Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари
17.6K subscribers
3.33K photos
255 videos
24 files
4.31K links
Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.

Таҳририят: +998881326666
Реклама ва ҳамкорлик: @ism0il
Download Telegram
Сурхондарё вилоятининг иккита туманида жами 11,2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ва Термиз туманларида масъулияти чекланган жамият раҳбарлари жами 11,2 млрд сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент маълум қилди.

Хусусан, Олтинсой туманида МЧЖ раҳбари боғ ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларини бошқа мақсадларга сарфлаб, жами 6,1 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Термиз туманида эса, 2 та МЧЖ раҳбарлари банкдан олинган кредит маблағлари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келинган чорва молларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 5,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1049


@bankers_uz
Январь ойида банк тизимида муаммоли кредитлар салмоғи яна ўса бошлади

Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида банк тизими жами кредит портфели (ўтган йил январь ойидан фарқли равишда) ўсишни қайд этган. Давлат банкларининг жами кредит портфели 561 млрд. сўмга камайган бўлса-да, бошқа банкларда кредит портфели 1,6 трлн сўмга ўсган.

Муаммоли кредитлар (NPL) улуши январь ойи давомида 0,23 фоизга ўсган. Миқдор жиҳатдан NPLнинг сезиларли ўсиши Ўзсаноатқурилишбанк (+347 млрд сўм), Ипотека банк (+213 млрд сўм), Қишлоқ қурилиш банк (+109 млрд сўм) ҳамда Трастбанкда (+76 млрд сўм) кузатилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1050


@bankers_uz
Марказий банк бир нечта банкларни огоҳлантирди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йил январь ойи давомида 9 та йиғилиш ўтказилган бўлиб, уларда рухсат бериш тартиботи билан боғлиқ ва кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир жами 26 та масала кўриб чиқилган.

Маълум қилинишича, Марказий банкнинг тематик ўрганишлари натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан, бир нечта йўналиш бўйича камчиликлар бартараф этилмагани учун 6 та давлат банклари огоҳлантирилган.

Бундан ташқари, иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган 3 та банк ҳам огоҳлантирилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1051


@bankers_uz
🏦 “KDB Bank Uzbekistan” АЖга янги бошқарув раиси тайинланди

“KDB Bank Uzbekistan” АЖ акциядорларининг 2023 йил 28 февралдаги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан жаноб Ли Ёнг Лок банк Бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк расмий веб-сайтида маълум қилинган.

Жаноб Ли Бошқарув раиси этиб тайинланишидан аввал Корея Тараққиёт Банки (Korean Development Bank)да Халқаро бизнес департаменти бош менежери ва бир вақтнинг ўзида “KDB Bank Uzbekistan” АЖнинг Кузатув кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1052


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиз "Ucell"дан фойдаланасизми? Унда кўпроқ интернетга эга бўлинг.

TBC UZ иловасида балансни 30 минг сўмга тўлдирганда, ҳар бир тўлов учун қўшимча 1 Гб трафик берилади!

Тезкор тўловлар учун шаблон яратинг.

Батафсил маълумот олиш учун сайтга киринг.

Реклама
Банк-молия соҳаси ходимлари Наврўз байрамида неча кун дам олади?

Президентнинг фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар, шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари "Наврўз" муносабати билан кетма-кет беш кун — 18-22 март кунлари дам олиши кўрсатилган.

Хусусан:

• 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча (11 мартдан кўчирилган) дам олиш куни;
• 2023 йил 21 март (сешанба) - байрам куни;
• 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча (25 мартдан кўчирилган) дам олиш куни.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1053


@bankers_uz
🏦 Ўзсаноатқурилишбанк баҳор ва унинг илк байрами муносабати билан аёл ва қизлар учун махсус байрам акциясини эълон қилди.

Аёллар учун жорий йил 1 мартдан 7 мартгача ЎзСҚБнинг исталган банк офисида буюртма асосида индивидуал дизайнга эга VISA Classic карталари мутлақо бепул тақдим этилади.

Бундан ташқари, 8 март куни JOYDA мобил иловаси барча аёл фойдаланувчилари учун исталган банк картасига комиссиясиз карталараро ўтказмаларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

Батафсил ва қўшимча маълумотни қуйидаги ҳавола орқали ёки 1180 рақамига қўнғироқ қилиб олиш мумкин.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат улуши мавжуд корхоналар, шу жумладан 9 та банкнинг операцион самарадорлиги оширилади — Президент қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–83-сон, 01.03.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги 31 та йирик корхоналар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга давлат улуши устувор бўлган 9 та банк — Ўзмиллийбанк, Халқ банки, Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Қишлоқ қурилиш банк, Туронбанк ҳамда Микрокредитбанк киритилган.

Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилиши белгиланган. 2023 йил 1 июлга қадар мазкур корхоналарнинг бизнес-режалари қайта кўриб чиқилади.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1054


@bankers_uz
🏦 Халқ банки Ховос филиалидаги ҳолат бўйича расмий баёнот берди

Турли оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқ фаоллари саҳифаларида "Халқ банкининг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан АТ "Халқ банки" матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бевосита банкнинг "Ички аудит" ҳамда "Ички назорат ва комплаенс" таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида аниқланган бўлиб, ҳолатга тегишли қонуний баҳо бериш мақсадида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

"Ушбу қонунбузарликни содир этган ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мавзуга тергов натижаларидан сўнг қайтамиз." - дейилган муносабатда.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1055


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 TBC Bank хорижий валютада ҳам омонат очиш имкониятини тақдим этмоқчи — Спартак Тетрашвили

TBC Bank жорий йил якунига қадар мобил илова орқали хорижий валютада онлайн омонат маҳсулотларини ҳам таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда жорий йил 2 март куни бўлиб ўтган "пресс-бранч"да банк бошқаруви раиси Спартак Тетрашвили маълум қилди. Унинг айтишича, TBC Bank'нинг онлайн омонатлари дастлаб, асосан миллий валютада жамғарувчиларнинг хоҳишларига мос қилиб яратилган бўлган, бироқ сўнгги пайтлардаги ўрганишлар натижасида хорижий валютадаги онлайн омонатларга ҳам эҳтиёж баланд эканлигини кўрсатган.

Шунингдек, тадбирда банк Кузатув кенгаши раиси Ника Курдиани ҳамда банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ситора Туляганова иштирок этди ва тақдимот ўтказди.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1056


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Гарант банк ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2023 йил 3 март куни "Карьера куни" тадбирлари доирасида "Гарант банк" АЖ ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Имзолаш маросимида банк бошқаруви раиси Аброр Мухамедханов ҳамда университет ректори Конгратбой Шарипов иштирок этдилар.

Меморандум доирасида томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг самарали шаклларини ривожлантириш, лойиҳаларни яратиш бўйича қўшма дастурларни амалга оширишга қаратилган узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга, шунингдек, банк соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлашга ҳам келишиб олдилар.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Hamkorbank'нинг мега-акциясида супер ютуқ соҳиби аниқланди

Мазкур мега акцияда 2022 йил 15 сентябрдан 2023 йил 15 февралга қадар Hamkorbank пластик карталарига Россиядан камида 1 миллион сўм қабул қилган мижозлар иштирок этди.

Шу кунга қадар акциянинг ўтган 4 та босқичида 863 мингдан ортиқ мижозларнинг транзакциялари қатнашди. Уларга 25 та смартфондан ташқари 2 та "Кобальт" автомобили ҳам топширилди.

Ўтган ҳафта якунида акциянинг супер ютуғи — "Трекер-2" автомобили соҳибини аниқлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Bankers.uz вакили ҳам қатнашди.

Random.org сайтида иштирокчилар орасидан танланган мижоз — Сурхондарё вилояти Денов туманидан Камолиддин Беккамов исмли юртдошимиз бўлди.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💐 Bankers.uz жамоаси гўзаллик ва нафосат тимсоли саналмиш барча аёлларни бугунги байрам билан самимий табриклайди!

Бахт, омад ҳамда латофат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Агробанкнинг барча филиаллари биноларида қуёш панеллари ўрнатилди

"Агробанк" акциядорлик тижорат банки барча —168 та филиалларининг 40 минг кв. метрдан ортиқ том қисмларига қуёш панеллари ўрнатди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилмоқда. Мазкур қуёш панеллари йилига 12,0 млн кВт электр энергияси ишлаб чиқариши, бу эса банкнинг қарийб 80 фоиз электр таъминотига бўлган талабини қондириши айтилган.

Шунингдек, дам олиш кунларида мазкур қуёш панеллари орқали тўпланган энергия 944 та хонадоннинг бир йиллик эҳтиёжини қоплайди. Шу боис 3,4 млн кВт электр қувватини аҳоли эҳтиёжи учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиш режалаштирилган.


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бюджетга тўловлар ва коммунал тўловлар учун аҳолидан воситачилик ҳақи ундириш таъқиқланмоқда — Президент қарори

Президент аҳоли томонидан тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қарорни имзолади. Қарорда 2023 йил 1 майдан эътиборан бюджет тўловларини ва бошқа давлат (корпоратив) хизматлар учун тўловларни қабул қилганлик учун тўловчидан (жисмоний шахсдан) комиссион ҳақ ундириш таъқиқланмоқда.

Бунда воситачилик ҳақи тўлов суммасидан чегириб қолиниши ва тўлов тўланаётган ташкилот томонидан тўланиши айтилган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1060


@bankers_uz
🏦 2022 йилда Марказий банк расмий веб-сайтига 2,5 миллион мартадан кўп ташриф буюрилган

Марказий банк томонидан тақдим этилган "Коммуникация сиёсати шарҳи"га кўра, 2022 йил давомида Марказий банкнинг расмий веб-сайтига 2 млн 567 мингдан зиёд ташрифлар бўлган. Сайтга киришларнинг 62 фоизи Ўзбекистон ҳудудидан, 38 фоизи хориждан амалга ошган. Ташриф буюрувчиларнинг ярмидан кўпи (55 фоизи) валюта курслари саҳифасига, 18 фоизи эса олтин қуймалар бўйича маълумотлар саҳифаларига кирган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров веб-сайтда айрим ҳисобот маълумотларини бериш тўхтаб қолганига, шунингдек, айрим ойлик ҳисоботларни эълон қилиш кейинги ойнинг охирги кунларигача кечикаётганини эътибор қаратган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1061


@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Bankers.uz — Live
🏦 "Туронбанк" АТБ бошқаруви раиси Чори Мирзаев банкнинг "Сурхондарё" банк хизматлари маркази ёш ходимлари билан учрашди

Учрашувда банк ёш ходимларининг иш жараёнларини янада самарали ташкил қилиш, банк хизматлари кўрсатишни янада мувофиқлаштириш бўйича таклиф-мулоҳазалари муҳокама қилинди.


@bankers_uz_live
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2022 йилда мобил иловалар орқали қарийб 262 трлн сўмлик транзакциялар амалга оширилган

МБ тақдим этган "Тўлов тизимлари шарҳи"га кўра, 2022 йил давомида жисмоний шахслар банкларнинг мобил иловалари орқали 145,8 трлн сўмлик амалиётлар бажарган. Бунда, онлайн депозит амалиётлари – 21,9 трлн сўм, конверсия амалиётлари – 20,9 трлн сўм, онлайн микроқарзлар – 5,6 трлн. сўм, кредитларни сўндириш ҳажми – 8,2 трлн сўмни ташкил қилган.

2022 йилда тўлов ташкилотлари иловаларда 116 трлн сўмлик транзакциялар (2021 йилга нисбатан 2,1 марта кўп) амалга оширилган. Хусусан, фойдаланувчилар мобил операторлар учун – 10,5 трлн сўм, коммунал хизматлар учун – 8,9 трлн сўм, давлат хизматлари учун – 6,1 трлн сўм ва кредит тўловлари учун – 3,6 трлн. сўмлик тўловлар амалга оширган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1062


@bankers_uz
Банк-молия соҳаси ходимлари Наврўз байрамида неча кун дам олади?

Президентнинг фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар, шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари "Наврўз" муносабати билан кетма-кет беш кун — 18-22 март кунлари дам олиши кўрсатилган.

Хусусан:

• 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча (11 мартдан кўчирилган) дам олиш куни;
• 2023 йил 21 март (сешанба) - байрам куни;
• 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча (25 мартдан кўчирилган) дам олиш куни.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1053


@bankers_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Hamkorbank қулай шартларда онлайн микроқарз таклиф қилмоқда!

Микроқарзни расмийлаштиришда ҳеч қандай ҳужжатлар ва кафил шарт эмас.

Шартлари:
Миқдори - 50 млн сўмгача;
Муддати - 36 ойгача;
Йиллик фоиз ставкаси - 27,99% дан бошлаб.

📲 Hamkor иловасини юклаб олинг ва микроқарзни ҳозироқ расмийлаштиринг!

Батафсил маълумот ҳаволада: https://bit.ly/reg_tg_uz

Реклама
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM