2020 йил февраль ойидан "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Қудратилла Асатуллаевич Туляганов "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.
Қ.Туляганов 1982 йил туғилган. 2008 йил Тошкент Молия институтини, 2016 йил Банк-Молия академиясини тугатган. Банк тизимидаги иш стажи 23 йилни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Нодирбек Сайдуллаев ўтган йил октябрь ойида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МKBank ("Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки) Ички аудит департаменти директори — Бош аудитор лавозимига танлов эълон қилмоқда. Номзодларга соҳа бўйича етарли билим ва тажрибага эга бўлиш билан бир қаторда, олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш, банк ёки молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан, аудит тузилмаларида камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши каби талаблар қўйилган.
Шунингдек, номзоднинг ташқи аудитор сифатида иш тажрибасига эга бўлиши ёки турли халқаро сертификат (диплом)ларга эгалиги устунлик сифатида қабул қилиниши маълум қилинган. Номзодлардан ўз аризаларини 2023 йил 5 мартга қадар hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига "Аудит" белгиси билан маълумотнома юбориши сўралган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мижозларнинг пластик картасидан 440 млн. сўм ечиб олган ходим қўлга олинди
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги банклардан бирининг ходими мазкур банкнинг Чуст филиалида ишловчи танишидан тегишли дастурий таъминотга кириш паролларини билиб олган ҳолда, ушбу филиалнинг 22 та мижозига тегишли пластик карта ҳисобварақларидан жами 440 миллион сўм ечиб олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Ҳозирда мазкур шахс ушланган ва ундан айбини тасдиқловчи далилий ашёлар, жумладан, мобил телефон ва банк транзакциялари олинган. Банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1043

"Ориент Финанс" хусусий акциядорлик тижорат банки акциядорлари таркибида ўзгаришлар рўй берган. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган. Хусусан, банкнинг йирик акциядорларидан бири Сакен Полатовнинг банк акцияларидаги улуши 34,6 фоизга етган, шунингдек, жисмоний шахс Ситора Ахмеджанова банк акцияларининг 17,9 фоизига эгалик қила бошлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1044
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу муносабат билан, Спартак Тетрашвилига мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон “Halyk Bank”ининг Ўзбекистондаги шўъба банки – “Tenge Bank”нинг активлари 2022 йилда 1 триллион сўмдан кўпроққа, ёки 90 миллион долларга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон банки бошқаруви раиси Умут Шаяхметова 16 феврал куни Самарқандда бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
Умут Шаяхметова ўз нутқи давомида Ўзбекистон “Halyk Group” учун асосий бозор ҳисобланишини ва хорижий инвесторлар учун жозибадор эканлигини ҳам таъкидлади.
Шунингдек, учрашувда "Tenge Bank" АТБ бошқаруви раиси Талгат Аюпов ҳам иштирок этди ҳамда банкнинг ўтган 4 йил давомида эришган натижалари ҳамда кўрсаткичлари билан ўртоқлашди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1045
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ шаҳрида фирма раҳбари 2,3 млрд. сўм кредитни талон-торож қилгани аниқланди
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан шаҳарда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилган Департамент хабарида.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1046

Шу муносабат билан, Аюбхон Арибджановичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақият ва янги зафарлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТерДУ талабаси ўзи амалиёт ўтаган банк мижозининг 75 млн сўмини ўзлаштиргани айтилмоқда
Жорий йилнинг 20 февраль куни Термиз давлат университетининг 4-курс талабаси ўзи амалиёт ўтаётган банкда дастурий таъминот орқали нотаниш одамнинг картасини фаоллаштириб, мижознинг банк картасидан 75,7 млн сўм пул ечиб олгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги "Газета.uz"га маълумот берган.
Талаба ўғирланган пулларни турли банкоматлар орқали нақдлаштириб олган. Ҳозирда 26 ёшли фуқарога ЖКнинг "ўғирлик" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Агар унинг айби тасдиқланса, фуқаро БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима тўлаши ёки 3−5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Қайд этилишича, 2022 йилда HUMO карталари сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 млн га ўсиб, 14,3 млн га етган. Хусусан, тизимдаги виртуал карталар сони 1,5 млн га етган бўлса, кобейдж карталар сони олти хонали сонга ўтган.
Шунингдек, HUMO тизимидаги банкоматлар сони 1,5 мингга ўсиб, 5200 тага етгани қайд этилган.
Бир чекнинг ўртача миқдори бўйича ҳам ўсиш кузатилган. Хусусан, онлайн-тўловлар 70% га, картадан-картага ўтказмалар 60% га, терминаллар орқали тўловлар 80% га ўсган бўлса, банкоматлар орқали нақдлаштириш 25 фоизга ўсган.
HUMO карталари бўйича ўртача бир кунлик амалиётлар сони 2,35 млн ни ташкил этиб, уларнинг 75,1 фоизи контактсиз амалга оширилган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятининг иккита туманида жами 11,2 млрд сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани айтилмоқда
Сурхондарё вилоятининг Олтинсой ва Термиз туманларида масъулияти чекланган жамият раҳбарлари жами 11,2 млрд сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент маълум қилди.
Хусусан, Олтинсой туманида МЧЖ раҳбари боғ ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларини бошқа мақсадларга сарфлаб, жами 6,1 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган. Термиз туманида эса, 2 та МЧЖ раҳбарлари банкдан олинган кредит маблағлари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келинган чорва молларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 5,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1049

Январь ойида банк тизимида муаммоли кредитлар салмоғи яна ўса бошлади
Марказий банк маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида банк тизими жами кредит портфели (ўтган йил январь ойидан фарқли равишда) ўсишни қайд этган. Давлат банкларининг жами кредит портфели 561 млрд. сўмга камайган бўлса-да, бошқа банкларда кредит портфели 1,6 трлн сўмга ўсган.
Муаммоли кредитлар (NPL) улуши январь ойи давомида 0,23 фоизга ўсган. Миқдор жиҳатдан NPLнинг сезиларли ўсиши Ўзсаноатқурилишбанк (+347 млрд сўм), Ипотека банк (+213 млрд сўм), Қишлоқ қурилиш банк (+109 млрд сўм) ҳамда Трастбанкда (+76 млрд сўм) кузатилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1050

Марказий банк бир нечта банкларни огоҳлантирди
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йил январь ойи давомида 9 та йиғилиш ўтказилган бўлиб, уларда рухсат бериш тартиботи билан боғлиқ ва кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига доир жами 26 та масала кўриб чиқилган.
Маълум қилинишича, Марказий банкнинг тематик ўрганишлари натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан, бир нечта йўналиш бўйича камчиликлар бартараф этилмагани учун 6 та давлат банклари огоҳлантирилган.
Бундан ташқари, иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган 3 та банк ҳам огоҳлантирилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1051

“KDB Bank Uzbekistan” АЖ акциядорларининг 2023 йил 28 февралдаги 1-навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан жаноб Ли Ёнг Лок банк Бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда банк расмий веб-сайтида маълум қилинган.
Жаноб Ли Бошқарув раиси этиб тайинланишидан аввал Корея Тараққиёт Банки (Korean Development Bank)да Халқаро бизнес департаменти бош менежери ва бир вақтнинг ўзида “KDB Bank Uzbekistan” АЖнинг Кузатув кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1052
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сиз "Ucell"дан фойдаланасизми? Унда кўпроқ интернетга эга бўлинг.
TBC UZ иловасида балансни 30 минг сўмга тўлдирганда, ҳар бир тўлов учун қўшимча 1 Гб трафик берилади!
Тезкор тўловлар учун шаблон яратинг.
Батафсил маълумот олиш учун сайтга киринг.
TBC UZ иловасида балансни 30 минг сўмга тўлдирганда, ҳар бир тўлов учун қўшимча 1 Гб трафик берилади!
Тезкор тўловлар учун шаблон яратинг.
Батафсил маълумот олиш учун сайтга киринг.
Реклама
Банк-молия соҳаси ходимлари Наврўз байрамида неча кун дам олади?
Президентнинг фармонига кўра, 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар, шу жумладан банк-молия соҳаси ходимлари "Наврўз" муносабати билан кетма-кет беш кун — 18-22 март кунлари дам олиши кўрсатилган.
Хусусан:
• 2023 йил 18 март (шанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 19 март (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни;
• 2023 йил 20 март (душанба) - қўшимча (11 мартдан кўчирилган) дам олиш куни;
• 2023 йил 21 март (сешанба) - байрам куни;
• 2023 йил 22 март (чоршанба) - қўшимча (25 мартдан кўчирилган) дам олиш куни.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1053

Аёллар учун жорий йил 1 мартдан 7 мартгача ЎзСҚБнинг исталган банк офисида буюртма асосида индивидуал дизайнга эга VISA Classic карталари мутлақо бепул тақдим этилади.
Бундан ташқари, 8 март куни JOYDA мобил иловаси барча аёл фойдаланувчилари учун исталган банк картасига комиссиясиз карталараро ўтказмаларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.
Батафсил ва қўшимча маълумотни қуйидаги ҳавола орқали ёки 1180 рақамига қўнғироқ қилиб олиш мумкин.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат улуши мавжуд корхоналар, шу жумладан 9 та банкнинг операцион самарадорлиги оширилади — Президент қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–83-сон, 01.03.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги 31 та йирик корхоналар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга давлат улуши устувор бўлган 9 та банк — Ўзмиллийбанк, Халқ банки, Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанк, Алоқабанк, Асакабанк, Қишлоқ қурилиш банк, Туронбанк ҳамда Микрокредитбанк киритилган.
Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилиши белгиланган. 2023 йил 1 июлга қадар мазкур корхоналарнинг бизнес-режалари қайта кўриб чиқилади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1054

Турли оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқ фаоллари саҳифаларида "Халқ банкининг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан АТ "Халқ банки" матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бевосита банкнинг "Ички аудит" ҳамда "Ички назорат ва комплаенс" таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилган ўрганишлар натижасида аниқланган бўлиб, ҳолатга тегишли қонуний баҳо бериш мақсадида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
"Ушбу қонунбузарликни содир этган ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мавзуга тергов натижаларидан сўнг қайтамиз." - дейилган муносабатда.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1055
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM