Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
3.33K photos
255 videos
24 files
4.32K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
2022 йилда мобил иловалар орқали қарийб 262 трлн сўмлик транзакциялар амалга оширилган

МБ тақдим этган "Тўлов тизимлари шарҳи"га кўра, 2022 йил давомида жисмоний шахслар банкларнинг мобил иловалари орқали 145,8 трлн сўмлик амалиётлар бажарган. Бунда, онлайн депозит амалиётлари – 21,9 трлн сўм, конверсия амалиётлари – 20,9 трлн сўм, онлайн микроқарзлар – 5,6 трлн. сўм, кредитларни сўндириш ҳажми – 8,2 трлн сўмни ташкил қилган.

2022 йилда тўлов ташкилотлари иловаларда 116 трлн сўмлик транзакциялар (2021 йилга нисбатан 2,1 марта кўп) амалга оширилган. Хусусан, фойдаланувчилар мобил операторлар учун – 10,5 трлн сўм, коммунал хизматлар учун – 8,9 трлн сўм, давлат хизматлари учун – 6,1 трлн сўм ва кредит тўловлари учун – 3,6 трлн. сўмлик тўловлар амалга оширган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1062


@bankers_uz
Банк-молия соҳаси ходимлари Наврўз байрамида неча кун дам олади?

Президентнинг фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар, шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари "Наврўз" муносабати билан кетма-кет беш кун — 18-22 март кунлари дам олиши кўрсатилган.

Хусусан:

• 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча (11 мартдан кўчирилган) дам олиш куни;
• 2023 йил 21 март (сешанба) - байрам куни;
• 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча (25 мартдан кўчирилган) дам олиш куни.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1053


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Hamkorbank қулай шартларда онлайн микроқарз таклиф қилмоқда!

Микроқарзни расмийлаштиришда ҳеч қандай ҳужжатлар ва кафил шарт эмас.

Шартлари:
Миқдори - 50 млн сўмгача;
Муддати - 36 ойгача;
Йиллик фоиз ставкаси - 27,99% дан бошлаб.

📲 Hamkor иловасини юклаб олинг ва микроқарзни ҳозироқ расмийлаштиринг!

Батафсил маълумот ҳаволада: https://bit.ly/reg_tg_uz

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасига туширди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк ўтган йил 17 март куни асосий ставкани 14 фоиздан 17 фоиз даражасигача кўтарганди. Кейинчалик 2022 йил 9 июнда 1 фоизга, 21 июлда эса яна 1 фоизга тушириб, 15 фоиз даражасида белгилаган эди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “APEX BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “APEX BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 “HAYOT BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди

Марказий банк Тошкент шаҳрида “HAYOT BANK” АЖни рўйхатдан ўтказди ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Ўтган йил август ойида Bankers.uz шу номдаги банк Марказий банкдан дастлабки рухсатнома олгани ҳақида хабар берганди. Банк таъсисчиси Ўзбекистондаги йирик тадбиркорлардан бири эканлиги, банк бошқарувида эса Ўзбекистондаги банкларда тажриба орттирган мутахассислар, шунингдек хорижий экспертлар ҳам бўлиши айтилган.

Bankers.uz "HAYOT BANK" АЖ раҳбарияти вакиллари билан боғланиб, банкинг режалари ҳақида сўради.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1063


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "APEX BANK" АЖ бошқаруви раиси кимлиги маълум бўлди

Куни кеча банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олган "APEX BANK" АЖнинг бошқарув раиси этиб Баҳром Ҳамидуллаевич Нўъмонов тайинланган. Бу ҳақда Баҳром Нўъмоновнинг ўзи LinkedIn саҳифасида маълум қилган.

Б.Нўъмонов 2008-2023 йилларда "InFinBank" АТБ тизимида, хусусан 2012-2019 йиллари банк бошқаруви раиси ўринбосари, 2019 йилдан жорий йил март ойига қадар банк кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган. Шунингдек, "APEX IJARA" МЧЖ бошқарувида ҳамда "Ислом молияси ва такафул уюшмаси" кенгаши раиси сифатида ҳам фаолият юритиб келган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1064


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Универсалбанк" ХАТБ Бошқаруви раиси Алишер Буваназаровни самимий табриклаймиз! (1985 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Алишер Анваровичга куч-қувват, мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz жамоаси номидан барча Ўзбекистон халқини бугунги байрам – Наврўзи олам билан чин дилдан қутлаймиз!

Барчангизга доимий баҳорий кайфият, хонадонгизга тинчлик, дастурхонингизга эса тўкинлик тилаб қоламиз!


@bankers_uz
🏦 Bankers.uz ва республикамиз банк тизими жамоаси номидан бугун туғилган кунини нишонлаётган "Tenge Bank" АТБ Бошқаруви раиси Талгат Аюповни табриклаймиз! (1983 йил туғилган)

Шу муносабат билан, Талгат Жолдасбековичга мустаҳкам соғлик ва куч қувват, меҳнат фаолиятида янги ютуқлар тилаб қоламиз.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 "Гарант банк" АЖнинг Амалиёт бошқармаси янгиланган офисда иш бошлади

Жорий йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳрида «Гарант банк» АЖ Амалиёт бошқармаси янгиланган офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда банк раҳбарияти вакиллари, мижозлар, ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Янги офис биноси тўлиқ янгиланган, ташриф буюрувчилар учун қулай ва ёқимли интерьерга эга бўлиб, мижозга хизмат кўрсатишнинг замонавий стандартлари асосида ташкил этилган. Очилиш маросимида банк ўндан ортиқ янги хизматлар ҳамда мижозлар учун акциялар тақдимотини ўтказди. Хусусан, 23 мартдан 1 апрелга қадар ушбу офис орқали хорижга барча пул ўтказмалар бепул эканлиги ҳамда ҳафта давомида қулай нархларда "Микрозайм акцияси" амал қилиши айтилди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1065


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Қишлоқ қурилиш банк таъсисчилигидаги суғурта компанияси сотилди

2019 йил "Қишлоқ қурилиш банк" АТБнинг тўлиқ таъсисчилигида очилган "Perfect Insurance" суғурта компаниясининг 100 фоизлик акциялар пакети жорий йил 17 март куни бўлиб ўтган биржа савдоларида қарийб 51,6 млрд сўмга сотилди. Бу ҳақда Тошкент фонд биржаси эълон қилган маълумотларда айтилган. Суғурта компаниясига тегишли акциялар номинал нархидан 47 фоизга қимматроқ сотилган бўлиб, харидор номи ҳозирча очиқланмаган.

Маълумот учун, "Perfect Insurance" СК таркибида барча вилоят марказларида 14 та филиаллар ва 23 та суғурта марказлари ҳамда 20 дан ортиқ суғурта хизматларини кўрсатиш шаҳобчалари мавжуд. Банк ўтган йилнинг ноябрь ойида суғурта компанияси устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакети биржа савдоларига чиқарилаётганини эълон қилганди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1066


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦🏦 Асакабанк ва Ипотека-банк МДҲнинг топ-10 банклар рўйхатидан ўрин олди

Forbes Россия нашри МДҲнинг энг умидли банклари рейтингини тузди. Рейтингдан Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда фаолият юритаётган 50 та банк ўрин олган.

Нашр банклар рейтингини халқаро рейтинг агентликларининг баҳолашлари асосида тузган. Топ-10 ликдан Қозоғистоннинг 5 та, Грузиянинг 3 та, Ўзбекистоннинг 2 та банки ўрин олган.

Хусусан, "Асакабанк" АЖ 8-ўринда, “Ипотека-банк” АТИБ 9-ўринда қайд этилган. Жами рўйхатдан шунингдек, ЎзСҚБ, ҚҚБ, Ўзмиллийбанк, Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк, Hamkorbank ва Капиталбанк жой олган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1067


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
Капиталбанк Кузатув кенгашининг собиқ аъзоси ушбу банкка бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди "Капиталбанк" АТБ Бошқаруви таркибида ўзгариш рўй берди. Бир ой олдин (16 май куни) Капиталбанк Кузатув кенгаши аъзолигидан чиқарилган тадбиркор Расулжан Гулямов…
🏦 Ўтган йил июнь ойида "Капиталбанк" АТБ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган Расулжон Гулямов жорий йил 23 мартдан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ва шу муносабат билан банк бошқаруви таркибидан чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, Р.Гулямов банк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар (2020-2022 йиллар) "Капиталбанк" Кузатув кенгаши аъзоси сифатида ҳам фаолият юритган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Шахмат олимпиадаси ғолиби Жаҳонгир Ваҳидов Туронбанк бренд-амбассадори бўлди

Марказий Осиёда энг ёш халқаро гроссмейстер сифатида танилган, 44 – шахмат олимпиадаси ғолиби ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Жаҳонгир Ваҳидов “Туронбанк” АТБ брендининг расмий элчиси сифатида фаолият бошлади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таниқли ёш спортчи билан тузилган ҳамкорлик доирасида банк мамлакатимизда шахматнинг янада ривожланишига ҳисса қўшишга, ўз ўрнида Жаҳонгир Ваҳидов банк таклиф этаётган кенг турдаги хизматлар, ишлаб чиқилаётган янги маҳсулотларнинг оммалашишида кўмаклашишга келишиб олдилар.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Ўзмиллийбанк бошқарув раисига биринчи ўринбосар тайинланди

"Ўзмиллийбанк" АЖ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан Сардорбек Анарбекович Усманбеков "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар С. Усманбеков "Ўзмиллийбанк"нинг Россиядаги шўъба банки — "Азия Инвест банк" ЁАЖ бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1069


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Февраль ойида муаммоли кредитлар ҳажми 140 млрд сўмга кўпайган

Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йил февраль ойи якуни бўйича банк тизимида муаммоли кредитлар ҳажми 140 млрд сўмга кўпайган. Банкларда жами кредит портфели ҳажми февраль ойи давомида 6,5 трлн сўмга ошгани ҳисобига муаммоли кредитлар улуши ой якунида ўзгаришсиз — 3,8 фоиз даражасида қолган. Хусусан, бу кўрсаткич давлат банкларида ҳам (4,2 фоиз), бошқа банкларда ҳам (2,0 фоиз) ўзгармаган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1070


@bankers_uz