27 январь куни Moody's халқаро рейтинг агентлиги "Капиталбанк" АТБ кредит қувватининг асосий баҳосини (BCA) b3 дан b2 даражасига ва банкнинг миллий ва хорижий валютадаги депозитлари рейтинги даражасини b2 даражагача кўтарди.
Moody's прогнозларига кўра, жадал ўсиш шароитида банк капиталининг етарлилиги барқарорлигича қолмоқда, бу эса банкни мижозлар, ҳамкорлар ҳамда инвесторлар учун ишончли ҳамкорга айлантиради. Банкнинг асосий кўрсаткичлари кейинги 12-18 ойлар давомида барқарор қолиши қайд этилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1028
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Микрокредитбанк тизимида 2-5 февраль кунлари банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда банк телеграм каналида маълум қилинди. Хабарда мазкур жараён МКБ тизимида трансформация ва профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан деб изоҳланган.
Мижозларнинг нақд пулга бўлган талабини қондириш мақсадида, ушбу кунларда одатдаги тартибда банк кассалари орқали нақд пул маблағларини ечиш имконияти яратилиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига республика бўйича Микрокредитбанкка қарашли 537 та банкомат ўрнатилган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 31 январь куни "Агробанк" АТБ "дунёнинг глобал аҳамиятли банклари" қаторига кирувчи, АҚШнинг энг йирик ва қадимий банкларидан бири — The Bank of New York Mellon'да ўз вакиллик ҳисобварағини очди. Бу ҳақда Банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Вакиллик ҳисобварағининг очилиши тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларни амалга ошириш, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантириш ҳамда жаҳон молия бозорида Агробанк мақомини мустаҳкамлашга йўналтирилган.
Маълумот учун, очилиш тарихи 1784 йилга тақалувчи The Bank of New York Mellon — америка холдинг компанияси бўлиб, 2007 йилда The Bank of New York и Mellon Financial Corporation'ларнинг бирлашувидан ташкил топган. Банкнинг 40 дан ортиқ мамлакатларда ваколатхоналари бўлиб, дунёдаги энг қадимги 20 банкдан бири ҳисобланади.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2017 йилдан Маданият вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умиджон Абдураҳимович Қўқонбоев АТ "Алоқабанк" бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У.Қўқонбоев 1999-2017 йилларда Алоқабанк тизимида турли лавозимларда, шу жумладан, бошқарув раиси ўринбосари, бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра, У.Қўқонбоев Марказий банк розилиги олингандан сўнг расман лавозимига тайинланган ҳисобланади.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1031
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда банкоматни ичида 720 млн. сўми билан ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 4 нафар шахс ичида 720 млн. сўм нақд пул бўлган банкоматни ўғирлаб кетишган. Олиб борилган қидирув натижасида қурилма туманнинг "Таварон" маҳалласидаги ташландиқ жойдан бўлакларга бўлинган ҳолда топилган. Маълум бўлишича, ўғрилар банкомат ичидаги пулни олиш учун, уни бўлакларга бўлиб, майдалашган.
Мазкур жиноятни 1994 йил туғилган 2 нафар, шунингдек 1995 ва 1998 йил туғилган шахслар содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1033
@bankers_uz
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 4 нафар шахс ичида 720 млн. сўм нақд пул бўлган банкоматни ўғирлаб кетишган. Олиб борилган қидирув натижасида қурилма туманнинг "Таварон" маҳалласидаги ташландиқ жойдан бўлакларга бўлинган ҳолда топилган. Маълум бўлишича, ўғрилар банкомат ичидаги пулни олиш учун, уни бўлакларга бўлиб, майдалашган.
Мазкур жиноятни 1994 йил туғилган 2 нафар, шунингдек 1995 ва 1998 йил туғилган шахслар содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1033
@bankers_uz
Аввалроқ Агробанкнинг Қамаши филиали масъуллари маблағларни ўзлаштиришда гумон қилинаётгани тўғрисида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан банк матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу жиноий ҳолат банк томонидан ўтказилган режали комплаенс тадбирлари давомида аниқланган ва тегишли тартибга асосан тўпланган ҳужжатлар Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.
Расмий муносабатда амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига кўра, "шахс суд ҳукмига асосан у ёки бу жиноятни содир этганликда айбдор деб топилмагунига қадар уни жиноят содир этишда айблаш ёки гумон қилиш мумкин эмаслигини, тергов материалларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тегишли рухсатларга асосан амалга оширилиши лозим"лигини эслатиб ўтилган.
Банк ҳолат юзасидан тегишли маълумотлар ўрнатилган тартибда тақдим этилишини маълум қилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1035
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2018 йил 7 февралдан буён Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган Маъруфжон Маҳмуджонович Раҳмонов МБ Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Жамшид Алиевнинг ўрнида иш бошлади.
Маъруфжон Раҳмонов 1982 йил Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Халқ банки Наманган вилоят филиалида турли лавозимларда, Республика Инкассация хизмати Наманган вилояти бошқармаси, Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармасида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1036
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг иккита туманида жами 4,5 млрд. сўмлик кредитларни талон-торож қилганлар аниқланди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида масъулияти чекланган жамият масъул шахслари юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун банкдан ажратилган 165 000 АҚШ долларлик кредитнинг 1,4 млрд. сўм қисмини бошқа МЧЖга ўтказиб олиб, талон-торож қилган.
Шунингдек, Чилонзор туманида МЧЖ масъул шахслари қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун банкдан 280 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олишга эришиб, кейинчалик гаровга қўйилган ушбу ускуналарни сотиб юборган ва кредитни талон-торож қилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1037
@bankers_uz
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида масъулияти чекланган жамият масъул шахслари юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун банкдан ажратилган 165 000 АҚШ долларлик кредитнинг 1,4 млрд. сўм қисмини бошқа МЧЖга ўтказиб олиб, талон-торож қилган.
Шунингдек, Чилонзор туманида МЧЖ масъул шахслари қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун банкдан 280 000 АҚШ доллари миқдорида кредит олишга эришиб, кейинчалик гаровга қўйилган ушбу ускуналарни сотиб юборган ва кредитни талон-торож қилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1037
@bankers_uz
Туркия Жумҳурияти Ички ишлар вазирлиги Офат ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (AFAD) табиий офатдан жабрланган фуқароларнинг шошилинч эҳтиёжларини тўлдириш мақсадида ёрдам хайриясини бошлади.
Ziraat Bank Uzbekistan'нинг маълум қилишича, ёрдам беришни истаганлар хайрияларини мазкур банкнинг исталган филиалидан қуйидаги реквизитлар орқали Туркияга пул ўтказмасини ҳеч қандай комиссиясиз юбориш имкониятига эга:
T.C. ZİRAAT BANKASI A.Ş.
ANKARA KAMU KURUMSAL ŞUBESİ
TL : TR73 0001 0017 4555 5555 5552 04
USD : TR 46 0001 0017 4555 5555 5552 05
EURO : TR 19 0001 0017 4555 5555 5552 06
SWIFT : TCZBTR2A
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк 1 февралга Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳолатини эълон қилди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳажми 35 млрд. 941,9 млн. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2023 йилнинг январь ойида ўтган ойга нисбатан 174,4 млн. долларга кўпайди.
Захира активлар таркибида монетар олтин 23,56 млрд. долларни ташкил этмоқда. Бир ой олдинга нисбатан монетар олтин қиймати 491,7 млн. долларга кўпайган бўлса, олтиннинг физик ҳажми 370 минг унцияга камайган.
Ялпи захираларнинг валюта қисми 1 январь ҳолати билан солиштирганда камайиш ҳажми 331,3 млн долларни ташкил қилган. Валюта захиралари ҳозирда 11,3 млрд долларни ташкил қилмоқда.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига 2023 йилдаги давлат дастурига оид президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга кўра, 26 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқароларга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан 1 трлн. сўм миқдорда маблағлар йўналтирилади.
Батафсил: https://bankers.uz/news/1040
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзагроэкспортбанк" АТБ кузатув кенгашининг жорий йил 27 январдаги қарорига кўра, россиялик мутахассис Артём Анатольевич Попов банк бошқаруви раиси, бошқарув аъзоси этиб тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган.
Қайд этилишича, 2017 йилдан банк бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келган Наврўзжон Алимов ҳамда банк бошқаруви раиси ўринбосари Азиз Валиев билан меҳнат шартномалари ҳам муддатидан олдин бекор қилинган. Бошқарув таркибидаги ўзгартиришлар банкнинг ягона акциядори - "SUPPORT LEVEL" МЧЖ хатига асосан амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил аввалида Давактив томонидан Ўзагроэкспортбанк сотилганлиги ҳақида эълон қилинган хабарда Артём Попов Россиянинг "Совкомбанк" ОАЖида Бошқарув раиси маслаҳатчиси лавозимида эканлиги кўрсатилганди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1041
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2020 йил февраль ойидан "Ўзмиллийбанк" АЖ бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Қудратилла Асатуллаевич Туляганов "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Bankers.uz манбалари хабар бермоқда.
Қ.Туляганов 1982 йил туғилган. 2008 йил Тошкент Молия институтини, 2016 йил Банк-Молия академиясини тугатган. Банк тизимидаги иш стажи 23 йилни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан "Асакабанк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Нодирбек Сайдуллаев ўтган йил октябрь ойида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МKBank ("Микрокредитбанк" акциядорлик тижорат банки) Ички аудит департаменти директори — Бош аудитор лавозимига танлов эълон қилмоқда. Номзодларга соҳа бўйича етарли билим ва тажрибага эга бўлиш билан бир қаторда, олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш, банк ёки молия тизимида камида 5 йиллик иш тажрибасига, шу жумладан, аудит тузилмаларида камида 3 йиллик раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиши каби талаблар қўйилган.
Шунингдек, номзоднинг ташқи аудитор сифатида иш тажрибасига эга бўлиши ёки турли халқаро сертификат (диплом)ларга эгалиги устунлик сифатида қабул қилиниши маълум қилинган. Номзодлардан ўз аризаларини 2023 йил 5 мартга қадар hr@mikrokreditbank.uz электрон почта манзилига "Аудит" белгиси билан маълумотнома юбориши сўралган.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мижозларнинг пластик картасидан 440 млн. сўм ечиб олган ходим қўлга олинди
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги банклардан бирининг ходими мазкур банкнинг Чуст филиалида ишловчи танишидан тегишли дастурий таъминотга кириш паролларини билиб олган ҳолда, ушбу филиалнинг 22 та мижозига тегишли пластик карта ҳисобварақларидан жами 440 миллион сўм ечиб олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Ҳозирда мазкур шахс ушланган ва ундан айбини тасдиқловчи далилий ашёлар, жумладан, мобил телефон ва банк транзакциялари олинган. Банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1043
@bankers_uz
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги банклардан бирининг ходими мазкур банкнинг Чуст филиалида ишловчи танишидан тегишли дастурий таъминотга кириш паролларини билиб олган ҳолда, ушбу филиалнинг 22 та мижозига тегишли пластик карта ҳисобварақларидан жами 440 миллион сўм ечиб олиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Ҳозирда мазкур шахс ушланган ва ундан айбини тасдиқловчи далилий ашёлар, жумладан, мобил телефон ва банк транзакциялари олинган. Банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1043
@bankers_uz
"Ориент Финанс" хусусий акциядорлик тижорат банки акциядорлари таркибида ўзгаришлар рўй берган. Бу ҳақда банк томонидан Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинган. Хусусан, банкнинг йирик акциядорларидан бири Сакен Полатовнинг банк акцияларидаги улуши 34,6 фоизга етган, шунингдек, жисмоний шахс Ситора Ахмеджанова банк акцияларининг 17,9 фоизига эгалик қила бошлаган.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1044
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шу муносабат билан, Спартак Тетрашвилига мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ҳамда меҳнат фаолиятида янги зафарлар тилаб қоламиз!
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон “Halyk Bank”ининг Ўзбекистондаги шўъба банки – “Tenge Bank”нинг активлари 2022 йилда 1 триллион сўмдан кўпроққа, ёки 90 миллион долларга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон банки бошқаруви раиси Умут Шаяхметова 16 феврал куни Самарқандда бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда маълум қилди.
Умут Шаяхметова ўз нутқи давомида Ўзбекистон “Halyk Group” учун асосий бозор ҳисобланишини ва хорижий инвесторлар учун жозибадор эканлигини ҳам таъкидлади.
Шунингдек, учрашувда "Tenge Bank" АТБ бошқаруви раиси Талгат Аюпов ҳам иштирок этди ҳамда банкнинг ўтган 4 йил давомида эришган натижалари ҳамда кўрсаткичлари билан ўртоқлашди.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1045
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ шаҳрида фирма раҳбари 2,3 млрд. сўм кредитни талон-торож қилгани аниқланди
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан шаҳарда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилган Департамент хабарида.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1046
@bankers_uz
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан шаҳарда 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган кредит эвазига харид қилинган 2,3 млрд сўмлик қурилиш материалларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилган Департамент хабарида.
Батафсил - https://bankers.uz/news/1046
@bankers_uz
Шу муносабат билан, Аюбхон Арибджановичга мустаҳкам соғлик, меҳнат фаолиятида муваффақият ва янги зафарлар тилаб қоламиз.
@bankers_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM