали тадбирларнинг давоми бўлди.

Учрашувда идоралар раҳбарлари тадбиркорларинг тўпланиб қолган барча муаммоларни тинглашди. Айниқса, шу ойда бўлиб ўтадиган Президент билан учрашув арафасида бу муаммоларни кўтариш ва уларга ечим излаш, жамоатчиликка буни кўрсатиш муҳим эди.

Муаммолари ҳал этилаётган тадбиркорларнинг кўнгли анча кўтарилди. Баъзи раҳбарлар эса тизимда бу каби муаммолар борлигидан ўзлари ҳам ҳайратга тушишди. Кўриндики, ўзаро алоқа такомиллашган ҳолда йўлга қўйилмаган. Савдо-саноат палатаси бу масалада ҳар доим ўзига хос очиқ мулоқот майдони, платформа вазифасини ўташда давом этади деган умиддамиз.
🏦 InfinBANK 200 фоизлик кешбэк олиш имкониятини тақдим этади

2023 йил 7 августдан 7 октябрга қадар InfinBANK VISA карталари орқали исталган шаклда тўловларни амалга оширинг ва "200 фоизлик мислсиз кешбэк" акцияси иштирокчисига айланинг. Ҳар ҳафта учтадан ғолиб аниқланади ва сарф қилинган пулларига 2 баравар миқдорида кешбэкка эга бўладилар.

Акция ҳақида батафсил маълумотлар InfinBANK'нинг Telegram, Facebook ва Instagram'даги расмий саҳифаларида бериб борилади.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Доллар курси 400 сўмга ошмоқда

Тижорат банкларида доллар курси кескин кўтарилиши кутилмоқда. Хусусан, аксарият тижорат банклари ҳозирнинг ўзида АҚШ доллари сотув курсини 12 120 - 12 135 сўм оралиқ даражасида белгилашни бошлади.

Айрим банк мобил иловаларида АҚШ долларини онлайн конверсия қилиш функцияси вақтинча ишламаётганлиги ҳам айтилмоқда.


@bankers_uz